Forwarded from Олий суд | Расмий канал
👇 Қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлиш мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси судлари
Андижон вилояти судлари
Бухоро вилояти судлари
Жиззах вилояти судлари
Қашқадарё вилояти судлари
Навоий вилояти судлари
Наманган вилояти судлари
Самарқанд вилояти судлари
Сирдарё вилояти судлари
Сурхондарё вилояти судлари
Тошкент вилояти судлари
Тошкент шаҳар судлари
Фарғона вилояти судлари
Хоразм вилояти судлари
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу иш бўйича ҳам келишув имзоланди!
Бугун Олий суддаги узоқ вақтдан бери давом этаётган ишга тиклашга оид ишимиз бўйича иш берувчи ва ходим ўртасида келишув имзоланди. Суд бугунга соат 14.30 га белгиланган, насиб қилса, Олий суд судьяларига тасдиқлаш учун келишувни тақдим этамиз ва мазкур ишни муроса йўли билан тугатамиз.
Ҳа, айтмоқчи, бу ишда мен иш берувчи компания томонидан қатнашдим.
👉@yuristkadr

Бундай кўргуликдан худо сақласин!
Бир хил клиентларимиз бор, судлар ва дарслар билан бўлиб телефонини кўтаролмасак, кейинчалик гаплашганда шундай гапларни гапиришади:
“телефонимизни кўтармаганизга нариги томон босим қилдимикан ёки сизни сотиб олдимикан деган ҳаёлга бордик”.
Шу кунгача бундай бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди.
Аслида бу кўргулик. Адвокатни бундай кўргуликдан худонинг ўзи сақласин!

Б И Л Д И Р И Ш
Одил судловни амалга оширишда адвокатура институтининг алоҳида ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятига доир ҳуқуқий кафолатларни янада кучайтириш, суд ишларини ташкил этиш билан боғлиқ сўров ва мурожаатларига тезкор жавоб бериш мақсадида Тошкент шаҳар суди томонидан “telegram” мессенжерида махсус гуруҳ очилгани соҳа вакиллари томонидан мамнуният билан қарши олинди.
Мазкур тажриба ижтимоий тармоқларда эътироф этилиши натижасида ушбу виртуал гуруҳга аъзо бўлиш истагини билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сони кескин ортиб кетганига тушуниш билан қаралади. Бироқ ушбу платформа фақат адвокатлар учун мўлжаллангани, шу боис ушбу амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаганларга нисбатан чеклов ўрнатилгани эслатиб ўтилади.
Ушбу чеклов суд ишларига доир маълумотлар муҳофазаси ҳамда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида жорий этилган бўлиб, тўғри тушуниш сўралади.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати

⚖️ Нега кўп адвокат, юрист, бухгалтер ва кадрлар ишларида муваффақият қозона олмайди?
Чунки улар:
❌ Фақат назарияни билади
❌ Амалиёт йўқ
❌ Реал иш тажрибаси кам
❗️Натижада:
Ишдаги ечимсиз муаммоларнинг кўплиги.
Раҳбарнинг ишингиздан норози кайфияти!
🎯 Бизнинг курс айнан шу муаммони ҳал қилади
✔️ Реал кейслар
✔️ Амалий билим
✔️ Кучли мутахассислар
💼 Сиз ҳам профессионал юрист ва кадрга айланишингиз мумкин
📩 @X_accountant “дарс” деб ёзинг — биз сизга БEПУЛ ДАРС ЛАВҲАЛАРИНИ юборамиз...
Тинглаб кўрасиз маъқул келса, курсларимизга рўйҳатдан ўтишингиз мумкин😊

МК 333-модда бўйича нимадирлар кетмоқда
Иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлаш муддати бузилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация тўлаш тартиби аниқлаштирилмоқда дейилмоқда Қонунчилик палатаси бугунги йиғилишида.
Очиғини айтаман, мен буткул ходимлар тарафида ҳам, буткул иш берувчилар тарафида ҳам туришни хоҳламайман. Менинг шахсий позициям қонунлар иккала томонгаям инсофли ҳолатда, холис ўрталиқда бўлиши керак деб ҳисоблайман. МК 333-моддаси бўйича компенсация миқдори жуда баланд ва шундоқ ҳам қийинчиликларга эга бўлган бизнес доираси учун қўшимча "бош оғриқ". Тўланмаган суммага кунига ҳозирги ҳисобда 1,4 фоиз (қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи) ойига 42 фоиз пул қўшилди дегани.
Тўғри, масалан ходимга ойлигини тўламай юрган иш берувчига чорада дейишингиз мумкин. Лекин бу миқдор жуда баланд. Моддада иш берувчининг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар дея белгиланган. Баъзан тадбиркорнинг айби бўлмай қолиши мумкин. Масалан, экспорт қилган маҳсулоти учун пул тушмаётгани (Украинадаги уруш форс-мажор масалан), бирор ҳамкори томонидан пул тўланмагани учун суд жараёни кетаётгани, банк ҳисобрақамига асоссиз тақиқ (ёки инкассо) қўйилгани, хизмат кўрсатувчи банкнинг лицензияси тугатилиши, ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ғазнадан қайтиши кечикаётгани ва ҳо. Бундай муаммоси билан шундоғам бошини ушлаб турган тадбиркорни юқори компенсация янада қийин аҳволга туширади.
Тасаввур қилайлик, ишлаб чиқариш корхонасининг ходимлар олдидаги ойлик қарздорлиги 100 миллион сўм. Вақтинчалик инқироз туфайли у буни 3 ой тўлай олмади. 333-модда бўйича у енгиб ўтиши керак бўлган қарз бирдан 226 миллион сўмга айланади!
Мен "МК 333" бўлмасин, олиб ташлансин демоқчимасман. Миқдор камайтирилиши керак ва объектив ҳолатлар белгиланиши керак. Гуручни курмакдан ажратиш лозим. МК 333-моддани ўзида ёки Олий суд Пленум қарорида қандай ҳолатлар объектив ҳолатлар эканлиги аниқ келтириб ўтилса, механизм яратса бўлади деб ўйлайман. Э яна билмадим бугун футбол бор қисқаси...
Баҳодир Ахмедов

МК 333-моддаси бўйича ҳар хил ўйинлар ҳам бўляпти.
Баҳодиржон долзарб муаммони кўтариб чиқди. Қўшимча сифатида, МК 333-моддаси масаласида жуда ғалати амалиёт пайдо бўлганини айтмоқчиман. Жуда ғаразли амалиёт.
50 млн. сўмлик иш ҳақи қанча вақт кечикса, МК 333-моддаси бўйича фоизлар кўпаяверадику, тўғрими? Масалан, асосий иш ҳақи 50 млн. сўм бўлиб, бу иш ҳақи кечиктирилган давр учун фоиз 250 млн. сўм бўлиши ҳам мумкин. Ачинарлиси, асосан давлат ташкилотларидаги масъул ходимларнинг ўзи бу нарсани даромад манбайига айлантириб олмоқда. Керак бўлса, атайлабдан ташкиллаштирмоқда улар. Йўқ, жойдан иш ҳақига қўшимча тўловлар ёки мукофотлар тўлаш ҳақида орқа сана билан буйруқлар расмийлаштириб, гўёки, шу буйруқлардаги тўловлар ўз вақтида тўланмаган деб, 333 бўйича миллионлаб фоиз ундирмоқда ўзи ишлаб турган ташкилотидан.
Баъзи давлат ташкилотларида ташкилот юристи, кадрлар хизмати ходими ва бухгалтери ўзларининг жорий иш ҳақларини атайлабдан кеч тўланишига эришяпти. Ҳаммаси ўз қўлларидаку. 4-5 ой давомида ўзларига ойлик чиқартирмаяптида, кейин иш ҳақи кечиктирилган даврга фоиз ундириш ҳақида судга мурожаат қиляпти. Қилаётган ишларига лолу-ҳайрон қоласиз. Керак бўлса, бир-бирининг суд ишларига ташкилот номидан бориб, даъвони тан олиб келяпти. Суд ҳам далиллар бўлганидан кейин қарор чиқариб берадида. Хуллас, 4-5 ойдаги жорий иш ҳақи 30 млн. сўм бўладиган бўлса, озгина “сабр” ўйинини ўйнаб беряптида, судга даъво киритиб, 30 млн. сўмга қўшиб, 150 млн. сўм пул ишлаяпти.
Бировнинг ҳақи, давлатнинг пули деган нарсалардан умуман қўрқмаяпти булар. Гўёки шаҳар бедарвоза уларга.

Жуда қизиқ...
Жойлардаги айрим меҳнат инспекторлари фаолиятида ғалати ҳолатни кузатяпмиз.
Ўзи меҳнат инспектори сифатида фаолият юритиб, айрим даромадли иш берувчиларга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ёлланиб, ходимларга қарши судларда қатнашиб юрибди. Меҳнат инспектори сифатида эмас, иш берувчиларнинг вакиллари сифатида.

333-бўйича иш берувчилар учун хушхабар...
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
⚠️ Амалдаги тартиб бўйича, ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Содда қилиб айтганда, амалдаги тартиб бўйича иш берувчи ходимга 10 млн сўм тўловни 100 кун кечиктирса, 14 млн сўм пулли компенсация тўлайди (ҳар бир кечиктирилган кун учун 140 минг сўмдан).
(10 млн × 1,4%) × 100 кун = 14 млн сўм.
Демак, амалдаги тартиб бўйича иш берувчи 10 млн сўм тўловни 100 кун кечиктирса, 14 млн сўм тўлайди.
Лойиҳага кўра эса — 5 млн сўм. Агар тўлов 1 йил кечиктирилган тақдирда ҳам пулли компенсация миқдори 5 млн сўмдан ошмайди. Амалдаги тартиб бўйича эса бу миқдор ошиб бораверади.
Мухаммадамин Каримжонов

Қонун лойиҳасига кўра, иш ҳақини тўлашни кечиктирганда ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 4 фоизи (қарздорлик суммасининг 0,56 фоизи)га камайтирилмоқда ва умумий миқдори 50 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда.
⚠️ Амалдаги тартиб бўйича, ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Содда қилиб айтганда, амалдаги тартиб бўйича иш берувчи ходимга 10 млн сўм тўловни 100 кун кечиктирса, 14 млн сўм пулли компенсация тўлайди (ҳар бир кечиктирилган кун учун 140 минг сўмдан).
(10 млн × 1,4%) × 100 кун = 14 млн сўм.
Қонун лойиҳасига кўра, иш берувчи ходимга 10 млн сўм тўловни 100 кун кечиктирса, (ҳар бир кечиктирилган кун учун 56 минг сўмдан) максимал 5 млн сўм пулли компенсация тўлайди. Нега 5,6 миллион эмас❓ Сабаби, пулли компенсация миқдори лойиҳага кўра умумий миқдорнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Бизнинг мисолда 10 млннинг 50 фоизи, яъни 5 млн сўмдан ошмаслиги керак.
Демак, амалдаги тартиб бўйича иш берувчи 10 млн сўм тўловни 100 кун кечиктирса, 14 млн сўм тўлайди.
Лойиҳага кўра эса — 5 млн сўм. Агар тўлов 1 йил кечиктирилган тақдирда ҳам пулли компенсация миқдори 5 млн сўмдан ошмайди. Амалдаги тартиб бўйича эса бу миқдор ошиб бораверади.
Мухаммадамин Каримжонов
👉@yuristkadr
Улар нега бундай қилди экан!
▪️Ўтган хафта жума куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида дўстим - адвокат Элёр Абдуллаев юритувидаги бир иш якунланди. Судлов ҳайъати аслида қайта ташкил этилган ташкилотни қайта “ташкил этилмаган, тугатилган” деб Элёрнинг ҳимоясидаги ходимнинг талабларини рад қилди. Очиқ-ойдин кўриниб турган ҳолатларни инобатга олмаган 3 нафар судьяларимиз. Албатта, Элёр билан бирга биз ҳам суднинг бу қарорини қабул қила олмадик. Ўтган қайғули 4 кун давомида фақат ўзимизга-ўзимиз савол бериб юрдик: “нега булар бундай қилди экан” деб🥹 😳
▪️Энди, худди шу ташкилот билан боғлиқ яна бир худди шундай суд ишимиз бор айнан шу шаҳар судида. Бу иш ҳам адвокат Элёр Абдуллаевда эди. Фақат ходим бошқа эди холос. Бугун айни шу иш бўйича ҳам судлов ҳайъати ўз ишини якунлади. Худога шукурки, судлов ҳайъатидаги бошқа судьялар бу ишда ташкилот қайта ташкил этилганлигини тан олиб, ходимнинг фойдасига қарор чиқарди. Юзимиз анча ёришди. Юз фоиз адолатли бўлди бу қарор. Биз мана шу қарорни тан оламиз, албатта😊
Фақат бизни қийнаётган савол барибир миямиздан кетмаяпти: жума кунги қарорни чиқарган судьялар нега бундай қилди экан? Битта судда, бир том остида ишлашса, бир хил амалиёт бўлиши керак эмасми ахир?
Майли, ваҳима йўқ. Худо хохласа, яқинда ҳаммаси ўз жойига тушади. Келаётган 1 августдан меҳнат низолари фақат шу соҳага ихтисослашган судьяларга тушадиган бўлади. Шунда ҳаммаси ўз изига тушади. Умид қиламизки, пойтахт судидаги меҳнат низоларига ихтисослашган судьялар рўйҳатига биз доим эътироф этадиган тажрибали судьялар киради. Ҳа, насиб қилса шундай бўлади👌

Чипли мия соҳибларига жарима таъсир қилиши қийин
Давлат меҳнат инспекциясига кўра, Сурхондарё вилояти Ангор туманида бир гуруҳ маҳалла хотин-қизлар фаоллари хизмат вазифаларига кирмайдиган ҳашар ва ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб қилингани аниқланган.
Қонунбузар мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг 51-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилибди.
P/S: Менимча, Сурхондарёдаги ҳозирги жазирама вақтида бунақанги қонунбузарлик қилиш учун инсондаги мия оддий бўлмаслиги керак, махсус дастурлаштирилган чипли мия бўлиши керак. Бундай миялиларга маъмурий жарималар унча таъсир қилмайди. Шуниси чатоқ.

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчилардан кунинг энг иссиқ соатларида оғир жисмоний ишларни тўхтатиб туришни сўрамоқда.
P/S: Инспекция фаоллашмоқда.
👉@yuristkadr
P/S: Инспекция фаоллашмоқда.
👉@yuristkadr
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг оналари Зубайда она Абидова вафот этибди.
Жамоамиз номидан ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло марҳуманинг барча гуноҳларини мағфират қилиб, жаннатларидан жой ато этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун🤲

ХДП Иш берувчиларни Меҳнат кодекси талабларига риоя қилишга чақирди: Аномал иссиқда ходимлар ҳуқуқи қандай ҳимояланади?
Халқ демократик партияси аномал иссиқ шароитида меҳнат қонунчилиги қатъий бажарилиши кераклигини билдирди. Партия амалдаги Меҳнат кодексига таянган ҳолда, ҳар бир иш берувчи ўз ходимлари учун хавфсиз ва соғлом муҳит яратишга қонунан мажбур эканини қаттиқ эслатиб ўтди.
Ҳуқуқий ва ижтимоий адолат йўлида фаол курашаётган Халқ демократик партияси очиқ ҳавода ёки иссиқ хоналарда ишлаётган миллионлаб ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда. Партия оғир ишларни эрталаб ёки кечқурунги салқин вақтларга кўчириш, ходимларга дам олиш учун салқин жойлар қилиб бериш ташаббусини илгари сурди.
Халқ манфаати йўлида Қонун устуворлигини ҳар нарсадан устун қўядиган ушбу партия, ходимларни иссиқдан асраш бўйича халқаро тажрибаларни бизда ҳам қўллаш вақти келганини жуда тўғри кўрсатиб берган.

Кечаги Олий суд Раёсати йиғилишида Олий суд раиси Робахон Махмудованинг судьяларга қарата айтган гаплари:
👉@yuristkadr
“Халқ ва давлат биздан фақат биргина нарсани — ҳалол, сифатли ва адолатли ишлашни талаб қилмоқда. Бир ҳақиқатни ҳар биримиз аниқ англаб олишимиз зарур: энди эскича ишлаб бўлмайди ва бунга ҳеч кимга йўл қўйилмайди
Судьялик — бу Ватанга хизмат қилишнинг олий кўринишларидан бири, инсон тақдирлари ишониб топширилган муқаддас бурчдир. Ҳақиқий судья учун адолатли қарор — хизмат вазифасигина эмас, балки виждон амри ва ватанпарварлик бурчидир”.
👉@yuristkadr
НАВБАТДАГИ КУРСЛАРГА РЎЙҲАТГА ОЛИШ БОШЛАНДИ:
3 хил имконият бор:
🔹 1. ОНЛАЙН КУРС (Ишдан ажралмаган ҳолда)
* Бошланиш вақти: 27 июлдан
* ⏰ Давомийлиги: 18 кун давомида (кунига 2 соат)
* 🕒 Вақти: 15:00 дан 17:00 гача (ўзгарувчан вақт)
* 🎓 Умумий соат: 36 соат
2. ОФЛАЙН КУРС (9 кун кетма кет)
* Бошланиш вақти: 10 августдан
* ⏰ Давомийлиги: 9 кун давомида (кунига 4 соат)
* 🕒 Вақти: 9:00 дан 13:00 гача
* 🎓 Умумий соат: 36 соат
🔹 3. ОФЛАЙН КУРС (Дам олиш кунлари)
Жонли ва чуқурлаштирилган билим истаганлар учун!
* Бошланиш вақти: 1 августдан
* 🗓 Кунлари: Фақат шанба ва якшанба (5 ҳафта)
* 🎓 Умумий соат: 40 соат
📞 Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг ёки телеграмга ёзинг:
👩💻 @yuristkadr_menejer
📱 +99890-010-86-15
📱 +99893-444-48-71
📱 +99833-993-18-80
📍 Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.
🚇 Мўлжал: М.Улуғбек метроси.
📲 Бизни кузатинг:
Telegram I Instagram I Youtube