YURISTKADR
54.2K subscribers
3.06K photos
647 videos
725 files
2.58K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
Қизиқ, ҳозиргина бир ҳамкасбим айтиб қолди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига ишга тиклаш бўйича 2024 йил 29 февраль куни топширилган даъво аризаси бўйича иш (2-1001-2404/10221-сонли иш) ҳали ҳам тугамаган экан.

ФПКнинг 207-моддасига асосан меҳнат муносабатларига оид суд ишлари 20 кун ичида кўрилиши керак.

1 ой, ёки боринг ана 2 ойни ҳам тушунармиз. Лекин ишга тиклаш ишини 5-6 ойгача чўзилишини қандай тушуниш мумкин?

Одамларда ҳар хил шубха-гумонлар пайдо бўлмайдими ахир?

👉@yuristkadr
Қудбиев қаттиққўл раҳбар, лекин...

Солиқ қўмитаси ҳайъат йиғилиши якунига кўра Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда яна 25 нафар масъул ходимлари интизомий жазо сифатида ишдан олинди.

Яна 150 нафар ходимга интизомий жазо чораси кўрилди ва 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.

Ҳа, Солиқ қўмита раиси Шерзод Қудбиев қаттиққўл раҳбарлардан бири.

Бироқ, давлат раҳбари томонидан солиқ идораси вакилларига қўйилаётган муҳим вазифалар бу тизимда меҳнат интизомига жиддийроқ қарашни талаб қилаётгани кўриниб турибди.

Бунинг устига вазирликлар ва қўмиталарнинг ҳайъат йиғилишларида масъулларнинг фаолияти сарҳисоб қилинади ва ғалвир сувдан кўтарилади.

👉@yuristkadr
Ҳиёнатни ва аҳлоқсизликни тарғиб қилаётган ижтимоий тармоқ вакилларига уят. Орсизлик бу қадар бўлмабди.

Миллат душманлари!

👉@yuristkadr
YURISTKADR
Ҳиёнатни ва аҳлоқсизликни тарғиб қилаётган ижтимоий тармоқ вакилларига уят. Орсизлик бу қадар бўлмабди. Миллат душманлари! 👉@yuristkadr
Кимнидир хонадонига тўғри ният билан кирмагани шундоққина кўриниб турган вазиятни бу жамият учун одатий ҳолдек кўрсатишга, уни оммалаштиришга бўлаётган уринишларни ва умуман бу каби сурбетликларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

👉@yuristkadr
Республика ҳарбий суди янги ва замонавий бинога кўчиб ўтди.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эссиз, Бобожонов...

👉@yuristkadr
Ходимни ўзаро тил бириктириб ишга тиклаш ҳақида.

Хуллас, яхши бир лавозимда ишловчи бир ходим ишдан бўшатилган. Ундан кейин бу лавозимга танловдан ўтиб бошқа шахс ишга қабул қилинган.

Бироқ, орадан 1,5 йил ўтгач, ҳилиги биринчи ходим ишга тикланган, натижада, аввалги ходим тикланиши муносабати билан иккинчи ходим ишдан бўшатилган.

Ҳозир, мана шу иккинчи ходим менга айтяптики, “ака, ҳалиги ходим аризасига асосан ишдан бўшатилган бўлган, орадан 1,5 йил ўтиб судга беряпти. Судда кадр ҳам, юрист ҳам атайлабдан унинг аризасини тақдим этмаяпти. Энг асабни бузадиган томони, юрист ҳам, кадр ҳам даъво муддатини қўллашни сўрамаяпти. Бўлмаса, қаранг 1,5 йил ўтган орадан. Суд ҳам охирида ходим ариза бермаган деб уни ишга тиклаяпти. Мана шунақа қилиб, булар ўзаро тил бириктириб, мени ҳам, бутун бир ташкилотни ҳам ўйинчоқ қилди. Ташкилотдан миллионлаб сўм ҳаражат ҳам ундирилди”.

Кўряпсизми, жойларда мана шунақа олғирлар пайдо бўляпти. Ўзиз ўйлаб кўринг, ишга тикланадиган ходимга 150 млн. ундирилса, буни “ҳамкорлар” 3 га бўлиб олиши ва келгусидаги коррупциявий “ишларида” ҳам бирга ҳамкорлик қилишлари мумкин.

👉@yuristkadr
“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr
Интизомий жазо сифатида ишдан бўшатишдаги огоҳлантириш борасида муҳим ўзгариш.

1.Эски МКнинг 102-моддаси 5-қисми:

Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди.

2. Янги МКнинг 165-моддаси ва унинг 1-қисми:

Иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт: -, -, 3) меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан бекор қилинганда камида уч кун олдин.

3. Олий суд Пленумининг эски 12-сонли қарори 16-банди:

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлигига оид низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни аниқлаши керак: ходим иш берувчи томонидан тегишли асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлганлиги тўғрисида огоҳлантирилган (хабардор этилган)ми, бундай огоҳлантириш ёки хабар беришни талаб қилмайдиган МК 100-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-банди бундан мустаснодир.

4. Олий суд Пленумининг янги 26-сонли қарори 22-банди:

Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлигига оид низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни аниқлаши керак: иш берувчи томонидан тегишли асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи бўлганлиги тўғрисида огоҳлантирилганми.

Изоҳ: Эски МКдаги “ёки” жумласи янги МКдан чиқариб ташланган ва ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан бекор қилингандаги 3 кун олдин огоҳлантириш янги МК 165-модданинг биринчи қисмига кўчирилиб, алоҳида 3-банд сифатида кўрсатилган.

Ҳамда бу асос билан бўшатилганда ҳам “иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт” деб мажбурият сифатида белгилаб қўйилган. Оддий қилиб айтганда, ходимни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатишда иш берувчи ходимни “хохласа огоҳлантиради, ҳохламаса йўқ” деган қоида ҳозир мавжуд эмас.

Шунингдек, Олий суд Пленумининг янги 26-сонли қарорининг 22-банди билан эски қарордаги “бундай огоҳлантириш ёки хабар беришни талаб қилмайдиган МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-банди бундан мустаснодир” жумлалари чиқариб ташланмоқда.


👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

«YURIST VA KADR» НТМ ўз фаолиятини лицензия асосида олиб боради

Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.

Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин:

2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат
1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат
24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари
.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин.

«YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қисқартириш амалиётидаги энг бирламчи қилинадиган иш нима биласизми?

Айни пайтда қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиш ишлари сон жиҳатидан интизомий жазо сифатида (ҳалиги кўпчилик “статья билан бўшатиш” дейдику, ўша) ишдан бўшатиш ва ходимнинг аризаси билан ишдан бўшатиш низоларидан кам эмас. Аксинча, борган сари кўпайиб бормоқда.

Бу албатта, давлат ва нодавлат ташкилотларида мавжуд ҳаражатларни қисқартириш ҳисобига иқтисодий аҳволни барқарорлаштириш режалари билан боғлиқ.

Кузатишларимиздан келиб чиқиб шуни айтамизки, 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ҳам, 2025 йилда ҳам қисқартиришлар кўлами камаймайди, аксинча, бу жараён давлат секторида ҳам, ҳусусий секторда ҳам ортиб бораверади. Ўз-ўзидан айни йўналишдаги суд низолари ҳам кўпайгандан-кўпайиб боради.

Штатларни қисқартириш ва ушбу асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг тартиб-қоидаларини яхши ўзлаштирмаган судьялар ҳисобига бир-биридан “ранг-баранг” қарорлар (яъни айни бир масалада 2-3 хил қарорлар) чиқади. Бу эса қонунларни тушунишда ва қўллашда иш берувчиларда ортиқча иккиланишни юзага келтиради ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилишга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда такрор ва такрор хатоликларга сабаб бўлаверади. Ўз-ўзидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳам асло тўхтамайди.

Тушунаётган бўлсангиз, қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш борасида энг аввало ва зудлик билан фуқаролик судлари судьяларининг билим ва кўникмаларини ошириш зарур.

“Бунга ҳожат йўқ” деган фикрнинг хатолигини ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз.

👉@yuristkadr
Иш берувчи ўзига қарши курашиш учун ўзи ходимни молиялаштириши ҳақида.

Қисқартириш сабабли бўшатилган ходимга иш берувчига қарши курашиш учун маблағни олдиндан айни шу иш берувчининг ўзи тўлайди, десам ишонасизми?

Ишдан ноқонуний бўшатилган шахс судга мурожаат қилишдан аввал кўпинча адвокатнинг олдига боради, тўғрими? Бироқ адвокатлик текин хизмат эмас, адвокат юридик ёрдами учун ўша шахс билан шартнома тузади ва шартномага асосан пул ўтказишни сўрайди.

Қисқартириш муносабати билан ходимни ишдан бўшатган иш берувчи ходимга МК 173-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси тўлайди. Бу ерда муҳими, ишдан бўшаш нафақаси “расчёт” суммалари билан бирга тўлаб берилади.

Бошқа ишдан бўшатишлар, масалан, интизомий жазо сифатида, ходимнинг аризасига асосан, шартнома муддати тугаганлиги сабабли ишдан бўшатишлардан фарқли равишда қисқартиришда тўланадиган ана шу нафақа суммаси ходимга жуда асқотадида.

У ноқонуний ишдан бўшатиш буйруғини бекор қилиб, ишига тикланиш учун адвокатга тўланадиган ҳаражатларини ана шу нафақа суммасидан бемалол қоплаши мумкин бўлади.

Бошқача қилиб айтганда, ўзига қарши курашиш учун ходимни иш берувчининг ўзи молиялаштирган бўлади.

👉@yuristkadr
Ташкилотимиз тугатиляпти, касаллик варақасида ёки таътилда бўлган ходимларга ҳам огоҳлантириш берсак бўладими?

САВОЛ.

Ташкилотимиз тугатиляпти. Ходимларга огоҳлантириш беришимиз керак, касаллик варақасида бўлган ходимларга ва таътилда бўлган ходимларга бермай турамизми? Огоҳлантириш муддати ўтмайдими бу ҳолатларда?

ЖАВОБ.

Берилса бўлаверади.

МК 165-моддаси 5-қисмига кўра меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантиришларда ходимнинг касаллик варақасида бўлган даври ва унинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажарган даври огоҳлантириш муддатига кирмайди.

Яъни, бу даврларда огоҳлантириш муддати ўтмай туради. Бироқ, МК 165-моддаси 5-қисми давомида ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Бу дегани, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларида ходимнинг касаллик варақаси даври ҳам, бошқа даврлари ҳам огоҳлантириш муддатига киради. Яъни, бундай ҳолатларда огоҳлантириш муддати одатдагидек ўтаверади.

Таътилда бўлган ходимлар масаласида. МК 165-моддаси 5-қисмида огоҳлантириш муддатига кирмайдиган ҳолатлар ичида таътиллар йўқ. Айтмоқчи бўлганимиз, ходим таътилда бўлган вақтда ҳам огоҳлантириш муддати ўтаверади.

👉@yuristkadr
Ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни саф олдида эълон қилиш ҳақида.

Эски Меҳнат кодексининг 270-моддасига
асосан ишга тиклаш бўйича судга даъво бериш муддати меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой эди. Янги Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан бу муддат 3 ой қилиб белгиланди.

Айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар оид хизматни ўташ ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларида даъво муддатига оид алоҳида нормалар йўқ. Шу сабабли, уларни ишга тиклашга доир суд жараёнларида судлардан Меҳнат кодекси нормаларини қўллашни сўраймиз. Бизнинг фикримиз: токи, бўшатиш буйруғидан кўчирма ёки нусха берилмаган экан, даъво муддати ҳам ўтмайди ва судлар томонидан ходимнинг зарарига даъво муддатини қўллашга асос йўқ.

Лекин, ушбу давлат органларида негадир ходимларга бўшатиш ҳақидаги буйруқдан нусха бериш амалиёти жуда кам қўлланилади. Суд жараёнларида улардан келган вакиллар кўпинча “йўқ, бизда буйруқдан кўчирма берилмайди, бизда саф олдида ёки шахсан ўзига эълон қилиш етарли” дейишади. Яъни, уларнинг наздида буйруқ чиқдими, демак, ўша пайтдан даъво муддати ўтиши бошланган ва буйруқ чиққанидан кейин у ходимга саф олдида ёки шахсан эълон қилинса бўлди, нусха бериш шартмас деган фикр бор. Шу фикр билан улар даъво муддатини қўллашни сўрайди ва айрим судлар бу фикрларга ишониб, ходимларнинг даъво аризаларини рад қилиб юборади.

Аслида барибир ходимга буйруқдан кўчирма берилиши шарт, бу янги Меҳнат кодексининг талаби. Қолаверса, бу органларда барча ҳолатларда ҳам буйруқнинг шахсан ёки саф олдида эълон қилишга оид талаб йўқ. Биз доим судларда айтамизки, саф олдида эълон қилиш ўша давлат органидан интизомий жазо сифатида бўшатилган ҳолатларга тегишли. Масалан, ходимнинг уни аризасига асосан, ёки аттестация натижасида бўшатиш ҳолатларига саф олдида эълон қилишнинг умуман алоқаси йўқ. Бундай ҳолатларда ҳар қанақасига буйруқдан кўчирма берилиши шарт. Вазиятни қуйидаги учта давлат органидан мисол олиб тушунтирамиз.

Божхона органи. Президентнинг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг интизом низоми”нинг 55-бандида интизомий жазо чораси ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилишда эълон қилиниши ҳақида айтилган.

Ички ишлар органи. Президентнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” 63-бандида ҳам юқоридагидек қоида, яъни “интизомий жазо чораси ҳақидаги буйруқ ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да эълон қилинади”.

Миллий гвардия. Президентнинг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг интизом устави” 56-бандида ҳам худди шундай қоида қайд этилган. Яъни, буларда ҳам ходимни интизомий жазо сифатида бўшатиш шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган мажлисда эълон қилиниши назарда тутилган.

Эътибор беринг, юқоридаги ҳужжатларда айнан интизомий жазо қўлланилган, яъни агар ходим бўшатилган бўлса, интизомий жазо сифатида бўшатилган ҳолатларда буйруқ шахсан, саф олдида ёки ходим иштирок этган мажлисларда эълон қилинади. Бўшатишнинг бошқа турларига саф олдида эълон қилиш амалиётининг умуман дахли йўқ.

Айниқса, ходимнинг аризасига асосан бўшатиш ҳолатларида буйруқни шахсан, саф олдида ёки йиғилишларда эълон қилиш амалиёти етарли эмас. Афсуски, айрим судлар қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан туриб, босим ва тазйиқ билан ариза олиниб ишдан бўшатилган ходимлар зарарига қарор чиқармоқда.

👉@yuristkadr
Бир мунча вақт Фарғонада бўламан, шу муносабат билан, офисимни вақтинча Фарғонага кўчирдим.

👉@yuristkadr
“Баённомани расмга олиш мумкинмас” деган гапни қаердан олгансизлар?

Биз суддан суд иши ҳужжатлари билан танишишни ва фоторасмга олишни илтимос қиламиз. Улар ҳам бошида хоп майли дейишади.

Бироқ, суд мажлиси баённомаларига келганда, уларни расмга олишга руҳсат беришмайди. Ҳамма судларда ҳам эмас, айримларида.

“Суд мажлиси баённомаларини расмга олиш мумкинмас” деган қоидаларни қаердан олгансизлар?

Боя Фарғонада бир судда бир соатдан кўп вақтим мана шу саволга жавоб кутиш билан ўтди. Охийри “боре” деб кетвордим.

Суд мажлиси баённомалари судьяларнинг ўта “нозик” жойи бўлгани учун ҳам, улар бу ҳужжатларни расмга олинишига қаршилик қилади назаримда.

Аксинча, баённомаларга масъулият билан қарайдиган судьялар қаршилик қилмайди, чунки ҳужжати пухта бўлганидан кейин нимадан ҳам қўрқсин.

👉@yuristkadr
Ҳусусий ОТМлардаги педагоглар 56 кун эмас, 21 кунлик таътил оладими?

56 календарь кунлик меҳнат таътилини айримлар фақат давлат таълим муассасаларидаги педагогларга тегишли деб ўйлаяпти. Айниқса, ҳусусий ОТМлар давлат ОТМлари педагог ходимларига 56 кунлик таътил берган бир вақтда “бу қоида бизга тегишли эмас” деб 21 кунлик меҳнат таътили беряпти.

Бу мутлақо нотўғри!

Қаранг, Меҳнат кодексининг 501-моддасида:

“Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ... йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар ... йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади” дейилган.

Ва эътибор беринг, бу ерда “таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” деганда, фақат давлат таълим ташкилотлари эмас, барча-барча, яъни ҳусусий ва нодавлат таълим муассасалари педагоглари ҳам назарда тутилган. Энди ўзиз ўйлаб кўрингда, тепада “давлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларига” дейилмаганидан тушуниш мумкинку бу нарсани, тўғрими? Тўғри.

Юқоридаги МК 501-моддасида келтирилган талаблардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишган ҳолда ўзининг қарорини қабул қилган. Қайси қарор деяпсизми?

Эътибор беринг, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори бўлиб, бу қарор билан “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари” тасдиқланди.

Бу Меъёрларнинг 6-қисми 2-бандига кўра олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат бўлган йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади деганда, ҳам давлат, ҳам нодавлат ОТМларнинг педагоглари назарда тутилмоқда.

Яъни, ҳусусий ОТМларнинг педагогларига ҳам ҳудди давлат ОТМларидек 56 календарь кунлик йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилиши керак.

Айтмоқчи, бу борада дўстимиз Мухаммадамин Каримжонов ҳам жуда чиройли 👉тушунтириш берган.

👉@yuristkadr