#in_brief
“Ё хатоларимизни англаб, ўзимизни қўлга оламиз ёки қуёшни кўрган муз каби эришда давом этамиз”.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн

Telegram
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Президент Эрдўғaн: “Ё хатоларимизни англаб, ўзимизни қўлга оламиз ёки қуёшни кўрган муз каби эришда давом этамиз”.
#in_brief
⚡️ Дунёдаги 5 та кучли қонун
1. Мерфи қонуни. Агар сиз нимадир бўлишидан қанчалик кўп қўрқсангиз, унинг содир бўлиш эҳтимоли катталашади.
2. Кидлен қонуни. Агар сиз муаммони аниқ тушунган бўлсангиз, сиз уни 50% ечдингиз.
3. Вилсен қонуни. Агар сиз ақл билан билимга куч берсангиз, пул сизга муаммо бўлмайди.
4. Гилберт қонуни. Агар сиз бирор иш бошлаган бўлсангиз, мақсадингизга эришиш учун фақат ўзингиз жавобгарсиз.
5. Фолклент қонуни. Агар бирор нарса ҳақида қарор қабул қилишингиз шарт бўлмаса, у нарсани унутинг ва бошқа ишларингиз билан шуғулланинг.
👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали
Murojaat uchun:
@yuristjournal2024
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com
🌐 www.yuristjournal.uz/
Murojaat uchun:
@yuristjournal2024
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com
🌐 www.yuristjournal.uz/
#in_brief
ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини ота-онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота-онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…
Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#in_brief
Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, ФҲДЁ
Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.
Тўлиқ видео 👉 https://www.youtube.com/watch?v=DhnbF6aTsXo&feature=youtu.be

☄️ Изобретатель радара шотландский физик Роберт Уотсон-Уотт, остановленный однажды полицейским за превышение скорости, воскликнул: «Если бы я знал, что вы будете с ним делать, то никогда не изобрёл бы радар!».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#in_brief
***
Баҳорлар оҳиста
Сенга эргашди.
Кетди изларингдан
Бор гулу гиёҳ.
Ёз куни қовжираб
Тоғлардан ошди...
Баҳорсиз қолдику
Бу дунё!...
Усмон Азим
***
Баҳорлар оҳиста
Сенга эргашди.
Кетди изларингдан
Бор гулу гиёҳ.
Ёз куни қовжираб
Тоғлардан ошди...
Баҳорсиз қолдику
Бу дунё!...
Усмон Азим
Telegram
📓Usmon Azim
***
Баҳорлар оҳиста
Сенга эргашди.
Кетди изларингдан
Бор гулу гиёҳ.
Ёз куни қовжираб
Тоғлардан ошди...
Баҳорсиз қолдику
Бу дунё!...
Усмон Азим
https://telegram.me/usmon_azim
Баҳорлар оҳиста
Сенга эргашди.
Кетди изларингдан
Бор гулу гиёҳ.
Ёз куни қовжираб
Тоғлардан ошди...
Баҳорсиз қолдику
Бу дунё!...
Усмон Азим
https://telegram.me/usmon_azim
#in_brief
Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган бир тест бор: болага иккита кадрдан иборат сурат кўрсатилади. Иккаласида ҳам ўриндиқ ва кичик болакай тасвирланган.
Биринчи кадрда бола югуриб кетяпти, иккинчисида ўриндиққа қоқилиб, йиқиляпти.
Болага, ким айбдор, деб савол берилади. Уч ёшида кўплаб болалар, ўриндиқ айбдор, деб жавоб беради. Чунки у болага ҳалал берди.
Беш ёшда эса, бола айбдор, деб жавоб беришаркан. Чунки у оёғини тагига қарамаган.
Бундай жавобларнинг сабаби шундаки, уч ёшли болада ўзига нисбатан танқидий фикрлаш шаклланмаган. У ҳеч нарсада айбдор бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун у ўрнига ўзини қўйиб кўраётган суратдаги бола ҳам(болалар деярли ҳар доим ўзларини бола-персонажлар ўрнига қўйиб кўради) айбдор бўлиши мумкин эмас.
Беш ёшда эса ўз-ўзига нисбатан танқидий фикрлаш нисбатан ривожланиб бўлган бўлади.
Бироқ шундай катталар борки, уларнинг назарида ҳали ҳам ўриндиқ айбдордек.
✍️ Интернет сарҳадларидан. Таржима.

✍️ Facebook сарҳадларидан.
🌟Ижтимоий тармоқларда ўзи кўп чиқиш қилмайман, бироқ сўнгги пайтларда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида қурбон бўлаётган болаларимиз ва бунга ечим сифатида қоидани бузган ҳайдовчиларга жазони ошириш таклиф қилинаётганлиги бу борада фикр билдиришга мажбур қилди.
Афсуски, бизда бир муаммо пайдо бўлган заҳоти унга қарши ягона ечим сифатида жазо чорасини жорий этиш ёки уни янада оғирлаштириш масаласи кун тартибига олиб чиқилади.
Бу борада барчани фикрига нисбатан ўз ҳурматимни изҳор қилган ҳолда, йўл-транспорт билан боғлиқ масала комплекс эканлигини, бу борада нафақат жазо, балки бошқа бир қатор жиҳатларга, хусусан, инфраструктура, йўллардаги ёруғлик, автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари, таълим тизими, автотранспорт воситасини бошқариш маданияти, ижтимоий жиҳатлар, жамият ва, керак бўлса, оиладаги вазиятлар ва бошқа бир қатор масалаларга ҳам эътибор қаратиш ниҳоятда муҳим.
💼 Масалан, йўлларнинг хавфсизлиги бўйича етакчи ўринларда турадиган Японияда битта йўл-транспорт ҳодисасини таҳлил қилишга 6 ойгача вақт сарфланишини билармидингиз? Улар ҳаттоки оилавий аҳволнинг ЙТҲга таъсирини ўрганишади. Ёки, ёш болалар йўлларни кесиб ўтишда уларнинг кўриш даражаси қамрови катталарникидан фарқ қилинишини (чап ва ўнг томонларни яхши кўрмасликларини) бизда билишади, деган умиддаман.
🔗 Қуйидаги ҳаволада JICA Uzbekistan / ウズベキスタン事務所 мини-гранти доирасида тайёрланган видеолавҳамизда ҳайдовчилик маданиятимиз анча яхшиланиши кераклиги ифодаланган (https://www.youtube.com/watch?v=UXSfDHF6SwQ&t=121s).

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#in_brief
🍁 Букун деразамни очдиму саҳар,
Юзимга урилди салқин шабода.
Хаёлчан шивирлаб қизғимтир барглар
Кузак ҳикоясин сўйларди боғда.
🍁 Ажаб, бир кечада ўзгармиш олам,
Бир кечада борлиқ олмиш ўзга тус.
Инсон умри каби тездир фасл ҳам,
Кеча ёз эди-ку, букун қаранг, куз...🍂
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Дўстларга мактубдан", 1974 йил

ҚОТИЛЛИК ҚИЛГАНЛАР ҚОТИЛ-КУ, ЛЕКИН КУЗАТИБ ТУРГАНЛАР АСЛ ҚОТИЛДИР
Биродар яшайбер, йиғлаб ва кулиб,
Чайир билагингда оқар қувватинг.
Қайта туролмасанг бир кун йиқилиб,
Ачинма, бошқага қолар ниятинг.
Боравер ғовларга аччиқма-аччиқ,
Тилка-пора бўлсин, ўртансин юрак.
Биродар, дунёда, гапирсам очиқ —
Фақат яхши ният яшаши керак.
Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри,
Фаҳш юрса, менман, деб тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.
Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб, сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.
Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир.
Қотиллик қилганлар қотил-ку, лекин
Кузатиб турганлар асл қотилдир.
Яшайбер, қалбингга ишониб, мағрур,
Яшайбер, бўлсанг ҳам оромдан йироқ.
Ғолиб чиқмоғлигинг жуда ҳам зарур,
Бошқача бўлиши мумкинмас бироқ.
©Шавкат Раҳмон
@yuristjournal

✍️ Баъзида одамлар жуда кўп ўйлаб юборишади, аслида шунчаки яшаш керак.
© Олег Рой
https://t.me/yuristjournal
✍️ Баъзида одамлар жуда кўп ўйлаб юборишади, аслида шунчаки яшаш керак.
© Олег Рой
https://t.me/yuristjournal
#in_brief
✍️ Facebook сарҳадларидан.
БЮРОКРАТИЯ ВА ИНСОН
Тушгача катта раҳбар мажлис қилди. “Топшириқларни ёзинглар!” деди, ёздик – нақд 21 та бўлим бўлди. Ҳар бири икки-уч соат, соат нимаси, ҳатто кунларни оладиган топшириқлар.
Тушдан кейин кичик раҳбар мажлис қилди. “Ёзинглар!” деди. Ёздик. Энди 20 та бўлим (модда) бўлди.
Келиб стол устига тирсакларни қўйганча ўй сурдим: қандай қилиб бир ҳафта ичида буларнинг ҳаммасини бажариш мумкин?.. Барча ишимни, ҳатто “нафас олишниям” қўйиб киришсам ҳам буларнинг адосига камида бир ой вақт керак-ку!..
Ортимда дераза, бурчакда эса урна турарди оғизларини очиб. Ўрнимдан турдим. Қоғозларни “шир” этказиб урнага отдим-да, сумкани олиб ташқарига қушдек енгил учиб чиқдим... Йўқса, ўзимни деразадан ташлашим керак эди. У ҳам очиқ турарди, ахир!.. Унда ҳам қушдек учишим мумкин эди-ю, лекин бу парвоз жуда қисқа ва ёқимсиз бўларди-да...

✍️ Интернет сарҳадларидан.
* * *
Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри;
Фаҳш юрса менман, деб, тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.
Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.
©Шавкат Раҳмон
✍️ Интернет сарҳадларидан.
* * *
Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри;
Фаҳш юрса менман, деб, тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.
Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.
©Шавкат Раҳмон
#in_brief
✍️ Facebook сарҳадларидан.
Сиз буни биласизми ... Суқротнинг безовта қилувчи одамлар билан муомала қилиш усули бор эди.
Сиз билан жанжал пайтида бошқа одам ўзининг ҳақлигини исботлаш учун бақиргани содир бўлганми? Бундан чидаб бўлмас нарса йўқ, тўғрими?
Бир куни Суқротга бир киши ҳужум қилди. У қўпол ва маданиятсиз одам бўлиб, ўзининг ёмон баҳсларида шапалоқ уришгача борган. Бугунги кунда ҳам бундай одамлар кўп, афсуски. Улар ўз фикрини қандай тақдим этишни билмаса, тажовузкор бўлиб қолади.
Аммо Суқрот қандай муносабатда бўлди? У ҳеч нарса қилмади! У қичқирмади, зўравонлик билан жавоб бермади, ҳеч нарса қилмади.
Шогирдларидан бири Суқротнинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, савол берганида, улуғ файласуф: “Эшак тепса, уни судга бераманми?” деб жавоб беради. Суқрот бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги керак.
Баъзида жимлик энг оқланган жавобдир. Бу нима дегани? Бу шуни англатадики, нафис одам бренд кийим кийган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одам эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим туришни биладиган одамдир ...

✍️ Facebook сарҳадларидан
🍁Букун деразамни очдиму саҳар,
Юзимга урилди салқин шабода.
Хаёлчан шивирлаб қизғимтир барглар
Кузак ҳикоясин сўйларди боғда.
Ажаб, бир кечада ўзгармиш олам,
Бир кечада борлиқ олмиш ўзга тус.
Инсон умри каби тездир фасл ҳам,
Кеча ёз эди-ку, букун қаранг, куз...🍂
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Дўстларга мактубдан", 1974 йил