Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.5K subscribers
12.4K photos
7.34K videos
52 files
17K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

🇮🇳🇵🇰 “Тошкент декларацияси” ҳақида сунъий интеллект билан суҳбат

– 1966 йилдаги “Тошкент декларацияси” ҳақида нима биласан?

– Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги урушни тугатиш ва тинчликни тиклашга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланади. Бу декларация 1965 йилда бўлиб ўтган Ҳиндистон–Покистон урушидан сўнг қабул қилинган. Санаси: 1966 йил 10 январь. Жойи: Тошкент шаҳри. Қатнашчилар: Ҳиндистон Бош вазири – Л.Б.Шастри, Покистон Президенти – М.Айюбхон, СССР Бош вазири – А.Косигин (воситачи).

Қизиқ маълумот: Декларация тасдиқланганидан бир неча соат ўтиб, Шастри Тошкентда вафот этди. Бу ҳодиса турли шубҳалар ва назарияларга сабаб бўлган, аммо расман у юрак хуружидан вафот этган деб эълон қилинган.

– Бу декларация ўз вақтида фойда берганми?

– Тошкент декларацияси қисқа муддатда урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишда самарали бўлган, лекин узоқ муддатли муаммоларни ҳал қилолмаган. Бугунги кунда ҳам у кўпинча дипломатиянинг имкониятлари ва аҳамиятининг рамзи сифатида тилга олинади.

– Сўнгги воқеалардан кейин декларацияга қандай ўзгартириш киритишни маслаҳат берасан?

– Агар декларация қайта кўриб чиқилса, янги таҳририга қуйидагиларни киритишни маслаҳат бераман:

1. Кашмир муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ механизмлар;
2. Терроризмга қарши қатъий баёнот;
3. Ядровий хавфсизлик ва қуролланишни назорат қилиш.


– Янги декларацияни имзолаш учун қайси шаҳар афзал?

Тошкент. 1966 йилги келишув ҳам шу ерда имзоланган. Ўзбекистоннинг бетараф ва тинчликпарвар сиёсати минтақада ишонч уйғотади. Президент Мирзиёевнинг халқаро воситачиликдаги нуфузи йил сайин ошиб бормоқда.

Женева. Нейтрал мамлакат, тарихан тинчлик музокаралари учун майдон. БМТнинг кўплаб идоралари шу ерда жойлашган.

Нью-Йорк. Агар декларация БМТ доирасида қабул қилинса, у ҳолда Нью-Йорк тўғри танлов.

– Кечаги тўқнашувлар айнан олтмиш йил ўтиб юз бериши шубҳали туюлмаяптими?

– Қуйида бу ҳолатни бир неча нуқтадан таҳлил қиламиз:

1. 60 йил – кўп тарихий жараёнларда муҳим айланма давр сифатида қаралади. Бу ҳолат тарихда "тарихий резонанс" деб аталади: олдин бўлган воқеалар маълум даврлардан сўнг яна бошқа шаклда такрорланиши мумкин.

2. Баъзи сиёсий ёки ҳарбий кучлар тарихий сана ва рамзлардан символик таъсир учун фойдаланишлари мумкин.

3. Тошкент декларациясида ечилмаган муаммолар – айниқса, Кашмир масаласи, ишончсизлик, ва терроризм – бугун ҳам мавжуд.

– Агар Маҳатма Ганди, Жавоҳарлал Неру, Беназир Бҳутто тирик бўлганида ушбу низо қандай кўринишда бўларди?

Маҳатма Ганди. У ҳарбий тўқнашувни мутлақо рад этар ва томонларни "ахлоқий масъулият" ва "инсонлик қадрияти" орқали тўхтатишга чақирган бўлар эди.

Жавоҳарлал Неру. У низони БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар орқали ҳал қилишга катта эътибор берган бўлар эди. Неру музокарада ҳеч қачон қаттиқ шарт қўймасдан, икки томон учун реал йўл яратишга ҳаракат қиларди.

Беназир Бҳутто. У тинчликни модерн сиёсий услуб орқали илгари сурарди – халқаро медиа, хотин-қизлар ҳаракатлари ва ёшлар орқали оммавий қўллаб-қувватлов орттиришга уриниш қиларди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Мана энди равоч мавсуми ҳам расман очиқ😋

📍Оҳангарон тумани Овжаз қишлоғи

🎞 Видео: Отабек Турсунқулов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:

@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

🎞 "СИҚИЛМА" ҚЎШИҒИГА КЛИП ОЛИНДИ

💥 Бир ойдан бери Машҳур Муҳаммаднинг "Сиқилма" таронаси ижтимоий тармоқларни "портлатиб" келмоқда.

🎶 Телефондаям, телевизорда ҳам, таксида ҳам, тўйда ҳам, хуллас, дазмолни ёқса ҳам сиқилмасликка чақириқ жаранглаяпти.

📹 Қўшиқ шов-шуви бироз пасайгандай эди. Мана энди, клип янги тўлқинни бошлаб берадиганга ўхшайди.

🎙 Машҳурбек мухлислар учун ижод қилди, клипни кўриб, баҳо бериш эса сиздан!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ракурс

📌 "Самарқандга борсам мен агар..."

⚡️ Саида Мирзиёеванинг кун тартиби – матбуот хизмати кадр ортидаги воқеаларни намойиш қилди.

Yoshlar kundaligi
#Тавсия #Журнал_саҳифаларида

🏔 Эртакнамо таассуротлар манзили Неаven's Garden сизни кутмоқда. Биз сизга энг зўрини илинамиз!

Жой буюртма бериш учун:
☎️ +998702020101

Yoshlar kundaligi
#Тарих

🌏 "ТОШКЕНТ ЗИЛЗИЛАСИ"ГА 59 ЙИЛ ТЎЛДИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР

Ашхобод

1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахтида Рихтер шкаласи бўйича 7.3 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўн минглаб одам нима бўлаётганини тушунишга улгурмай, вайроналари остида қолган.

Ҳоит

1949 йил 10 июлда Тожикистоннинг Ҳоит даҳаси яқинида 7.5 магнитудали зилзила бўлди ва кўчки келиб чиқди. 30 мингга яқин одам ҳалок бўлди.

Тошкент

Зилзила 1966 йил 26 апрелда соат 5:23 да содир бўлган. Магнитудаси унча катта бўлишига қарамай (тахминан 5.2 балл), ўчоғи ер сатҳига яқин бўлгани туфайли 7-8 балли силкинишлар рўй берди.

Газли

Шаҳрчада қисқа вақтда учта кучли зилзила қайд этилган. Улар: 1976 йил 8 апрелда 7 балли, 17 майда 7.3 балл, 1984 йил 20 мартда 7.2 балл бўлган.

Қайроққум

1985 йил 13 октябрда тахминан 22:00 да Тожикистоннинг Қайроққум шаҳрида 8 балли зилзила бўлди. Расмий хабарларда 29 киши ҳалок бўлгани айтилган. 100 га яқин одам яраланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга...

Шеър: Гулжамол Асқарова

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Малоҳат Йўлчиева


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт

💥 ЭРОНДАГИ ПОРТДА ПОРТЛАШ

📍 Эрон жанубидаги Бандар Аббос шаҳридаги портда кучли портлаш юз берган.

Ҳозирча қурбонлар 5 киши, жароҳатланганлар эса 700 нафар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Мулоҳаза

🤔 ҲЕЧ БЎЛМАСА БИР МАРТА ШУ ҲАҚИДА ЎЙЛАГАНСИЗ...

🛤 26 ёш... Худди қўлда билетинг билан поезддан қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшайсан. Тенгдошларинг илгарилаб кетишган, сен эса кейинги поездни кутяпсан...

❤️‍🔥 Дўстларинг сараги саракка, пучаги пучакка ажралиб бўлган. Инсонларга пул, мансаб, кўриниши эмас, феъл-атвори ва қалбига қараб муомала қила бошлайсан, кўнгил одамига айланасан бутунлай...

👩‍🍼 Оила масъулиятини янаям чуқур англайсан, шайтон васваса қилган пайтлари... аёлинг билан фарзандинг келади энди хаёлингга.

Ҳаа, ортиқ улғайдинг, ёш бола эмассан, кўз очиб юмгунингча 30 ёш ҳам эшик қоқади...

Тақвимни унутасан, фақат соатга қараб яшай бошлайсан, уям бўлса ишга бориш ва ишдан чиқиш пайтингни билиш учун...

😴 Аввал яқинларинг кўп ухлайсан деб койиган бўлса, энди нимага ухламайсан, дея тергай бошлайди...

🤦‍♂ Кўринишинг ёш бола, одамлар уйланганингга, фарзандинг ҳам борлигига ишонмайди, айтсанг, ҳайратланиб қарашади ҳатто.

👀 Кибринг аллақачон ўлиб кетган, аввалгидек бу иш менга тўғри келмайди деган тушунча фит-филлионинчи ўринга тушади...

Бир қараса, сендан бахтли одам йўқ, бир қараса, аросатдасан, қаерга кетаётганинг, нималар қилиб юрганингни англолмай қоласан...

Сен ҳаётинг мазмуни деб ўйлайдиган жуда кўп хаёлларинг пуч бўлиб чиқади. Энди ўз ҳаётингдан маъно қидиришга тушасан, оиланг, қилаётган ишингдан завқ олишга интилиб бошлайсан, шундай қилмасанг ҳам бўлмайди-да...

📌 Энди сени пул топишдан ҳам кўра уни қандай қилиб манфаатли ва сердаромад йўлларда сарфлаш қизиқтира бошлайди.

Абдулазиз АҲМАД

Қайси бекатга келган бўлсангиз ҳам бир нафас тўхтанг: ўтган кунингиз, бугунги вазиятингиз ва келажакдаги режаларингизга назар солинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM