Forwarded from Informatika va AT
Университетда ўқийман, ёшим йигирма бирда (21)
Интернет асрида ижтимоий тармоқлардаги фикрларни ўқиб тураман. Катталар ёшлардан шикоятда: “Ёшлар қаёққа қараб кетяпти?” деган гаплар кўп учраб туради.
Ёшлар деганда университет, коллеж ва мактабларда ўқийдиган талаба, ўқувчилар назарда тутилса керак. Мен ўша сиз қаёққа қараб кетаётганини билишни истаган гуруҳнинг бир аъзосиман.
Аҳолимизни икки гуруҳ: ёшлар ва катталарга ажратар экансиз, сиз катталарга саволларим бор.
Ёшлар қаёққа қараб кетяпти, дейиш ўрнига, катталарнинг қаерда тургани билан қизиқиб кўрдингизми?
Ватаннинг бошига бало очаётганларнинг асосийси ёшларми ёки катталарми?
Бу мамлакатда юз мингларча ўқувчи тестдан бир савол кўпроқ еча олиш учун тирсак чиритаркан, кимлардир синов саволларини билан бирга ёшларнинг ҳаётини ҳам ўғирлади ва келажагини чиритди.
Университетга киришни “кимнинг пули кўп” кимошди савдосига айлантирган порахўрлар қайси коллеж ўқувчилари эди?
Пора эвазига чўнтак қаппайтираётган коллеж ўқувчиларидир балки улар?
Болахонадор қилиб сўкинаётган, ходимларини ариққа тушириб, тош кўтартирган ҳокимлар нечанчи синфда ўқишарди?
Миллатнинг юзига тик қараб ёлғон гапирган сиёсатчилар қайси университетда таҳсил олади?
Санъатчиман, дея ҳар турли ахлоқсизликни қилаётганлар ўсмирлик даврини яшаяптими?
Аскиячимиз дея, зал тўла концерт бериб, белдан паст ҳазилидан кўтарила олмаганлар қайси синфни битиришяпти?
Дин одами бўла туриб ТВга чиққиб имонимни, қадриятларимни оёқ ости қилганларнинг ёши неччида?
Киноларда 7 ёшдан катталар учун олинган фильмларда бел устига чиқа олмаганлар неччанчи йилда туғилган?
Бизга таълим бергувчи ўқитувчиларни кўча супуриб, дала тозалашга, уй қуришга жўнатган биз ўқувчилар эмас!
“Сиз бу ўлканинг келажагисиз!”, деган баландпарвоз гаплардан воз кечинг. Келажагингиз оқим оқим бўлиб Россияга қора ишчи бўлиб кетяпти, қанчаси ўша ерда кимсасиз мозорларда қоляпти. Жимсиз!
Сиз БУ ЎЛКАНИНГ БУГУНИСИЗ! Сиз яшаётган кунингизни қутқаришга қурбингиз етмаганда, эртани қутқаришни бизга топширмоқчимисиз?
Кимнинг қўли кимнинг чўнтагида эканлиги номаълум, ахлоқсиз муносабатларга тўла бўлган сериаллар билан миямизни тўлдириб пул ишлаётган ҳам Сиз!
Диндан нафратлантирадиган, ҳижобли ё намозхонга террорист деб қарайдиган сценарийлар ёздираётган ҳам Сиз!
Оила каби муқаддас бир масканни фақат аёллар елкасига ортқилаб қўйиб, эрларини қора ишчи қилиб чет элга кетишига қараб турганлар ким?
Биз ўша отаси Россияда, онаси Туркияда қора меҳнат қилаётганларнинг фарзандимиз. Бизни “Тримадол”, “Лирика” билан тўлган кўчалар “тарбия қилмоқда”.
Кеча клубларида тўполон қилган футболчиларни бошга кўтариб, мактабда жанжал қилган ўқувчиларни рўйхат(”учёт”)га қўйишнинг мантиғи нима?
Масжидга боришни таъқиқлашни илм ўргансин, дея оқловларга ўраб, ота онамиз, қадриятларимизга ҳурмат билан қарашимизни кутишингиз ҳайратланарли...
ТВ каналлари хиёнат тасвирларига тўла сериаллар билан тўлиб тошган. Маърифат кўрсатувларида эса ОИЛА МУҚАДДАС, дейсиз.
Пул хирсидан юртнинг дарахтларини кесиб уни бетон тўла чўлга айлантирмоқдасизу, бизга келажакни иншо қилишни топширмоқчимисиз?
Чирқиллаб ўз уйини ҳимоя қила олмай кўчада қолаётган оилаларнинг бузилган уйи ўрнига қурилган “Ситилар”да АДОЛАТЛИ БУЮК КЕЛАЖАК қуришимизни кутаяпсизми?
Аёл-қизларни ― бири кетса бошқаси олинадиган ашёдек, сарпосига кўра баҳоланган буюмдек кўриб, Аёл Муқаддас, Аёл Мукаррам дея уқтирмоқчимисиз?!
Ёшман, аммо сизга айтадиган бир гапим бор.
Биз янги авлодмиз ва оппоқ қоғозмиз. Сиз бу қоғозни нима билан тўлдиряпсиз? Аждодларимиз, ўз динимиз, тилимизни унуттириш биланми? Давринг келганда қандингни уриб қол, деган ақида биланми?
Муаммо кимда? Ёшлардами ёки катталарда?
Сўнгги 20 йилда тарихимизга, Буюк ўтмишимизга асосланган бирор бир Ўзбек фильм суръатга олиндими? Буюк Ўтмишимизни қаердан ўрганайлик?
Бизга аждодларимиз ҳаётидан баҳс этган нечта китоб ёзилди ва китоб расталарида сотилмоқда?
-- Мадина Зариф --

Sarlavhalar
Sarlavha oʻylab topilganlari ichida eng jirkanch gʻoyalardan biri. Har qanday mavzudagi maqola yoki yozilmani, har qanday yoʻnalishga burib yuborish mumkin u orqali.
Qaynotalar hammasi shunaqa degan ma'noda aktiv ommaviy fikr tugʻilishiga sabab boʻlishi mumkin masalan.
Aslida ha, hamma qaynotalar bunday emasligi aniq. Ammo sizning oʻzinggizdan ham bunga teskari fikr chiqishiga sabab boʻlishi mumkin, qaynotalar shunchalik vaxshiymi, ma'nosida.
Bir kichkina layfhak bilan boʻlishaymi:
Sarlavhasi omma e'tiborini tortmaydigan maqolalar aslida siz uchun eng foydali maqolalar boʻlishi mumkin. Chunki chin ilm ortiqcha tashviqotga muhtoj emas. Oʻz egalariga yetib boradi qay usulda boʻlsa ham. Bundan kelib chiqsak, Jimjimador-u Vasvasakor sarlavhali maqolalar oʻz-oʻzidan yuksalish uchun bir tiyinga qimmat mavzuda boʻladi. Tanlov esa har kimni oʻzida. Tanlov qilishda adashmang. Energiyangiz, e'tiboringizni toʻgʻri sarflashni oʻrganish, hech kimga zarar bermaydi, xatto menga ham.
🔥 Yonish kerak

Har qanday sohada yoki eng birinchi boshlaganlar, yoki eng oxirrogʻida, haybarakallachilar qoʻlini yuvgandan keyin, ongli ravishda tushunib kirganlar muvaffaqiyatga erishadi.
Xuddi shu kabi eng birinchi boshlaganlar, ya'ni iste'molga olib kirganlar, yoki oxirida oʻrganib, mantigʻini tushunganlar haqiqiy mutaxassis boʻlishadi.
Oʻrtadagilarning asosiy qismi doimgidek koʻp pul topish mumkinligi uchun qiziqishgan.

Хамма нарса оддий. Аслида эркаклар аёллардан куркишади. Ва умр буйи узларини кучли эканлигини исбот килиб, керак булса кул кутариб (аслида ожизлар кул кутаради), узини кучли эканлигини уктиришга харакат килади.
Аслида аёллар кучли стратег. Арконни узун ташлайди. Ва секин аста уша маррага етиб боради.
Эркакни кучи аклида, билагида.
Аёлнинг кучи аклида ва ожизалигида яъни аёллигида. Агар аёл кучни билагига туплашга харакат килса аёллигини йукотади ва мувозанат йуколади.
Агар эркак кучини билагига йигса ва бундан аёлга фойдаланса бу унинг кучли эмас ожиз эканини билдиради. Унинг урни кучи заифки заифага узини тенг билябди.
Бу гаплар билан эркакларни ёмонламаябман. Аслида шундай эркакларимиз бор битта караши кифоя. Аёл киши билан гап талашмайди. Шунчаки унинг уша ерда борлиги битта караши уни хакийкий мардлигини билдириб туради. Савлати булади. Оилада аёлнинг овози качон кутарила бошлайди. Эркакдан хайикмаса, ийманмаса ва эркак уз погонасидан тушиб аёл билан тенг ма тенг була бошласа аёлни овози чикиб бошлайди.
Аслида хакийкий кучли мард эркак бор жойда аел узини ожизалигини англаб бошлайди ва узини химоя остида сезади. Ва ишонинг бу аёл учун жуда ёкимли булади.
Хурматли эркаклар аёл деганда факат хотинингизни эмас Она Опа Сингил Хотинингиз Кизингиз Келинингиз хакида гап кетябди.

Assalomu alaykum. Ancha vaqtdan buyon bu kanalni yuritish uchun hafsala yetmayotgan edi. InshaAlloh bugundan boshlab, yana fikrlar va maqolalar berib borishga, blogni rivojlantirishga harakat qilaman. Men bilan qolgan hammaga rahmat!
Ogohlantirish: endi bu blogda faqat fikr va xulosalarim, voqealar bayoni berib boriladi. Mutaxasisliklar bo'yicha esa alohida yangi blog ochish niyatidaman. Qayta boshlangan faoliyatim davomli bo'ladi degan umiddaman. Yana bir bor rahmat!

Maqsad
Bu safargi birinchi yangi maqola Maqsad haqida.
Maqsad bu erishish istagi jiddiy bo'lgan, harakat qilinayotgan, rejalashtirilgan biror ko'zlangan natijadir. Unga yetish uchun turli usullardan foydalanish mumkin. Ammo eng ma'qul usul deb, maqsadga olib boradigan qadamlarni aniqlab olish, ularni tartib bilan rejalashtirish, hamda, bu qadamlarni tizimli ravishda bosib o'tishni bilaman. Yoki buni quyidagicha tushuntirilganini ham eshitganman:
_"Maqsadingizni kichik-kichik maqsadlarga bo'lib oling, keyin tizimli ravishda ularga erishing, shunda maqsadga erishish unchalik ham qiyin bo'lmaydi".
Aslida ham shunaqa. Zinadan 2 pog'onani bir qilib o'tish, hammaning ham qo'lidan kelmaydi. Bu qoidani hayot yo'lida ham amalda qo'llash kerak. Bu fikr o'z hayotimdan kelib chiqib yozildi. Menda ham shunday holat kuzatilgan ekan. Bundan o'zim uchun xulosa chiqardim. Sizga ham shuni maslahat berishni xohlar edim. Yana ham o'zingiz bilasiz 😉
Yonish kerak 🔥

Forwarded from ODDIY YO'LOVCHI
Danning-Kruger effekti
Ushbu grafikda ko’rib turganimiz bugungi ijtimoiy tarmoqlardagi “bilag’onlar”ning bilim darajasini ko’rsatib beradi.
Yani har qanday sohada, hech narsani bilmaydigan odamning o’ziga bo’lgan ishonch darajasi yuqori bo’ladi. Bu ishonch mavzuga chuqurroq kirib borish natijasida pastga qulab boradi. Sohaga doir o’rtacha bilimga ega bo’lganda, ishonch darajasi eng quyida bo’ladi. Insonda bu bosqichda bilimga nisbatan savollar yuzaga keladi.
Savollarga javoblar topilavergach, shaxs mutaxassis sifatida o’sib boraveradi. Tajriba va tahlil uni sohaning ustoziga, asl egasiga aylantiradi. Grafikda mana shu holatni ko’rishimiz mumkin.
Endi buni hayotimizda ko’rsak, shunday misollarga duch kelamiz: x shaxsning istalgan odamni kofirga chiqarishi, bu uning diniy bilimlari yetishmasligidan yuzaga kelgan. Shu sababli ham unda o’ziga bo’lgan ishonch yuqori va ahmoqona qarorlari ham oliy nuqtaga yetgan. X shaxs o’z bilimini oshirib borsa uning diniy masalalar yuzasidan hukm chiqarish darajasi eng past nuqtaga tushadi. Sohaga oid savollar yuzaga kelib, ularni o’rganib boshlaganda, yangi bilimlarga ega bo’lib, sohaning mutaxassisiga aylanadi.
Effekt uzluksiz ta’lim jarayonidagina ishlaydi. Kulrang olomon grafikning birinchi to’lqinida qolib ketadi. Soha mutaxassislari esa rivojlanishning barcha bosqichlarini bosib o’tadi. Shu sababli ham biz ularni “mutaxassis” deb ataymiz.
👉 Oddiy yo'lovchi

Yonish Kerak
Yovuzlikda qachon mantiq bo‘lgan?
Qachonki yovuzlikda maqsad boʻlsa, shundagina unda mantiq boʻladi.
Eslashga arzimaydi U...
Qalb koshonang buzib, ko'ngling bazmini
Vayrona qilganku, yakson qilganku.
Dil qa'ridan top... Va... Yo'q qil rasmini
Eslama. Eslashga arzimaydi U...
Xorg'in hayollardan kech endi bir bor
Oroming buzmasin Sog'inchdek tuyg'u.
Ko'zlaringni yum... Va... Ayt takror-takror
Eslama. Eslashga arzimaydi U...
Unut. Asir bo'lma, ma'nosiz dardga
Armon deb, dil qiynab, chekma gʻam-qayg'u.
Yangi hayot boshla. Boqmagin ortga
Voz kech! Eslashga hech arzimaydi U...
Mehrojbek Ixlosov
08.04.2024 (23:00)
Yonish kerak🔥

Taqdir
Hayotingda qanday hodisalar boʻlishi oldindan belgilab qoʻyilgan.
Balki, shu urinishlaring ham, taqdiringda bordir...

Oʻzgartiraman deb behuda urinma!!
Balki, shu urinishlaring ham, taqdiringda bordir...
Yonish kerak🔥
Koʻngil haqida
Ko‘ngil nima? Ko‘krakning chap tomonidagi bir parcha go‘shtmi?
Bu ko‘ngilning birinchi ma’nosi. Ya’ni bu go‘sht tomirlarida ruhning asl manbasi bo‘lmish qora qon oqadi, bu yurak barcha mahluqotda, hatto o‘liklarda ham bor va u deyarli hech qancha qiymatga ega emas.
Ko‘ngilning ikkinchi ma’nosi nima unda?
Yurak, Allohning o‘z bandalarida ato etgan ilohiy ne’mati bo‘lib, uning jismoniy yurakka aloqasi bordir. Bu ne’mat insonning asl mohiyati bo‘lib, inson barcha narsaga uning vositasida erishadi. Sevmoq, sevilmoq bari undadir.
Sevilgan ammo sevmagan yurak dengizdagi tosh kabidir. Undan manfaat kutilmaydi. Sevgan ammo sevilmagan yurak sahrodagi qum kabidir. Undan baxt qasrini qurib bo‘lmaydi.

Tungi fikr
Hayot qiziq.
Insonlar undan ham qiziq.
Kutmaganlaring kutganlaring tomonidan boʻlsa, hayron ham qolarkansan..
🔥Yonish kerak
Hayot qiziq.
Insonlar undan ham qiziq.
Ajoyibotlar va gʻalati hodisalar olamida yashaymiz goʻyo...
Kutmaganlaring kutganlaring tomonidan boʻlsa, hayron ham qolarkansan..
🔥Yonish kerak
Forwarded from Sanoatdan Tashqarida
Istalgan biz kutmagan va biz bilan sodir bõlgan achchiq haqiqatni qabul qilishning 5 bosqichi mavjud:
1. Inkor 🙅♂️
“Bunday boʻlishi aslo mumkin emas”
2. G’azab 😡
“Nega axir unaqa qiladi?”
3. Savdolashish 🤔
“Agar unday qilsam, bunday bõlmasdi”
4. Tushkunlik 😞
“Afsus, bekor bõldi shu ish”
5. Qabul qilish 🙏
“Xayrlisi, buyog’iga ehtiyot bõlishim kerak…
Biznesda va munosabatlarda insonlardan keladigan talofatga nisbatan qancha tezroq beshinchi bosqichga õtsangiz shuncha õzingiz uchun yaxshiroq.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aql va hissiyot
Aql va hissiyot (miya va yurak, ong va qalb) jangida qay biri gʻolib boʻlsa ham, natija baribir sizga ta'sir qiladi.
Ammo aql gʻalaba qozonganda tanlov toʻgʻri boʻlishini bila turib ham, hissiyotlari gʻalaba qilishi uchun imkon yaratadi odamzot. Bu balki toʻgʻridir, balki notoʻgʻri. Aniq emas. Anigʻi esa:
Xulosa: Jangda har qanday usul toʻgʻri, ammo diplomatiya, sulh tuzish eng samarali yechimdir.

Koʻngil xohlagan ish uchun aql strategiya tuzsa, ana unda haqiqiy gʻalaba boʻlishi shubhasiz.
Xulosa: Jangda har qanday usul toʻgʻri, ammo diplomatiya, sulh tuzish eng samarali yechimdir.
🔥 Yonish kerak
Aqlli erkak ogʻir kunlarida yonida boʻlgan insonni hech qachon esidan chiqarmaydi.
Agar esidan chiqarsa, buni 2 holat bilan izohlash mumkin:
1. U yoki aqlli emas;
2. Yoki erkak emas.
Boshqacha boʻlmaydi.
Xulosa: hech kim ekanligingda yoningda turganni, hech qachon unutma! U qarindoshingmi, doʻstingmi, yoki ayoling(sevganing), buni farqi yoʻq.
🔥 Yonish kerak
Taraqqiyot
Taraqqiyotning, gʻalabaning 3 sababi bor:
1. Tasdiqlangan ilm
2. Tasdiqlangan xulq
3. Taktika
* Ustoz Abdulmannon Abdulloh (Assodiq) davralaridagi suhbatdan.