Жойларинг жаннатларда охиратинг обод булсин жигарим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укамнинг омадини бергин худойим...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
40 ёшга кирганлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Опа мативация берадиган ролик экан бир бекор бўлганизда кўриб чиқинг, агарда бир гўзал одатни хаётизга тадбиқ қилсангиз хаққимизга дуо қилиб қўясиз...»
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,барчамизни гўзал одатларимизни ва ҳайрли амалларимизни охиратда бирга ҳамроҳ қилсмн.

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқишга менинг олдимдан чиқдилар. Мен ўз намозгоҳимда ўтирган эдим. Чошгоҳда қайтиб келганларида ҳалиям ўтирган эдим. Шунда у зот: «Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Мен сенинг олдингдан чиқиб кетганимдан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига солинса, оғир келади: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ридо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ», дедилар».
* Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиб, яратган махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг оғирлигича ва калималарининг саноғича поклаб ёд этаман».
Муслим ривояти.

ТАШВИШ ВА ТАФТИШДАН САҚЛАН
Ташвишли, ҳаловати бузилган бир киши олимнинг олдига келиб сўради:
- "Эй ҳаким зот, айтингчи қандай қилиб ғам-ташвишдан қутулсам бўлади?!
Олим деди:
- "Иккита саволимга жавоб беришингни истайман”.
Киши: -"Марҳамат, сўрайверинг ”, деди.
Олим: - Сен бу дунёга мана шу ғам-ташвишлар билан бирга келдингми?
Киши:” Йўқ ” Олим:” Ғам-ташвишларни елкангга орқалаб бу дунёни тарк қиласанми?”
Киши:” Йўқ”, деди.
Олим деди: -"Демак, қийинчиликлар сен билан бирга КЕЛМАГАН ва сен билан КЕТМАЙДИГАН иш экан! Сендан бу ташвишларни кўтарилмаслиги энг яхши ишдир. Бу дунё ишларига <<САБР>> қилгин! Ерга ТУШКУНЛИК назари билан қарашингдан кўра, самога - ИЛТИЖО назари билан қарашинг афзалдир! Ана шунда сен xоҳлаган нарса бўлади, иншаоллоҳ. Табассум қил… Зеро ризқинг тақсимланган, тақдиринг белгиланган… Дунёнинг ишлари сиқилишга лойиқ эмас. Чунки у Аллоҳ таолонинг қўлидадир! Мўмин киши "ИККИ ИШ" орасида ТИРИКДИР: қийинчилик ва енгиллик! Агар инсон ўзини ИШОНТИРСА, аслида, бу иккиси НЕЪМАТдир !
1. Агар инсон хурсанд бўлганда шукрда бўлса. Бу борада Роббимиз шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ШУКР қилувчиларни, албатта, мукофотлагай” ! (Оли Имрон сураси,144-оят )
2. Маҳзун бўлганда сабрда бўлса. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, CAБР* қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” ! ( Зумар, 10-оят) Хулоса қилиб шуни айтамизки, агар бахтли яшашни хоҳласангиз, ҳамма нарсани ҳам "ТАҲЛИЛ" қилаверманг! Чунки олмосни таҳлил қилувчилар уни кўмир деб топишган! Дунё ҒАМларини кўтарманг чунки у АЛЛОҲникидир! РИЗҚ ғамини кўтарманг - чунки у АЛЛОҲдандир! КЕЛАЖАК ғамларини кўтарманг - чунки у АЛЛОҲнинг қўлидадир! Фақат битта ғамни кўтаринг - АЛЛОҲНИ ҚАНДАЙ РОЗИ ҚИЛИШИНГИЗНИ!

Ибратли қисса
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлари учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".
Шунда устози деди:
"Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четда бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғойиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато килиш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори элчи, ёзувчи ва ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир. Тили қийналиб тиловат қилувчига икки баробар кўп ажр бўлади”, деганлар».
✍️ Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти.
Ушбу ривоятда Қуръони каримни мукаммал ёдлаб, уни бирон қийинчиликсиз ўқий оладиган, Қуръон қироатига моҳир қори Аллоҳнинг улуғ фаришталари билан бир мақомда экани айтилмоқда.
“Қуръонни маҳорат билан қироат қилиш” деганда, уни мукаммал ёдлаш, Қуръонни муттасил ўқиб туриш, умуман Қуръонга муҳаббат қўйиш ва унга эътиборли бўлиш тушунилади. Қуръонни тўлиқ ёд олмаган бўлса-да, уни бошидан охиригача маҳорат билан бирон хато ва тутилишсиз ўқийдиган қорилар ривоятда ваъда қилинган фазилатга эришадилар, иншааллоҳ!
Аллоҳнинг амрларини бандаларга етказувчи, бандалар қилаётган амалларни ёзиб борувчи ва Аллоҳга итоатгўй фаришталар У Зот ҳузурида қандай мавқеъга эга бўлсалар, Қуръон қироатига моҳир бўлган қорилар ҳам шундай улуғ мақомга эга бўладилар. Бу Қуръон қироатига бандаларни жалб қилишнинг ажойиб усулидир. Ким ҳам фаришталар мақомига етишишни хоҳламайди. Аллоҳ даргоҳида улуғ мартабага эришишни ким ҳам истамайди?! Ҳамма хоҳлайди буни. Бунга эришиш учун Қуръон қироатини ўрганиш, уни ёдлаш ва Қуръонга амал қилиш керак.
Уламолар “Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори элчи, ёзувчи ва ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” ҳадисини икки хил таъвил қиладилар:
1. Бундай бандаларга охиратда фаришталар мақоми берилади;
2. Бундай бандалар фаришталарнинг амалини қилган, улар йўлидан борган бўладилар.
“Тили қийналиб тиловат қилувчига икки баробар кўп ажр бўлади”.
Ривоятнинг давомида айтилишича, Қуръонни қийналиб ўқийдиган қори икки марта кўпроқ ажр олади. У Қуръонни ўқигани ва қироатда машаққат чеккани сабаб савобга эришади.
Ал-Қозий ва бошқалар: “Бу ҳадис тили қийналиб тиловат қиладиган банда Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қоридан кўра афзаллигини англатмайди, балки моҳир қори афзал ва унга кўпроқ савоб берилади. Сабаби улар фаришталар билан бир мақомдадирлар”, дейишган.
Бандалар ранги ва кўриниши ҳар хил бўлганидек, уларнинг имкониятлари, ақлий қобилияти ва жисмоний салоҳиятлари ҳам турлича бўлади. Кимдир ақл ва тил жиҳатидан устун бўлади ва Қуръонни қийналмасдан, ҳарфларини дона-дона қилиб талаффуз қилади. Яна кимдир Қуръон ўқишга қийналади, тили баъзи ҳарфларни талаффуз қилишга келишмайди. Ҳадиснинг иккинчи қисмида бундай кишиларга башорат берилмоқда, уларнинг руҳлари кўтарилмоқда, улар чекаётган машаққатлар бесамар кетмаслиги, балки Қуръонни қийинчиликсиз қироат қилувчидан кўра кўпроқ савобга эришишлари маълум қилинмоқда.
☝️ Аслида Қуръони карим тилларга осон қилиб қўйилган. Аммо баъзи ҳолларда маълум жумла ёки сўзларни талаффуз қилиш тилга оғирлик қилиши мумкин. Ана шундай ҳолларда мазкур ривоят ёдга олинса, бу йўлда чекилган ҳар бир машаққат чексиз роҳатга, ҳар бир қийинчилик беҳисоб савобга айланади.

“ИНСОН БАХТИ НИМАДА?”
-Одил судлов – дунёнинг устуни, уни олам, тинчлик, иттифоқликни яратадиган куч деб ҳисоблашади. Одил судлов бўлмаса – барча нарса вайрон бўлади, издан чиқади.
-Жазо беришнинг фойдаси – унинг тўғрилиги ва мутаносиблигидадир: ҳаддан зиёд жазо – хафа қилади, ғазаблантиради, заиф жазо эса – ёмонлик ва исённи кучайтиради.
-Ортда қолган, бошимиздан кечирган кунларни қайтариб бўлмайди, қанча умримиз қолди – бу эса жумбоқ. Шундоқ бўлсада, кечирган умримиз ва қолгани, яъни иккисининг ўртасидаги вақт – бу ҳаётдир. Айнан шу вақт оралиғида сен ўз инсоний бурчингни бажаришинг лозим. Бу – ҳаётда из қолдиришнинг ягона йўли.
-Филҳақиқат, бу ўткинчи дунёда ким ўзидан:
олийҳимматлик, меҳр, яхши ном ва эзгу хотира қолдирса ўша инсон бахтлидир.
-Эзгу хотира ва хайрли ишларсиз ўтган умр саробдир.
Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоийнинг шогирди Камолиддин Воиз Кошифий (1440-1505)

Hammamizga bilishimiz kerak savollarga javoblar!
1. Qur’onning ma‘nosi nima?
🕊“Qiroat” “O‘qish”
2 Dastlabki tushgan joyi?
🕊Makka,Xiro g‘ori
3. Dastlabki tushgan kuni?
🕊Qodir kuni.
4. U kimning so‘zi?
🕊Allohning
5. Qur’onni keltirgan farishtaning nomi nima?
🕊Jabroil (a.s)
6. Uni birinchi bo‘lib o‘qigan odam kim?
🕊Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v)
7. Qur’onni har bir harfini to qiyomatga qadar qo‘riqlovchi kim?
🕊Alloh
8. Uni qanday ushlash kerak?
🕊Tahoratli holda.
9. Qur’onda Qu’ronni qanday nomlar bilan zikr etilgan?
🕊Al-Furkaan, Al-Kitob, Al-Zikr, Al-Nur, Al-Xudo.
10. Makkada nechta sura tushgan?
🕊86 ta
11. Madinada nechta sura tushgan?
🕊28 ta
12. Qancha poradan iborat?
🕊30 ta pora.
13. Qancha sura bor?
🕊114 ta
14. Qancha oyat bor?
🕊6 ming 666 ta
15. Qur’onda Allohning nomi nechta marta berilgan?
🕊2 ming 698 marta.
16. Namoz haqida necha marta aytilgan?
🕊700 marta.
17. Muhammad (s.a.v) qanday nom bilan nomlangan?
🕊Sof surasining 6- oyatida Ahmad degan nom bilan nomlangan
18. Payg‘ambarimizning ismi necha marta nomlangan?
🕊Muhammad (s.a.v)- 4 marta, Ahmad Ahmad (s.a.v)-1 marta
19. Eng ko‘p qaysi payg‘ambarning nomi aytilgan?
🕊Payg‘ambar Muso (a.s) ning
20. Qur'on oyatlarini dastlab kim sanab chiqqan?
🕊Halima onamiz
21. Eng dastlabki va tarixiy masjid qaysi?
🕊Ka’ba!
22. Qaysi payg‘ambarni onasining ismi bilan qo‘shib chaqirilgan?
🕊Payg‘ambar Iso (a.s) Mariyam o‘g‘li
23. Qur’onda alohida eslatilgan kun nomi.
🕊Qiyomat kuni.
24 Eng uzun sura qaysi?
🕊Baqara surasi.
25. Eng qisqa sura qaysi?
🕊Kavsar surasi.
26. Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v) ga Jabroil farishta Qur’onni ilk bor keltirgan vaqtda u zotning yoshlari nechada edi?
🕊40 yoshda.
27. Payg‘ambarimiz Makkada necha yil payg‘ambar bo‘lganlar?
🕊13 yil
28. U zot Madinada nechi yil payg‘ambar bo‘lib turdilar?
🕊10 yil
29. Qur’oni Karimnining nozil bo‘lishi?
🕊22 yilu,5 oy, 14 kun.
30. Qaysi sura namozning har bir rakatida o‘qiladi?
🕊Fotixa

Forwarded from Кидиров Бобур Хуршидовч❗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM