Qalbdagi mehr❤️
10 photos
3 videos
4 links
Zebiniso
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
1🔥1
Mening dunyodagi eng shirin ukam
2
​​ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ

Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келиб-ди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.

У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шун-да Ҳақ таоло унга: «Сен унинг қалбига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойига ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабаб ўшандан буён шайтон инсон қалбидан бўлак ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍1
​​🕌 Жума куни дуосида Аллоҳдан ким нимани сўраса ижобатини беради дейишади.

🤲 Мен сизларга яқинларингиз билан бирга шу жойларни тавоф қилишингизни тиладим.
Ният қилган барча ахли мусулмонга насиб қилсин!


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
​​#сабоқ

ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!


Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жума муборак!

—Қалбларнинг энг афзали, ундан ростгуйлик ажрамайдиган қалбдир.
—Инсонларнинг энг афзали сени унутмайдиган кишидир.
—Кунларнинг энг афзали гуноҳсиз ўтган хар бир кунингдир.
—Ҳадяларнинг энг афзали сен учун дуога кўтарилган қўллар бўлиб, сен бундан бехабар бўлганингдир.

Жума кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!


Telegram | Исъҳоқжон домла | Илмий маърифий канал | Савол-жавоблар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди. Шунда у зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва чиройли хулқ», дедилар.
Ул зотдан яна одамларни кўпроқ дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўралди . Шунда у зот: «Оғиз ва фарж», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dunyodagi eng shirin jiyanlarim
1