Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
18.9K photos
16K videos
13 files
14.7K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Чилонзор туманидаги автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлинмасида автоматлаштирилган электрон тизим ёрдамида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
🏔"Қамчиқ" довонида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган. 🔹"Чинор" ҳамда "Наманган" ЙПХ масканларида ходимлар довондаги туманли об-ҳаво ҳақида ҳайдовчиларни огоҳлантириб, ҳушёрликка чорламоқдалар. ❗️Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан…
#Диққат

Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида туман тушиб, атрофнинг кўриниш масофаси қисқарганлиги ҳисобига йўлларда ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш бирмунча қийинлашган.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

Айни вақтларда Тошкент шаҳрида ҳамда бошқа айрим ҳудудларда туман тушиб, атрофнинг кўриниш масофаси қисқарганлиги ҳисобига йўлларда ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш бирмунча қийинлашган.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

👉 @YHXX_UZ
#Диққат_эълон

Жорий йилнинг 23 январь куни соат 13:00дан 26 январь куни соат 24:00га қадар Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланишини маълум қиламиз.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари "Мингбулоқ" ва "Ғазалкент" кўчаларига "Темур Малик" кўчаси орқали боришлари мумкин.

Юзага келган айрим ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ҳаракат иштирокчиларига мурожаат


Барча ҳайдовчилардан:

тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

оралиқ масофани сақлаб;

газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;

эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

🚶Пиёдалардан эса, белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз.

‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши инобатга олиниб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Қамчиқ" довонида қор ёғиши жадаллашиб, шамол тезлиги ҳам бироз кучайди


Довон йўлларини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳайдовчилардан об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши инобатга олиниб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Айни вақтларда Тошкент шаҳрида ҳамда бошқа кўплаб ҳудудларда қор ёғаётганлиги ҳисобига йўлларда ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш бирмунча қийинлашган.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Кўплаб ҳудудларда, шу жумладан Тошкент шаҳрида ҳам қор ёғмоқда. Ҳайдовчи ва пиёдалардан йўлларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Сўқоқ" ёки "Қизилтоғ" каби манзилларга ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқаролар диққатига!

Дам олиш кунларида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Маст ҳолда велосипедни бошқариб Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида батафсил изоҳ

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Автомобиль кузовини бир неча хил рангга бўяб ёки плёнка ёпиштириб ундан фойдаланиш мумкинми?

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига


Жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тратибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қуйидагиларни тавсия этамиз:

- масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш;

- шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш;

- транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик;

- ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш;

- пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш;

- тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш.

Эслатиб ўтамиз! Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Қамчиқ" довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида сел-сув тошқини кузатилганлиги сабабли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки йўналишда вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига


Йўл инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат иштирокчилари учун қулай ҳамда хавфсиз шароитни яратиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахтимиз кўчаларида йўл ётиқ чизиқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан ташкил этилаётган чора-тадбирларни тўғри тушунишларини ҳамда юзага келаётган вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Пойтахтда йўл ётиқ чизиқларини янгилаш ишларини олиб бориш бўйича тунги йўриқнома ўтказилди

Мазкур ишларни ўз муддатида амалга ошириш учун ҳудудий ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлим ҳамда бўлинмаларидан ходимлар ва зарур техник воситалар жалб этилди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан жалб этилган ходимларга йўриқнома берилди. Асосий мақсад — йўлларда ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини ишончли таъминлаш эканлиги алоҳида таъкидланди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Бўстонлиқдан Тошкент шаҳрига 4Р12 автомобиль йўли орқали қайтишда "Янги Ўзбекистон" йўлига қўшилиб олиш учун светофорларсиз қўшимча тармоқ йўли очилган

Тўлиқ изоҳ бу ерда 👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ:

- амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;

- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини белгилаш;

- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;

- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини жорий этиш белгиланди.

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Диққат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ: - амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарори билан 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситалари билан видеоизоҳда танишишингиз мумкин👆📹.

👉 @YHXX_UZ