Kadastr - Live
4.45K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#xalqaro_hamkorlik #memorandum

📝 Республика аэрогеодезия маркази ҳамда Украина давлат аэрогеодезия корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жорий
йилнинг 19 май санаси Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилишида Кадастр агентлиги ҳузуридаги Республика аэрогеодезия маркази ҳамда “Украина давлат аэрогеодезия корхонаси” давлат корхонаси ўртасида геодезия, картография, ер тузиш, Ерни масофадан зондлаш, географик ахборот тизими ва технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Томонлар геодезия, топография, картография, ер тузиш, аэрофотосъёмка, ерни лазерли сканерлаш, геоахборот тизимлар борасида тажриба алмашиш билан бирга, ҳамкорликда илмий-тадқиқот, тажриба, ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириши, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook