Kadastr - Live
4.56K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#kadastr #yer_nazorati #Sirdaryo

Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан 785 та ҳолатда 23,75 гектар ер майдонларидан фуқароларнинг ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган 285 та ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Қолган 500 та қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга маълумотлар тақдим этилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 586 та ҳолатда 101,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

77 та ҳолатда 2,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

509 та ҳолатда 98,5 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Toshkent_telekanali #yer_nazorati
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

“Toshkent” телеканали “T24” информацион дастурида пойтаҳтимизнинг бир неча ҳудудида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан аниқланган ерларни ноқонуний эгаллаш холатлари таҳлил қилди.

🎥Дастурни тўлиқ талқинда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. (https://t.me/mtrkuzofficial/55428)

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Aerogeodeziya #Yer_nazorati

🔹Кадастр агентлиги Республика аэрогеодезия маркази Ер тузиш ва комплекс лойиҳалаш бўлими мутахассислари томонидан ердан фойдаланувчиларнинг ерларини хатловдан ўтказиш (инвентаризация), натижада ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида "Замон" информацион дастуридан лавҳа.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Jizzax #Kadastr #Yer_nazorati

Жиззахда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 606та ҳолат аниқланган

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 606 та ҳолатда 133,8 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси маълум қилди.

Ҳозирги кунга қадар 101 та ҳолатда 17,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди. Шунингдек, 505 та ҳолатда 116,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 712 та ҳолатда 105,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

Аниқланган ер қонун бузилиш холатларинг 82 та ҳолатда 2,9 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

630 та ҳолатда 102,6 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda #Kadastr #Aerogeodeziya #yer_nazorati

Respublika aerogeodeziya markazi tomonidan Leica kompaniyasining DMC III aerokamerasidan foydalangan holda olib borilayotgan ishlar haqida ZAMON informatsion dasturidan lavha

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Xorazm

Kadastr agentligi Xorazm viloyat boshqarmasi tomonidan aniqlangan o‘zboshimchalik bilan egallangan yer maydonlari to‘g‘risida ma’lumot.

01.10.2021 holatiga.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Yer_nazorati #Sirdaryo

📌Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasi Guliston shahar bo‘lim yer nazoratchilari tomonidan Guliston shahar, Obod Yurt MFYda fuqaro tomonidan 100 kv.m yer maydonida noqonuniy qurilish ishlari aniqlangan.

📜Mazkur holat o'z vaqtida to'xtatilib, fuqaro nisbatan inspektorlar tomonidan O‘zboshimchalik bilan egallab olingan, ajratilgan yer uchastkasiga tutash bo‘lgan va tutash bo‘lmagan yer uchastkalarida qurilish ishlarini amalga oshirish uchun fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravari, mansabdor shaxslarga esa — uch yuz baravari miqdorda jarima solishga sabab bo‘lishi tushuntirildi va rasman ogohlantirildi.

Natijada o'zboshimchalik bilan egallangan yer maydonida noqonuniy qurilish ishlari joyida fuqaroning o'z xohishiga ko'ra bartaraf etilmoqda.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr_agentligi #yer_nazorati

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 15 416 та (2 496,5 га) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Шундан:
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га);
🔸 аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га);
🔹 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га);
🔸 ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га);
🔹 сув фонди ерларда 83 та (2 га),
🔸 захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар:

✉️ 15 416 та
ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилди;
📝
ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилди;
⚖️ 2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди, 2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

📋 ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун
4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman


2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида (1 июнь ҳолатига) республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та ёки 5 164,7 гектар (2022 йилда 7 618 та ёки 2 623,5 гектар) ҳолат аниқланди.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46%) майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 11 637 та ёки 1 456,5 гектар (2022 йилда 2 757 та ёки 427,2 гектар) даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бор, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари бор. Бу иккала тушунчани бир-биридан фарқлаб олиш керак.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
— қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш – ер участкаларини ажратиб бериш ҳужжатларида белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланиш ёки белгиланган муддатларда фойдаланмаслик дегани.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Мурод Файзуллаев

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt