Kadastr - Live
4.55K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#savol_javob

САВОЛ
Маҳалламиздаги фермер ўзининг фермерлик еридан уй-жой қуриш учун менга ер ажратиб бермоқчи. Унинг еридан олиб уй-жой қурсам кейинчалик ноқонуний дейишмайдими?

ЖАВОБ

Фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошланиши мумкин эмас. Бу Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддаси ва 24-моддалари билан тақиқлаб қўйилган. Мазкур фермернинг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади.

Бугунги кунда уй-жой қуриш учун ер участкасини e-auksion орқали сотиб олишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Яқинда қўшнимиз кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керак экан деб айтди. Мен кадастримни 2015 йилда қилдирганман. Хозир кадастримни янгилашим керакми?

ЖАВОБ

Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган ҳолат республикамиз қонунчилигида мавжуд эмас.

Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
#savol_javob

САВОЛ
Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

ЖАВОБ

Бунда Сизга мавжуд бўлган кадастр паспортига ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади.
Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Оила
аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?

ЖАВОБ

Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Биз кўп қаватли уйда турамиз. Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими ва уни буздириб ташласа бўладими?

ЖАВОБ

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Турар
жойимнинг бир қисмини нотурар жой тоифасига ўтказганман ва кадастр ҳужжатини расмийлаштирганман. Энди ўша нотурар жойимни қайта бинонинг турар жой қисмига қўштирмоқчиман. Бу қай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ

Нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар билан жойлардаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз зарур бўлади.
Шу билан бирга, кадастр ҳужжатларингизни қайта тайёрлаш учун ариза беришингиз мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар
жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди-сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти қилиш учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Ҳовлимиз
23 сотих. Кадастир ҳужжатларимиз жойида. Лекин 11 сотихи қизил майдон қилиб белгилаб қўйилган. Ўша қизил майдонга уй қуришга ҳаққим борми?

ЖАВОБ

Ўзининг эгаллаб турган ер участкасида қурилиш, қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларга асосан рухсатнома олиш лозим. Бунинг учун давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилади. Рухсатнома Архитектура қурилиш бўлими томонидан берилади.

Агар ер участкаси қизил чизиқ ҳудудида ёки мухофаза зонасида жойлашган бўлса ёки ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат берилмайди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

Қандай сабабларга кўра янги
ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

ЖАВОБ
:

Фармон билан ушбу ҳуқуқлар бекор қилинмаган.
Фармоннинг 2-банди билан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган ҳамда айнан шу бандда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#infografika #savol_javob #kadastr

📗 Ходимлар профилатик эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлими?

Батафсил инфографикада

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook