- ҳеч қанақа касал эмас, отдай соғлом, фақат товламачилик ва шантажчилик "касали" бор экан.
Икки йилдан бери ғашлик эгаллаган кўнглимда қуёш чарақлагандай ёруғлик пайдо бўлди.
Мени ҳам алданишимга бир баҳя қолган экан.
Аканинг берган дориларини олдимда беморга етказиш учун жўнаб кетдим.
Бекорга халқимиз "ҳар бир ялтираган нарса тилло бўлавермайди" деб айтмаган экан.
Саломат бўлинглар.
#Muhammad Ikrom
(Saxovatli qo'llar Namangan)
@yaxshiilar

YAXSHILAR
- дада, ошнамни қўшниларини уйи ёниб кетибди, шунга ёрдам ташкил қилиб бера оласизми? - бориб холатни ўрганиб, агар холат оғир бўлса одамларга мурожаат қилиб айтамиз. Ўғлимнинг ошнаси билан йўлга чиқдик ва "Самарқанд совхози" деб аталадиган жойга етиб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пропан газ портлашидан жабр кўрган оилага сиз азизлар қилган эҳсонларингизни етказдик.
Болажонларнинг боболари барчанинг хаққига дуо қилдилар.
Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Амийн.
#Muhammad Ikrom
@yaxshiilar
Болажонларнинг боболари барчанинг хаққига дуо қилдилар.
Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Амийн.
#Muhammad Ikrom
@yaxshiilar
YAXSHILAR
Пропан газ портлашидан жабр кўрган оилага сиз азизлар қилган эҳсонларингизни етказдик. Болажонларнинг боболари барчанинг хаққига дуо қилдилар. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Амийн. #Muhammad Ikrom @yaxshiilar
- ассалому алайкум, ака яхшимисиз, эрталабда катта мошинада пишган ғишт ағдариб кетишди, хайдовчидан "бу ғиштларни ким жўнатди" деб сўрасам, - "мени ишим юкни манзилга етказиш, саломат бўлинг" деб кетворди" шуни сизга айтиб қўяй дегандим.
- машааллоҳ, Аллоҳ ажрларини берсин.
Уйида ёнғин бўлиб аёли ва 16 ёш қизи вафот этган оила учун ёрдам бераётган диндошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Эҳсон сохибларидан Аллоҳ рози бўлсин, Роббини таниган мусулмон борки доимо заиф ва мухтожларга беэътибор бўлишмайди.
Беминнат ёрдамлари учун катта рахмат.

Йигитни кўзларида энди аввалгидай "жасоратни" ўрнини анчагина юввошлик эгаллай бошлади ва ерга қараганича:
- менга хотиним "церроз бўлиб қолибман" дедида мен ўрисчани ўқий олмайманда, деди.
Мен эса облздравни матбуот котибасига телефон қилиб йигитнинг онасини химия муолажаси учун нега бунчалик кўп маблағ сарф бўлаётганини сабабини билиб беришлигини илтимос қилдим.
Котиба мени телефонда шифохона бош врачи билан боғлади.
- бўлиши мумкин эмас, бизда химия текин, аммо тан олиб айтаман, беморлар учун баъзи дорилар етишмовчилиги бор ва бизда бўлмаган дориларни беморлар аптекадан сотиб олишларига тўғри келади, бемор онахонни исм фамилияларини айтинг, мен бўлим бошлиғига тайинлайман ва барча ёзиб берилган дорилар рецептини беморни яқинларига тақдим қиламиз, қадайдир эътирозлар бўлса мулоқотга тайёрман.
Шифокор билан сухбатимизни эшитган йигит нигоҳларини олиб қоча бошлади, чунки у химия муолажаси учун катта маблағ сарфламагани фош бўлганди.
- укажон, хозиргача нимани ҳисобига тирикчилик қилаяпсиз?
- онам пенсия оладилар, мен ҳам иккинчи гуруҳ ногирони пенсиясини оламан, иккита боламга "бола пули" оламиз, кам таъминланганлар рўйхатидамиз, Мфй дан моддий ва озиқ - оавқат ёрдамлари оламиз, етмаяптида, мен нима қилай?
- ишла, иш топиб берсам ишлайсанми?
- бармоқларим йўқку, қандай ишлайман?
- айиқдай гавданг, филдай кучинг бор экан, мен сенга бармоқларсиз ишлайдиган иш топиб бераман, хохласанг бозорда аравада юк ташувчилик қил, янги арава олиб бераман, бозорда бир қўли йўқ аравакаш йигитлар ҳам ишлаяпти, кунига камида 300 минг сўм топасан.
Йигитнинг энсаси қотди:
- ҳеҳ, мен арава тортаманми энди?
- нима, уяласанми, хохласанг мен ҳам ёнингда арава тортиб бир - икки кун ишлаб кўрсатаман, халол меҳнат қилишни уяти йўқ, ишга ярасаю аммо текин еб ётиш уят, ишга ярасаю аммо ишламай бировдан таъмагирлик қилиб тирикчилик қилиш уят.
Сен "бармоқларимдан айрилдим, энди ҳаёт тугади дея тушкунликка тушиб қолгансан холос, аммо ору - номусинг бор, чунки сени ношудликда айбласам жаҳлинг чиқди, демак ориятли йигитсан, фақат рухингни ўзинг синдирма, хўш, иш топиб берайми ёки ўзинг иш топиб ишлайсанми?
Бугундан яхши томонга ўзгарсанг эртага болаларинг сендан фахрланади ва сендан ўрнак олади, агар рухан синиқ бўлиб шу холатда давом этсанг болаларинг ҳам ўз тенгилари олдида "синиқ" бўлиб юришади, танлов ўзингда.
Йигит кутган иш бўлмади, яъни бир ойлик рўзғорлик, қанчадир пул маблағи, "бизни дуо қилинг энди" дея дуо қилдириб расмга ва видеога олишлар бўлмади.
Аксинча даъволари ўринсиз эканини исботини олдида таслим бўлишга мажбур бўлди.
Йигит жимгина бўлиб бизни кузатиб қўйди, у энди қувониб бизни худди "олтин балиқ"ни кутгандай" боқимандалик" кайфиятидаги "жабридийда" эмас, балки халол меҳнатга мойиллиги уйғонган оила бошлиғи кўринишадаги ота кўринишида эди.
Мошинага ўтирар эканмиз, мени шу хонадонни ўрганишга чақирган синглимиз:
- мен бирор куни Мфй ходимларини бир жойга тўпласам сизни ҳам чақираман, аҳоли билан мулоқот қилиш ҳақида "мастер класс" ўтиб берасиз, деди.
Демак мурожаатчилар билан бўлган сухбат маъқул келибди деб хурсанд бўлдим ва:
- тўплаш шарт эмас, шунчаки фейсбукдаги сахифамга "подписаться" тугмасини босиб, постларимни ўқиб "лайк" босиб "поделиться" қилиб туришса ўзлари ўрганиб олишади деппўяқолдим😊.
Пост ҳақида фикр мулоҳазаларингизни изоҳда қолдиринг, изоҳда сўкиниш бўлмасин, сўкинмаса туролмайдиганлар шахсийга ёзишлари бемалол😎.
Саломат бўлинглар.
#Muhammad Ikrom
(Sahovat Namangan)

- шу радарларни мажақлаб синдириб ташласамда, ҳар қадамда радар, ҳар қадамда радар, ээ, жонга тегдику.
Бир дўстимнинг юқоридаги гаплари кўпчиликка ёқади, кўпчилик шу радарлардан безор бўлиб тармоқларга чиқиб қарғадик, эътирозлар қилдик, барибир аҳвол ўзгармади.
Энди битта зўр йўли бор, айтайми?
Борадиган жойимизга бир соат олдин йўлга чиқамиз, ҳамма мошинасини шошилмай 50 - 55 тезликдан ортиқ юрмаса, майли, борадиган манзилимизга кечроқ борармиз.
За то!
1. Мошинамиз кучанмай бир хилда юради.
2. Асаблар таранглашмайди.
3. Йўлдаги чуқурчаларни хотиржам айланиб ўтиш имконияти бўлади.
4. Ваниҳоят асосийси, радар ўрнатиб тирикчилик қилаётган "тадбиркорлар" ҳамма тез хайдамаётгани сабаб жарималардан тушадиган "соққадан" қуруқ қолишади ва банкрот бўлишади.
Ахир секинроқ юрсак ўзимизга, ён атрофимиздаги мошиналарга ва қолаверса пиёдаларгаям кони фойдаку.
Буни қийин жойи йўқ, фақатгина бирлашсак бўлди.
Шу таклифга нима дейсизлар?

- ака, бир мухтож аёлга ўн миллион сўм берсам "менга икки миллион керак холос" деб қолганини қайтариб берувди хайрон қолдим, сизгаям шунақаси учраганми?
Андижонлик дўстимиздан воқеани батафсил айтиб беришларини сўрадим.
- хуллас кеча, танишим бўлган бир МФЙ раиси қўнғироқ қилиб бир ночор оилага ёрдам сўради.
Аввалига раисга "ўзингиз ёрдам ташкил қилиб берсангиз бўладику" дедим.
"ака, давлат тарафидан ташкил қилиш мумкин, аммо бу аёл бизда пропискада эмас, пропискаси Асакадаги қишлоғида эрини уйида, эри тўрт йил бўлган, Қозоғистонга кетворган, бир тийин пул жўнатмайди, аёл бу ерда ижарада туради, келинг, яхшиси ўзингиз гаплашинг, маъқул бўлса ёрдам қиларсиз" деди.
Дўстлар билан гаплашиб 10 миллион сўм йиғишдик ва аёл турган хонадонга бордик.
Аёл билан кўришдик, аёл қорачадан келган, ўрта бўйли, тортинчоқлигидан елкасини бир оз қисингандак кўтариб худди бошини яширишга урингандек туюларди.
Аёл ўзини худди айбдордек тутишини кўриб ўртадаги жимликни савол билан бартараф қилишга киришдим:
- синглим, фарзандлар нечта?
- икки фарзандим бор, қизим 14 ёш, ўғлим 8 ёшга тўлди.
- эрингиз қаерда?
- эрим тўрт йил аввал Қозоғистонга ишлаш учун кетиб, ҳозиргача қайтиб келмади.
Эрим кетгандан сўнг қайнонам, "энди эринг келмаяпти, пул ҳам жўнатмаяпти, бор уйингга кетавер деб ховлидан чиқариб юборишди.
- ахир "ховлида болаларимниям хаққи бор, чиқиб кетмайман, ёки ўзим кетсам ҳам набираларингизни қолдираман" демадингизми?
- нимага ундай дейман, болалар меникию?
- ота ховлингизда жой йўқми?
- жой бор, қишлоқда иш йўқ, укам оддий мардикор, шаҳардан ижарага жой олиб ўзим ошхонада идиш ювишда ишлаяпман, кап - катта хотин бўлдим, тани - жоним соғ, қари ота - онамга ортиқча юк бўлиб малол келмай дейманда.
- мана энди ижара тўлашгаям қийналаяпсиз эканку, шунга айтаманда.
- ҳозиргача бирор кишига арз қилмагандим, 3 миллион сўмдан азгина кўпроқ маош оламан, икки миллионини ижарага тўлаб, ортгани билан тирикчилик қилаётгандим, шу ой касал бўлиб ишга чиқолмадим, дориларгаям пулларим ишлаб кетиб қолувди, шунга раисга ёрдам сўраб чиққаним эди.
Аёлнинг соддалиги гапларидан ва кўринишидан яққол билиниб турарди, ёнимдаги дўстимга қараб "пулни берсам бўладими" дегандай имо қилдим, дўстим ҳам аёлга билдирмай "ҳа, бўлади" дегандай бошини қимирлатиб розилик ишорасини қилди.
Чўнтагимдаги ўн миллион сўмни чиқариб аёлга тутдим:
- мана олинг, ўн миллион сўм, бу биздан сизга ёрдам.
Эндигина пулга қўлини узатаётган аёл шошиб қўлини тортиб олди ва:
- ии, йўўқ, ман бунча пулни ололмайман, ҳаётимда бунақа катта пул ушламаганман, менга икки миллион етади, эртадан ишга чиқсам янаги ойга ижарага маошимдан тўлайвераман, егулик рўзғоримиз бор, деди.
- бу қарз эмас, Аллоҳ йўлида ёрдам, ижрангизни тўлайсиз, ортганига ўзингиз ва болаларингизга икки қурдан кийимлар оласизлар, олинг синглим.
- ғалати бўлдида ака, мен икки миллион сўм сўрагандим холооос, дея аёл пулни олгани иккиланарди.
" ё Аллоҳ, шунчалар ҳам нафси тўқ мухтож ҳам бўладими" дея кўзларимдан ёш чиқиб кетди.
Кўнглим тўлиб кетганидан тилимга калима келмасди, пулларни индамай аёлни қўлига топширдимда, аёлнинг "ҳай тўхтанг ака, менга бу кўп" деб ҳайқиришига қарамай дўстим билан мошинага ўтириб кетвордим.
Кимга қанақа билмадиму, аммо менга бу холат қаттиқ таъсир қилди.
Шу воқеани иложи бўлса сахифангизда ёзинг, кимларгадир ибрат бўлар, кимлардир шу аёлни хаққига дуо қилар, балки ўша, оиласини қаровсиз қолдириб Қозоғистонга кетиб қолган эри ҳам ўқиб қолиб инсофга келар, балки келини ва набираларини кўчага хайдаган бағри тош қайнона - қайноталарни қалбида меҳр уйғониб келин ва набираларини яна бағрига олар.

- менга узук тақмагани ҳам майли, анави бизга қайтариши керак бўлган "арендага" олинган қиммат қантлару ва бошқа сарполарни ҳаммасини олиб қолибди, ҳе ўлигингга буюргир, энди нима қиламиз дадасиии.
Бу гапларни эшитиб ўзим ҳам хайкалдай қотиб қолдим, чунки қайтаришар эканку деган ҳаёлда ҳамма нарсани энг қимматини "арендага" олгандим, ҳақиқатдан ҳам энди нима қиламиз😔.
Балки эртага қайтарар, бугун тўй билан бўлиб вақти бўлмагандир дея кутдик, орадан уч кун ўтди, сарполардан дарак йўқ.
Эркак қудага айтаймикан десам, хўп деб қайтардиям дейлик, аммо қизимни кейинги ҳаёти нима бўлади, қайнонаси бир умр маломатлаб азоб беради дея бу ниятимдан қайтдим.
Мана шунақа гаплар ака.
Охири мен "акага" савол бердим:
- ҳмм, яхши иш бўлмабди, хўш энди мени олдимга келишингиздан мақсад нима?
- мен қарз сўрагани келмадим, сизни ҳамма танийди, дўкончилардан қарзимни тўлашга муддат сўраб берсангиз, Россияда иш бор экан, бориб ишлаб пулни сизга жўнатиб берардим, менда бошқа чора йўқ, ўзимизда ишлар бўлмаяпти.
- "сизни ҳамма танийди" деяпсиз, сиз ҳам мени танийсизми?
- ҳа танийман, фейсбукда кузатиб тураман.
- яхши, мени танир экансиз, мен бир неча йиллардан бери шунақа оғриқли мавзуларда гапириб келаман, "орзу - ҳавас" қуллари бўлиб қолманглар деб гапириб келаман, нега шу ишлардан аввал мени олдимга маслаҳат сўраб келмадингизу, энди сизни "орзу - ҳавасингиз" оқибатидаги қарзингизга кафил бўлишимни сўраяпсиз?
- ҳа энди сизни мухтож ва хақдорларга яхшилик қилганингизни кўриб билиб ёрдам сўраб келдимда ака.
- сиз мухтож ёки хақдорлар сафида эмассиз, сиз хотинларни "қилмаса бўлмайдида, одамлар гапиради" деган найрангини қурбонисиз.
Мен битта яхшилик қилишим мумкин, шу сиз айтиб берган аянчли холатни шахсингизни ошкор қилмай фейсбукда ёзишим ва бўлажак "қурбонларни" олдини олиш учун "аёллар найранги" ҳақида огоҳ этиб қўйишим мумкин.
Узр, сизга кафил бўла олмайман, бошқа бир яқин қариндошлардан ёки дўстларингиздан қарз олиб дўкончиларни рози қилинг, кейин эса хохлаган мамлакатга бориб ишлаб қарзингизни узинг.
Кейинги қизингиз ҳам тез орада бўйига етиб қолади, яна тўй, яна "бешик тўй" лар бошланади.
Саломат бўлинг.
Шундай қилиб "акани" кузатдимда, шу воқеани бошқаларга ибрат бўлсин дея ёздим.
Сизлар ҳам саломат бўлинглар.

Эрталабда бир киши телефон қилдилар:
- ака қаердасиз?
- уйдаман
- иш бор эди, ҳозир бораман.
"нима иш бор эди" деб сўрамадим, келдилар:
- кетдикми?
- қаерга?
- озгина закотим бор, шуни "эгаларини" сиз танийсиз, шароитларига қараб берамиз.
Йўл - йўлакай хақдор хонадонларнинг закотга хақдорлик холатлари тўғрисида маълумотларни айтиб кетдим.
Бир соат ичида энг эҳтиёжмандларига хақларини бериб тарқатиб бердик.
Берган ҳам хурсанд, олганлар ҳам хурсанд бўлиб мушкуллари осон бўлгани учун "алхамдулиллах" дея Раззоқ бўлган Роббиммизга хамд айтиб бизни дуо қилиб кузатиб қўйишди.
Кейин эса...
Кеча бир хонадон ҳақида маълумот тушганди, маълумотда айтилишича эри вафот этган аёлни уч нафар фарзанди билан мархум эриникида яшаётгани аммо жохил қайнота етимларга берилаётган эҳсонларниям кибр сабаб қабул қилмаётгани, аммо келин ва набираларга ўта зиқналик билан рўзғорларига аралашиб яхши боқмаётгани аниқланди.
Ечим топдик.
Келинни ўз отаси билан кўришиб, рўзғорликларни бердик ва қизи ва набираларига гўёки рўзғорликни ўзи ёнидан олиб бергандай уйига беришни келишдик ( қизнинг отаси ҳам кекса киши экан)
Мақсадимиз рўзғорликлар ўз "эгаларига" етиб борса бўлди, биз бераётганимизни Аллоҳ билса бўлди, бева синглимизни ва етим болаларни сурат ва видеога олишдан ҳаё қиламиз, энг асосийси жохил қайнота келинга минғилламаса, ва "келин бизга "юк" бўлмай ўзи ва болалари учун емишини отасиникидан олиб келаяпти" дея ўзича хурсанд бўлса бўлди.
Агар ният холис бўлса ечимни Аллоҳ ўзи илҳомлантиради.
Алхамдулиллах.
Аллоҳ барчамизни ҳар кунимизни хайрли ва баракотли қилсин.

Ўзбегим халқига Аллоҳ сабр бер ишларимизга барака бер золимларга ўзинг кифоя қил.
Метан газнинг нархи 3950
Метанни олиб ўрнига пропан босаман десам кўз тегмасин у хам 6000 бўпқопди ишқилиб қўлдан кеганча шу оддий халқни қийнашябди зато осмонимиз мусаффо🥵
#Muhammad Sodiq

Синов ва ечим.
Эрталабда иккинчи даражали йўлдан чиққан жигули мошинаси асосий даражали йўлда кетаётан иномарка мошинани "биқинига" қарсиллатиб солди.
Жигули эгаси шошиб мошинадан тушдида ўзини айбдорлигини ҳис қилиб иномарка эгасини олдига келиб:
- "ака узр, айб менда, таниш устангиз бўлса мошинани олиб борайлик, тузаттириб бераман", деди.
Иномарка эгаси эса пинагини бузмай табассум билан:
- " биродар, махзун бўлманг, ўзизга ҳеч нарса қилабдику, агар маст холатда мошина бошқарган бўлганизда сиздан зарарни ундириб олардим, ибодатдаги йигитга ўхшаяпсиз, темир топиладиган нарса" деди.
Жигули эгаси шок холатдан чиқмаган, ранги оқариб титраган холда:
- "ака, гаи чақирмай қўяверинг, ўзимиз келишиб оламиз" деб такрорларди.
- хужжатингиз чатоқми?
- хужжатлар жойида, аммо "қоғозбозликлар" ортиқча овворагарчиликлар бўлмаса яхши бўларди дейманда.
- хужжатлар жойида бўлса яхши, ахир мошинангизни олд қисми пачоқ бўлди, гаи келса кўриб, устахонага олиб боришга ва тузатишга маълумотнома ёзиб беради.
Хуллас гаи келди, холатни ўрганди ва иномарка эгасига қараб:
- "ака, нима қиласизлар, келиша олмаган бўлсаларинг иш судга чиқади, суд сизларни "келиштириб" айбдордан хаққингизни ундириб беради, унгача иккови мошина ҳам жарима майдонида сақланади" деди.
"Жарима майдони" деган сўзни эшитган жигули эгаси баттар шокка тушди ва:
- "жон акалар, қизимни турмушга чиқазаяпман, яқинда тўй, тўйниям белгилаб қўйгандим, акани мошиналарини ремонтини қилдириб бераман, фақат жарима, жарима майдони ва суд деманглар" дея ёлбора бошлади.
Иномарка эгаси йигитга қарадида:
- "тўй қачон ука" деди.
Жигули эгаси югурлаб мошинасидан бир даста хатни олиб келиб акага кўрсатди:
- "мана ака, фалон куни тўй, шуни ташвишлари билан бўлиб шунақа бўлиб қолдида" дея "кечиринглар" дегандек қараб турарди.
- "шу хатдан биттасини менга беринг бўлади, сиз бориб мошинангизни таъмирлатиб, тўйни харакатини қилаверинг, мен мошинамни ўзим тузаттириб оламан"
Иномарка эгасининг гапини эшитган атрофдаги томошабинлар бир - бирларига қараб "ия, шунақасиям бўларканми" деб паст овозда гапиришар, жигули эгаси ҳам қулоқларига ишонмагандай, "ростданми ака, ҳазиллашмаяпсизми?" дея бир гапни такрорларди холос.
Гаи ходими ҳам бу ечимдан кўнгли тўлди шекилли:
- "майли, сиз шунчалик одамгарчилик қилдингиз, мен ҳам жаримага тортмайман, фақат кейин муаммо чиқмаса бўлди" деди.
- "бизни лафзимиз жонимизданда қимматроқ, хотиржам бўлинг, аммо тўйга насиб қилса албатта борамиз, Аллоҳ фарзандларингизни никоҳларини хайрли қилсин.
Аллоҳ сиз ва бизни молимиз билан синади, синовлардан омонликда Ўзига хамд айтиб ўтишлик насиб қилсин".
Аканинг гапларини атрофдагилар маъқуллаб дуо қилар эканлар, бир четда воқеани эшитиб шошиб келган жигули эгасини 10 ёшлар атрофидаги ўғли отасини қучоқлаганича турар, яна четроқда эса боланинг онаси қўлларини дуога очиб нималарнидир пичирлаб дуо қиларди.
Томоша тугади, ҳар ким ўз кундалик ишлари билан машғул бўлиш учун тарқади.
Иномарка эгаси ҳам "алхамдулиллах, Роббим меҳрибонсан, бундан ёмони ҳам бўлиши мумкин эдику" дея қўлидаги тўйхатни чўнтагига солдида мошинасини устахона томонга хайдаб кетди.
Воқени кузатиб туриб "машааллоҳ, Аллоҳдан келган синовни уришмай, жанжал қилмай ҳам ечим топилса бўларкану, динимиз гўзал, мусулмонлик бахт, алхамдулиллах " деб мен ҳам ортга қайтдим.
P.S. Ушбу воқеага эндигина 3 соат бўлди. 25/08/24

"Қуръон китобимни сотаман"
"Онамни жойнамозларини сотаман"
"Онамни тасбеҳларини сотаман"
"Дориларимни сотаман"
"Буйрагимни сотаман, уйда егани нон ҳам қолмади" деб одамларни рахмини келтириб тиланчилик қилувчилар кўпайиб кетди.
- "хўп, манзилингизни айтинг, бориб кўриб ёрдам қиламиз", дейилса:
-" йўқ, қўшнилардан уяламан, яхшиси карта рақамимга ўша ният қилган ёрдам пулингизни тушириб юбораверинг" дейишади.
Бундай мурожаатларни аксари ёлғон бўлиб чиқиши аниқ.
"хўп, ёлғонми ёки ростми сизга нима, шуниям тармоқда ёзиш шартмиди" дейишингиз мумкин.
Аммо, шунақа ёлғончи фирибгарларни касрига жамиятдаги хақиқий хақдор оилаларгаям ёрдам беришга одамлар иккиланиб қолишади. "ўғри битта, гумонланган эса мингта" дегандек.
Ўртада далолат қилувчилар ҳам ўзлари шахсан мухтож оилани батафсил ўрганмай туриб тармоққа олиб чиқмасликларини маслаҳат бераман.
Атайлаб эски кийимлар кундуз куни кўчаларда тиланчилик қилиб юриб, кечалари дискотекаларда кайфини суриб юрган қизларни кўрган кишилар ҳам хатто расмларга олиб менга кўрсатишган.
Қисқаси, гапираман деса гап кўп, жаа ишонувчан содда бўлиш ҳам керакмас дейманда.

Тоғам телефон қилдилар:
- жиян қаердасан?
- ассалому алайкум тоға, мен Фағонада эдим, тинчликми?
- жияним вафот Н - а вафот этибди, яқинроқда бўлсанг жанозага кел демоқчи эдим.
- инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, ҳозир қайтаман тоға.
- шошилмай қайтавер, барибир жанозага улгуролмайсан, ўғилларинг келадику, мен ҳам мошина бозорида эдим, аранг чиқиб олдим, бозор тирбанд экан.
- мошина бозорида нима қилаяпсиз, янги мошина олмоқчимидингиз?
- жума куни жиянимни ўғли келиб "онам оғирлашиб қолдилар, қон кўп қуйиш керак экан, бир йил мобайнида беморликдан даволаш учун уйдаги сотишга яроқли ҳамма нарсаларимизни сотиб сарфладик, бугунга келиб сотадиган ҳеч вақоимиз қолмади, ўтган куни ўзим ишлатаётган тикув мошинасини сотиб уни пулиниям дориларга ишлатиб бўлдик, Икромжон акага айтсангиз, ёрдам қилсалар дегандим, мен ўзим бориб айтишга хижолат қилдим" деганди.
- хўш?
- "Икромжонни безовта қилма, ҳозирча ўзимда имконият бор, якшанба куни ўзим пул топиб бераман" деб ласеттимни сотиб ўрнига матиз минсам, ортган пулни жиянни даволанишига беришни режа қилиб мошинамни сотишга эълон бергандим.
Афсуски эълон бўйича ҳеч ким телефон қилмади ва бугун шу мошинани кўтарганига сотиш учун бозорга олиб чиққандим.
Ўзимда сотадиган нарсам турганда сендан пул сўрашни ўзимга лойиқ кўрмагандим, афсуски улгура олмадим, энди бу Аллоҳнинг қадари экан".
Тоғамнинг бу гаплари мен ва бошқалар учун бир ибрат эди, бемор жиянлари учун менга мурожаат қилиш ўрнига ўзларидаги имкониятдан фойдаланишни афзал билибдилар.
Кўпинча ёрдам сўровчиларни ўзларида ёки ака - укаларида ва ёки яқин қариндошларида ёрдам беришга имкониятлари бўлсада ўзларини билмаганга солиб "кўр" ва "кар" бўлиб олишади, мухтож яқинлари эса умуман бегона бўлган кишилардан ялиниб ёрдам сўраб сарсон бўлиб юрадилар.
Мен бугун вафот этган аёлни оналаридан, яъни холамдан 15 кун аввал, "холажон, қизингизга бирор ёрдам керак бўлса айтинг, ёрдам берайлик" деб сўраганимда:
- "эътиборинг учун рахмат жиян, ҳозирча эплаб турибмиз, керак бўлса ўзим айтаман" дегандилар.
Бугун билсам, холам ва бошқа қизлари қўлларидаги бор тилло тақинчоқлариниям сотиб беморга сарф қилиб бўлишган экан.
Холамнинг бугун вафот этган қизлари 50 ёш эдилар.
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
#Muhammad Ikrom
(Namangan Sahovatli qo'llar)

- ассалому алайкум яхшимисиз ака, мен оддий ўқитувчиман, фейсбукда сизни кузатиб бораман, бир оилани далолат қилмоқчи эдим.
Мактабларда ўқишлар бошланди, бир ўқувчим бор эди, 7 - синфда ўқийди, ўзи аълочи, ўқиш бошланганидан бери мактабга келмаётганди, онасига қўнғироқ қилсам "боламни бир оз тоби йўқроқ, тузалса албатта ўқишга чиқади деди.
Мана, бир хафтадирки боладан дарак йўқ, кўнглим бўлмай ўзим уйига қидириб бордим, бола соғлом, аммо хомуш эди.
- Абдуллоҳ, нега мактабга бормаяпсан, онанг сени "касал эканингни айтганди" десам:
- "мен эмас, окам касал, қўли синиб қолди, шунга ... " дедида яна нигоҳини ерга қаратиб олди.
Шу пайт онаси уйдан чиқиб шошиб олдимга келди ва:
- синглим яхшимисиз, узр, сизга ёлғон гапиргандим, каттам (9 - синф ўғил) ишхонасида йиқилиб қўли синиб қолди, усталари каттамга мактаб учун кийимлар қилиб беришганди, у мактабга бораяпти, аммо кичигимга кийим, сумка ва дафтар - ручкаларга имконият қилолмадик, пенсия (боқувчисини йўқотганлиги учун бериладиган моддий ёрдам) пулимизни дори - дармон ва рўзғорга ишлатиб қўйгандик.
Энди яна пенсиямиз чиқса кийинтириб мактабга чиқараман, сиз хафа бўлмай турасизда энди" дедида боласидан кўз ёшларини яшириб юзини четга буриб кўзларидаги ёшларини артди.
Агар малол келмаса шу ўқувчимни мактабга бориши учун камчиликларини тўлдириб берсангиз дегандим"
Биз далолатни ўргандик, кенжаси икки ёш бўлганда ота вафот этган экан, 9 йилдан бери она уч фарзандини бир ўзи боқиб тарбиялабди, аёлим болаларни онаси билан гаплашиб эртасига бозор олдида кўришишликни келишиб хайрлашди.
Эрталабда она ўғлини етаклаб келишилган жойга келди, аёлим бева синглимиз билан гаплашиб аёллар кийимлари сотадиган бўлимга ўтиб кетишди, (онага ҳам нимадир олиб беришни режа қилди шекилли, одатда бу ишга мен аралашмайман)
Биз эса Абдуллоҳ билан болалар кийимлари сотиш жойига келиб "от и до" кийимлар харид қилдик, сотувчилар ҳам бизни соғинишган шекилли, кўриб хурсанд бўлиб, "битта кийимни ўз таннархида олсангиз иккинчиси бепул" дея "савобли аксия" тарзида ҳадялар қилишди.
Қайтишда уйларига рўзғорлик ҳам бердик, синглимиз хурсанд бўлса ҳам барибир йиғидан ўзини тўхтата олмасди ва "шуунча нарсаларни бизга текинга бераяпсизлар, биз хижолатдамиз, ўғилларим катта бўлишса албатта бу яхшиликларингизни ўн баробар қилиб қайтарамиз" дея йиғи аралаш миннатдорчилик билдирарди.
- "хижолат бўлманг қизим, бу сизларнинг хаққингиз эди, буларни сизни ва болаларингизни умуман танимайдиган мусулмон ака - опаларингиз бериб юборишган ва ўз мукофотларини Роббимдан умид қилишади, берилаётган ҳадяларни миннат ва озорсиз етказишга эса биз масъулмиз холос, Аллоҳ хўжайинингизни рахматига олган бўлсин, сизга эса бу машаққатларни енгиб ўтаётганингиз учун ажрларингизни кўпайтириб берсин, саломат бўлинг" дея уйларига кузатиб қўйдик.
Сиз эҳсон сохиблари ва дуода бизларни эслаб турган азизларга ҳам Аллоҳ ажрларингни берсин, саломат бўлинглар.

Жавоб келди:
"ака, бу туфта қоғоз, бундаги диагноз билан бемор 3 йилдан бери даволанмай юриши асло мумкин эмас, мен шахсан бундай қалбаки хужжатга ишонмайман, яна ўзингиз билинг"
Таниш шифокорни жавоби қониқтирмади ва ССБ (Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси) даги ходимадан шу маълумотномани аниқлашни илтимос қилиб телеграмга юбордим.
Жавоб:
"ака, бу маълумотномадаги бемор онкологиядаги рўйхатда йўқ экан, маълумотнома поликлиникадан берилган, аммо поликлиникада ҳам рўйхатдан чиқмади, демак, касаллик ҳақидаги бланка асл эмас, қалбаки" тамом.
Шу оилага эҳсон берган кишига қўнғироқ қилдим:
- фалон манзилдаги оилага қачон рўзғорлик ва пул бергандингиз?
Жавоб:
- 15 кун ҳам бўлгани йўқ, бир ойлик рўзғорлик ва дори учун пул ҳам бергандим.
Тугади.
Хулоса!
Баъзи Вилоятларда "боқувчиси вафот этган"лиги ҳақидаги маълумотларни сохтасини ясаттириб ижтимоий тармоқлар орқали эҳсон сўраб пул ундираётган фирибгарлик, текинхўрлик ва боқимандаликни ўзларига "касб" қилиб олганлар ҳақида эшитгандим, баъзи нопок шифокорлар билан тил бириктириб 2 - 3 ва унданда кўпроқ дориларни ёздириб қалбаки рецептларни одамларга кўрсатиб ёлғондан йиғлаб пул ундираётган фирибгарларни тўғрисида эшитгандим ва ўзим ҳам гувоҳи бўлгандим.
Энди эса қўрқинчли касалликларни ёздириб қалбаки маълумотлар билан "тирикчилик" йўлига ўтадиганлар ҳам пайдо бўлишибди.
"ака, негатив ёзавериб одамоарни хайриядан "совутиб" юбормаяпсизми? " деб эътироз билдиришингиз мумкин.
Хайрия қилинг, эҳсондан тўхтаманг, буни ажри катта, аммо жаа содда ҳам бўлманг, ўзингиз бераётган эҳсонингизни шошилмасдан, мухтожни малоллантирмай, уялтирмай суриштириб кейин беринг.
Ахир бераётган эҳсон маблағингизни ердан супуриб топмаяпсизку, сизнинг кўнглингизни бўшлиги, савоб топишга бўлган ҳаракатингиздан маккорларча ҳийла қилиб эга бўлмоқчи бўлганларга топшириб қўйманг деган мақсадда уларни кирдикорларини ёзиб турамиз холос.
Муъмин киши зийрак ва хушёр бўлса бу ўзига фойда.
Хулоса ўзингиздан.
Саломат бўлинглар!

- амма, якшанба куни ўғилларингизга пишириқлар таёрлаб беринг, бозорда сотишсин, биз ҳам ёрдам берамиз.
Аммасининг тирикчилик қийин бўлиб кетаётганидан, эрининг бир ўзи ишлаб етказа олмаётганидан тўлиб тошиб хасрат қилаётганини эшитиб ўғлим шу маслаҳатни берди, бошқа ўғилларим ҳам акасини таклифларини қувватлаб "иншааллох зўр бўлади, ахир сиз сомса, манти ва блинчикларни жуда маззали таёрлайсизку" дея мақтаб ҳам қўйишди.
- "қандоқ бўларкин, болаларим савдони эплай олишармикан, одамлар пишириқларни харид қилишармикан?" дея уйчан жавоб берди амма.
Сухбатларини кузатиб туриб мен ҳам бу таклифни қўлладим ва:
- "бориб куёв билан маслаҳат қил, агар қарши бўлмаса ишни 100 дона блинчик таёрлашдан бошла, гўштли, картошкали ва творогли қилиб уч хил таёрла, сотилмай қолишидан қўрқма, агар одамлар сотиб олишмаса бизга қолаверади" дедим.
Якшанба куни эрталабда мошина сотиш бозорига жиянлар 100 дона блинчик билан чиқиб боришди, аввалига сотишга бир оз уялгандай ийманиб туришарди, шунда катта ўғлим атрофдаги одамларга қараб:
- "хой окалар, мободо уйда покиза қилиб таёрланган гўштли, картошкали ва творогли блинчик егинглар келса мархамат, ўзимни аммажоним таёрлаганлар, енглар, мободо таъми ёқмаса пул бермайсизлар" дея эълон қилди.
Одамлар қизиқиб келиб бир донадан еб кўриб маззаси ёқди шекилли, икки, уч ва ҳатто тўрт донадан олиб ейишди, бир соатга қолмай блинчиклар тугади.
Кейинги бозор 150 дона, ундан кейин 200 дона, ҳозир эса 250 - 300 дона таёрлаб бераяпти, ўғиллари (8 ва 6 - синф) ҳам анчагина савдо қилишга чаққон бўлиб қолишди.
Синглимни ҳам тушкунлик кайфияти тарк этди, нигоҳларидаги хорғинлик ва чарчоқ ўрнини умид учқунлари эгаллаганди.
- "қўшнимизни келинларини ҳам ёнимга ёрдамчи қилиб олдим, энди якшанбадан ташқари ҳар куни 100 донадан кўчадаги дўконларга ҳам тарқатаяпмиз, кенжа ўғлим "нимага акаларим савдо қилишаяптию, менга савдо қилдирмаяпсиз, менга ҳам таёрлаб беринг, дўконларга сотаман" деб холу жонимга қўймади, биринчи кун 20 дона таёрлаб берувдим, бир соатда сотиб келди, иккинчи кун 40 та бўлди, энди эса 100 тага чиқдик, эпласа бўларкан, баракали иш экан, эртароқ билмабманда" дейди табассум билан.
Ашнақа гаплар, (Наманганда) мободо маззали блинчиклар егиларинг келса бир кун олдиндан буюртма бераверасизлар энди😊.

Бир дўстимиз ошхона очди ва очилиш куни ҳаммани чақириб эҳсон қилиб ошхонаси иш бошлаганини халққа эълон қилди.
Бир хафта ўтгач ўша ошхонага бошқа бир дўстимиз бизни чақирди ва ҳаммамиз овқатландик.
Ўтириш охирида официант ҳисобни олиб келди ва хонтахта устига қўйиб чиқиб кета бошлади.
Шу пайт ўтирганлардан бири официантга қараб:
- "хой бола, бизни танимадинг шекилли, биз шу ошхонани хўжайинини дўстларимиз, анави ҳисоб қоғозингни хўжайининга бериб қўй" деди.
Официант йигит эса:
- "узр акажон, бошлиқ йўқ эдилар, мени вазифам сизларга хизмат қилиш, бирор камчилик бўлган бўлса айтаверинг " деди.
- "бўлди, майли сан кетавер, ўзим бошлиғинг билан ўзим гаплашаман" дедида телефонидан ошхона эгаси бўлган дўстимизни рақамини тера бошлади.
Нима бўлаётганига тушунмай сўрадим:
- тинчликми, бирор камчилик бўлдими?
- тинчлик, биз ошна бўлсак, ҳисоб - китобни эса ҳамма қатори ёзиб келибди, ҳеч бўлмаса ярмини чегирма қилса бўларди, хурматимиз йўқми ахир?
Бу гапни эшитганларни ярми жим, ярми эса маъқуллади.
- ҳмм, тушунарли, энди сенга савол, дўстимизни сендан қарзи бормиди?
- йўқ.
- сен бу ошхонани очишида шерикчилик қилиб очганмидинг?
- йўқ.
- еган овқатларинг учун тўлашга қодир эмасмисан?
- йўғее, пулим боор, ҳа эндии...
- ошхонани очишдан мақсади пул топиб тирикчилик қилиш, шундайми?
- ҳа энди...
- "эндилама, бошқаларга ҳам дарс бўлсин, бирор дўстингиз дўкон, қассобхона, ошхона, устахона ва шунга ўхшаш жойлар очса сизни ташрифингиз, яъни олган овқатингиз, қилган харидингиз ёки устахонасида таъмирлатган нарсаларингизни хаққини тортишмай тўлашингиз ўша дўстингизни қувонтиради.
Ахир атрофда ошхона, дўкон, қассобхоналар кўпку, сиз ўшаларга бормай айнан дўстингизникига бордингиз, сиз айнан дўстингизни олдига ташриф буюриб унинг хизматидан фойдаланишингиз сизнинг мурувватли эканингизни кўрсатади.
Тўғри, баъзан камхарж бўлиб қолганингизда холатингизни тушинтириб унинг хизматидан текин фойдаланишингиз мумкиндир, аммо ҳозирда тўлов қобилиятингиз борми, тамом, хизматига эл қатори тўлов қилиб қўйинг".
Ҳаммалари сўзларимни бўлмасдан жим ўтириб эшитишди, ҳаммани нигоҳи ерга қараганча жим.
-" агар шу гапларим ўринли бўлса, қани ҳисобни ўнга бўлиб тўлайликда, ҳамма уй - уйига".
Бояги дўстимиз бирданига:
- йўқ, мен ҳисобни ўнга бўлишга рози эмасман, сизларни мен чақирдим, "қовунниям" мен туширдим, айб менда, ҳисобни ўзим тўлайман, фақат битта шартим бор, илтимосим десам ҳам бўлаверади, розимисизлар?
Қанақа шарт ёки илтимос экан деб ҳамма хайрон.
- ҳамманг уйингда овқатга гутунч, мош ва нўхат ишлатасанлар тўғрими, тўғрии, энди бугундан кейин шу нарсаларни фақат мендан оласанлар, манави ошхона очгангаям тайинлаб қўйинглар, у ҳам мендан олсин, эл қатори нархда бераман, мурувватли бўлинглар, тамом.
Ҳамма бирданига кулиб юборди, чунки дўстимиз бозорда савдо қиларди.
Ашнақа, дўстлар билан ўтиришниям ўзига яраша гашти бор.
Ҳаммамиз ҳам мурувватли бўлайлик.
Саломат бўлинглар. 😊

, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, сизга ва яқинларингизга сабр берсин, ўзингиз бир ўлимдан қолдингиз, юракни эҳтиёт қилинг, болаларингизга сиз кераксиз" шифокорни сўзларини эшитиб ичимдан қаттиқ йиғи келди, додлаб йиғлай бошладим, шифокорлар индамай кузатиб туришди, дод солиб йиғлашим ичимдаги дардларимни енгиллатгандай бўлди шекилли, кучим қолмай яна уйқуга кетдим.
Ўзимга келганимда эримни дафн қилиб бўлинган экан,болаларимни бағримга олиб бевалик ҳаётимни давом эттирдим, ўшанда эримни қўлларидаги пулларни дорига деб сўраганимда нега бермаганларини кейин тушунгандайман , эрим ўша куни умрларининг сўнгги куни эканини сезган эканлар деб ўйлайман.
Мана шу воқеага ҳам етти йилдан ошиқроқ вақт ўтди, алхамдулиллах, ўғилларим дастёрларим бўлиб қолишди, қизимни турмушга бердим, биз танимаган сахий кишилар орқали Аллоҳ ризқлантирди, ўғилларим вояга етиб ишларини топиб олишгунга қадар бизларга ва биздайларга ёрдам бериб келган нотаниш диндош ака - опаларимни иншааллоҳ қиёматда Роббим бизга таништиради ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишларини кўриш бизларгаям насиб қилсин деган умиддаман.
П. С.
Бу синглимиз айтиб берган ҳаётий воқеани ёзишимдан мақсадим, бемор яқинларимиздан имкони борича тез - тез хабар олиб туришлик, отасиз қолган оилаларга эътиборли бўлишимиз кераклигини ва бундай савобли амалларни охиратда ажри бор эканини яна бир бор эслатиш учун ёздик.
Саломат бўлинглар!
Ҳа, айтгандай, ҳикоямизга сарлавҳа танлаш сизлардан!

Бу қизимизни онаси ёшлигида вафот этди, тоғасининг қарамоғида 5 нафар етимлар катта бўлишди, асосан тоғанинг аёли етимлар учун ҳар даргоҳларга бош уриб ёрдам сўраб оналаридек меҳрибончилик билан боқди.
Қиз 18 га тўлганда "етимлигини юзига солмаймиз, келин эмас қизимиздек кўрамиз" деб бир хонадон келин қилиб олди.
Қиз хомиладор бўлди ва эгизак ўғиллик бўлди, аммо қиз борган хонадонида келиндек эмас, қиздек ҳам эмас, қулдек хўрлашларга чидади.
Жиянининг хўрланишини кўриб чидолмай қудани ва куёвни инсофга чақириш учун борган тоғани ҳам куёв дўппослаб "кузатиб" қўйди.
Қизни экизак чақалоқлари билан биргаликда хайдаб юборишди, қиз икки йилдан бери тоғани уйида яшаб келарди, тоғани уйида қизни яшашига энди шароит йўқ, чунки ховли мерос бўлгани сабаб меросхўрлар ховлини сотувга қўйишган.
Энди қиз икки нафар 3 ёшли чақалоқлари билан уйсиз қолди.
Нима ҳам дердик, етимни хўрлаганлар албатта бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазоларини олишади.
Ҳозиргача қизимиз ва болажонлар бизнинг кафиллигимизда, Аллоҳ қодир қилганича ёрдам қиламиз.
Аммо гап бунда эмас, яқинда суд ажрим қоғозини берди, энди шу қизимизга яхши, инсофли жойдан куёв топишимиз керак.
Қизимиз 2001 - йилда туғилган, одобли, чиройли ва ибодатда мустахкам.
Шу қизимизни уйли қилиб болаларига меҳр беришга тайёр куёв топилса яхши бўларди.
Тўлиқ маълумотларни сўраганларга шахсийда жавоб берамиз.

"Яхши муомала илонни инидан чиқаради, қўпол муомала пичоқни қинидан чиқаради".
" қанд" касаллигини шессекундда даволашларини айтиб интернетда тинмай реклом бераётган бир компанияга қўнғироқ қилдим:
Гўшакни кўтарган оператор қизимиз "бир оздан сўнг сиз билан мутахассисимиз боғланадилар" деб хайрлашиб гўшакни қўйди.
Ярим соатдан сўнг қўнғироқ бўлди:
- ассалому алайкум, ака бизни махсулотимизга буюртма қолдирган экансиз, беморни "сахарлари" неччи "юради"?
- ваалейкум ассалому, беморда "қанд" миқдори 8,5 - 9,5 "юради"
- ия, бай - бай - бай, жуда баланд эканку😳
Мутахассисни бу жавобини ёнимда эшитиб турган беморда ҳадик ва қўрқув пайдо бўла бошлади.
Табиийки бундай қўпол ва фаросатсиз жавобдан мени ҳам жаҳлим чиқди ва:
- "менга қаранг жаноб мутахассис, мен шифокор бўлмасам ҳам жаа сиз ўйлаганчалик содда эмасман, қачонки беморда қанд миқдори 15 - 20 бўладиган бўлса сиз айтганиздек кўтарилиб кетган бўлади, бундай ваҳма қилиб дори сотишингиз яхши эмас, сиз ҳозир беморни "пичоқсиз сўйдингизку" хайр, сизни дориларингизни сотиб олмаймиз, хайф сиздек "шифокорга" дея сухбатни тугатдим.
ёнимдаги беморга тасалли бердимда, яна бошқа бир шифокорга қўнғироқ қилдим.
Арзимни тинглаган шифокор ёнимдаги беморга телефонни беришимни илтимос қилди ва бир оз беморни тингладида:
- "ээ баракатопкурей , 8,5 - 9,5 кўп соғлом одамлардаям учраб туради, аслида қантли диабет ваҳимали касаллик эмас, бу сизга эркалик қилгиси келган оддий бир эркатой " ширин дўстдек" қабул қилинг, сиз ҳозирча бу билан муроса қилиб яшасангиз ўзи сиздан қочади ёки сизни безовта қилмай хамроҳдек ёнизда юриб туради.
"дўстингиз" ема деган нарсаларни еманг, ейвер деган таомларни паққос тушираверинг, шундай муроса (пархез) қилсангиз бемалол яшайверасиз, ҳозирда дунёни ярми "ширин" касаллик билан яшаб юрибди, иншааллох тезда тузалиб кетасиз, омон бўлинг, ҳечам махзун бўлманг" дея сухбатни якунлади.
Шифокор билан сухбатлашган беморни кўзларидаги махзунлик бир зумда қувончдан порлар, юзидаги сўлғинлик йўқолиб хурсандликдан қизаринқираб нур таралгандай эди, "алхамдулиллах, жа ваҳимали касал эмас эканманку, шу акани олдиларига бориб даволаниш маслаҳатларини олай" дедида "ширин тил" шифокорни хузурига жўнади.
Машнақа гаплар.
Хулоса ва маслаҳатлар учун изоҳлар ёзишга бошлаймиз ва пост ёққан бўлса тарқатиб қўямиз😊.

- ижара тўловидан қийналдим, эртагача тўламасам чиқариб юборишади, кўчада қоламан, етти миллион сўм қарзим ҳам бор, ёрдам беринг илтимос.
- ижара тўлови қанча?
- 250 $
- арзон жойлар борку, бизни шаҳар худудида эрлик хотинлар ҳам бунчалик қиммат ижарада туришмайдику, сиз ҳеч қаерда ишламасангиз, ижарага олишдан аввал ўуни ўйламадингизми?(жавоб йўқ).
- эрингиз вафот этган экан, эрингизни асл манзилини бера оласизми?
- мен иккинчи хотин эдим, тўчний адрисларини билмайман.
- фамилиясини ва аниқ бўлмаса ҳам яқинроқ манзилини биласизми?
- йўқ, фамилиялариниям билмайман.
- ишонишим қийин бўлаяпти, наҳотки биргаликда 6 йил яшаган эрингизни биринчи хотини билан яшаётган манзилини билмасангиз, фамилиясиниям билмасангиз?.(жавоб йўқ)
- хўп, эрингизни вафот этгани ҳақидаги гувоҳнома сизда йўқ экан, ҳеч бўлмаса болаларингизни туғилганлиги ҳақида гувоҳномасини кўрсатингчи, шунда эрингизни фамилияси ёзилгандир?
- болаларимни "мат одиночка" деб ёздириб туғилганлик хақида гувоҳнома олганман.
- бўпти, ўша гувоҳномани кўрсатингчи.
- йўқотиб қўйганман, нима менга ишонмаяпсизми?
Биздан хафа бўлманг, чунки биздан ёрдам сўровчилар орасида тирик эрини ўлдига чиқариб пул ёки уй ундиришга ҳаракат қилганлар, соғлом боласини оғир касал дея баҳона қилиб пул ундирмоқчи бўлган фирибгарларни кўпини кўрдик, шунинг учун дийдамиз қотиб қолгандай туюлиши мумкин, аммо суриштирмай кўз ёшларига ишониб алданмаслигимиз учун мурожаатни ўрганиб аниқлик киритиб олишга мажбурмиз.
Мана сиз ҳам саволларимизни жавобсиз қолдираяпсиз, ҳозир сиз сўраган уч миллион сўмга яқин ижара пули, етти миллион сўм қарзингизни узишингиз учун пул ва рўзғорингиз учун яна бир миллион сўмни асоссиз қўлингизга бериб кетолмаймиз.
Болангизни ёши олтига тўлибди, сиз эса ишламасангиз, қандай қилиб сизни йиллаб таъминотингизни қила оламиз?
Сизга маслаҳатим, ёш экансиз (аёлни ёши 30 ёшда), аёли билан ажрашган ёки аёли вафот этган бирорта эркакка турмушга чиқинг, иншааллох, шундагина барча ташвишлардан қутуласиз.
- "ҳмм, кўп гапирар экансиз, мен ёрдам сўрадим, эр топиб беринг демадим шекилли" дегандай эгсалари қотган ҳолда бизни кузатиб қўйган аёл билан хайрлашиб ташқарига чиқдик.
Мошинага ўтирар эканмиз:
- "хақиқатдан ҳам кўп гапириб юбордим шекилли а, онаси" дея аёлимдан сўрадим.
- "мен ҳам бу аёлни гапларига ишонмадим, керакли саволларингизга қониқарли жавоб бермадила, майли, Аллоҳ билгувчироқдир, Ўзи ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин, пешин маҳал бўлди, уйга кетдик" деган жавобдан сал енгил тортдим.
Саволларим ва жавоблар ҳақида сиз азизлардан фикрларингизни кутиб қоламан, хатоси бўлса албатта тўғри хулоса чиқариб оламиз.