YAXSHILAR
1.24K subscribers
284 photos
18 videos
56 links
YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.
Download Telegram
Одатда бундай ҳиссиётларимни беркитаман. Табиатан атрофга реал қарайман, туйғуларимни жиловлайман. Буни фоидали бўлиши мумкин деб ўйлаганим учун ёзяпман.

Еб-ичиш режимимга келсак, илгаридан газлик ичимликлардан узоқда бўлганман. Ҳатто йиллаб бундай ичимликларни ичмай ҳам яшаганман. Нима бўлди-ки, сўнги кунларда музлатгичга бир идиш пепси қўйиб қўйиб, томоғимни хўллаб туриш ҳушёқадиган бўлиб қолди. Тавба, ҳеч қилмаган одат! Бир олиб кириб қўйган ичимлик, ками 4-5 кунга етади. Аввалига уйдагилар бекор пепси олибсиз, байкот қилиняткан маҳсулотлардан-ку, деган гапи ҳам таъсир қилмабди. Байкот деярли қўлланилмаётган Саудиядек жойда пепси олиш ноқулайлик туғдирмаганди. Ундан ташқари байкотни асосий ечим деб билмаслигим ҳам бунга сабаб бўлгандек гўё. Куни кеча ҳам дўкондан ҳарид қилаётиб, чанқаб турганим учун қурғур сувдан яна олдим. Уйга келганимда, яна пепси олганимга алоҳида тўхталинди - "Бекор пепси опсизда.. Мусулмонларни ўлишига ҳисса қўшиб қўямиз-ку!". Мен бироз ҳижолат тортдим -" Ҳа, чанқаб турганим учун овопманда". Мавзуъ ёпилди. Лекин жиддий эътибор қилмаганим аниқ эди. Ўша кеча ухлаб туш кўрипман. Тушимда Ғаззо кўчаларида эмишману бош томонимдан тахминан ўн фут юқорида катта шарни ичида ўша газли сув чайпалиб туради. Сал ўтмай шар ёрилдида, ичидаги газ сув деб ўйлаганим бир қанча инсонларнинг устига чачилиб тушди. Не кўз билан боқмай бу уларнинг устига кислота бўлиб оқди. Атрофда ҳамма менга ёмон назарда боқар, мен қилмадим, мен шарни ёрмадим, деганимни фойдаси йўқ эди. Шу тариқа уйғониб кетдим кегин ухлолмадим. Аллоҳга тавба қилдим.

Туш бор нарса экани, у огоҳлантирув ё ҳушхабар бўлиб кириши бор экани ҳақида сариҳ оятлар, саҳиҳ ҳадислар, солиҳларнинг қавиллари мавжуд.

Пайғамбаримиз алайҳис салом «Умматим залолат устида жамланмайди», деб марҳамат қилганлар. Байкот масаласида аксар мусулмонлар бирлашишганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Жа фойдали эмас деб ўйлаётган ё байкот қилишга иккиланиб турган инсонларга тавсиям, умматга қўшилиш, иккиланмай қўлидан келадиган ишни қилишдир. Мен қандайдир туш кўрдиму энди байкот қилиш тўғри бўлиб қолди эмас. Тушим ўзим учун. Мендан анча яхши бўлган солиҳ инсонлар байкот қилишга чақириб келяпти, ўшаларга қулоқ тутиш юзасидан.

©#Mamur Mukhtor

@yaxshiilar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу мақолани кўриб қолдим. Кучли маънога эга туюлгани учун таржима қилдим.

* Эркак кишига иш беринг, жамиятда янги оила барпо бўлади.

* Аёл кишига иш беринг, мўлда янги марка пайдо бўлади.

* Эркак кишига иш беринг, уммат пулини оила қуриш, уй солиш, ер олиш, чорва, деҳқончилик ва ишлаб чиқариш каби асосий нарсаларга сарфлайди.

* Аёл кишига иш беринг, уммат пулини қиммат машина, ясан-тусан, тақинчоқлар ва атир-упалар каби камолий эҳтиёжларга сарфлайди.

Шунинг учун эр кишининг иш билан таъминланиши — жамиятнинг униб-ўсишидир. Аёл кишининг иш билан таъминланиши — капитализмнинг ривожидир.

Аёлларни ишлашга чиқариб қўйиш, капитализмнинг ривожидаги муҳим омиллардан.

___________

Боқувчисиз беваларни рукач қилиб мақоланинг асосий мақсадидан буриб юбормассизлар деган умиддаман. Модомики, аёл кишини кўчага опчиқиш, иш билан таъминлаш капитализмнинг тараққийи сири экан, аёлларни боқувчисиз қолдириш, эркаклар жамиятига отилиб чиқишга мажбур этиш ҳам бу тузумнинг ғояларидан бири эканлиги кўриниб турипти.

Айтганча, аёлларни таҳқирлаш ва камситишда ҳам айбламассизлар, аслида маъно-мазмун бошқа нарсани ифода этаётганини тушуниш қийин эмас, менимча. Аёллар сарфлайдиган бундай нарсалар, аслида уларга бериладиган маҳр ва нафақалар билан бўладиган нарсалар.

Хулоса қуйидагича:

Ишли аёл + ишсиз эркак = капитализм
Ишсиз эркак + капитализм = оила бузилиши
Оила бузилиши + капитализм = жамият қулаши
Жамият қулаши + капитализм = қадриятлар инқирози.

Қолганини ўзингиз бир тасаввур қилиб кўрарсиз.

#Mamur Mukhtor
Таржима

@yaxshiilar
Закр Найкни бир маърузасини тингладим. Бир йигит, ҳозирги илм-фан асрида шаръий аҳкомларни татбиқ этилиши ҳақида сўради. Доктор Закр Найк бундай жавоб бера кетди:

"Мен сизни яшаб турган давлатингиз ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Аммо Аллоҳнинг шариъати ҳақида гапирадиган бўлсам, масалан, Исломда аёл кишини зўрлаган инсоннинг жазоси ўлим. Бу ҳукмни эштиб, кўпчилик "Ўххўў.. Илм-фан, технология асрида ҳам ўлм жазоси бўлар эканми?!", дейди. Кўп эшитганман шундай деганларини. Биродар, Аллоҳ бу ишни бошинга туширмасин, агар сени онангни кимдир зўрласа ва сен қозилик қилсанг, ўша кимсага қандай ҳукм берар эдинг?". (Савол берган кимса, " Ўлим" деб жавоб берди). Нега таажжубланишимиз керак? Сени онангни зўрласа ўлим жазоси, бошқасининг онасини зўрласа ўлим жазоси оғир-ми?!
Шунинг учун ҳам Исломда катта бузғунчиликларга ўлим жазоси тайин қилинган. Энди буёғига келсак, ушбу ўлим жазосидан олдин жорий қилинган бошқа ҳукмлар ҳам бор. Улар - Аёл киши ҳижобланиши ва эркаклар кўзларини тийишидир. Бу Нур сурасининг 34-35-оятларида зикр қилинган. Ана шундан кейин ҳам кимдир аёл кишини зўрласа, сўзсиз ўлдирилади. Одамлар, жуда ривожланган, дея Америкага боқади кўпинча. Агар билсангиз, дунё бўйича Америка энг кўп аёллари зўрланадиган давлат ҳисобланади. Американинг 1990-йилдаги расмий баёонотига кўра, кунига 1756 аёл зўрланар экан. 1996-йилга келиб, кунига, 2713 та жинсий тажоввукорлик ҳолатлари рўй бериши аниқланган. Бу дегани - ҳар 32 сонияда бир зўрланиш ҳолати рўй беради, деганидир. Маълумки, ушбу залда сал кам уч ярим соатдан буён ўтирибмиз. Бу вақт ичида 350 та Америкалик аёл зўрланди, дегани.
Энди ўзингиз холис жавоб беринг, агар, Америкада шариъатни татбиқ этсак, аёллар ҳижобланса, эркаклар кўзини номаҳрамдан тийса, аёлни зўрлаган ҳар кимса ўлдирилса, Америкада зўрлашлар сони камаядими ё кўпаядими? (Савол берган "Албатта камаяди", деб жавоб берди"). Ҳа, шундай, Ислом қўйган жазо-чоралар сўзсиз натижалар туҳфа этади. Шунинг учун ҳам муайян жиноятларга ўлим жазоси тайин қилинган. Бу ҳадларни татбиқ этиш вожибдир. Дунёнинг исталган давлатига бориб Ислом қонунларини татбиқ этиб кўринг, ишонинг, жиноятлар кескин камайди. Шунинг учун ҳам Ислом соғлом турмуш учун энг афзал чорадир. Шунинг учун ҳам Саудия арабистони зўрлаш жинояти бўйича дунё давлатлари орасидаги энг охирги ўринни эгаллайди".

(с) Таржима
#Mamur Mukhtor

@yaxshiilar
Саудиядаги афғон ўзбекларида бошқа миллатларда кам учрайдиган бир нарса бор - Уларнинг аксари бир неча тилларда гаплаша олади. Покистон ва ҳиндлар билан, араблар билан ҳам, ўзбеклар билан ҳам, хуллас, турк ва форс тилида сўзлашувчилар билан ҳам гаплашиб кетаверар экан. Ўзлари билан гаплашсангиз, асли Марғилон, Фарғона, Андижон каби заминлардан эканликларини айтишади. Руслар Ўрта Осиёни босиб олган кезларда улар Афғон ерларига кўчиб ўтканлари бир неча тилларни тушуна олиш имконини берган чоғи. Асли туркий тилларни тушуна олишлари бир тараф бўлса, Афғон тилини ўрганишга ҳаёт мажбур қилган. Афғонистоннинг Покистон билан чегарадошлиги сабаб, Урду тили ҳам истеъмолда асқатиб турган. Бошқа томондан Форс тили ҳам талаффузда керак бўлган. Лекин аксари рус ва ингилиз тилларини билмайди. Мана шу ери менга қизиқ туюлди. Бир куни ёшлари 60 ни оралаган Афғонистонлик ўзбек амаки билан суҳбатлашганимда, рус тилини билмаслигини айтканди. "Душман тилини билмайсизми", деб ҳазил қилгандим ўшанда. Рус ва Ғарб ўлкалари узоқ йиллаб урунишларига қарамай, тил таъсирини ўтказа олмаган экан. Ҳақиқатдан босиб олинмаган давлат экан. Биз бўлсак, рус ва ингилиз тилларини билишни қандайдир ривожланганлик суратида кўрамиз. Гарчи Руслар диёримиздан чиқиб кетган бўлса-да, Ғарб эса армияси билан бостириб кирмаган бўлса-да, биз босиб олинган мустамлака бўлиб қолаверамиз. Тилини киритди, дегани, қон томиримизга ўз вирусларини киритувчи тармоқни ўрнатди, дегани. Аслида, аксаримиз қолоқ ҳисоблайдиган Афғонлар эса, қадрятларидан кечмаган ҳур халқ экан.

#Mamur Mukhtor

@yaxshiilar