YAXSHILAR
1.19K subscribers
291 photos
18 videos
58 links
YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.
Download Telegram
Бироз тўхтанг биродар. Келинг ўзимиз хақимизда тафаккур қиламиз.
Дунёда етти миллиардан кўпроқ одам бор. Шулардан бир ярим миллиарди мусулмонлар экан. Демак сиз дунёдаги хар бешта одамдан биттасисиз.
Сиз намоз ўқийсизми? Бахтли одам экансиз. Демак сиз хар ўнтадан биттасисиз. Сиз қурьон ўқишни биласизми? Нақадар гўзал. Йигирматадан биттасиз, рўза тутасизми ўттизта, закот берасизми қирқта, хажга борганмисиз элликта, зино қилмайсизми олтмишта, даюс эмасмисиз етмишта инсон ичида биттасиз биродар. Ҳисобни ўзингиз давом эттириб кўринг. Қанчагача бора оласиз? Аслида қанчага бориш керак? Биласизми биродарим?!
Абу Саид Ҳудрий розиаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таьоло қиёмат кунида Одамга шундай дейди: Дўзахга юбориладиганларни чиқар, Одам дўзахга юбориладиганлар қанча? дейди.
Аллоҳ таьоло: ХАР МИНГТАДАН ТЎҚҚИЗ ЮЗ ТЎҚСОН ТЎҚҚИЗТАСИ- дейди. Тасаввур қилиб кўринг биродар. Қўрқдингизми? Мен қўрқдим. Умримни, вақтимни сарфлаётган нарсаларимдан, гуноҳларимдан қўрқдим. Мингтадан битта бўла оламанми? Шундан қўрқдим. Сиз-чи? Сиз қўрқдингизми?
Албатта Аллоҳ меҳрибон Зот, умидим Аллоҳдан. Аллоҳим Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламни шафоатларидан баҳраманд этсин.
Таскин ўрнида Яьжуж ва Маьжужлар кўп бўлишини унутманг.

#Қудратуллоҳ Ахмад

@yaxshiilar
Касбим тақозоси билан соҳамнинг бугунги усталари асарларини ўқияпман.

Америкалик Профессор Кел Нюпортнинг
Самарали ишлаш бўйича бестселлери "Диққат" асарини ўқидим. Асар замонавий дунёда қандай қилиб диққатни жамлаб, теран ишлаш, тез ва самарали муваффақиятга эришиш ва шу йўллар билан натижа кўрсатган Замонамиз қаҳрамонлари ҳақида. Асарни маъноси ва хулосаси бир ишда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, атрофдаги барча нарсадан узилиб эътиборни фақат шу нарсага қаратишда экан.

Ўқиб муваффақият исломда, ҳусусан исломий тизимда эканини, инсоннинг энг юқори чўққиси шуни фан нуқтаи назаридан исботлаш эканини тушундим.

Бизда асрлар давомида қўлланилган узлат, ҳужра тизимини, ғарб олимлари тадқиқ қилиб, илмий, биологик, псиҳологик томондан фойдали эканини исботлаб беришяпти холос.

Бу биргина воқеа холос. Яна бошқа хулосалар бор. Бу ҳақида яна ёзарман.

#Қудратуллоҳ Аҳмад

@yaxshiilar
Исломий тизим ҳақида 2.

Хитойнинг ривожланиш сабаблари ҳақида ўқияпман. Унга кўра, Хитой 1980 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 200$ бўлса, 2012 йилда 6075 $ га етади. Аҳолиси 1,3 млрд бўлган давлат учун бу ҳақиқий иқтисодий мўжиза эди. Саноатнинг ривожланишига, дунё фабрикасига айланишига сабаблардан бири ҳукуматнинг бир қанча имтиёзлари эди. Эътиборимни бир имтиёз жуда ҳам тортди.

Диққат қилинг!

Хитойдаги йирик компаниялар, ишлаб чиқарувчилар провинцияларидаги (ўз туманларидаги) ўз соҳаларидаги кичик бизнесларга ёрдам берса, инвестиция киритса, улар солиқлардан озод бўлади ва бир нечта имтиёзларга эга бўлади. Биргина шу сабабнинг ўзи билан йирик тадбиркорлар ўз билими, тажрибаси, мулки билан ёрдам берди ва ўз соҳаларини ривожлантириб, ўзларига ўхшаш тадбиркорларни кўпайтиришди. Бутун Хитой шундай қилиб дунё фабрикасига айланди. Рақобатдан қўрқмади. Илмини, мулкини қизғонмади. Ичи қоралик қилмади. Бўлишиб кенгайди.

Бу менга саодат асрига яқин жамиятни эслатди. Мусулмон бойларнинг вазифасини, исломнинг моҳиятини кўрсатди.

Аслида, ҳар бир мусулмоннинг вазифаси ҳам ўз биродарларига илмини, хунарини, тажрибасини ўргатиш, беркитмаслик, қизғонмаслик эди. Рақобатдан ризқидан қўрқмаслиги эди. Мусулмон жамиятни ривожлантириши, ўз соҳасини кенгайтириши, айниқса атрофидаги қийналганларни касбли, хунарли қилиши керак эди. Исломий тизим шундай эди.

Абдуллоҳ ибн Мубораклар
шундай бойишган ва бошқаларни ҳам шундай бой қилишган эди. Абу Ҳанифа шундай ўргатган, шариат шунга буюрган эди.

Биз нималардан узоқлашдик-а? Тизимимиздан, муваффақият йўлимиздан қанчалар узоқлашдик-а?

#Қудратуллоҳ Аҳмад

@yaxshiilar