Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati
493 subscribers
5.5K photos
1.54K videos
22 files
2.58K links
Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Т.Арзикуловнинг Янги йил табриги.

👉 Бизга аъзо бўлинг http://t.me/tvhssb
#Табрик

🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ассалому алайкум қалби қайноқ, меҳри дарё, юраги ватан ишқи жўш урган, азиз ватандошим...

⚡️Барчангизни энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг 32- йиллик тўйи билан табриклайман.

Илойим юртимиз тинч ,
осмонимиз мусаффо , дастурхонларимиз доимо тўкин бўлсин. Уйимиздан қут- барака аримасин. Нуронийларимиз ҳамиша иззатда юришсин. Фарзандларимиз илмли , салоҳиятли бўлиб , нафақат юртимиз, балки жаҳон саҳналарида ҳам юзимизни ёруғ қилиб , жонажон ватанимиз байроғини янада юксакларга кўтаришсин.

🍂Кузнинг биринчи куни ва мустақиллик куни муборак бўлсин!

🇺🇿 Байрамингиз муборак бўлсин! 🇺🇿

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси 🩺

Бизга аъзо бўлинг 👉 @yangiyol_shahar_tibbiyot
#табрик

🎊. Бугун Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашма раҳбарияти ва Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашма Касаба уюшма қўмитаси томонидан "60 ва 50" ёш юбилей саналарини қаршилаган шифокорлар эсдалик совға  ва табрикномалар билан тақдирланди.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашма 🩺

Бизга аъзо бўлинг @yangiyol_shahar_tibbiyot
#Табрик

Ассалому алайкум, Ҳурматли таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.

Аввало, ушбу айём билан барча устоз ва мураббийлар, яьни тиббиёт тизимида фаолият юритиб келаётган педагог ходимларни самимий қутлаймиз

Дунёдаги энг бебаҳо бойлик – ақл-заковат ва илм, ўлмас мерос – яхши тарбиядир. Сизлар эса дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, тиббиёт тизимидаги ходимларининг янги авлодига етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз!

Азиз устозлар! Беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр-муҳаббат билан даволайдиган шифокору ҳамшираларни камол топтириш тиббиёт йўналишида дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратига чамбарчас боғлиқ.

Сизларга Юртимиз равнақи, осойишталиги, турмушимиз фаровонлиги ҳамда халқимизнинг саломатлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлик ва омад тилайман!

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Улуғбек Абдуганиев,
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи У.Абдуғаниевнинг Янги йил табриги.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Т.Арзикуловнинг фидойи ўрта тиббиёт ходимларига йўллаган
табриги!!!!

“12 май — Халқаро ҳамширалар куни”
ҳар йили юртимизда кенг нишонланиб келинади. Бу йил байрам шодиёнаси аввалгилардан ҳам шукуҳли бўлиши, шубҳасиз. Боиси, бугунги кунда фидойилик, улкан матонат кўрсатган оқ либос соҳибларига халқимизнинг эъзоз-эҳтироми чексиздир.

Ҳамширалар, аввало, бор меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги, ширин сўзлари ила дард билан олишаётган оғир аҳволдаги беморларни парваришлаб, даволаш муолажаларини ўтказиб, бебаҳо неъмат бўлмиш саломатликларини сақлаб қолишмоқда.

Шунингдек, аҳоли орасида уйма-уй юриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаол бўлишга доимий равишда чорлаб, халқимизни турли оғир хасталикларга дучор бўлишининг олдини олаётир. Шу боис ҳам уларни ер устидаги оппоқ фаришталарга қиёс этсак арзийди.
Қайд этиш жоиз, юртимиздаги оқ либос соҳибалари уларга берилаётган эътиборга ўзларининг фидойилиги, касби ва қасамёдига бўлган садоқати билан муносиб жавоб қайтармоқда.

Ўрта тиббиёт ходимларининг мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишда шифокорларга кўмак беришидан тортиб, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию, патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазовор.

Ҳурматли ҳамширалар,
Қадрли ўрта тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Халқаро ҳамширалар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!
 
💬Telegram | 🌐Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси муассасаларида бир неча йиллардан буён ёш кадрларга ўрнак бўлиб, фидокорона меҳнатлари билан келажак авлодга устозлик қилиб келаётган бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар тақдирландилар.

Барча устозларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз.

Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси.

Бизнинг каналга уланинг
@yangiyol_shahar_tibbiyot
#табрик

Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси муассасаларида бир неча йиллардан буён ёш кадрларга ўрнак бўлиб, фидокорона меҳнатлари билан келажак авлодга устозлик қилиб келаётган бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар тақдирландилар.

Барча устозларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз.

Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси.

@yangiyol_shahar_tibbiyot