Forwarded from Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
#Табрик
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Т.Арзикуловнинг фидойи ўрта тиббиёт ходимларига йўллаган табриги!!!!
“12 май — Халқаро ҳамширалар куни” ҳар йили юртимизда кенг нишонланиб келинади. Бу йил байрам шодиёнаси аввалгилардан ҳам шукуҳли бўлиши, шубҳасиз. Боиси, бугунги кунда фидойилик, улкан матонат кўрсатган оқ либос соҳибларига халқимизнинг эъзоз-эҳтироми чексиздир.
Ҳамширалар, аввало, бор меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги, ширин сўзлари ила дард билан олишаётган оғир аҳволдаги беморларни парваришлаб, даволаш муолажаларини ўтказиб, бебаҳо неъмат бўлмиш саломатликларини сақлаб қолишмоқда.
Шунингдек, аҳоли орасида уйма-уй юриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаол бўлишга доимий равишда чорлаб, халқимизни турли оғир хасталикларга дучор бўлишининг олдини олаётир. Шу боис ҳам уларни ер устидаги оппоқ фаришталарга қиёс этсак арзийди.
Қайд этиш жоиз, юртимиздаги оқ либос соҳибалари уларга берилаётган эътиборга ўзларининг фидойилиги, касби ва қасамёдига бўлган садоқати билан муносиб жавоб қайтармоқда.
Ўрта тиббиёт ходимларининг мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишда шифокорларга кўмак беришидан тортиб, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию, патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазовор.
Ҳурматли ҳамширалар,
Қадрли ўрта тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Халқаро ҳамширалар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!
💬Telegram | 🌐Facebook

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻⚕️ Ҳамширалик иши — сўнгги йилларда ўзбек тиббиётида энг кўп такомиллашган йўналишлардан бири десак, муболаға бўлмайди.
🩺 Хусусан, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида катта қадамлар ташланди.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали юртимизда ҳамширалик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Forwarded from ❤️🌹Мир Позитива🎉🎇Вдохновение🌹❤️
А новый день, как листик чистый,
Ты сам решаешь - что...куда...
Начни его с хороших мыслей и
Все получится тогда!
https://t.me/mir_pozitiva
Ты сам решаешь - что...куда...
Начни его с хороших мыслей и
Все получится тогда!
https://t.me/mir_pozitiva
Forwarded from ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
Келажак - унга ҳозирдан тайёргарлик кўраётганларга тегишли.
©️ Малколм Икс
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
©️ Малколм Икс
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Forwarded from Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.
1-ўринни:
🏆МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;
2-ўринни:
ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;
3-ўринни:
КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Ифтихор
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНА БИРИНЧИ
🏆"Йилнинг энг яхши ҳамшираси" танловининг Республика босқичида вилоятимиз қизи биринчи ўринни эгаллади.
🥇Назокат Мирсаидова Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайди. У мазкур танловда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёзни қўлга киритди.
✅Таъкидлаш керакки, тиббиёт йўналишидаги бу танлов 30 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинади ва ўтган шунча вақт давомида биринчи марта Тошкент вилояти вакиласи ғолиб бўлди.
Ёш хамшира дўстимизга талабалик бахти, вилоятимизга эса ғолиблик завқи муборак бўлсин!
Yoshlar kundaligi

🏆 Бугунги тантанали маросимда, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Т.Арзикулов "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" Республика босқичи танлови ғолибаси Н.Мирсаидовани табриклади.
✳️Мазкур танловда биринчи ўринни Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлими ҳамшираси шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олингани учун, жамоатчилик эътирофига сазовор бўлгани, ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашгани, фидойилиги ҳамда "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш имтиёзини қўлга киритганлиги эътироф этилди.
📌Шу билан бир қаторда, қуйидаги йўналишларда ҳам ғолибликлар қўлга киритилди:
“Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”
🏆1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;
“Йилнинг энг яхши фармацевти”
🏆3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.