Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.19K subscribers
29.9K photos
2.59K videos
19 files
4.97K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик_ҳисси

Жўравой ака Косонсой туманининг "Жар" маҳалласида истиқомат қилади. I гуруҳ ногирони. Жисмонан чекланган имконияти уни олдига мақсад қўйишдан, севган касби билан шуғулланишдан ва орзу-интилишлардан чеклолмайди.


Моҳир косиб Косонсой марказидаги мўжазгина устахонасида элимизга хизмат қилиб, кўпнинг дуосини олмоқда. Туман аҳли Жўравой акани самимий инсон сифатида ҳурмат қилишади.

- Давлатимиз томонидан скутер олиб берилиб, узоғим яқин бўлди. Ишга бориб-келишда қийналмаяпман. Бу янада кўпроқ меҳнат қилишимга туртки бўлди - дейди Жўравой ака.

Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси  матбуот хизмати ҳамда Косонсой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тақдим этилган видеороликда бу ҳақда батафсил танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

"Яқин 100 йил давомида асфалт кўрмаган кўчалар бугун равонлашмоқда"

Янгиқўрғон тумани "Бирлик" маҳалласи аҳолисининг азалий орзуси амалга ошди.

Маҳалланинг 3, 4 км. узунликдаги ички кўчалари асфальтланди.

Ушбу  мақсадларга Жаҳон тараққиёт банкининг 1,9 млрд. сўм маблағи сарфланди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

"Рўзғоримизга кўмак бера олаётганимдан хурсандман"

Янгиқўрғон тумани, "Ўрта" маҳалласида истиқомат қилаётган Хидоят Сераҳмонова ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги учун ўтган йили "Аёллар дафтари"нинг ишсиз хотин-қизлар тоифасига олинган эди.

Бугун у субсидия асосида унга топширилган тикувчилик машинасидан фойдаланиб, қиз ва аёллар учун либослар, турли бичимдаги пардалар тикмоқда ва ойига 8 млн.сўмгача даромад топмоқда.

- Ёш болам билан, уйда ўтирган ҳолда рўзғоримизни юритишга кўмак бераолаётганимдан хурсандман. Бундай имконият ва шароитларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Хидоятхон.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати