Янгича "Мингбулоқ"
259 subscribers
36.5K photos
15.2K videos
153 files
7.81K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан, маданият ва маърифатнинг чуқур илдизи | Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасида сақланаётган нодир қўлёзмалар таҳлили O‘zbekiston tarixi телеканалининг Ko‘hna manzillar кўрсатувида

#26july #uzbtarixi #axsikent

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юксак тамаддун, мукаммал меъморий ечим - Қадим Ахсикент шаҳридаги сўнгги археологик қазишмалар ноёб ер ости иншоотлари,  минг йиллар бутун сақланган гумбазли тагхоналарга олиб тушди | Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар таҳлили O‘zbekiston tarixi телеканалининг Ko‘hna manzillar кўрсатувида

#27july #uzbtarixi #axsikent #exclusive

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикентда ҳозиргача 24 та объект археологлар томонидан ўрганилган бўлиб, қазишмалар жараёнида 10 мингга яқин кулолчилик маҳсулотлари, турли ашёлар, шишасозлик намуналари топилган.

Улар қадим кентда ҳунармандчилик юксак чўққисига чиққанидан далолатдир | Ахсикент кулолчиги таҳлили O‘zbekiston tarixi телеканалининг Ko‘hna manzillar кўрсатувида

#5avgust #uzbtarixi #axsikent #exclusive

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент - қадимий Фарғона-Довон давлати пойтахти,  70 дан ортиқ катта-кичик шаҳар-давлатларни ўз атрофида бирлаштирган конфедератив бошқарув маркази,  биринчи ва иккинчи Ренессанс марказидир.

O‘zbekiston tarixi телеканалининг Ko‘hna manzillar кўрсатувида  айнан шу тарих тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар,  дунё жамоатчилиги ўзига жалб этаётган лойиҳалар ҳақида сўз боради

#8aug #uzbtarixi #axsikent #exclusive

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент тарихи ва бугуни | Президент ташаббуси билан ушбу манзилда жадал давом этаётган бунёдкорлик ишлари,  сўнгги топилмаларкелгуси режалар O‘zbekiston tarixi телеканали  Aslida qanday?  кўрсатуви муҳокама марказида бўлди.

#16aug #uzbtarixi #axsikent #yangiaxsi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос «Тарихни ўрганиш бу -  миллий ўзликни англаш,  маънавият ва маърифат масаласидир. Президент,  вилоятнинг биринчи раҳбари мисолида тарихга берилаётган эътибор,  Наманганнинг тез тараққий топишида муҳим ўрин тутмоқда»

O‘zbekiston tarixi | Aslida qanday? 
#16aug #uzbtarixi #axsikent #yangiaxsi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент экспедицияси темурийзода Умаршайх Мирзо барпо этган шаҳарни ер остидан қазиб чиқармоқда» 

O‘zbekiston tarixi | Aslida qanday? 
#25aug #uzbtarixi #axsikent #yangiaxsi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент дунё археологиясида энг қайноқ нуқтага айланди. Ҳозиргача Англия, Франция, Италия, Япония, Хитой ва россиялик олимлар билан қўшма экспедициялар, илмий алмашинувлар амалга оширилган бўлса, энди бундай ҳамкорлик географияси янада кенгайиб бормоқда | Ахсикент Марказий Осиё цивилизацияси тарихида халқаро илмий-амалий конференцияси O‘zbekiston tarixi телеканалининг ILMIY ANJUMAN кўрсатувида

#14sept #axsikent #axsi #uzbtarixi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасида бугунги кунда 3000 дан ортиқ нодир қўлёзмалар сақланмоқда. Уларни сақлаш, тадқиқ этиш, рақамлаштириш бугуннинг долзарб вазифасидир. Айни пайтда бу ишларга араб давлатлари фондларини йўналтириш бўйича амалий ишлар бошланди | Ахсикент Марказий Осиё цивилизацияси тарихида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида БААнинг Sky Line university вакиллари ҳамда Наманган вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

#17sept #axsikent #axsi #fanlarakademiyasi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент ҳақида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида яхшигина хабардорлик бор. Ҳозирда бу тарихий манзилда ҳукумат даражасида улкан ишлар олиб борилаётганидан бошимиз осмонга етди», - Сингапур, Малайзия, Хитой ва мўғилистонлик тадбиркор, олим ва муҳандислардан иборат гуруҳ Ахсикент археология паркига ташриф буюрди

#18sept #axsikent #fanlarakademiyasi #axsi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dunyo o‘zbeklari | Ахсикентдаги ноёб топилмалар дунё жамоатчилиги ҳайратга солмоқда. Бундан минг-бир минг икки юз аввалги шаҳарсозлик намуналари ҳозирги цивилизациясидан кам эмаслигини фан исботламоқда.

Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда қадимги Фарғона давлатининг пойтахти сифатида шаклланган бўлиб, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Тарихий манбаларда, хусусан, «Бобурнома»да бу кентнинг алоҳида аҳамияти ҳақида кўп ёзилган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлгани боис мудофаа учун қулай саналган.

Шаҳар Арк, ички ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Бу ерда ўз даврида шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари ривожланган.

#3okt #axsikent #dunyouzbeklari

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Ахсида ноёб китоблар топилди. Улар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саййид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг Тухфатул обидин анисул ошиқин китоблари мавжуд

Бу билан Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги қўлёзма ва тошбосма манбаалар сони 4000 мингдан ортди

#6oct #uzbekiston24 #axsikent #yangiaxsi

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SevimliTV / Zamon. Ахсикентда ноёб ерости иншооти ва мукаммал меъморий ечимга эга тунеллар тизими топилди.

#8okt #Namangan #axsikent

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
RenessansTV | Қадимий Ахсикентнинг мудофа девори ва метро услубида қурилган ерости сув йўллари топилмоқда

#axsikent #11okt #Namangan

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Manbalar so‘zlaganda | «Ахсикент – буюк тарихимиз кўзгуси. Боболаримиз яшаган, қаҳрамонлик кўрсатган бу манзилда тарихимизни тиклаш учун жуда катта манба, ўтмиш далиллари бор. Биз шу пайтгача фақат машҳур шаҳарларимиз тарихини ўргандик, бундай жойларга эътибор қилмадик. Маънавиятимизни юксалтирмоқчи бўлсак, ёшларимизни ота-боболаримизнинг асл меросидан баҳраманд этиб улғайтиришимиз, халқимизга етказишимиз керак»,- деган эди Давлатимиз раҳбари Ахсикентга ташрифида.

O‘zbekiston tarixi телеканалининг ушбу кўрсатувида қадимий кентнинг ўзига хос жиҳатларига урғу берилган.

#14okt #uzbtarixi #axsikent #yangiaxsi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент археологик комплекс экспедицияси томонидан Наманган вилояти Мунчоқтепа археологик ёдгорлигидан қабрлар, сағаналар мажмуаси топилди.

IV-V асрларга оид ушбу манзил ўз даврида тараққий топган Боб шаҳрининг ибодатхоналар, мақбаралар жойлашган қисми қисми ҳисобланиб, бу ерда турли маросимлар ўтказилган.

Сағаналарда ўша даврнинг сопол буюмлари, турли мунчоқлар ва бошқа қимматли ашёлар сақланиб қолган. Қамиш тобутлар эса турли ҳолатда бизгача етиб келган.

#21okt #yoshlarTv #yangidavr #axsikent #balandtepa #munchoqtepa

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ахсикент археологик комплекс экспедицияси томонидан айни пайтда Ахсикент, Бибиона, Тепақўрғон, Элатан, Қирқхужра, Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликларида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Ахсикент экспедицияси ва Хитой фанлар академиясининг Археология институти олимлари биргаликда ишлашмоқда. Бу илмий-археологик изланишлар жуда катта янгиликларни тақдим этмоқда.

Бу ишлар Давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифида икки давлат ўртасида илм-фан, археология соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича имзоланган меморандум асосида амалга оширилмоқда

#22oct #uzbekiston24 #axsikent #munchoqtepa

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси. Ўзбек давлатчилигининг уч минг йиллик тарихидан сўзловчи қадим кент бугун том маънода қайта жонланмоқда», - поплик бир гуруҳ нуронийлар ва ёшлар Ахсикент археология паркига ташриф буюришди

#15nov #pop #yoshlar #axsikent

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | «Ахсикент кулолчилиги:  қайта тикланаётган мукаммаллик» - ёш кулоллар - Нурбек ва Севара Хатаммирзаевларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди

#16nov #uzbekiston24 #axsikent

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент бундан 1000-1200 йил бурун қурилиш ва меъморчиликда ўзининг юксак чўққисига чиққан. Ўша вақтларда шаҳарсозлик бўйича юзлаб олимлардан иборат лойиҳа институтлари ишлаган. Бу ишларга ўз даврида Аҳмад Фарғоний бошчилик қилган», - Ахсикент археологик комплекс экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев.

#17nov #uzbtarixi #axsikent #axsi

@yangicha_mingbuloq