Янгича "Мингбулоқ"
253 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.59K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ туманида "Бирга яшаш саодати" тадбири.

Доно халқимизда "Қариси бор уйнинг париси бор" деган нақл бор. Кексаси бор хонадон саришталик ва фаришталик бўлади. Балки, ота-оналаримиз ҳар бир ишда дуогўй ва маслаҳатчиларимиз ҳамдир.

Мингбулоқ тумани Серҳаракат маҳалласи, тадбиркор кўчаси 17-хонадонида яшовчи энг улуғ, энг азиз айём олдидан 57 йил ва ундан зиёд вақт бирга турмуш кечириб, оила аталмиш қўрғонни муқаддас санаган, соф туйғулари турмуш машаққатларида тобланган ва бугунги кунда бирга умргузаронлик қилаётган Юсупов Камарали хожи ота ва Юсупова Олтиной хожи оналар учун «Бирга яшаш саодати» тадбирлари ташкил қилинди.
Тантанали тадбирда Туман "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Саидмурадова Махсуда хожи она, туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлими раҳбари Раънохон Ҳолиқова, Республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими раҳбари Дилфуза Жўрабоева, бош мутахассиси Акрамжон Бойматов 38, 46 мактабгача таълим ташкилотлари, туман хтб, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

— Бирга яшаш саодатига эришган бу кексалар ҳаёти ёш оилаларга чинакам ибрат мактаби ҳисобланади, — деди тадбирда сўз олган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Саидмурадова Маҳсудахон хожи она — Зеро, оила қуриб, унинг иссиқ-совуғига бардошли бўлиш билангина биргаликдаги турмушнинг мустаҳкамлиги таъминланади.

Кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт умргузаронлик қилиб келаётган нуронийларимизга, маҳалла фаолларига туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш бўлими, РМММ Мингбулоқ туман бўлимларининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғоясини ўзида мужассамлаштирган бу сингари тадбирлар маҳаллаларда кўтаринки руҳда давом этади.

@yangicha_mingbuloq
❗️Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди

Ташрифнинг биринчи манзили сифатида Мадина шаҳри зиёрат қилинади

Куннинг иккинчи ярмида давлат раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон—Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари

@yangicha_mingbuloq
Тўрақўрғон ИЭС мажбурий тўхтатилиши туфайли ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Магистрал газ қувури шикастлангани сабабли Тўрақўрғон электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.

@yangicha_mingbuloq
Мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилиши бутунлай чекланиши мумкин

Ҳукумат шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар савдосини ҳам чекламоқчи. Бу билан эса ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланади ҳамда овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
❗️Андижонга қўшни вилоятда жойлашган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.

Aйрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин
.

Ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Бошқа электр станцияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
❗️Самарқанддаги олий таълим муассасаларида ўқиш сентябрь ойининг охирида бошланади.

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд катта сиёсий-ижтимоий жараён - ШҲТ нинг навбатдаги саммитида мезбонлик қилади.

Шу муносабат билан Самарқанддаги олий таълим муассасалари бошқа вилоят ОТМ ларидан истисно тарзида ўқишни сентябрь ойининг охирларидан (айтишларича 22 ёки 26 сентябрдан) бошлайди. Жорий йил Самарқанддаги олийгоҳларга ўқишга ўтадиган абитуриентлар ҳам сентябрь ойининг охирида ўқишини бошлайди.

@yangicha_mingbuloq
Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/58479

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱Зойир Мирзаев айб иш қилган ходимларни жазолашнинг янги усулини айтди.

@yangicha_mingbuloq
⚡️92 йил олдин пойтахт Самарқанддан Тошкентга кўчирилган.

17-август 1930-йил ЎзССР Марказий Ижро Қўмитасининг республика пойтахтини Самарқанддан Тошкентга кўчириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Самарқанддан олдин ЎзССР пойтахти Бухоро бўлган.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олганларга пул берилади

Ҳар бир бола учун ойига 2,1 млн сўмгача пул берилади. Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун кўпи билан 5 нафар бола берилади. Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради. Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.

▶️ Батафсил маълумот

@yangicha_mingbuloq
“Реклама тўғрисида”ги Қонун – янги таҳрирда

Рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шу жумладан истеъмолчиларни нотўғри рекламадан ҳимоя қилиш, реклама бозори иштирокчиларига учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 7 июнида “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Амалдаги Қонун (30 та модда) 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган бўлиб, унга бугунги кунга қадар 16 маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Янги таҳрирдаги мазкур Қонунда рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасида бир қатор талаблар белгиланган. Қонун 8 та боб ва 53 та моддадан иборат.
Ушбу қонун 2022 йилнинг 9 сентябридан кучга киради.
Янги таҳрирдаги Қонунга кўра реклама давлат тилида берилиши шарт. Вазиятга кўра бошқа тилларга таржимаси келтирилиши мумкин, бироқ унинг шрифти давлат тилидаги асосий матндан кичикроқ бўлиши, мазмунини тўғри ифодалаши ҳамда умумий реклама майдонининг кўпи билан 40 фоизини эгаллаши мумкин.
Қонун кучга киришига 1 ойдан кам вақт қолди, шу сабабли, реклама воситалари билан шуғулланадиган ҳар бир тадбиркор идораси, дўкони ё савдо маркази пештоқидаги реклама лавҳаларини янгилаши керак. Яъни тадбиркорлар реклама воситасидан фойланувчи ҳар бир шахс лавҳаларни янгилаш тўғрисида хабардор бўлиши шарт. Бу шартлар Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида батафсил тўхталиб ўтилган.

Қонунга киритилган ўзгартиришлардан хабардор бўлмаслик, эртага тадбиркор учун харажат ва эртага яна кўчадаги баннерлар мажбуран олдириляпти деган норозиликларга сабаб бўлиши мумкин. Ваҳоланки, бу қонун ва уни бажармаслик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак.
Рекламадан нафақат бизнинг Ўзбекистонимизда балки чет давлатларда ҳам кенг фойланилади бироқ бошқа давлатларга назар ташлайдиган бўлсак, лавҳалар рус, турк, инглиз тилларида, аммо ҳаммасида албатта давлат тилида ёзилган, кейин бошқа тил.

Янги қонунда вояга етмаганларни рекламанинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ҳам мавжуд.
“Вояга етмаганларни хавфли вазиятларда кўрсатиш тақиқланмоқда. Рекламаларда вояга етмаганларнинг кескин жароҳат олиши мумкин бўлган ҳолатда маҳсулотларни реклама қилиш, реклама қилинаётган маҳсулотга эга бўлмаслик унинг тенгдошлари ва жамоатчилик орасида камситилишига олиб келиши ҳақидаги тасаввурни шакллантириш, кундалик овқатлантиришлар сонини кўпайтиришни ёки асосий озиқ-овқатларни енгил озиқ-овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар билан алмаштиришни рағбатлантирувчи рекламага йўл қўйилмайди.
Шунингдек, кўплаб истеъмолчиларнинг шикоятлари инобатга олиниб, уяли алоқа компаниялари томонидан фойдаланувчиларнинг розилигисиз уяли алоқа воситаларига турли рекламалар жўнатилиши ҳам тақиқланмоқда.
Қонунда давлат рамзларидан ва миллий анъаналарга, ахлоқ ва маънавиятга зид бўлган образлардан фойдаланиш, шунингдек, дарслик, кундалик ва мактаб дафтарларида реклама жойлаштириш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва порнография маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланган;
Қонунда Ташқи реклама объектларини ўрнатишга доир талаблар такомиллаштирилмоқда, хусусан:
Ташқи рекламани йўлнинг қатнов қисмига чиқариб ўрнатиш, моддий маданий мерос объектларига, ҳаракатни тартибга солувчи қурилмага(йўл белгилари, светофорлар ва б.) ўрнатиш тақиқланмоқда;
Ташқи реклама объектини ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти давлат мулкига нисбатан ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион якунларига кўра, хусусий мулкка нисбатан эса мулкдор билан тузилган шартномага асосан берилади;
Юқоригилардан келиб чиқиб, туманимиздаги реклама воситаларидан фойдаланаётган ҳар бир ташкилот,корхона ,тадбиркорлар ушбу Қарор лойиҳасига ўз эътиборини қаратиши ҳамда Қарордан келиб чиқиб, реклама воситаларини давлат тилида яъни лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида ёзилишини тавсия қиламан.

Туман ҳокими маслаҳатчиси А.Раҳимов.

@yangicha_mingbuloq
❗️Дунёдаги барча нефт конларининг жойлашуви

Нефт захиралари бўйича етакчи давлатлар (миллиард баррелда):
1. 🇻🇪 Венесуела - 303,8
2. 🇸🇦 Саудия Арабистони – 297,5
3. 🇨🇦 Канада - 168,1
4. 🇮🇷 Эрон - 157,8
5. 🇮🇶 Ироқ - 145,0
6. 🇷🇺 Россия - 107,8
7. 🇰🇼 Қувайт - 101,5
8. 🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари - 97,8
9. 🇺🇸 АҚШ - 68,8
10. 🇱🇾 Ливия - 48,4

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шавкат Мирзиёев пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни равзаларини зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига етиб борди.

Президент ўтирган самолёт Мадина шаҳрига қўнди. Саудия Арабистонига ташриф ушбу шаҳардан бошланади. Режага кўра, Президент Масжидун Набавий масжидига бориб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) дафн қилинган Равзаи Муборакни зиёрат қилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифини Мадинаи Мунавварадан бошлади.

Ўзбекистон делегацияси кортежи Масжидун Набавийга борди. Режага кўра, Президент бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилади.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Саудия Арабистони Ўзбекистон билан умумий қиймати 11,99 млрд долларлик инвестиция шартномаларини имзолади

Битимлар моҳияти ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

@yangicha_mingbuloq
«Тўрақўрғон» ИEСга табиий газ етказиб бериш тикланди

«Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, «Тўрақўрғон» иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб бериш қайта тикланди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқда «марихуана» наркотик моддаси аниқланди.

Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими томонидан Мустақиллик маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқарони хонадонидан «марихуана» наркотик моддаси топилди.

@yangicha_mingbuloq