Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.4K photos
15.2K videos
152 files
7.78K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
НАМАНГАНГА ЎТГАН ЙИЛИ ҚАНЧА САЙЁҲ КЕЛДИ?

🏞 Вилоятимизда ўтган 2021 йилда турзим салоҳиятини ривожлантириш, туризм объектларига эътибор қаратиш, сайёҳлар оқимини ошириш, туристларга хизматлар кўрсатиш кўламини ошириш борасида бир мунча ижобий ишларга қўл урилди.

Бунинг натижасида ўтган йилнинг ўзида хорижий давлатлардан 15 минг 100 нафардан ортиқ турист ташрифи кузатилди. Шунингдек, ички сайёҳлар сони 1 миллион 710 минг нафарни ташкил этди.

Сайёҳлар учун 24 та меҳмонхона, 6 та хостел (1 минг 446 ўрин), 233 та оилавий меҳмон уйи (2 минг 330 ўрин), 40 та микроавтобус ва 2 та гидроцикл, 37 та тур оператор, 274 та маданий мерос объектида 6 та гид-таржимон томонидан сайёҳлик хизматлари кўрсатилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда оилавий меҳмон уйларининг сони 75 тани ташкил қилган бўлса, уларнинг сони 2021 йилда 158 тага етказилди.

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
НАМАНГАН ШАҲРИДАН КУВАЙТГА ИЛК АВИАРЕЙС АМАЛГА ОШИРИЛДИ

✈️ Кувайтнинг “Jazeera Airways” миллий авиакомпанияси билан олиб борилган музокаралар натижасида октябрь ойидан эътиборан Наманган – Ал-Кувайт – Наманган йўналишида илк парвоз амалга оширилди.

🛫 Халқаро авиакомпаниянинг “А-321” русумли самолёти Наманган ҳаво дарвозасидан Ал-Кувайт шаҳрига 160 нафар йўловчини олиб кетди.

🛩 Кувайт ва Наманган ўртасидаги қатновлар ҳафтада уч маротаба (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари) мунтазам амалга оширилиши режалаштирилган. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, уларнинг сони кўпайтирилиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
НАМАНГАН ДУНЁ АСАЛАРИЧИЛАРИНИ ЎЗИГА ЧОРЛАЙДИ

🎙 Бугун Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуриддинов Наманган Халқаро асал фестивали олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари билан матбуот анжумани ўтказди.

🏙🍯 2022 йил 28-30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғида ўтказиладак халқаро фестиваль ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Фестивалда 250 нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий асаларичиларнинг маҳсулотлари намойиши, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйи, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, асаларичиликка оид ҳунармандлик буюмлари тайёрлаш ҳақида айтиб ўтилди.

Агро туризмни ривожлантириш масаласига бағишланган илмий-амалий анжуман, асал кўргазмаси, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислардан маҳорат дарслари, бизнес мулоқотлари бўлиб ўтиши таъкидланди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
#TURIZM
НАМАНГАНЛИК ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ БУХОРОГА ЕТИБ КЕЛДИ!

⚽️🏆 Бугун - 2022 йил 30 октябрь, якшанба куни Бухоро шаҳрида футбол бўйича мамлакат кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

👏🚝 Куни кеча Наманган шаҳридаги темирйўл вокзалидан "Навбаҳор" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги кубок финалини томоша қилиш учун чартер поезд орқали йўлга чиққан наманганлик футбол мухлислари бугун эрта тонгда Бухорои шарифга етиб келишди.

🚌 Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби Фарҳод Мамадалиевнинг хабар беришича, меҳмонлар Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасаддилари томонидан чиройли кутиб олинди. Наманганлик мухлислар учун қадимий шаҳар бўйлаб махсус туристик маршрут бошланди.

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ БИР ОЙ ДАВОМ ЭТАДИ

🌺 Гуллар диёри - Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. 

🗓 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар давом этадиган гуллар байрамига 5 миллионга яқин маҳаллий ва хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда.

🌸🌼 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Водий “ҳаво дарвозаси” олдида 30 турдан зиёд 50 минг донага яқин гулдан бетакрор композиция тайёрланмоқда. Бу ҳам фестивалнинг ўзига хос "ташриф қоғози"дан бирига айланади.

💐🌹 Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони ҳам шу кунларда анвоий гулларга бурканмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО! (видео)

📹🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвоий гулларга бурканмоқда.

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО!

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвойи гулларга бурканмоқда. Айниқса, Наманганга янада кўрк бериб қайтаётган турфа атиргуллар ифори дилларга сурур бериши шубҳасиз, албатта!

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЙЛИГИГА МАРҲАБО!

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🌺🌸 Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийсихиёбони шу кунларда анвойи гулларга бурканмоқда. Айниқса, Наманганга янада кўрк бериб қайтаётган турфа атиргуллар ифори дилларга сурур бериши шубҳасиз, албатта!

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Баҳорий ёрқин тадбирни саёҳатлар режангизга қўшишни унутманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИГА МИЛЛИОНЛАБ МЕҲМОНЛАР КЕЛИШИ КУТИЛМОҚДА! (видео)

🌺 Гуллар шаҳри ўзига хос нуфузли нафосат ва гўзаллик байрамига ҳозирлик кўрмоқда. Наманган шаҳрида 2023 йил 21 майдан 21 июнга қадар 62-Халқаро Гуллар фестивали бўлиб ўтади.

🎙🌸 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг журналистларга берган интервьюсида айтишича, бу йилги Гуллар байрамига вилоятимиз аҳолиси билан тенг меҳмонлар - 3 миллиондан зиёд турист келиши кутилмоқда.

💐 Бутун Ўзбекистон, балки дунёнинг кўпгина давлатларидан меҳмонларни, гул усталарини ўзига чорлайдиган нафосат байрами, гулларнинг муаттар атри сиз азизларга чинакам завқ бағишлайди!

🌹 Сиз ҳам табиат ифоридан, гўзалликдан баҳраманд бўлай десангиз, гуллар диёри Наманганга келинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ЯНА БИР ЖАҲОН ЮЛДУЗИ ГУЛЛАР ДИЁРИ НАМАНГАНГА КЕЛАДИ (видео)

📹🌺 62-Халқаро Гуллар фестивали дастури борган сари қизиб бормоқда. Дунёга машҳур юлдузлар Наманган сари ошиқмоқда.

☝️ Гуллар шаҳри Наманганда илк маротаба!!!

🏟
2023 йил 3 июнь, шанба куни Давлатобод туманидаги "Навбаҳор" марказий стадионида туркиялик машҳур хонанда Рафет Эл Роман концертига таклиф қиламиз.

👌 Бу ҳали ҳаммаси эмас! Янада кўпроғини кутинг!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ: ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ МЕҲМОНЛАРГА АЖОЙИБ "СЮРПРИЗ"ЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ (видео)

📹🌺 Бугун Наманган шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган нафосат байрами - 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди.

Гуллар автокарвони билан йўлга чиққан фестиваль нимаси билан туристларни ҳайратда қолдиради? Ушбу саволга Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддинов жавоб бераркан, бир ой давом этадиган катта байрам бир-биридан кутилмаган ажойиб онларни тақдим этишини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ДУНЁГА МАШҲУР ХОНАНДАЛАР ИЖРОСИДАГИ КАТТА КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ! (видео)

🙋‍♂ Ҳурматли юртдошлар, қадрли меҳмонлар!

🌺 Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали тадбирлари тобора қизиб бормоқда. Дунё таниган юлдузлар гуллар шахри - Наманган заминига ошиқмоқда.

📹🎙 Фестиваль доирасида дунёга машҳур озарбайжонлик хонандалар Талиб Теле ва Зейнеб Ҳесени ўзларининг концерт дастурини намойиш этишади.

🏙 Ажойиб концерт томошаси Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси"да, 27 май, 19:00 да бошланади.

👏 Барчангизни таклиф қиламиз! Кириш бепул!

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Янада кўпроғини кутинг!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ҒОВАНИНГ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ

☝️🏔 Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Ғова қишлоғи ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, ёзмайлик, ўтмиши табиати жуда ҳам қадимийлиги кишини ўзига жалб қилаверади.

🏞 Бундай тоза ҳаводан ва гўзал табиатдан нафас олган киши албатта, соғлом ва умри узоқ бўлиши табиий ҳол.

📸 Ушбу расмлар орқали бугунги кундаги Ғова қишлоғидаги ажиб манзаралардан баҳраманд бўласиз.

👏 Айни дам олиш кунларини мана шундай бетакрор жойларда ўтказишга не етсин!

📝 Отабек Қобилов,
Чуст тумани.


@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING

🐄🐏🐓🦜 Наманганда илк бора чорва ҳайвонлари ва паррандалари фестивали бўлиб ўтади

2023 йилнинг 22 ноябрь куни ўтказилажак мазкур Биринчи халқоро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари фестивалига Янги Наманган тумани мезбонлик қилади.

Туман ҳудудидаги "Ёшлик барака" чорва ҳайвонлари бозорида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалга чорвачилик ва паррандачилик соҳасида фаолият олиб борувчи 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, соҳа намояндалари, халқаро экспертлар ва кўплаб меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида зотли чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, илмий анжуманлар, семинар тренинглар ҳам ташкилланади.

📝 Юлдуз Йўлдошева,
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#turizm

Чортоқсой ҳамда Намангансой каналлари туташмасидаги манзара🤩🤩

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
63-АНЪАНАВИЙ ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ БУ ЙИЛ 40 КУН ДАВОМ ЭТАДИ

💐🌺 Наманган вилоятининг ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган анъанавий гуллар байрамини жорий йилда ўтказиш санаси маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддиновнинг қайд этишича, 63-анъанавий Халқаро гуллар фестивали 2024 йил 19 майдан 30 июнга қадар давом этади.

Фестиваль доирасида қирқ кун мобайнида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун фестиваль ташкилий қўмитаси томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ГУЛЛАР ТУТАР НАМАНГАН (видео)

📹🌺🌸🌼 Наманган шаҳрида 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар давом этадиган 63-Халқаро Гуллар фестивалига марҳабо!

🏛🎙 Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоасидан нафосат айёмига мусиқий чорлов!

🌺 Бу йил гуллар байрами ҳар қачонгиданда ўзгача ўтади! Фестиваль доирасида қирқ кун мобайнида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
НАМАНГАН ТОНГ ШАҲАР СИЗГА ГУЛ БЕРАР (видео)

📹💐🌺 Наманган вилоятининг ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган анъанавий Гуллар байрами ҳар йили дилларга сурур ва қувонч бағишлайди. Миллионлаб нафосат шайдоларини ўзига ром этади.

🌸🪷 Навбатдаги 63-анъанавий Халқаро гуллар фестивали 2024 йил 19 майдан 30 июнга қадар давом этади.

🪻🌹 Бу йил гуллар байрами ҳар қачонгиданда ўзгача ўтади! Қирқ кун бўладиган фестиваль доирасида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши кутилмоқда. Гуллар ифорига марҳабо, азизлар!

@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#GUL_BAYRAMI_TARIXIDAN
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan
НАМАНГАНДА ИЛК ГУЛ БАЙРАМИ ҚАЧОН ЎТКАЗИЛГАН?

🌹 1961 йил 19-20 август кунлари Наманганда илк бор Гул байрами – "Гул кўргазмаси" бўлди. Ўшанда бу ҳақда "Наманган ҳақиқати" вилоят газетасида эълонлар чоп этилганди. Боғ радиоузелида "Гул ва гуллар байрами", деган махсус эшиттиришлар эфирга узатилди.

Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилди. Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.

Гуллар байрами тарихида "Газ-21" автомашиналарида гуллар карвони уюштирилган. Аммо ҳақиқий маънодаги Гуллар фестивали кейинги 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Чинакам гул карвонлари ҳам сўнгги олти йилда намойиш этилди. Унда юртимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилди.

📝 Раҳимжон Ирисов,
фахрий журналист.


@yangicha_mingbuloq
#TURIZM
#HAJ_2024

🕋 Наманганлик зиёратчилар Ҳаж зиёратидан 27 июндан бошлаб уйларига қайтишади

Ҳамюртларимиз Ҳаж сафаридан 2024 йил 22 июнь – 12 июль кунлари қайтишади. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, ҳожиларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб қайтадилар.

"Наманган халқаро аэпорпорти" МЧЖ матбуот котибининг қайд этишича, "Ҳаж-2024" дастури доирасида Саудия Арабистонига борган Наманган вилояти ҳожилари 27 июндан 1 июлга қадар муқаддас сафардан уйларига қайтиб келишлари режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq