#MOTIVATSIYA
ҲАЁТИНГИЗНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРУВЧИ АМАЛИЙ ОДАТЛАР
🙋♂ Қуйида тавсия этилаётган одатлар билан сиз зерикарли ҳаётингизни янада қизиқарлироқ бўлишига эриша оласиз.
Кийим-кечак
Янги кийимлар сотиб олишни сармоя киритиш сифатида қабул қилинг. Бу атрофдагилар сизнинг кўринишингизга баҳо бериши учун эмас, балки ўзингизга янада қулайлик туғдиришингизга ёрдам беради. Яхши, чиройли ва қулай либос сизга шунчаки янада кўпроқ қувват ва қатъиятни тақдим этади. Ўзингизга бўлган ишонч ортади.
Техника
Иложи борича, севимли гаджетларингиз билан бўлган алоқани чеклашга одатланинг. Планшет, смартфон, лэптоп: ҳар дақиқада бу техника маҳсулотлари сизнинг онгингизни маълумотлар оқими билан тўлдириб ташлайди. Уни қаерга беркитиш керак, дейсизми? Шунчаки, ухлашдан аввал китоблар ўқинг. Кун давомида танаффуслар қилиб, вақтингизни техникасиз ўтказишга ҳаракат қилинг.
Огоҳлик
Медитация стрессни камайтириш ва бахт гармонларини ортишига ёрдам беради. Медитация бу исталган ҳаракатни амалга оширишдир. Шунчаки автоматик ҳаракатларни ўчириб қўйинг. Қўлларингизни юваётган пайтингизда, узоқ ўйга толишдан воз кечинг ва кўпроқ вақтга эътибор қаратинг. Сувни, совун ҳидини ҳис этинг – ҳаттоки шу арзимас ҳаракат ҳам ажойиб ва аниқ шундай такрорланмайдиган лаҳзадир.
Китоб ўқиш
Адабиёт вазифаларни бажаришингизда сизга яқиндан ёрдам беради. Сўз бойлигини кенгайтиради ва фикрлаш доирасининг турли қобилиятларини ривожлантиради. Вақтингиз йўқми? Ундай бўлса, таълимга йўналтирилган подкастлар (овозли ҳужжат ёки видеолар технологияси) тингланг. Қисқа TED маърузалари — ўз фикрларингизни меъёрида ушлаб туришнинг самарали усулидир.
Камроқ режалаштиринг
Албатта, режалар тузиш — қулай ҳаётнинг муҳим бўлаги. Бироқ чегарадан ўтиш ярамайди: баъзан аввалдан тузилган режалар жуда ҳам мураккаб бўладики, онгингиз уларни амалга оширишдан бош тортади.
Тик ҳолатда ишланг
Бир йил аввал тик турган ҳолатда меҳнат қилишга мўлжалланган иш жойлари чинакамига муваффақиятга эришди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турган ҳолатда ишлаш кўплаб муаммоларни бартараф этади: бел ва бўйин оғриғи тўхтайди, кўзлар камроқ зарар кўради.
Эртароқ туринг
Кўп инсонлар тонгни ёмон кўришади. Бу тушунчага қарши курашиш керак. Эрта тонгда туришнинг жуда катта ижобий томонлари бор. Эртароқ уйғонгач, сиз кун оғирлигини дарҳол ўз назоратингиз остига оласиз. Тонгги бешда уйқудан туриш қийинчилик туғдирса-да, бу вақтда сиз гиперсамарадорликни ўзингизда мужассам этасиз. Тўпланиб қолган вазифаларни ҳам айнан эрта тонгда амалга ошириш жуда фойдали.
@yangicha_mingbuloq

ОЧИҚ ДЕРАЗАЛАР
🪟 Бу дераза фақат бўйи етадиганлар учун! Агар сизнинг шундай имкониятингиз бўлса, ундан бўйлай оласиз.
Лекин унитманг, у кечаси-ю кундузи очиқ бўлади, истаган пайтингиз, бемалол, чиқиб кетишингиз мумкин.
Хоҳласангиз, коинотга… хоҳламасангиз, яна ўзингизга… Фақат, илтимос, кетсангиз ҳам ўзингизга келинг….
📝 Хосият Рустамова,
"Китоб дунёси” газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, чустлик шоира ва адиба.

МОЛИЯВИЙ МУВАФФАҚИЯТНИНГ ЕТТИ ТАМОЙИЛИ
💰 Ҳамма бой бўлишни хоҳлайди, лекин ҳамма ҳам муваффақиятли бўла олмайди. Муваффақиятга эришиш учун молиявий зафар тамойилларини билиш муҳимдир.
Бу молиявий эркинлик ва орзуларингизни амалга ошириш қобилиятининг калитидир:
1️⃣ Бошланишда катта даромаддан кўра тажриба муҳимроқ - эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг.
2️⃣ Ҳар ой даромадингизнинг камида 10 фоизини инвестициялар учун ажратиб қўйинг.
3️⃣ Мақсадсиз кредитлардан воз кечинг.
4️⃣ Харажатларингиз ва даромадларингизни жуда эҳтиёткорлик билан кузатиб боринг.
5️⃣ Хавфсизлик ёстиғи 6 ойлик харажатлар миқдорига тенг бўлиши керак.
6️⃣ Фаол даромадни ошириш учун доимо изланинг.
7️⃣ Янги имкониятларни кузатинг - улар учун захира яратинг.
📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MOTIVATSIYA
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ОДАМ
ҲАР КУНИ МЕҲНАТ ҚИЛИШИ КЕРАК! (видео)
📹🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу фикрлари ҳар бир кишини меҳнат қилишга, ўз устида изланишга чорлайди. Диққат билан кўринг ва хулоса чиқаринг!

КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРИБ, ҲАЁТИНГИЗНИ НУРГА ТЎЛДИРУВЧИ 22 ОДАТ
👍 Омадли ва иши юришган одамга айланишни истайсизми? Қуйидаги 22 одат ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин:
1. Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг, шунда барча орзуларингиз рўёбга чиқади!
2. Ҳар куни хонангизни йиғиштириб, кераксиз эски-туски кийимларни, кераксиз буюмларни олиб чиқиб ташланг.
3. Фаст-фуд (тез тайёрланувчи хот-дог, лаваш, гамбургер кабилар)дан воз кечинг.
4. Ҳар куни бир пайтда ухлаб, бир пайтда уйғонинг.
5. Тонгда албатта бадантарбия қилинг.
6. Ҳар куни 5 та чет эл сўзини (таржимаси -маъноси билан бирга) ўрганинг.
7. Пулни бекорга совурмай, тежанг. Ўринли, мақсадли жойларга ишлатинг.
8. Ҳар куни 8 соатдан кам ухламасликни одатга айлантиринг!
10. Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилинг.
11. Уйқу олдидан ҳар куни кечқурун бир стакан кефир (қатиқ) ичишни одат қилинг.
12. Лабингиздан табассум асло аримасин. Қайғуга берилманг, маҳзун бўлманг!
13. Ҳар куни кимгадир озгина бўлса ҳам ёрдам бериб, савоб ишларни амалга оширинг.
14. Гавдангизни тик тутинг, букчайиб олманг.
15. Ҳақоратли, беъмани гап-сўзларни оғзингизга олманг.
16. Кунига камида 10-15 бет китоб ўқинг.
17. Одамларга мақтов сўзларни айтишдан эринманг.
18. Ҳар куни ота-онангиз учун 1 соат вақт ажратишга ҳаракат қилинг.
19. Ҳар куни бирор янгиликдан хабардор бўлишга интилинг.
20. Кундалик таомномангизда, албатта мева-сабзавотлар бўлишини таъминланг.
21. Кунига 1,5 литрдан кам бўлмаган сув ичинг.
22. Эришган муваффақиятларингизни кундалик дафтарингизга қайд этиб боринг.

📹 Ўзингизга ишонинг! Ҳеч қачон таслим бўлманг! Бурчингизни унутманг! Ҳаётдан завқланиб яшанг! Сиз ҳам буюк бўлишга ҳақлисиз. Қийинчиликлардан қўрқманг. Доим олға интилинг! Ваъдангизни бажаринг. Ҳаётингизни ўз қўлингизга олинг. Ҳар кунингиз эсда қоларли бўлсин! Ўзлигингизни унутманг. Мақсад қўйинг. Яхшилик қилинг!
🏬 Юртимизда таълим сифатини ошириш борасида зўр ташаббусни кўрмоқчи бўлсангиз Наманган шаҳридаги Президент мактабига келинг!
🎥👏 Мактаб ўқув хоналарига чиқишдаги зинапоялардан кўтарилишда кўзингиз ўқувчиларни руҳлантирадиган, ўз олдинга қўйган мақсадлар сари дадил етаклайдиган мотивацион сўзларга тушади. Тасанно!

📹 Ўзингизга ишонинг - Ўқувчиларни мақсад сари руҳлантиришда Наманган Президент мактабидан ажойиб ташаббус!
Албатта, кўринг: 👇👇👇
https://m.youtube.com/watch?fbclid=IwAR0SNGdbmWy3LGLKY0V9I2FX9X53kFpwMdg2Xyt5dyEnfOw1KzSazgqlIRg&v=Kzb8JeUO7lo&feature=youtu.be

YouTube
Ўзингизга ишонинг! - Наманган Президент мактабидан зўр ташаббус!