Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
"Снос"га қарши Хитойча айёрана услуб)😅

Шанхай фуқаросининг уйини бузмоқчи бўлишганида у уйининг ҳамма деворларига Хитой президенти Си Цзиньпиннинг суратларини ёпиштирибди.

(Тролл.уз)

@yangicha_mingbuloq
МАРРА - 50631 ТОННАЛИК ХИРМОН БУНЁД ЭТИШ
Мингбулоқ туманининг асосий тармоғи - пахтачилик. Фермерларимиз 12 минг 916 гектар майдонга барака уруғи қадаб, сидқидилдан меҳнат қилдилар. Натижа шуки, кўзланганидек ҳосил яратилди ва вилоятимизда биринчи бўлиб пахта йиғим-теримига киришдик.

Гигант муқобил МТП ҳудудидаги "Ғайрат" фермер хўжалигида 112,6 гектар майдоннинг 63,4 гектарига "Султон" навли пахта уруғи экиб, янглишилмаган экан. Пахтазорларда ҳосил чўғи юқори. Қарийб 310 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини қайта ишлаш корхоналарга топиширишни ният қилган заршунослар ҳосилдорликни 48 цент¬нерга етказишни мўлжаллашмоқда.

"Шер Ҳусан Яминбек" фермер хўжалиги эса туманимизда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш бўйича конт¬рактация шартномавий режасини уддалади.

Фермер хўжалиги раҳбари Шерзодбек Яминовнинг таъкидлашича, бу муваффақиятга ғўза парваришидаги агротехник тадбирларни ўз муддатида ҳамда юксак даражада бажарилганлиги, дала меҳнаткашларига қулай иш ва дам олиш шароитлари яратиб берилганлиги, илғорлар моддий ва маънавий рағбатлантириб борилганлиги эвазига эришилди. 20 сентябрга қадар мавжуд 20 гектар пахта майдонидан 80 тоннадан зиёд қимматбаҳо саноат хом ашёси сарамжонлаб олиниб, қабул пунктларига топширилди.

Далаларда ҳали ҳосил чўғи юқори. Фермер хўжалиги раҳбарининг таъкидлашича, ҳосилдорлик камида 40 центнерга етказилади.

Шу нарса диққатга сазаворки, фермер хўжаликлари учун яна бир қулайлик яратилди. Улар энди етиштирилган пахта ҳосилларини топширишда турли муаммоларга дуч келмайдилар. Негаки туманимизда "Art soft cluster holding" томонидан салкам 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя сарфланган ҳолда янги пахта тозалаш заводи фойдаланишга топширилди.

Кластер илғор технологияларни қишлоқ хўжалиги ва саноатга кенг тадбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Фермер хўжаликлари билан пахта етиштириш бўйича шартномалар тузишдан мақсад ҳам бу борадаги истиқболли режаларини рўёбга чиқариш, туманда саноатни ривожлантириш орқали деҳқонларимиз манфаатдорлигини ошириш, қишлоқ турмуш фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишдир.

Йирик бу саноат корхонасининг очилиш маросими катта шодиёнага айланганлиги бежиз эмас. Тадбирда завод меҳнат жамоаси, тумандаги соҳага алоқадор ташкилот ва муассасалар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар. Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида кластерларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади. Бу борадаги ишлар дастлабки самараларини бераётганлигини қайд этиб, мазкур пахтачилик клас¬тери инновацион технология ва ишланмаларни тадбиқ қилиш орқали иқтисодиётни мустаҳкамлашга баракали ҳисса қўшмоқда. Корхонада минглаб янги иш ўринлари яратилажагини таъкидлади.

Завод бир кунда 600 тонна пахтани ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда ҳозирдаёқ 300 та янги иш ўрни яратилгани унинг истиқболи порлоқлигидан ёрқин далолатдир.

Туманимизда пахта йиғим-терими пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Эндиги асосий мақсад 50631 тонналик пахта хирмонини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан тез ва сифатли йиғиб-териб олишдан иборат бўлмоғи керак.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус кўрсатув | Ўктам Барноевнинг ёрқин хотираси қалбларда абадий яшайди!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Битта яхши ўтди дунёдан"

Ўктам Барноевнинг ёрқин хотирасига бағишланади

@yangicha_mingbuloq
ФАОЛ МАЪНАВИЯТЧИЛАР ИШТИРОКИДА
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Табиийки, бундай эзгу ишни рўёбга чиқаришда зиёлилар роли беқиёсдир.

17-мактабда туманимиз илм даргоҳларида фаолият юритаётган фаол ижодий-маданий масалалар тарғиботчилари ҳамда ижодкор ёшлар иштирокида "Маънавият - ҳаёт гултожи" мавзусидаги ўтказилган тадбир шу жиҳатдан аҳамиятга молик.

Раҳима Жўраева номи нафақат ўқитувчи, балки ижодкор сифатида ҳам яхши таниш. Тадбир унга Халқаро Турон ёзувчилар уюшмасининг ҳақиқий аъзолилига қабул қилингани муносабати билан берилган гувоҳнома тақдимоти билан бошланди.

Мазкур мактаб битирувчиси Жасмина Тошпўлатованинг "Тонгда туғилган туйғулар" китоби нашр этилган эди. Китоб тақдимоти ҳам ҳаяжонли кечди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раиси Зиёвиддин Мансуров, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов, Турон фанлар академияси академиги Исоқжон Нишонов, "Усмон Носир медиа" нашриёти директори Алишер Жўраев, таниқли шоирлардан Гулчеҳра Зокирова, Дилбар Ҳайдарова, Иброҳим Маҳкамовлар даврага файз киритдилар.

"Мингбулоқ" газетаси муҳаррири Қосимжон Акбаров, 17 ва 27-мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари Комилжон Маматов, Зарнигор Камоловалар сўзга чиқишди.

Фаол маънавиятчилардан бир гуруҳи тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирландилар. Шеърхонлик маънавий-маърифий кеча қатнашчиларига маънавий озиқ бағишлагани бор гап.

@yangicha_mingbuloq
ТАШВИҚОТДА ШАФФОФЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг маҳаллий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти 2-иловага мувофиқ;

"Янги Ўзбекистон", "Правда Востока", "Халқ сўзи", "Народное слово", "Овози тожик", "Нурлў жол" газеталарида бепул ажратиладиган нашр майдони 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш вақтида транспортда кузатиб бориш, сайловолди ташвиқоти тадбирларини ва сайловчилар билан учрашувларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун сиёсий партиялар ва Президентликка номзодларга тенг шартларда жиҳозланган хоналар бепул тақдим этилишини таъминласин, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари сайловолди ташвиқоти мобайнида сайлов тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан самарали назоратни амалга оширсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг
сайловолди ташвиқоти тўғрисида»ги қароридан.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Самарқандда прокурорлар пора билан ушланди

@yangicha_mingbuloq
⚡️ Тезкор тадбир: Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари — судья ёрдамчисини жиноят устида қўлга олишди

Батафсил

@yangicha_mingbuloq
22 СЕНТЯБРЬ - АВТОМОБИЛСИЗ КУН!

🚲 22 сентябрь — “Халқаро автомобилсиз кун”, деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу санада турли акциялар ўтказилади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат ташкилотлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, “Автомобилсиз кун” акциясида фаол иштирок этишга чақирди:

🎙 Эртага бутун Республика бўйлаб вилоят ва туман ҳокимлари ишга велосипед, скейт ва самокатларда бориши кутилмoқда.

@yangicha_mingbuloq
​​#MOTIVATSIYA
ҲАЁТИНГИЗНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРУВЧИ АМАЛИЙ ОДАТЛАР

🙋‍♂ Қуйида тавсия этилаётган одатлар билан сиз зерикарли ҳаётингизни янада қизиқарлироқ бўлишига эриша оласиз.

Кийим-кечак
Янги кийимлар сотиб олишни сармоя киритиш сифатида қабул қилинг. Бу атрофдагилар сизнинг кўринишингизга баҳо бериши учун эмас, балки ўзингизга янада қулайлик туғдиришингизга ёрдам беради. Яхши, чиройли ва қулай либос сизга шунчаки янада кўпроқ қувват ва қатъиятни тақдим этади. Ўзингизга бўлган ишонч ортади.

Техника
Иложи борича, севимли гаджетларингиз билан бўлган алоқани чеклашга одатланинг. Планшет, смартфон, лэптоп: ҳар дақиқада бу техника маҳсулотлари сизнинг онгингизни маълумотлар оқими билан тўлдириб ташлайди. Уни қаерга беркитиш керак, дейсизми? Шунчаки, ухлашдан аввал китоблар ўқинг. Кун давомида танаффуслар қилиб, вақтингизни техникасиз ўтказишга ҳаракат қилинг.

Огоҳлик
Медитация стрессни камайтириш ва бахт гармонларини ортишига ёрдам беради. Медитация бу исталган ҳаракатни амалга оширишдир. Шунчаки автоматик ҳаракатларни ўчириб қўйинг. Қўлларингизни юваётган пайтингизда, узоқ ўйга толишдан воз кечинг ва кўпроқ вақтга эътибор қаратинг. Сувни, совун ҳидини ҳис этинг – ҳаттоки шу арзимас ҳаракат ҳам ажойиб ва аниқ шундай такрорланмайдиган лаҳзадир.

Китоб ўқиш
Адабиёт вазифаларни бажаришингизда сизга яқиндан ёрдам беради. Сўз бойлигини кенгайтиради ва фикрлаш доирасининг турли қобилиятларини ривожлантиради. Вақтингиз йўқми? Ундай бўлса, таълимга йўналтирилган подкастлар (овозли ҳужжат ёки видеолар технологияси) тингланг. Қисқа TED маърузалари — ўз фикрларингизни меъёрида ушлаб туришнинг самарали усулидир.

Камроқ режалаштиринг
Албатта, режалар тузиш — қулай ҳаётнинг муҳим бўлаги. Бироқ чегарадан ўтиш ярамайди: баъзан аввалдан тузилган режалар жуда ҳам мураккаб бўладики, онгингиз уларни амалга оширишдан бош тортади.

Тик ҳолатда ишланг
Бир йил аввал тик турган ҳолатда меҳнат қилишга мўлжалланган иш жойлари чинакамига муваффақиятга эришди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турган ҳолатда ишлаш кўплаб муаммоларни бартараф этади: бел ва бўйин оғриғи тўхтайди, кўзлар камроқ зарар кўради.

Эртароқ туринг
Кўп инсонлар тонгни ёмон кўришади. Бу тушунчага қарши курашиш керак. Эрта тонгда туришнинг жуда катта ижобий томонлари бор. Эртароқ уйғонгач, сиз кун оғирлигини дарҳол ўз назоратингиз остига оласиз. Тонгги бешда уйқудан туриш қийинчилик туғдирса-да, бу вақтда сиз гиперсамарадорликни ўзингизда мужассам этасиз. Тўпланиб қолган вазифаларни ҳам айнан эрта тонгда амалга ошириш жуда фойдали.

@yangicha_mingbuloq
Endi pedagoglar malaka toifa olish uchun yig‘ma jildlar tayyorlamaydi

▪️O‘qituvchilarga toifa berish uchun maxsus komissiyalar tuzilmaydigan bo‘ldi.

Hukumat qaroriga asosan, o‘qituvchilarning faoliyati kuzatuv kengashlari tomonidan baholanadi va pedagoglar maxsus sinovda qatnashadilar.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Россияда юрган мигрантлар учун 30 сентябрда белгиланган муддат тугайди.

1 октябрдан бошлаб Россия федерацияси бўйлаб патент учун рейдлар бошланади ва кўчаларда ҳужжатсиз қўлга тушганлар депорт қилинади.

Хабарни ҳаммага тарқатиб огоҳлантириб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
Mingbuloq gazetasi 19-son.pdf
2.2 MB
"Мингбулоқ" газетасининг янги 19-сони нашрдан чиқди.

📰 2021 йил 25 сентябрь

@yangicha_mingbuloq
"Мингбулоқ" газетасининг янги 19-сони нашрдан чиқди.

📰 2021 йил 25 сентябрь

@yangicha_mingbuloq