Юртимиз довруғини дунёга ёйган "Мингбулоқ Тўмариси"ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Мингбулоқ тумани маданият марказида ўтказилган тадбирда спортчининг яқинлари, ёшлар, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Нурхон Қурбонова Токио паралимпиядасида иштирок этиб, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган ўзбекистонлик ягона спортчи. Тадбирда унинг эришган улкан ғалабалари билан яна бир бор муборакбод этилиб, мураббийи ва ота-онасига самимий миннатдорчилик билдирилди.
Туман секторлар раҳбарлари чемпионни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашди.
Туманимизнинг санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача қувонч бағишлади.
@yangicha_mingbuloq

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
«Оқ олтин» мавсуми
🔹 Наманган вилоятида «оқ олтин» мавсумига киришилди. Хусусан, вилоятда биринчилардан бўлиб Мингбулоқ туманида пахта карвони йўлга чиқди.
Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.uza.uz/uz/posts/oq-oltin-mavsumi_302860
🌐 Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги – ЎзА uza.uz хабарларини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
📲 @uzauznamangan

Uza.uz
«Оқ олтин» мавсуми
Наманган вилоятида «оқ олтин» мавсумига киришилди. Хусусан, вилоятда биринчилардан бўлиб Мингбулоқ туманида пахта карвон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Туманимизда 2021 йилнинг сентябрь ойигача 27 та ёнғин ҳолати келиб чиқди
Ўтган 2020 йилда эса 25 та ёнғин юзага келган. Эътиборлиси ёнғинлар аҳолини хонадонларида содир бўлиб, кўпчилик оилаларга сезиларли зарар келтирган.
Ёнғин ҳолатлари юзага келганда 1050 ва 101 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг.
Барча офатлардан Аллоҳ асрасин!
@yangicha_mingbuloq
Ўтган 2020 йилда эса 25 та ёнғин юзага келган. Эътиборлиси ёнғинлар аҳолини хонадонларида содир бўлиб, кўпчилик оилаларга сезиларли зарар келтирган.
Ёнғин ҳолатлари юзага келганда 1050 ва 101 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг.
Барча офатлардан Аллоҳ асрасин!
@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Sevimli" телеканали чемпионимиз Нурхон ҳақида таъсирли ролик тайёрлади
Имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаёти ҳақида "Sevimli" телеканали туркум видеолар тайёрлашни йўлга қўйиди.
@yangicha_mingbuloq
Имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳаёти ҳақида "Sevimli" телеканали туркум видеолар тайёрлашни йўлга қўйиди.
@yangicha_mingbuloq
Савол:
- Нега эркаклар уйланганидан кейин бойиб кетишади?
Жавоб:
- Сабаби илон бор жойда бойлик бўладида🤣

#Ҳазил
— Эх, Ислом акани гапларига қулоқ солганимда бу аҳволга тушмасмидим.
— Хўш, Ислом ака нима деган?
— Билмадим, қулоқ солмаганманда..

"Снос"га қарши Хитойча айёрана услуб)😅
Шанхай фуқаросининг уйини бузмоқчи бўлишганида у уйининг ҳамма деворларига Хитой президенти Си Цзиньпиннинг суратларини ёпиштирибди.
(Тролл.уз)
@yangicha_mingbuloq
Шанхай фуқаросининг уйини бузмоқчи бўлишганида у уйининг ҳамма деворларига Хитой президенти Си Цзиньпиннинг суратларини ёпиштирибди.
(Тролл.уз)
@yangicha_mingbuloq
МАРРА - 50631 ТОННАЛИК ХИРМОН БУНЁД ЭТИШ
Мингбулоқ туманининг асосий тармоғи - пахтачилик. Фермерларимиз 12 минг 916 гектар майдонга барака уруғи қадаб, сидқидилдан меҳнат қилдилар. Натижа шуки, кўзланганидек ҳосил яратилди ва вилоятимизда биринчи бўлиб пахта йиғим-теримига киришдик.
Гигант муқобил МТП ҳудудидаги "Ғайрат" фермер хўжалигида 112,6 гектар майдоннинг 63,4 гектарига "Султон" навли пахта уруғи экиб, янглишилмаган экан. Пахтазорларда ҳосил чўғи юқори. Қарийб 310 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини қайта ишлаш корхоналарга топиширишни ният қилган заршунослар ҳосилдорликни 48 цент¬нерга етказишни мўлжаллашмоқда.
"Шер Ҳусан Яминбек" фермер хўжалиги эса туманимизда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш бўйича конт¬рактация шартномавий режасини уддалади.
Фермер хўжалиги раҳбари Шерзодбек Яминовнинг таъкидлашича, бу муваффақиятга ғўза парваришидаги агротехник тадбирларни ўз муддатида ҳамда юксак даражада бажарилганлиги, дала меҳнаткашларига қулай иш ва дам олиш шароитлари яратиб берилганлиги, илғорлар моддий ва маънавий рағбатлантириб борилганлиги эвазига эришилди. 20 сентябрга қадар мавжуд 20 гектар пахта майдонидан 80 тоннадан зиёд қимматбаҳо саноат хом ашёси сарамжонлаб олиниб, қабул пунктларига топширилди.
Далаларда ҳали ҳосил чўғи юқори. Фермер хўжалиги раҳбарининг таъкидлашича, ҳосилдорлик камида 40 центнерга етказилади.
Шу нарса диққатга сазаворки, фермер хўжаликлари учун яна бир қулайлик яратилди. Улар энди етиштирилган пахта ҳосилларини топширишда турли муаммоларга дуч келмайдилар. Негаки туманимизда "Art soft cluster holding" томонидан салкам 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя сарфланган ҳолда янги пахта тозалаш заводи фойдаланишга топширилди.
Кластер илғор технологияларни қишлоқ хўжалиги ва саноатга кенг тадбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Фермер хўжаликлари билан пахта етиштириш бўйича шартномалар тузишдан мақсад ҳам бу борадаги истиқболли режаларини рўёбга чиқариш, туманда саноатни ривожлантириш орқали деҳқонларимиз манфаатдорлигини ошириш, қишлоқ турмуш фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишдир.
Йирик бу саноат корхонасининг очилиш маросими катта шодиёнага айланганлиги бежиз эмас. Тадбирда завод меҳнат жамоаси, тумандаги соҳага алоқадор ташкилот ва муассасалар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар. Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида кластерларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади. Бу борадаги ишлар дастлабки самараларини бераётганлигини қайд этиб, мазкур пахтачилик клас¬тери инновацион технология ва ишланмаларни тадбиқ қилиш орқали иқтисодиётни мустаҳкамлашга баракали ҳисса қўшмоқда. Корхонада минглаб янги иш ўринлари яратилажагини таъкидлади.
Завод бир кунда 600 тонна пахтани ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда ҳозирдаёқ 300 та янги иш ўрни яратилгани унинг истиқболи порлоқлигидан ёрқин далолатдир.
Туманимизда пахта йиғим-терими пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Эндиги асосий мақсад 50631 тонналик пахта хирмонини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан тез ва сифатли йиғиб-териб олишдан иборат бўлмоғи керак.