Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
28.7K photos
13.4K videos
119 files
4.89K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#SALOMATLIK
ПИЁДА ЮРИШНИНГ ТАНАСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БОР?

🚶3 дақиқа юриш - қон босимини пасайтиради.

🚶‍♀5 дақиқа тоза ҳавода юриш, кайфиятни кўтаради.

🚶‍♂10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради.

🚶‍♀ Овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини енгиллаштиради.

🚶 Овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади.

🚶‍♀40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистонда янги динозавр турининг суяклари топилди

Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида яшаган икки оёқлаб юрадиган аллозаврлар оиласига мансуб фан учун янги бўлган динозаврнинг бош суяк қолдиқлари топилган, деб ёзмоқда Буюк Британиянинг Royal Society Open Science журнали.

Мақолада айтилишича, динозавр алоҳида янги уруғга мансуб. Уруғ номи Мирзо Улуғбек шарафига, тур номи еса Ўзбекистон шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйҳатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйҳатга олинди.

Ўзбекистон
президентлигига номзодлар билан танишинг:

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

«Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
УНИВЕРСИТЕТДА ТУРАР ЖОЙ ИЖАРАСИ ТЎЛОВИ АТИГИ 50 МИНГ СЎМ ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ

🏢 Наманган давлат университети раҳбарияти томонидан ётоқхона учун белгиланган тўлов 50 000 (эллик минг) сўм этиб белгиланди.

🏘 Ҳозирда университетга воҳа вилоятларидан талабаликка тавсия этилган ёшлар олийгоҳ талабалар турар жойларига жойлаштирилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
ID карта ва "загранпаспорт"ни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Президентнинг тегишли фармони (10.09.2021й. №ПФ-6311) билан ID-карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Тегишли норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларга кўра:

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади;

фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида ДСҚ ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади;

фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборишлари мумкин бўлади. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сенинг елкангда Ватанинг шону шарафи, ўзбек халқининг ишончи турибди» — Нурхон Қурбонова

Токио паралимпиадасида 2 та медалга сазовор ягона спортчи мингбулоқлик Нурхон Қурбонованинг ядро ва диск улоқтириш вақтидаги кечинмалари.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Нега тўрт мучанг соғ бўлатуриб, ҳаётинг учун курашмайсан?!»

Паралимпиада чемпиони Нурхон Қурбонова тушкунликка тушиб қолган синглисига қандай қилиб мотивация бергани ва ҳақида сўзлаб берди

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бази таксичилар каляскамиз борлиги учун бизни олиб кетишни хоҳламас эди!»

Токио паралимпиадаси чемпиони Нурхон Қурбонова қийналган даврлари ҳақида сўзлаб берди.

@yangicha_mingbuloq
Бугун Токио олимпиадасида 2 та медалга сазовор ягона спортчи тумандошимиз Нурхон Қурбонова хонадонида бўлдик. 1 соатдан зиёд интерьвю жараёни жуда мароқли кечди. Ўзига ишонч юқори, матонат ва кучли ирода соҳибасидан ажойиб фикрларни тез орада сизга ҳавола этамиз.

@yangicha_mingbuloq
Paraolimpida sovrindori Nurxon Qurbonovani viloyat xokimi Shavkat Shokirjanovich tomonidan "Chevrolet Lacetti/Gentra" avtomobili bilan taqdirlandi.

@yangicha_mingbuloq
ЙПХ Ходимларини янги намунадаги кийим бошлари билан танишиб олинг

🚔 Яқин орада ГАИ акалар шундай формаларда хизмат олиб боришса керак. Ҳайдовчилар билиб олинг...

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «Қолгандарё» маҳалласининг қиёфаси тубдан ўзгарди

@yangicha_mingbuloq
⚡️ Мингбулоқда 17 сентябрдан бошлаб пахта терим мавсумига старт берилади

Кўплаб оилаларда даромад топиш манбаи пайдо бўлади. Биринчи теримда 1 кг пахта учун 1200 сўмдан пул берилади. Бир кунда 100 кг терсангиз, 120.000 сўм даромад. 20-25 кун давомида 1-терим бўлишини инобатга олсак, бемалол 2-2,5 млн. сўм атрофида пул топиш имконияти бор!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу улуғ кунда қўлларингизни кўтариб яратгандан сўраган барча дуоларингиз қабул бўлсин.

Жума айёмингиз муборак бўлсин 🤲🏻

@yangicha_mingbuloq
Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

@yangicha_mingbuloq