Янгича "Мингбулоқ"
256 subscribers
35.7K photos
15K videos
149 files
7.5K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
ПРЕЗИДЕНТ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ҚАҲРАМОНЛАРИГА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ БЕРДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги фармони билан Токио шаҳрида бўлган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳига давлат мукофотлари берилди.

👏 Қувонарлиси, мукофотланганлар қаторида Наманган вилоятининг қуйидаги вакиллари ҳам бор.

🎖 “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан:
🔹Сайидов Феруз Бешимович - дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси.

🏅 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан:
🔹Кароматов Давурхон Фозил ўғли - дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси.
🔹Қаюмова Нозимахон Номонжоновна - енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси.
🔹Қурбонова Нурхон Ғуломжон қизи - енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси.

👏 Давлат мукофотларини олган ҳамюртларимизни самимий табриклаймиз!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти, Мингбулоқ туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабига янги 330 ўринли бино қурилди, мавжуд бинолар тўла таъмирланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 800 миллион сўмга яқин бўлиб, янги ўқув йилига ўқувчилар учун муносиб совға бўлди.

@yangicha_mingbuloq
Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ҳамда IWF сайлов конгресси Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати Тошкентда 7-17 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, IWF сайлов конгресси жараёнлари эса 20-21-декабрь кунлари ўтказилади.

@yangicha_mingbuloq
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЯНГИ КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон Стратегияси" номли китоби чоп этилди.

📖 7 бўлим ва хотимадан иборат китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

@yangicha_mingbuloq
📌Ogoh bo‘ling! Jinoyat kodeksiga internetdagi kommentlar va audio/videomateriallarga aloqador modda kiritishdi

▪️30-mart
kuni imzolangan 679-sonli qonunga binoan, Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksga qo‘shimcha qo‘shildi.

Unga ko‘ra, qonunchilik hujjatlari talablarini bajarmaslikka yoki buzishga da'vat qilish (shu jumladan internet orqali) 60–80 BHM jarima bilan jazolanadi. Bu salkam 15–20 mln so‘m degani.

▫️Jinoyat kodeksiga ham yangi modda qo‘shildi. Endi ommaviy tartibsizliklarga va fuqarolarga nisbatan zo‘ravonlik qilishga omma oldida da’vat qilganlar 5 yilgacha qamalishi mumkin. Eng kamida 100 BHM (24,5 mln so‘m)
jarimaga tortiladi.

Agar bu jinoyat yo internetdan foydalanib
, yo OAV orqali, yoki bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib sodir etilsa, jazo og‘irroq: eng kami 300 BHM (73,5 mln so‘m) jarima, eng og‘iri 10 yillik qamoq.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Мактаб битирувчилар орасида грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
Талабалар сайлов учун яшаш жойларига қайтиши шарт эмас — ОЎМТВ

Талабалар 24-октабрда бўладиган президент сайловида овоз бериш учун ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаш манзилидан овоз бериши мумкин.

▫️Сайлов участкасини аниқлаш;
▫️Участкани алмаштириш.

@yangicha_mingbuloq
Журналист ва блогерларни ҳақорат қилган Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасидан озод этилди

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/301234

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ПИЁДА ЮРИШНИНГ ТАНАСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БОР?

🚶3 дақиқа юриш - қон босимини пасайтиради.

🚶‍♀5 дақиқа тоза ҳавода юриш, кайфиятни кўтаради.

🚶‍♂10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради.

🚶‍♀ Овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини енгиллаштиради.

🚶 Овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади.

🚶‍♀40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистонда янги динозавр турининг суяклари топилди

Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида яшаган икки оёқлаб юрадиган аллозаврлар оиласига мансуб фан учун янги бўлган динозаврнинг бош суяк қолдиқлари топилган, деб ёзмоқда Буюк Британиянинг Royal Society Open Science журнали.

Мақолада айтилишича, динозавр алоҳида янги уруғга мансуб. Уруғ номи Мирзо Улуғбек шарафига, тур номи еса Ўзбекистон шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйҳатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйҳатга олинди.

Ўзбекистон
президентлигига номзодлар билан танишинг:

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

«Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
УНИВЕРСИТЕТДА ТУРАР ЖОЙ ИЖАРАСИ ТЎЛОВИ АТИГИ 50 МИНГ СЎМ ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ

🏢 Наманган давлат университети раҳбарияти томонидан ётоқхона учун белгиланган тўлов 50 000 (эллик минг) сўм этиб белгиланди.

🏘 Ҳозирда университетга воҳа вилоятларидан талабаликка тавсия этилган ёшлар олийгоҳ талабалар турар жойларига жойлаштирилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
ID карта ва "загранпаспорт"ни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Президентнинг тегишли фармони (10.09.2021й. №ПФ-6311) билан ID-карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Тегишли норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларга кўра:

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади;

фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида ДСҚ ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади;

фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборишлари мумкин бўлади. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сенинг елкангда Ватанинг шону шарафи, ўзбек халқининг ишончи турибди» — Нурхон Қурбонова

Токио паралимпиадасида 2 та медалга сазовор ягона спортчи мингбулоқлик Нурхон Қурбонованинг ядро ва диск улоқтириш вақтидаги кечинмалари.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Нега тўрт мучанг соғ бўлатуриб, ҳаётинг учун курашмайсан?!»

Паралимпиада чемпиони Нурхон Қурбонова тушкунликка тушиб қолган синглисига қандай қилиб мотивация бергани ва ҳақида сўзлаб берди

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бази таксичилар каляскамиз борлиги учун бизни олиб кетишни хоҳламас эди!»

Токио паралимпиадаси чемпиони Нурхон Қурбонова қийналган даврлари ҳақида сўзлаб берди.

@yangicha_mingbuloq