Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
"Халқ ва армия - бир тану бир жондир" шиори остида ватанпарлик тарғибот тадбирлари.

Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги   “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК“ мавзусидаги нутқи асосида ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш,
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш мақсадида маҳаллаларда "Ватанпарварлик хафталиги" доирасида "Халқ ва армия - бир тану бир жондир" эзгу ғоя асосида Мадяровул, Чордона маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирга эл ардоғидаги фахрийлар, зиёлилар, маърифат тарғиботчилари таклиф этилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик блогер Тошкент телеминорасининг тепасига чиқди.

Доим баланд биноларнинг томига чиқиб юриши билан машҳур бўлган блогернинг маълум қилишича бу унинг шахсий рекорди бўлган. Миноранинг баландлиги — 375 метр.

@yangicha_mingbuloq
#MOHIYAT
ОИЛА СУДЬЯЛАРИ ҚАНДАЙ САМАРА БЕРАДИ?

💼🎙 Абдураҳмон Сафаев,
Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
:

🇺🇿 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди негизида оилавий низоларни кўришга ихтисослашган икки нафар судьядан иборат "Оила судьялари"ни тажриба тариқасида ташкил этиш белгиланди.

Сўнгги йилларда Наманган шаҳри ҳудудида иккита янги - Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ташкил этилди. Аҳоли сони ҳам 800 минг кишидан ошди. Аҳоли сонининг ўсиши ўз навбатида, фуқаролик ишлари бўйича судларга келиб тушаётган оилавий низолар билан боғлиқ даъво аризаларининг ҳам сонини ошишига сабаб бўлмоқда.

👉 МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзэнергоинспекция:
☝️Ўзбекистон — электр энергияси энг арзон 10 давлатнинг бири

👉Батафсил видеода 👆👆👆

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.

Сертификатга эга бўлиш талаби қуйидаги таълим муассасалари директори лавозимларига татбиқ этилмайди:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

📝 Шу йил 16 январдан курсда таълим олиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланади.
Номзодлар махсус портал (manager.uzedu.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, ариза юборишлари керак.

⚡️ Курслар 2024 йил 1 февралдан бошланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
❗️Телефондан кўп фойдаланиш жиддий кўз касалликларига олиб келади

Телефонга ёпишиб қолган фарзандларга ва бошқа яқинларга юборинг!

@yangicha_mingbuloq
⚡️Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна ошди

Бугун соат 8:00 ҳолатига пойтахт ҳавосида PM2,5 майда дисперс заррачалар миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 13,5 марта ортиб, 67,6 мкг/м3 ни ташкил қилди.

Шу вақтда IQAir порталида Ўзбекистон пойтахтидаги ҳаво “нозик гуруҳлар учун зарарли” деб баҳоланди.

@yangicha_mingbuloq
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Маълумотларга кўра Хитой ҳукумати AirDropни бузиб кирган ва эндиликда улар телефон рақамлари ҳамда хабар жўнатувчиларнинг электрон манзилини кузатишлари мумкин;

🗣Пенсильванияда OpenAI билан пилот дастур доирасида баъзи давлат ишчиларига ChatGPT Enterpriseдан фойдаланишга рухсат берилди;

🗣Дастурий таъминот муҳандисларининг таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида меҳнат бозори ниҳоятда рақобатбардош бўлиб қолди ва кўпчилик сунъий интеллект ёлланма ишчилар сонининг камайишига олиб келишини айтмоқда;

🗣Microsoft Appleни бозор қиймати бўйича АҚШнинг энг йирик компанияси сифатида ортда қолдирди, бу эса технологик титанлар орасида "етакчи"нинг ўзгаришига олиб келиши мумкин;

🗣Сунъий интеллект билан мулоқот – CES 2024 кўргазмасининг топ бешталикларидан биридир;

🗣Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳисоботига кўра, глобал сайловлардаги энг катта хавф сунъий интеллект томонидан яратилган дезинформациядир.
〰️〰️〰️〰️〰️

@yangicha_mingbuloq
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.

Бундан буён, саноатда қўллаб-қувватлаш механизмлари биринчи галда юқори қўшилган қиймат яратадиган ва бозори бор маҳсулотлар учун берилади.

Масъулларга 2024 йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

Шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 триллион сўмга, дебитор қарздорликни 8 триллион сўмга камайтириш зарур.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2 тадан тармоқни таҳлил қилиб, қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган қиймат ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифаси қўйилди.

Умуман, жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё ва Жиззахда солиқ тушумлари 20 фоиз ўсган бўлса, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарёда бу кўрсаткич 7 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди.

Масалан, юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган.

Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Янги_нашр

ЙЎЛИНГ ҚУТЛУҒ ВА ЁРУҒ БЎЛСИН!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси муассислигида “Халқ ва армия – бир тану бир жон”, деб номланган илмий-оммабоп журналнинг биринчи сони чоп этилди.

...
Босма оммавий ахборот воситалари – газета ва журналларга эътибор сусайган бир пайтда Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг шундай эзгу ва қутлуғ ишга қўл ургани таҳсинга лойиқ. Чунки бир пайтлар Ватан озодлиги, эл-улус маърифати учун нафақат молу мулкини, шу билан бирга ширин жонини фидо этган тараққийпарвар жадидлар ҳам газета ва журналларни мақсадга эришувнинг энг муҳим қудратли воситаси деб билган эдилар. Мамлакатимизда илк бор чоп этилган нашрлар уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан нашр қилинган эди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИДА ЎҚИЙМАН ДЕГАН ЁШЛАР УЧУН!!!

❗️ИИВ АКАДEМИЯСИ БАКАЛАВРИАТИНИНГ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!
Батафсил ўқинг👈

Aризалар 2024 йилнинг 15 февраль кунига қадар доимий яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларида қабул қилинади.

P.S.: Хабарни тарқатиб қўйинглар, жуда кўпчилик ота-оналар бу хабарни кутаётган эди.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

❗️"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.

Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

@yangicha_mingbuloq