Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
36K photos
15.1K videos
151 files
7.64K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг дастуридаги асосий шиорлари.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Ўзбекистонда “Damas” русумидаги тез тиббий ёрдам машиналарини “Volkswagen Caddy”га алмаштириш бошланди

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Vatan xavfsizligi ishonchli qo‘llarda!

O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tashkil topganiga 30 yil to‘ldi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премьера

Ўз бурчига содиқ ўғлонлар!

30 йил. Бу йил ичида бутун бир авлод шаклланди. Давлат хавфсизлиги хизмати ҳам мана шу давр ичида Ватан равнақи юрт тинчлиги йўлида не не машаққатлар ва синовларни бошдан ўтказди.

Ватан хавфсизлиги юрт тинчлигини ўз тақдири деб билган мард ва жасур авлод чинакам ўз бурчига содиқ ўғлонлар шаклланди.

Ватан ҳимоясининг кўринмас қалқонлари байрамингиз муборак бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва меҳнат йўлига бағишланган ҳужжатли фильм – «Халқ президенти».

Бугун соат 20:00да Milliy телеканалида томоша қилинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ватан хавфсизлиги ишончли қўлларда!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташкил топганига 30 йил тўлди

@yangicha_mingbuloq
Dunyodagi eng kichik gazeta...

Dunyodagi eng kichik mashhur gazeta - bu Portugaliyaning "Terra Nostra" gazetasining aniq nusxasi. 3000 dona tirajda ishlab chiqarilgan miniatyuraning o'lchamlari: 18,27 mm x 25,35 mm. Og'irligi: 1 g dan kam.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
​​ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ ЁДИНГИЗДАН КЎТАРИЛМАДИМИ? (видео)

🚙 Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 2021 йил якунига қадар алмаштириш керак.

🤦‍♂ Муддат яқинлашгани сари Давлат хизматлари марказларида узундан-узун навбатлар юзага келмоқда.

👨🏻‍💻 Бунга барҳам бериш ва жараён тезлашиши учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига аризани 24 соат давомида Ягона портал орқали электрон тарзда юборишни тавсия қиламиз.

🧏‍♂ Ушбу зарурат туфайли давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланиш тажрибангиз ҳам ошади.

👩🏻‍💻 Яна порталда осон ва қулай тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган. 10 фоизлик чегирмаси бор.

📹 ДХМ берган маълумотга кўра, энди фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, байрам кунларидан ташқари) ҳам соат 9:00дан 15:00гача мурожаат қилишлари мумкин.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сабр билан кутамиз )

“UzAutoМotors” салонларига пул тўлаб қўйиб, машина чиқишини интизорлик билан кутаётган дўстларимизга видеони ташлаб қўямиз...

@yangicha_mingbuloq
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
Сайловолди жараёнлари қизғин паллага кирди

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.uza.uz/uz/posts/saylovoldi-zharayonlari-qizgin-pallaga-kirdi_305312

🌐 Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги – ЎзА uza.uz хабарларини кузатиб боринг!

@yangicha_mingbuloq
ТЎЙ ВА ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Манба

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Кейинги кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам сайловолди учрашувлари ўтказилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан ҳам танишади.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 27 сентября отбыл в Наманганскую область для встречи с избирателями.
В ближайшие дни предвыборные встречи состоятся также в Ферганской и Андижанской областях.
Кроме того, глава государства ознакомится с деятельностью предприятий и проводимой на местах созидательной работой, побывает в махаллях.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎзЛиДеП дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Шавкат Мирзиёев:
- Муқаддас китобларимизда “Аллоҳ гўзалдир ва у гўзалликни севади” деб  айтилганини сизлар яхши биласизлар.

Наманган элининг мана шу илоҳий сўзларга амал қилиб, ўз юртини ҳар томонлама обод ва сўлим масканга, гуллар диёрига айлантириш йўлидаги амалий ҳаракатлари юксак ҳурматга лойиқ.

@yangicha_mingbuloq
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев Наманганда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга тўхталди:

- 127 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

- Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чустда ичимлик суви таъминоти даражаси жуда паст, 27 та маҳалла эса марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминламаган.

- вилоятда уй-жойга эҳтиёж катта. Биргина Наманган шаҳрида келгуси беш йилда аҳоли 1 миллион нафарга етиши ҳисобига, қўшимча 52 мингта уй-жойга эҳтиёж мавжуд.

- қишлоқ ва сув хўжалигида Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғонда сувсизлик сабабли 19 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмаяпти.

- соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида ҳам, ҳали ечимини кутаётган кўплаб масалалар мавжуд. Вилоятда 709 минг нафар ёки 25 фоиз аҳолининг сурункали касаллиги бор.

@yangicha_mingbuloq
Мен учрашувга келишдан олдин наманганлик тадбиркорлар билан учрашдим. Ёшгина тадбиркор йигит ҳозиргача 100 та иш ўрни яратганини, келажакда бу кўрсаткични 1000 тага етказиш ниятида эканини билдирди. Энди бу ёшларни ортга қайтариб бўлмайди.

Мана биз қилган ислоҳотлар, мана демократия. Кўпчилик демократияни турлича талқин қилади. Мен учун демократия халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, тенг ҳуқуқлилиги. Албатта, демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.

Афғонистондаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Чегарага дахл қилишга ҳеч кимга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.

Президент Афғонистонни бекорга тилга олмади, масалан шу Афғонистон турли ретйингларда демократик индекс бўйича юқори ўринларда юради. Лекин мен ашнақа демократияда яшамаган бўлардим.

@yangicha_mingbuloq
Мирзиёев Уйчи туманини "ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича режасини айтиб ўтди

Наманганнинг етакчи тармоқларида саноат кластерлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали 400 мингта янги иш ўрни яратилиб, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириш ва камбағалликни ҳам 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа бўлади – Шавкат Мирзиёев

Биринчи йўналиш - тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 4,6 триллион сўм кредит ажратиш ҳисобига 164 минг янги иш ўринлари яратилади.

Уйчи тумани ҳокимининг 57 та (ҳар бир маҳаллада) ёрдамчиси бўлади - Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.
Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. 
Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Кейинги кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам сайловолди учрашувлари ўтказилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан ҳам танишади.

@yangicha_mingbuloq