Янгича "Мингбулоқ"
259 subscribers
36.6K photos
15.2K videos
153 files
7.86K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афғонистонни тиклаш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак», – сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитига бағишланган мақоласида қўшни Афғонистон муаммосига эътибор қаратиб, бу мамлакат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож экани таъкидланган эди.

Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраевнинг фикрича, бунинг биринчи шарти – Афғонистон терроризмдан холи ҳудудга айланиши керак.

«Афғонистонни тиклаш учун, уни замонавий ҳаётга қайтариш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак. Агар афғон ҳукумати дунё миқёсида тан олинмоқчи бўлса, бирорта террористик гуруҳга жой бермаслиги керак», – дея қайд этди Жўраев.

@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқда иш қизғин: пахта орқали даромад топаётган оддий инсонлар

Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мингбулоқ туманидаги пахта дала майдонларида пахта йиғим терими, теримчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Дастлабки манзил Истиқбол ММТПдаги "Сайидали ҳожи" фермер хўжалиги бўлди.

Вилоят раҳбари теримчилар билан суҳбатлашди.

— Ёшим етмишга яқинлашган бўлса ҳам ғайрат ва шижоатим етарли. Бир кунда астойдил терсам 100 килогача, 3 та келиним билан бирга 600 кг.гача пахта терамиз. Ҳисоблаб чиқсам 1 ойда 25 миллион сўм пул ишлар эканмиз. Фермер хўжалиги томонидан теримчиларга шароитлар зўр, — дейди Абдулҳаким ота Мадумаров.

Теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни расмий кутиб олиш маросими

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташриф билан мамлакатимизга келди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в нашу страну с визитом прибыл Президент Российской Федерации Владимир Путин.

#sammit #ShHT #Rossiya #hamkorlik

@yangicha_mingbuloq
#SCO2022Samarkand

“Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби чоп этилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан тайёрланган “Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби ШҲТнинг расмий тилларида нашрдан чиқди.

Китоб саҳифаларидан ташкилотга аъзо давлатлар — Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон конституциялари ўрин олган.

Нашр ШҲТ миқёсида конституционализм ривожининг барча жабҳалари билан танишиш имконини беради.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ва Самарқанд ШҲТ саммитида жамланадиган президентлар ҳамда ҳукумат раҳбарлари👇

@yangicha_mingbuloq
Эрон ШҲТга қачон тўлақонли аъзо бўлади?

Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов yuz.uz сайти мухбирининг ушбу саволига қуйидагича жавоб берди:

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/60443

@yangicha_mingbuloq
ШҲТ: Журналистлар қандай шароитда ишламоқда?

“Очиғи, ноутбукларимиз ҳали бунақа тезликдаги интернетни кўрмаган ҳам эди. Бу тезликдан ҳатто Ўзбекистон ҳақида турли тасаввур билан келган хорижий журналистлар ҳам ҳайрон бўлишяпти. Мана, истаса қилса бўлар экан-ку”, дея таассуротлари ҳақида ёзмоқда Самарқанддаги саммитни ёритаётган Kun.uz мухбири.

👉 https://kun.uz/98723711

@yangicha_mingbuloq
Юртдошларимиз меҳнатда: Мингбулоқда салкам 50 минг тонна пахта ҳирмони яратилади

Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов Мингбулоқнинг барча ҳудудларидаги пахта дала майдонларида бўлди. Теримчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Улар билан самимий суҳбат қурилди.

Дошқозонларда тушлик учун ошлар пиширилмоқда.

— Ҳар бир теримчи учун муносиб шароитларни яратсак, пахтанинг баракаси ҳам ошади,— дейди вилоят ҳокими.

Бугуннинг ўзида тумандаги 79 та фермер хўжаликларида 8000 га яқин теримчилар меҳнат қилмоқда. Фаол теримчиларга совғалар улашилди.

@yangicha_mingbuloq