Янгича "Мингбулоқ"
269 subscribers
29.2K photos
13.6K videos
121 files
5.03K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
❤️‍🔥 «Жадид» газетасининг 26-сони билан танишинг:

📱 Онлайн ўқиш
📥 Юклаб олиш

⚫️Иброҳим ҒАФУРОВ:
«Тоза маърифат суви»;
⚫️Низомиддин МАҲМУДОВ:
«Магар чинор бўлсанг, чинордек яша...»;
⚫️Баҳодир КАРИМ:
«Тараққий»дан «Жадид»гача”;
⚫️Салим АШУР:
«Мен ватанимни, халқимни севаман!»;
⚫️А.ХАТИБЗОДА:
«Туркистонда ислом дини ва маданияти»;
⚫️Зулайҳо АБДУРАҲМОН:
«Турк улуси худ менингдур»;
⚫️Шаҳодат УЛУҒ:
«Буюк ёлғизлик»;
⚫️Абдумурод ТИЛАВОВ:
«Мангу йўлдош ва эш туйғулар»;
⚫️Муаззам СОБИРЖОН қизи:
«Қиз чиқарганга қирқ йил тегма»;
⚫️Васила ҲАБИБУЛЛАЕВА:
«Дабдаба ва даҳмаза»;
⚫️Тўлқин ТОҒАЕВ:
«Жадидлик: тил, имло ва алифбо»;
⚫️Гулчеҳра УМАРОВА:
«Мақомда улуғворлик мужассам»;
⚫️Жаҳонгир АҲМEДОВ:
«Дўппи бу – қадрият»;
⚫️Қуддус АСАД:
«Қайга бормай, бошда дўппим...».

Lotin alifbosida:
👉 @Jadid_media

@yangicha_mingbuloq
⚠️Қора рўйхатдаги маҳсулотлар

Агар соғлом ҳаёт тарафдори бўлсангиз, соғлиқ керак бўлса қуйидаги маҳсулотларни кундалик рационингиздан чиқариб ташланг!

— Ҳар қандай фастфуд
— Чипс
— Конфетлар
— Консервалар
— Майонез ва кетчуп
— Колбаса ва сосискалар
— Магазинни мевали йогуртлари
— Маргарин
— Ёғлилиги 0% ли сут маҳсулотлари.

@yangicha_mingbuloq
#Кун_Тарихи

Бугун  26-Июнъ Чоршанба :

🇺🇳 БМТ — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

🌏 Тиш чўткасининг туғилган куни

🇧🇾 Беларус - Прокуратура ходимлари куни

🇦🇿 Озарбайжон - Қуролли кучлар куни

• 1770-йил Қамоқда ўтирган исёнчи инглиз Уилям Аддис тиш шўткасини ўйлаб топди

• 1925-йил Голливудда Чарли Чаплиннинг «Олтин васвасаси» фильмининг премераси бўлиб ўтди

• 1945-йил Сан-Франциско конференциясида 50 давлат вакиллари БМТ уставини имзоладилар

• 1945-йил СССРда Совет Иттифоқи Генералиссимус унвони жорий қилинди

• 1960-йил Мадагаскар мустақиллиги эълон қилинди
.

@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқлик юртдошимиз "От спортининг от устида кураш" тури бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

Дамкўллик Қобилжон Эгамбердиев, Нодиржон Жунайдуллаев ва Аҳадбек Солижонов 21-23 июн кунлари Казан шаҳрида (Россия Федерацияси) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Россия, Монголия, Венгрия ва Хитой давлатлари орасида  Ватанимиз шаънини улуғлаган Чавандозлар мактаби спортчилари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

5 ой ичида 60 нафар
ўқувчи автоҳалокат оқибатида вафот этган

Катта йўллардаги мактаб ўқувчилари хавфсизлигига ким маъсул?

Аксарият мактаблар олдида пиёдалар йўллакчалари мавжуд эмас. Оқибатдоа сўнгги 5 ой ичида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ ЙТХ содир бўлган. ва 65 нафар ўқувчи вафот этган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Marry me учун аҳолидан узр сўради

“Исрофгарчиликни тўхтатишимиз кераклигини кўп марта айтганман. Ҳеч бўлмаганда бўлажак куёвим мени қўллаб-қувватлаб, ўйлаб қадам босиши керак эди. Агар президентнинг қариндоши бўлмоқчи бўлса, ўзини ва давлат раҳбарини ҳам танқид остига қўймаслик ҳақида ўйлаши керак. Менимча, у ҳали ёш. Оддий тарзда ҳам қўл сўраш мумкин. Бир-бирларини ёқтиришса, жияним рад этармиди”, — деган Садир Жапаров.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
🔥 Эртага яъни 27 июнь куни республика аҳолиси мавсум учун энг иссиқ ҳарорат тўлқини билан тўқнашади.

27 июнь куни респуликанинг кўплаб аҳоли яшаш пунктларида кундуз куни харорат максимуми +40 даражадан юқори кўтарилади.

Яхлит шаклга эга паст босимли атмосфера соҳаси мазкур иссиқлик тўлқинини (эҳтимолий термик депрессия жараёни) келтириб чиқармоқда.

Масалан, Ўзгидрометнинг келаётган 1 сутка учун тақдим этаётган прогнозларида ҳам жанубий вилоятларда ҳаво харорати +44°С, пойтахтда +41°С, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42°С ҳамда Фарғона водийсида ҳам +41°С га етиши маълум қилинган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сомон қолдиқларини ёққан фуқаро 19 миллион жаримага тортилди

У 10 гектар ер майдонини ёқиб юборган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Тошкентда 2 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилмоқда

Айни дамда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 26-июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158 килограммдан зиёд наркотик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинмоқда.

Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан ташкил этилган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Қабул жараёни якунланди

Абитуриентлар сони охирги 6 йилда энг кам миқдорни ташкил этди.

Кеча тунда абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан:

бу йилги битирувчилар — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.

Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):

2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.

@yangicha_mingbuloq
❗️ «Сайёралар қотили» 27 июнь куни Ерга яқинлашади

Олимлар томонидан «сайёра қотили» деб аталган катта астероид Ер томон ҳаракатланмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 27 июнь куни у бизга 6,6 миллион км масофада яқинлашади.

Астероид сўнгги 125 йил ичида сайёрамизга яқинлашган энг катта космик объектлардан бири сифатида тан олинган. Астероиднинг Ер яқинидаги навбатдаги «ташрифи» 2089 йилда кутилмоқда. У сайёрамизга ҳозиргидан икки баравар яқин — 2,7 миллион км масофада яқинлашади.

@yangicha_mingbuloq
⚡️“Свет” ва газдан узиб қўйилганларни қайта улашда тегишли тўловларни тўлаш бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️
Эски сувларда чўмилманг, ўлимга олиб келиши мумкин, айниқса бассейнларда.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

@yangicha_mingbuloq
⚡️Недерландия собиқ Бош вазири Марк Рютте НAТО Бош котиби бўлди

Брюссельдаги НAТОнинг 32 давлати элчилари Рюттени келаси 5 йил давомида альянс раҳбари бўлишини маъқуллади.

Амалдаги бош котиб Столтенбергнинг ваколатлари 1 октябрда тугаши билан Рютте альянсни бошқаришга киришади.

@yangicha_mingbuloq