Янгича "Мингбулоқ"
249 subscribers
34.8K photos
14.7K videos
143 files
7.24K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#ФАЛСАФИЙ_САТРЛАР

☝️Тарихдан олинадиган ягона сабоқ шундаки, одамлар тарихдан ҳеч қандай сабоқ олишмайди.

Бернард ШОУ,
"Фалсафий сатрлар"дан

@yangicha_mingbuloq
Кийимдаги қайси доғни қайси восита кетказади?

Яқинларга юбориб қўямиз, кийимлар ва матолардаги доғларни кетказиш усулларини билиб олсинлар.

@yangicha_mingbuloq
Наманган вилояти делегацияси ишчи ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифида Янгиқўрғон ва Ахси районларини боғловчи Кербен чегара постини очиш бўйича топшириқ берганди. Айни пайтда ушбу жараён қизғин давом этмоқда.

Ахсикент археология парки директори Анвар Икром бошчилигидаги туризм соҳасидаги тадбиркорлар,  туроператорлар ва меҳмонхона эгаларидан иборат делегацияни Ахси райони ҳокими Замирбек Сиддиқов бошчилигидаги расмийлар кутиб олишди.

Дастлабки манзил,  Сафед Булон қишлоғидаги Шоҳ Фозил тарихий мажмуаси бўлди.  Ундан сўнг Ахси районидаги табиат инъоми - Подшоота сой бўйлаб то Қапчиғай дарасигача давом этувчи Қашқасу миллий табиат қўриқхонасига ташриф буюрилди.

Минглаб гектарда ястаниб ётган ушбу экоҳудуд ўзининг ноёб ўсимликларга,  баҳайбат арчаларга ва  энг асосийси Подшоота сойи суви билан машҳур. Делегация вакиллар Подшоота зиёратида бўлиб,  дуо-фотиҳа қилдилар.

Маълумот учун,  Қирғизисғон Наманганнинг энг асосий туризм ҳамкори бўлиб,  ўтган бир ойда 63--Халқаро гуллар фестивалига 150 мингдан ортиқ қирғиз қардошлар ташриф буюришди.

Делегациянинг ишчи сафари давом этмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#20june #uzbekiston24

Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёев раислигида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг МТРК "Ахборот 24" дастури учун берган интервьюси билан танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманганда бола ўғриси қамоққа олинди

47 ёшли эркак кўчада ўйнаб юрган 11 ёшли қизни алдаб, ўзининг хонадонига яшириб қўйган.ИИБ ходимлари ўғирлаб кетилган қизни эркакнинг уйидан топишиб, оила аъзоларига қайтаришган.

Азиз ота оналар фарзандларингизга этиборли бўлинг❗️

@yangicha_mingbuloq
#Факт

❗️30% дан ортиқ одамлар нонушта қилишмайди.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Сувонқулов Ахмад Худайшукурович – “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Chevrolet Cobalt учун 21-июнь соат 11:25 ҳолатига кўра 4 280 та шартнома тузилди

@yangicha_mingbuloq
САҲАРХАНДА

Милицияга ишга кирмоқчи бўлган йигит барча комиссиядан ўтиб, охири бошлиқнинг ҳузурига суҳбатга кирибди.⠀
Бошлиқ:⠀
— Хўш, мана, комиссиядан яхши ўтибсан. Қани айт-чи, Кумушга ким заҳар бериб ўлдирган?⠀
— Билмайман, ўртоқ бошлиқ.⠀
— Ньютонни бошига тепадан нима тушган?
— Уни ҳам билмайман...⠀
— Сенга бир ҳафта муҳлат. Аниқлаб келасан!..
Йигит уйига келса, отаси сўрабди:⠀
— Ҳа, ўғлим, ишга олишдими?
Йигит оғзи қулоғида бўлиб нима дермиш:
— Ҳа, олишди. Биринчи иш кунининг ўзидаёқ иккита жиноий иш ҳам топширишди!..

@yangicha_mingbuloq
#Bugungi_kun_hikmati

Инсонлар фақат ўзларига етишмайдиган нарсалар тўғрисида гапиришади. Ким оч қолган бўлса овқат ҳақида, пули йўқ одам, пул ҳақида... Бизнинг олигарх ва банкирларимиз эса маънавият ҳақида гапиришади.

Зигмунд ФРЕЙД

@yangicha_mingbuloq
Қурилиш объектида тарғибот учрашуви ўтказилди

Мингбулоқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори катта сержант Шукурулло ОМОНУЛЛАЕВнинг хабар беришича - Тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида янги қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда қурилиш жараёнида қурувчилар томонидан ёнғин техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманнинг Тўпсада МФЙда жойлашган 32-сонли Давлат Мактабгача таълим муассасасини барпо этилаётган ишчи-ходимлари билан профилактик тарғибот, тушунтириш ишлари олиб борилиб, сохага оид йўриқномалар берилди.

Тадбир давомида объектда фавқулодда вазият ёнғинларни олдини олишга қаратилган тадбирларга риоя этилиши, фуқаро мухофазаси тузилмалари ташкил этилгани, фавқулодда вазият ёнғинлар содир бўлганда амалга ошириладиган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.

@yangicha_mingbuloq
#Online

“Ахсикент - Наманган туризмида туб бурилиш ясайдиган ноёб объектга айланади, бу ер вилоятга катта шуҳрат ва иқтисодиётга манфаат келтиради”

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ахсикент" археология паркида бўлиб, давом этаётган қурилиш ишлари, шунингдек, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида режалаштирилаётган экотуризм дам олиш масканига ишланган лойиҳа-таклифлар  билан танишди.

"Ахсикент" улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади.

Айни пайтда бу ерда тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда. Ушбу объектлар шу йилнинг охиригача битказилиши режалаштирилган. Улар юқоридаги кириш қисмидан то тубигача яхши сақланган бўлиб, устки томонларини тиклаш жараёнлари давом этмоқда. "Ахсикент" экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев қазиш ишларига оид янги маълумотларни тақдим этди.

Вилоят ҳокими қурилиш ишларини тезлаштириш, бунинг учун барча шароитлар яратилиши ҳақида кўрсатмалар берди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube