Янгича "Мингбулоқ"
270 subscribers
29.7K photos
13.7K videos
122 files
5.22K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мавлавий Намангоний мақбараси обод этилмоқда


Янги Наманган туманида жойлашган Мавлоно қабристони ҳудудидаги Мавлавий Намангоний мақбарасида вилоят раҳбари ташаббуси билан катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу ердаги Мавлавий Намангоний ва бошқа улуғ зотлар мақбараларидан иборат меъморий комплекс мукаммал таъмирланиб, обод этиляпти.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Қурбон ҳайити арафасида қадамжодаги қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Ўтганларнинг рухи ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Маълумот учун: Мавлавий Намангоний мақбараси XVII асрнинг иккинчи ярмида яшаган машхур шоир ва олим Мавлавий Муллахўжа хотирасига бағишлаб қурилган бўлиб, қурилиш санаси XVIII-XIX асрларга тўғри келади. Дастлабки таъмирлаш ишлари XIX асрда бўлиб, унда мақбарага гумбаз ўрнатилган. Кейинчалик 1875 йил, 1905 йил ва 1957 йилларда реконструкция қилинган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Набиралар ўрнига "Кўкнор" тарбиялаган жиноятчи

Наманганлик 57 ёшли фукаро ўз уйида "Кўкнор" ётиштирган

@yangicha_mingbuloq
⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 14 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 6,21 сўмга арзонлаб, 12 614,80 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси эса ошди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

⚡️Тўйдан кейин "АСАЛ ОЙИ" ни қамоқда ўтказади энди

Куёвбола ва унинг ўртоқларига 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

‼️ Кеча атиги 200$ пул учун камидa 9 та мошинани пачоқ қилган шоввозларга ЧОРА КЎРИЛДИ.

P.S.: Эсда қоладиган кун бўлибди 🤦‍♂️

@yangicha_mingbuloq
👶🏻👧🏻 Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?

Статистика агентлигига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 374,4 минг нафар туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:

— ўғил болалар – 180,4 минг нафар;
— қиз болалар – 167 минг нафарни ташкил этган.

@yangicha_mingbuloq
20242025_o‘quv_yili_bakalavriat_ta’lim_yo‘nalishlari_uchun_qayta.pdf
259 KB
#диққат #тарқатинг

Абитуриент учун муҳим: Абитуриентлар ҳозир фанлар мажмуасини танлаганда келгусида қайси йўналишларга кириши мумкин?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанлар мажмуасининг остида қайси йўналишларни танлаш мумкинлиги кўрсатилган жадвални тақдим этди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

Андижонда 10 ёшли (4 синф  мактаб уқувчиси) IELTS тил билиш сертификатидан 6.5 баллни қўлга киритди

Ота-оналар фарзандингизга бу натижани кўрсатиб рухлантиринг! Улар ҳам эплай олади!

Сен қачон IELTS оласан? IELTS ўқиётганларга жўнатиб қўйинг )

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида оламдан ўтди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


@yangicha_mingbuloq
Инсон тафтини инсон олади...
Мингбулоқ тумани 2-сектор  ҳудудидаги "Дамкўл" МФЙ еттилиги билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими,  Махаллалар уюшмаси туман бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари, "Дамкўл" маҳалласи еттилиги, Бувижонлар мактаби аъзолари иштирок этдилар.
 
  Маҳалла масъуллари иштирокидаги учрашувда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, ҳашарлар уюштириш орқали кўчалар ва қабристонлар ободлигини таъминлаш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, кириб келаётган Қурбон ҳайит байрами муносабати билан "Инсон тафтини инсон олади" шиори остида йўқлов тадбири ташкил этилди. "Бирлашган" кўчасида яшовчи 1949 йилда туғилган Бадалов Кенжабой, "Намуна" кўчасида яшовчи 1939 йилда туғилган Абдулхакимов Абдурахим оталар холидан хабар олиниб, кўнгиллар шод этилди.

@yangicha_mingbuloq