Янгича "Мингбулоқ"
275 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.53K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ тумани 2-сектор  ҳудудидаги "Баланд Гуртепа" МФЙ еттилиги билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Нуроний" жамғармаси раиси М.Саидмуродова,  Адлия туман бўлими вакиллари, "Баланд Гуртепа" маҳалла раиси И.Мамадалиев, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи  раиси У.Каюмов, республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси раҳбари Д. Жўрабоева, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари, Бувижонлар мактаби аъзолари иштирок этдилар.
 
Маҳалла масъуллари иштирокидаги мулоқотда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, ҳашарлар уюштириш орқали кўчалар ва қабристонлар ободлигини таъминлаш, Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан кекса авлод вакиллари холидан хабар олиш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

@yangicha_mingbuloq
#Диққат

‼️Қурбон Ҳайит намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

👉 @Tezkor24official
#Тезкор
⚡️⚡️Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрон юрак хуружининг олдини олади

“Узоқ умр ичимлиги”, шунингдек, саломатлик учун бир қанча фойдали хусусиятларга эга.

@yangicha_mingbuloq
⚡️ Қурбон ҳайити куни Тошкентда автобуслар ҳам бепул ишлайди

Қурбон ҳайит байрами муносабати билан автобус йўналишлари, шунингдек, метро йўловчиларга соат 03:00 дан 10:00 гача бепул хизмат кўрсатади.

16 июнь куни жамоат транспорти масжидлар ёнидан эрталаб соат учдан бошлаб ҳаракатланади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор #диққат

Ноткоин, биткоин каби Крипто-активлар билан ноқонуний муомала қилган яна бир йигит қамалди 😱😨

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 20 ёшли йигит ўз телефонида ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширгани аниқланган. Унга телефонини мусодара қилган ҳолда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Очиқ платформада эълон қилинган суд қарорларига кўра, сўнгги 1 ҳафтада республикада крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузишга доир ўнга яқин иш кўрилган.

@yangicha_mingbuloq
🇦🇲 Пашинян Арманистон КХШТдан чиқишини айтди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Поездлар нархи яна оширилди

Бу жорий йилда учинчи бор нарх оширилиши ҳисобланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини эълон қилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ нархларнинг оширилишга сабаб бўлган бир нечта омилларни санаб ўтган.

"Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда",дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарида.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гилос қанд касалликларининг олдини олади

Мева II турдаги қандли диабетга чалинганлар учун идеал углевод манбаи ҳисобланади.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Энергетика вазири Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори билан учрашди

Унда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича МАGATE билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

@yangicha_mingbuloq