Янгича "Мингбулоқ"
261 subscribers
33.2K photos
14.2K videos
135 files
6.64K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган туманида 300 АҚШ доллари эвазига хайдовчилик гувохномаси ва'да қилган фуқаро қўлга олинган ⚡️

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

@yangicha_mingbuloq
#ДИҚҚАТ

❗️16 июнь, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг!

@yangicha_mingbuloq
Бугун 12-июнь – Бутунжаҳон қизил атиргуллар куни.

Қизил атиргуллар дунёдаги энг машҳур севги муҳаббат рамзи ҳисобланади. Бунинг яққол исботи йигитлар севгилисига қизил атиргул билан дил изҳори қилишидир.

Шу фурсатдан фойдаланиб севганингизга ёки аёлингизга ушбу постни юбориб, хурсанд қилиб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Прокурор, терговчи ва адвокат қамоққа олинди

ДХХ Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурорини, Тошкентда Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчисини ва Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокатини тезкор тадбирлар вақтида қўлга туширибди.

@yangicha_mingbuloq
Барча ота-оналар, шу нарсага қаттиқ эътибор беринг!!!

❗️Ибн Сино бобомизнинг маслаҳати!

КИМКИ, боласини 12 ёшгача урса, сўкса, хўрласа ва «одам бўлмайсан» деб камситса, келажакда у албатта «баттол» бўлади.

БАТТОЛ НИМА?

Баттол - меҳрсизликдир.
Келажакда у хўрланган, ота-онага қарамайдиган ва ғамхўрик қилмайдиган инсон бўлади.


❗️Яқинларга ҳам улашинг

@yangicha_mingbuloq
#диққат

❗️Қурбон ҳайити муносабати билан:

Uzbekistan Airways 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та шаҳар, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Термиз ўртасида амалга оширилади.

Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@yangicha_mingbuloq
#ана_холос

Ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги фильм Канн фестивалида мукофотланди

Америкалик режиссёр томонидан суратга олинган ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги фильм 77-Канн кинофестивалида “Олтин пальма япроғи” билан тақдирланди.

Фильмнинг бош қаҳрамони фоҳишалик билан шуғулланадиган ўзбек қизи сифатида тасвирланади. Кино бир неча кундан буён турли музокараларга сабаб бўляпти. IMDb рейтингида эса 7,5 балл билан баҳоланган. Қайд этиш жоизки, ушбу рейтингда фильмларнинг 7 дан баланд баҳоланиши яхши кўрсаткич.

Фильмнинг номи ҳам ўзбек қизининг исми билан аталган – “Анора”. Америкалик режиссёр Шон Бейкернинг ушбу киноси комедик-драма жанрида суратга олинган. Бош ролларни Майки Медисон, Марк Эйделштейн ва Юра Борисов ижро этган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда шу ҳафта ичида экстремал ультрабинафша нурланиш кузатилиши айтилмоқда.

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Мутахассисдан изоҳ оламиз.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
⚡️Россиядан мигрантларни чиқариб юбориш режими жорий этилиши мумкин

Давлат думаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Янги режим Россияда қонуний бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланилади. Режим қўлланилган мигрантлар яшаш жойини ўзгартириши, машина ҳайдаши, мулк сотиб олиши, никоҳдан ўтиши ва пул ўтказмалари амалга ошириши мумкин бўлмайди.

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🌐 "Q8 Press": Самарқанд Инсон ҳуқуқлари бўйича IV форумни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда


Кувайтнинг етакчи "Q8 Press" электрон нашрида "Халқаро ҳамжамият иштирокда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада шу йилнинг 13-14 июнь кунлари ўтказиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми "Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги ва барқарор ечимлар топиш" мавзусида ташкил этилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Сувда хавфсизлик қоидалари.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат бериб ҳаётига зомин бўлманг!!!

@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқ тумани 2-сектор  ҳудудидаги "Баланд Гуртепа" МФЙ еттилиги билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Нуроний" жамғармаси раиси М.Саидмуродова,  Адлия туман бўлими вакиллари, "Баланд Гуртепа" маҳалла раиси И.Мамадалиев, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи  раиси У.Каюмов, республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлинмаси раҳбари Д. Жўрабоева, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари, Бувижонлар мактаби аъзолари иштирок этдилар.
 
Маҳалла масъуллари иштирокидаги мулоқотда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, ҳашарлар уюштириш орқали кўчалар ва қабристонлар ободлигини таъминлаш, Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан кекса авлод вакиллари холидан хабар олиш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

@yangicha_mingbuloq