Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.5K photos
15.2K videos
153 files
7.82K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
САИД АҲМАД - асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саидаҳмад — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкент рассомлик билим юртида, Тошкент педагогика ин-тида ўқиган (1940—43). «Муштум» жур. (1938—39; 1955—57), «Ёш ленинчи» газ. (1940—41), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1941 — 43)да, «Қизил Ўзбекистон» газ. (1943 — 47) ва «Шарқ юлдузи» (1948 — 50; 1957—59) жур. да адабий ходим.

Биринчи ҳикоялар тўплами — «Тортиқ» (1940). «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» (1960), «Чўл оқшомлари», «Одам ва бўрон» тўпламларига кирган ҳикояларида замондошларининг мураккаб тақдири, руҳий кечинмалари эҳтирос билан акс эттирилган. Саид Аҳмад ўз ҳикояларида Ойбекнинг психологик тасвир маҳорати, Ғафур Ғуломнинг юмори, Абдулла Қаҳҳор баёнидаги лаконизмдан ўрганишга интилган ва улар ижоди Саид Аҳмаднинг ёзувчи бўлиб етишишида «дарслик» вазифасини ўтаган. Айни пайтда у ҳажвчи, юморист сифатида танилган. Ижодининг каттагина қисми ҳажвий-юмористик ҳикоялар, қиссалар, комедиялардан иборат. Романларида ҳам юмористик йўналиш муҳим ўрин тутади. Унинг юмористик маҳорати «Келинлар қўзғолони» (1976), «Куёв» (1986) комедияларида ёрқин намоён бўлган. «Келинлар қўзғолони»даги халқона юмор б-н йўғрилган Фармон биби миллат менталитетини, ўзлигини, кучли ва ожиз жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган бетакрор образ даражасига кўтарилган.


«Уфқ» трилогияси (1964—74), «Жимжитлик» романи (1988) адиб ижодида алоҳида ўрин тутади. «Уфқ» романи 20а. миллат ҳаётининг ўн йиллик даври — 2-жаҳон уруши, уруш ва урушдан кейинги йиллар воқеаларини ўз ичига олади. Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу мусибатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзувчи истеъдодига хос эҳтирос, зўр илҳом билан акс эттирилган. Асарда Икромжон, Жаннат, Азизхон, Дилдор, Асрора каби теран, халқчил, ёрқин миллий образлар яратилган. «Жимжитлик» романида эса сиртдан тинч, сокин кўринган шўро даврининг ички драмалари, тузум инқирози бутун кескинлиги, шиддати б-н кўрсатилган. Асардаги деярли барча етакчи персонажлар фожеий қисмат эгаларидир. Роман ўзининг асов, «бебош» ифода тарзи билан жозибалидир.

Саид Аҳмад истиқлол йилларида ҳам ҳаётдаги ўзгаришлар ҳақида кўплаб мақола, бадиалар ёзди, аввалгидек қувноқ юмористик, жўшқин лирик ҳикоялар яратди. «Хандон писта» (1994), «Бир ўпичнинг баҳоси» (1995) ҳажвий тўпламлари, «Йўқотганларим ва топганларим» (1998), «Қоракўз мажнун» (2001), «Киприкда қолган тонг» (2003) китоблари, 3 жилдли «Танланган асарлари» (2000) чоп этилди. «Йўқотганларим ва топганларим»да Ғафур Ғулом, Ойбек, Миртемир, Шайхзода, Саида Зуннунова ва б. бир қатор забардаст ўзбек ёзувчи ва шоирларининг жонли қиёфасини бадиий бўёқларда ифодалаб берди.

Истиқлол туфайли одамлар қисмати ва руҳиятидаги эврилишлар ҳақида баҳс этувчи «Қоракўз мажнун», «От билан суҳбат», «Азроил ўтган йўлларда» ҳикоялари, қатағон даври хотиралари билан боғлиқ «Борса келмас дарвозаси», «Тақдир, тақдир…», «Офтоб ойим» ҳикоялари, адибнинг ўзи яқиндан мулоқотда бўлган устоз адиблар, тенгдошлари, шогирдлари ва, ниҳоят, ўз ҳаёт ва ижод йўли ҳақидаги хотираэсселари мустақиллик даври ўзбек адабиётида муҳим ҳодиса бўдди. Саид Аҳмад гагина хос нозик кузатишлар, эркин, асов бир руҳ, ҳам ҳазин, ҳам нурли, покиза туйғулар, беғубор ҳазилмутоибалар билан йўғрилган хотираэсселар бу жанрнинг замонавий ўзбек адабиётидаги энг яхши намуналари қаторида туради. Фельетон жанрида хам самарали ижод қилган. 1947 й. «халқ душмани» сифатида ҳибсга олинган.

Сталин вафотидан сўнг оқланган. «Келинлар қўзғолони», «Куёв» комедиялари ҳоз. Ўзбек миллий академик театрида, «Келинлар қўзғолони» дунёнинг кўплаб мамлакатларида саҳналаштирилган. «Уфқ» асари асосида драмалар, «Ўзбекфильм» киностудиясида «Муҳаббат можароси» фильми (1970) ва б. яратилган. «Дўстлик» (1996), «Буюк хизматлари учун» (1997) орденлари билан мукофотланган.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат

‼️Ўзбекистон мактабларида 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Ота-оналар шу санадан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.

Болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат #Тарқатинг
☄️Бугун Ўзбекистонга кучли магнит бўрони ёпирилади ва ярим тунгача давом этади 🤕

Магнит бўрони таъсирида бош оғриғи, қон босимнинг кўтарилиши, сурункали касалликларнинг кучайиши, бўғимлардаги оғриқ кузатилиши мумкин. Бундай кунларда қуёшга чиқмай кўпроқ дам олиш, ёғли ва аччиқ овқатларни емаслик, кўпроқ чой ва сув ичиш керак.

@yangicha_mingbuloq
ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАРИ УЧУН

Бугунги футбол (10 июнь) эсдан чиқмадими? 18.50 дан "СПОРТ" ТВ да Ӯзбекистон (23) - Мали (23)
Ӯртоклик ӯйини бошланади.
ЭРТАГА ЭСА ДАХШАТ ӮЙИН
ӮЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КОМАНДАМИЗ ЖЧ ОХИРГИ САРАЛАШ ӮЙИНИНИ ТЕХРОНДА ЭРОН МИЛЛИЙ КОМАНДАСИ БИЛАН ӮТКАЗАДИ.
Ӯйин вақти ҳақида эртага қӯшимча хабар берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

@yangicha_mingbuloq
ҲАЁТ ДАРСИ Обрўйингиз ҳақида қайғурманг. Агар у яхши бўлса, у сизни юксакка кўтаради. Аммо у сохта бўлса, уни поклаш осон кечмайди. Ҳамиша қандай ишлашингиз ҳақида ўйланг. Оилангизга айтишдан уяладиган бирор бир иш қилманг. Ҳаётдан завқланинг ва бу лаззатланишни ақлу-у идрок билан муҳофаза қилинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёл рашк қурбони бўлди

Истанбулнинг Фотиҳ туманида яшаган Доғукан Уғур 2 йил аввал уйланган ўзбекистонлик аёлни рашк туфайли ўлдирди, сўнгра уларни таништирган одамни ҳам бориб пичоқлади. Ходиса тафсилотлари видеода (туркча)

@yangicha_mingbuloq
Хайрли амалларда бардавом бўлайлик... Мингбулоқ тумани Ўзгариш маҳалласида "Махалла еттилиги", махалла нуронийлари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Учрашувга "Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси, Сенатор И.Х.Нажмиддинов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими М.Саидмуродова, туман ҳокими ўринбосари Ж.Рахимов, туман Маҳаллалар уюшмаси бошлиғи О.Қодиров, Республика маънавият ва маърифат туман бўлинмаси рахбари Д.Жўрабоевалар иштирок этдилар. Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғинлари еттилиги ҳамда нуронийлар ҳамкорлигида самарали иш ташкил этиш, "Кексалар маслаҳат гуруҳлари ёшлар тарбиясига масъуллиги, бувижонлар мактаби, ажримларни олдини олиш, қабристонларни обод қилиш каби амалга оширилаётган ишлар мухокама этилди ва бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, учрашувда фаол нуронийлар ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

@yangicha_mingbuloq