Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.5K photos
15.2K videos
153 files
7.82K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#диққат #тарқатинг

🕶🌞 Айни кунларда қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақмаслик кўз касаллиги катарактага олиб келади 😳

Шифокорнинг сўзларига кўра, айни ёз кунларида қуёшдан келаётган нурлардан химояланмаслик кўзнинг тузилмаларида ултрабинафша нурларининг аста-секин тўпланишига олиб келади, бу эса кўп сонли эркин радикалларнинг шаклланишига олиб келади.

Бундай касалликларнинг олдини олиш учун кўзойнак тақишингиз керак!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

☄️СУД БОШЛАНДИ

“Бахти Ташкентский” судья томонидан сўроқ қилинди.

Судья Бахтиёр Қудратуллаевдан унинг шахси ва олдин қилган жиноятлари ҳақида сўради.

Бугун Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Бахтиёр Қудратуллаев ва 37 нафар шахсларга нисбатан суд иши бошланди.

@yangicha_mingbuloq
⭐️ Ushbu haftaning super narxlari aynan siz uchun! ⭐️

Do‘stlar, sizga unumli narxlar to‘plamimizni taqdim etishdan nihoyatda xursandmiz! 🔥 Korzinkalarimizda sevgan mahsulotlaringizni chegirmalar bilan xarid qilishingiz mumkin 😍 Ko‘plab unumli takliflar sizni kutmoqda!

Supermarketlarimizga keling va keng tanlovli mahsulotlarimizni foyda bilan xarid qiling! 🤩

Super narxlardagi mahsulotlar to‘plami bilan bizning saytimizda tanishib chiqishingiz mumkin.

🗓 Takliflar 30-maydan 5-iyungacha amal qiladi.

Premial Lixiang L7 yo‘ltanlamasi aynan sizniki bo‘lishi mumkin! Visa kartasidan foydalanib 200 000 so‘mga xaridlar qiling va o‘yin ishtirokchisiga aylaning!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳақорат сизга қаратилмаган бўлса ҳам, ҳақорат қилган инсон 15 суткага қамалиши мумкин.

Оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан жамоат жойларида бўлган вақтингиз, сизни ноқулай вазиятга солиб баланд овозда сўкинаётган инсон 15 суткага қамоққа олиниши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
Ўн хил сўз фарзандингиз руҳиятини барбод қилади:
1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш.
2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш.
3. Бошқаларга солиштириш фарзанднинг ўзидаги камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.
4. «Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй аҳмоқ, сендан ҳеч қандай фойда йўқ», дея фарзанднинг қалбини синдириш.
5. «Бошингни ёраман, қонингни ичаман...» деб таҳдид қилиш.
6. Қаноатлантирмасдан, ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.
7. «Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг...» каби сўзлар билан қарғаш.
8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.
9. «Муайян бир ишни бажарсанг, сени яхши кўраман», «Бундай қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман», «Мана буни есанг ёки ютсанг, ёки дарс тайёрласанг, сени яхши кўраман», деб, яхши кўришига маълум бир ишларни шарт қилиб қўйиш.
10. «Эркак киши йиғламайди», «Жим бўл, ҳали сен гапиришга ёшлик қиласан», «Бу бола мени жинни қилади», «Менинг кучим етмаяпти, Аллоҳ жазойингни берсин» каби улкан хато сўзларни ишлатиш.
Сиз тарбиячиларнинг қайси турига мансубсиз?
– Фарзандингизни ўйнатиб, сайр қилдирсангиз, демак, сиз яхши отасиз.
– Фарзандингизга ўзи ўйнаб, вақтичоғлик қилишига рухсат берсангиз, демак, сиз сабрли отасиз.
– Фарзандингизга тафаккур қилиши, қобилиятларини ривожлантириши ва ихтиролар қилишига шароит яратиб берсангиз, демак, сиз кашфиётчи ота экансиз.
Энди кимда буларнинг барчаси жамланган бўлса, у инсон фарзандлари учун меҳрибон, ёқимли ва ноёб тарбиячидир.
Айтишларича...
Ўтган асрларда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, «бисмиллаҳ»ни айтиб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб, эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим, ёки моҳир йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота-боболаримиздан буюк шахслар чиққан.
Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фақат фарзандини ухлатиш учунгина эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир...
Фарзандингиз ҳам...
Сиз каби инсондир. Унинг ҳам ҳис-туйғуси бор ва у ҳам маҳзун бўлади. Унинг ҳам ўзига яраша ғурури бор десам ҳам муболаға қилмаган бўламан. Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзандингизни ёшлигида ҳурмат қилсангиз, кексайганингизда у ҳам сизни ҳурмат қилиб, қадрлайди.
Сиз етиштирган мева
Агар фарзандингизни ажнабий, яъни урф-одати ва дини бошқача бўлган мактабга жойласангиз ва у ерда у ажнабий ўртоқлар орттирса, сизнинг эса тарбия беришга вақтингиз бўлмаса, «фарзандим бошқа кишининг фарзандига айланиб қолди», деб ўтирманг! Бу ўз қўлингиз билан етиштирган мева бўлади!
Бир кун келиб...
Фарзандлар билан бирга ўтириш, уларга таълим-тарбия беришда йўл қўйилган катта нуқсон-камчилик асоратини идрок қилмаймиз...
Бир кун келиб, гап кор қилмайдиган, ўнглаб бўлмайдиган, уриниш наф бермайдиган ҳолга келгандагина, у нуқсон ва эътиборсизликнинг оқибатини тушуниб етамиз.

@yangicha_mingbuloq
#ҚОНУНЧИЛИК
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

☝️Қонунчиликка кўра, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: 

👉фуқароларга БҲМининг 25 бараваридан 30 бараваригача (8 млн. 500 минг сўмдан 10 млн. 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;

👉мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача (13 млн. 600 минг сўмдан 17 млн. сўмгача) миқдорда жарима;

👉3 йилгача
муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.

❗️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда бунақа томорқа йўқ бўлса керак😍😍😍

Мингбулоқ тумани Қўриқобод маҳалласи «Баҳор» кўчасида яшовчи Олимжон ота Иброҳимов хонадонида бўлиб, томорқасини кўрганда «жаннат»ни кўргандек бўлдик.

Ўзингиз кўриб бир бахо беринглар. Томорқада йўқ нарсани ўзи йўқ😍😍😍

@yangicha_mingbuloq
5 июнь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Форум "Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш" мавзусида ўтказилади.

🌐 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
Мактаб ўқувчиси оғзида электрон сигарет портлади 😨

Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида юз берган воқеада 14 ёшли ўсмир 7 тишидан айрилган, жағи ёрилиб, юзи ва бўйни куйган. Операцияда унинг юқори жағи тикланган ва реабилитацияга юборилди. Қурилманинг портлаш сабаблари ҳозирча номаълум.

Ҳозирда бу каби тамаки қурилмалари Ўзбекистонда ҳам авж олган. Барча ота-оналарга юбориб қўямиз, болаларига эътиборли бўлишсин.👇

@yangicha_mingbuloq
❗️Биткоин, ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилиш Ислом динида шаръан жоиз ҳисобланмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази маълум қилди.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат

⚡️Энди интернетда фаолият юритаётган сохта “психолог”лар қонун билан тартибга солинади

“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар сони 10 баробар ошди

Таълим вазирлигининг таъкидлашича, имтиҳон топшириш жараёнига бўлган юқори эътибор шундай натижага сабаб бўлмоқда.

@yangicha_mingbuloq