Янгича "Мингбулоқ"
275 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.53K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ дўстлик истироҳат боғида фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун, туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан «Ойбек» маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Фуқаролардан 15 га яқин мурожаатлар тингланди.

Муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқда 16 нафар талабанинг контракт суммаси тўлаб берилди

Бугунги ўтказилган қабул давомида олий таълимда таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги ёшларнинг тўлов контрактининг бир қисми тўлаб берилди.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@yangicha_mingbuloq
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафоти муносабати билан мотам эълон қилган давлатлар:

🇮🇷 Эрон — 5 кун;
🇸🇾 Сурия — 3 кун;
🇱🇧 Ливан — 3 кун;
🇮🇶 Ироқ — 1 кун;
🇮🇳 Ҳиндистон — 1 кун;
🇹🇷 Туркия — 1 кун;
🇵🇰 Покистон — 1 кун;
🇹🇯 Тожикистон — 2 кун.

@yangicha_mingbuloq
🌹 Бугун 21-май — Бутунжаҳон атиргуллар куни

Атиргуллар ҳамма учун машҳур севги ва меҳр рамзидир. Кўпчилик қизил атиргуллар гуллар тилида "Мен сени севаман" дейишига ишонишади.

Бугунги кунда эркаклар, қоида тариқасида, ўзларининг танланганларини ажойиб қизил атиргуллар гулдастаси билан қувонтирадилар.

Шу фурсатдан фойдаланиб севганингизга ёки аёлингизга гул совға қилинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Фарзандингиз асабийми? Ўйинчоқларни отиб, ётиб олиб йиғлаб, хархаша қиладими?

Бундай болаларга кўпроқ маккажўхори беринг.

@yangicha_mingbuloq
#Кун_Тарихи

Бугун 21-Май Ceшанба :

🇺🇳 БМТ – Халқаро чой куни

🌏 Бутунжаҳон медитация куни

🇺🇿 Ўзбекистон -  Кутубхоначилар куни

🌐 1904-йил Парижда ФИФА - Халқаро футбол федерациясига асос солинди

🇾🇪 🇱🇧1945-йил Сурия ва Ливан Франциядан мустақиллигини эълон қилди

🚀 1956-йил АҚШ биринчи водород бомбасини синовдан ўтказди

1963-йил хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Охунжон Мадалиев (2000) туғулган


@yangicha_mingbuloq
⚡️ Бугун яна ультрабинафша нурланишининг ҳаддан ташқари даражаси кузатилмоқда

Ўн баллли индикатор 14:00 гача давом этади, шундан сўнг даража аста-секин пасая бошлайди.

Юқори ультрабинафша нурланиши пайтида қуёшга чиқмасликка ҳаракат қилинг ёки соябон ва ёпиқ кийимдан фойдаланинг.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф дастури бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда муҳокама қилинди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️🇺🇿🇮🇷Шавкат Мирзиёев Эрон элчихонасига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқда ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 16 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, туман ҳокимлигига берган тавсияларига кўра
16 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.

Халқимизда “Ҳунарли хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради.

Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади.

Шунинг учун ҳам “Аёллар дафтари” ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда.


@yangicha_mingbuloq