Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
30.5K photos
13.8K videos
127 files
5.61K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#диққат

❗️Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин


Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 9 баллга етади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига соат 11:00 дан 16:00 оралиғидаги муддатда ташқи муҳитда камроқ ҳаракатланиш, тана очиқ юзаларни ёпувчи енгил кийимлардан фойдаланиш, кўзойнак тақиш, соябон ёки енгил бош кийим кийиб олиш бўйича тавсиялар берган.

Кўз соҳаси, тери ва ултрабинафша нурлари ўзаро таъсирга кирганда аллергик реакцияга киришиши маълум қилинган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди, 150-200$ га Антирадар сотиб олиш шарт эмас!

Телефонга ушбу программани ўрнатиб олсангиз 95% га антирадар қилган ишни бемалол уддалайди

Программа номи:
📸 GPS Антирадар

Шафёр танишларга улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#диққат

⚡️Эндиликда грант асосида ўқиган талабалар 3 йил ишлаб беришга мажбур бўлмайди

Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бобурийлар авлодининг сўнги вакили Зайниддин Мавлонов.

Батафсил Gorizontда...

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);


@yangicha_mingbuloq
Мавсум яқин: Ўримга пухта тайёргарлик зарур

Нон - дастурхонларимизнинг асосий мазмуни. Ғалла етиштириш учун деҳқон икки фасл меҳнат қилади. Уни парваришлаш қанча заҳмат талаб қилса, йиғиштириб олиш ҳам шунча масъулиятли.

Ҳисоб-китобларга қараганда, июн ойининг биринчи ўн кунлигида ғалла ўрим-йиғимига киришилади. Шу боис комбайнлар соз ҳолатда туриши ўта муҳим.

Мингбулоқ туманидаги “Агросервис МТП” МЧЖда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик мавзусида кўрик ўтказилди.

Туманда 331 та фермер хўжалиги томонидан 9141 гектар майдонда буғдой парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 52 та ўрим комбайни ва бошқа зарурий воситалар мавсумга тахт қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов ҳамда масалага даҳлдор вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳамда туман секторлар раҳбарлари иштирок этишди. Ҳар бир комбайннинг ишчи ҳолати амалий текшириб кўрилди.

Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида янги ислоҳотлар жорий қилинмоқда. Бу фермерларга ҳам, халққа ҳам тенг манфаатлидир. Семинарда ғаллани нобуд қилмай омборларга етказиш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Диққат

‼️AstraZeneca бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши ваксиналарини қайтариб олади — ОАВ

Фармацевтика компанияси CОВИД-19 га қарши препаратлари тромб ҳосил қилишини тан олганди.🤦‍♂

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
⚡️Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади

Сиртқи таълим шаклининг ўрнига масофавий таълим шакли кенгайтирилади ва узайтирилган таълим шакли жорий этилади.

Таълимни хорижий тилда якунлаган талабалар учун магистратурага киришда хорижий тил сертификати бўйича талаб бекор қилинади. Қатор йўналишларда сертификат талаби B1 даражасига туширилади.

@yangicha_mingbuloq
📌 Мукаммал таъмирлаш
📍 Мингбулоқ тумани.

Мингбулоқ тумани электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ишлари давом этмоқда
"Мустақиллик" маҳалла  фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати 160 кВА бўлган 627-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.  

Мингбулоқ туман электр таъминоти.

@yangicha_mingbuloq