Янгича "Мингбулоқ"
255 subscribers
36.1K photos
15.1K videos
151 files
7.66K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Давлатимиз раҳбарига Ғалаба боғи ҳудудида мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.

@yangicha_mingbuloq
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг!

БУ – БИРИНЧИСИ ЭМАС!

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида 7 яшар қизга 68 ёшли собиқ ички ишлар ходими жинсий зўравонлик қилгани ҳақида ёқимсиз хабар тарқалган эди. Қизалоқнинг онаси Фотима Отабоева “Муштум”га мурожаат қилди. Бизни ўйлантирган нарса, педофилликда гумонланаётган шахс бир йил муқаддам ҳам худди шундай ҳатти-ҳаракатни бошқа бир 7 ёшли қизалоққа нисбатан ҳам содир этган экан. Бизларга номаълум сабабларга кўра, иш “ёпди-ёпди” қилинган.

–  Гумондор айни пайтда қаерда?..
–  Унга нисбатан нима чора кўрилади?..
–  Яна иш “ёпди-ёпди” бўлиб кетмасмикин?..

Мана шу саволлар қизалоқнинг онаси Фотима Отабоевани жиддий хавотирга солмоқда.
Бизларни эса, бошқа савол қийнаяпти: “ёпди-ёпди”ларнинг ортида ким турибди?
Ҳуқуқ-тартибот органлари назоратни жиддий қўлга оладилар деган умиддамиз.

Батафсил "You Tube" саҳифамизда томоша қилинг👇

@yangicha_mingbuloq
#диққат

❗️Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин


Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 9 баллга етади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига соат 11:00 дан 16:00 оралиғидаги муддатда ташқи муҳитда камроқ ҳаракатланиш, тана очиқ юзаларни ёпувчи енгил кийимлардан фойдаланиш, кўзойнак тақиш, соябон ёки енгил бош кийим кийиб олиш бўйича тавсиялар берган.

Кўз соҳаси, тери ва ултрабинафша нурлари ўзаро таъсирга кирганда аллергик реакцияга киришиши маълум қилинган.

@yangicha_mingbuloq