Янгича "Мингбулоқ"
270 subscribers
29.7K photos
13.7K videos
122 files
5.22K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

У ярим асрдан зиёд ўзининг овози ва сози билан эл олқишига сазовор бўлган бахши сифатида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди.

@yangicha_mingbuloq
Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга нисбатан куч ишлатаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 414-сонли мактабгача таълим тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу бўйича маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.

@yangicha_mingbuloq
❗️Уйқуни яхшилашга ёрдам берувчи маҳсулотлар

Бодом - ўзида магний сақлайди.

Киви - C витамини ва фоли кислотаси тутади.

Авокадо - таркибида калий бўлиб, серотонин ишлаб чиқарилишини кўпайтиради.

Хандон писта - мелатонинга бой.

Дуккаклилар - таркибидаги руҳ микроелементи уйқу сифатини яхшилайди.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
🌪🌧 Тошкентда об-ҳаво ёмонлаша бошлади, кучли шамол эсмоқда

🚷 Тебраниб турган бинолардан сақланинг, дарахтлар ва реклама иншоотлари яқинида бўлманг.

Автомобилларни дарахтлар яқинида қолдирманг.

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ИСЁН ВА ИТОАТ

Тиғ устида юрдириб, томошо қилар Тангрим,
Чўғ устида турдириб, томошо қилар Тангрим.
Тошқинда бир кемадек ночор кетиб борарман,
Мен ҳеч нарса билмайман, барини билар Тангрим.

Олдга юрсам хатар бор, ортга юрсам хатар бор,
Ҳар лаҳза, ҳар сафару, ҳар тун, ҳар саҳар бор.
Бир чумоли мисоли дон учун чиққан эдим,
Донни не қиладию, мени не қилар Тангрим.

Ҳақсизлик учун ёндим, шавқ учун исён қилдим.
Ҳаққимни бер дедиму Ҳақ учун исён қилдим.
Бошимни ҳар ён урдим, бош ёрилгач англадим,
Пойига қўйсамгина бошимни силар Тангрим.

Сабрим етарми билмам, сабримни синайверса,
Ҳар бир синаганида суягим синаверса,
Синиб-синиб охири ўзинг бутла деб борсам,
Суягимни ун қилиб, элакда элар Тангрим.

Майли не бўлса ҳамки, ёруғ юз билан етай,
Дил тўла меҳр билан, ёшли кўз билан етай,
Юрагимни тўлдирар битта таскин бор фақат,
Мен Тангримга борарман, мен томон келар Тангрим.

Гулжамол АСҚАРОВА

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганлик Самандар Хамрақуловдан ажойиб хит тарона, "Севги фазоси" (2005)

Бугунги кунингиз мароқли ўтсин 😉

@yangicha_mingbuloq
💥👑 Бугун, 5 май - Бутунжаҳон маликалар куни!

Маликалар нафақат эртакларда, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам ёнимизда яшайдилар. Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва хотинларимиз. Ҳар бир қиз малика, буни фақат эслатиб туриш керак.

Бугун эркаклар ўз қизлари ва аёллари ўзларини малика каби ҳис этишлари учун ҳамма нарса қилишлари керак!

Керакли жойларга юбориб қўйинглар.👇

@yangicha_mingbuloq
#БУГУН_ЯКШАНБА
#ДИЙДОР_ҒАНИМАТ
#ИНСОН_ҒАНИМАТ

☝️Бугун сизни эслаб йўқлайди кимдир,
Кўнгил зиёрати, энг олий неъмат.
Лаҳзада, нафасдек ўтади умр
Дийдор ғаниматдир, Инсон ғанимат!

Ҳеч ким дохил эмас, мангулик учун,
Ҳатто танангизда жон ҳам омонат.
Шубҳасиз ўтади барчаси бир кун
Дийдор ғаниматдир, Инсон ғанимат!


❗️Бугун ота-онангизни, яқинларингизни, дўсту-биродарларингизни йўқлаш учун фурсат! Бу фурсатни қўлдан бой берманг!
(Ҳеч бўлмаса, шу телефонингиз орқали)

@yangicha_mingbuloq
#Mingbuloq_IM
#Ochiq_eshiklar_kuni

‼️ DIQQAT!!!
11,18-may kunlari Namangan viloyati Mingbuloq tuman ixtisoslashtirilgan maktabida tumandagi 4-sinfni tamomlayotgan o'quvchilar uchun "OCHIQ ESHIKLAR KUNI" tashkil etilmoqda.

Maktabimiz faoliyatiga qiziqyapsizmi?

Ta'lim jarayonlarimizga guvoh bo'lmoqchimisiz?

O'quvchilarimiz yutuqlari sizni qiziqtirayotgandir?

💥Unda bugun siz uchun ayni imkoniyat.

📌Keling, ko'ring, guvohiga aylaning.

🤝 Mingbuloq tuman ixtisoslashtirilgan maktabi jamoasi Sizlarni kutadilar.

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️Қадим  замонларда Бағдодга  ўт тушиб, уйлар кетма-кетигa  ёнибди. Бир уйда гўдаклар қолиб кетган экан, валий одам ўтаётиб, ота-онанинг фарёдини эшитибди-ю, ўйлаб ҳам ўтирмай, ўт ичига кириб, болaларни олиб чиқибди. Битта туки ҳам куймабди. Болaларнинг ота-онаси қувониб унга ўн тилла суюнчи узатса, y валий:  «тиллaларни оладиган одам бўлсам, ўтдан соғ чиқмас эдим» деган экан...

Тоҳир МАЛИК,
«Шайтанат» асаридан


❗️Агар ушбу фикрлар мағзини чақмоқчи бўлсангиз, асарни мутолаа қилинг!

@yangicha_mingbuloq
#Хайрли_кун

Битта табассум билан, дўстлик бошланиши мумкин. Битта сўз билан, уруш тугаши мумкин. Битта қараш билан, муносабатларни сақлаб қолиш мумкин. Битта одам дунёни ўзгартириши мумкин.
Ва ўша одам сиз бўлишингиз мумкин.

Шунчаки бирор кимсага табассум қилиш етарли!


@yangicha_mingbuloq
❗️Яна магнит бўрони: Олимлар кучли қуёш чақнашини қайд этишди

Эртага, яъни 6 май куни ер юзини кучли магнит бўронлари қоплайди. Магнит бўронига таъсирчан кишилардан соғлиқларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди нақд пулга мошина хам уй хам сотиб олиб бўлмаслиги мумкин, энди уйда қанча пулингиз борлигини хам билиб олишади

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq
#ана_холос

Шоҳжахон Жўраев отасини ҳам судга бергани ҳақида хабарлар тарқалди


Суратдан кўриш мумкинки Шерали Жўраев тириклик пайти бўлган. Демак отаси тириклигида Шохжахон ўз отаси Шерали Жўраевни судга берган деган хулосага келиш мумкин

Можаро давом этади, бизни кузатишда давом этинг

@yangicha_mingbuloq
Олма қоқисини фойдалари

Қуритилган олма таркибида: кальций, калий, темир, натрий, фосфор, ёд, олтингугурт, мис, молибден мавжуд.

Улар кўриш, тери, соч ва тирноқларни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаб касалликларини даволаш учун фойдалидир.

Ҳозир олмалар ғарқ пишган вақт. Қишки мавсумга тайёрлаб қўйсангиз бўлади.

@yangicha_mingbuloq
#Bugungi_kun_hikmati

"Дард фақат сенда бор деб ҳисоблама. Сендаги дардни неъмат ҳисоблаганлар ҳам бор."

Мавлоно РУМИЙ


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Германия “энг меҳнаткаш халқ” эмас

Мамлакат ушбу рейтингда етакчиликни қўлдан бой берди.

@yangicha_mingbuloq
Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган парадга тайёргарлик жараёни

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌳🌴 Ўзбекистонда дарахтлари бир томонга қараб, қийшайган ҳолда ўсадиган шаҳар борлигини биласизми?

@yangicha_mingbuloq
#БИР_ЧИМДИМ_ТАБАССУМ
☝️Айиқ, қуён ва бўрини ҳарбий хизматга чақиришибди.
Уччаласи военкоматга кетаётган экан. Айиқ айтибди:
— Келинглар, келишиб олайлик! Военкомни олдига ким биринчи кирса, у саволларни бошқаларга айтади. Биз ҳам шу саволларга жавоб берамиз. Ҳаммани жавоби бир хил бўлса, бир жойда хизмат қиламиз, дебди.
— Осонроқ хизмат — бу қурилиш батальони, — дебди бўри.
Биринчи бўлиб қуён кирибди. Қайтиб чиқиб, шундай дебди:
— Военком танкнинг, самолётнинг, машинанинг расмларини кўрсатади. Билмайман, денглар. Кейин шкафни ичидан ғишт олиб столга қўяди. "Бу ғишт", деб айтинглар. Шунда ҳаммамизни қурилиш ботальонига ёзади. Бирга хизмат қиламиз.
Бўри кириб-чиқиб, — Ҳаммаси жойида, қурилишга, — дебди.
Айиқ кириб кетибди. Ичкарида военком айиққа саволлар берибди. Расмларни кўрсатибди. Айиқ билмаслигини айтибди. Военком энди ўрнидан туриб, шкафга қараб кетаётса, — Ғишт бор, ғишт!, — деб бақирибди айиқ. Военком бўлса:
— Қойил сенга! Сени қобилиятинг бор экан. Сен разведкага борасан, — дебди.

@yangicha_mingbuloq