Янгича "Мингбулоқ"
272 subscribers
30.7K photos
13.9K videos
130 files
5.75K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

@yangicha_mingbuloq
#ТЕЗКОР #МУҲИМ_ҚАРОР

⚡️⚡️⚡️Янги энергетика тарифлари ва ижтимоий нормалар белгиланди

Ҳукуматнинг энергетика ислоҳоти юзасидан қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Шунингдек, газ нархи 1 майдан 650 сўмни ташкил этади.

Бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўлайсиз. Ундан ошса - 900 сўмдан. Мартдан октябргача (иссиқ кунларда) - ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатсангиз, нарх бирдан 1500 сўмга чиқади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️⚡️1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга (+12%) ошади – Ҳукумат қарори


@yangicha_mingbuloq
❗️Помидор ва бодринг ниҳоят арзонлай бошлади

Янги мавсумда биринчи марта помидор нархи 30 минг сўмдан пасайди. Ҳафта давомида помидор 32 минг сўмдан 29 минг сўмгача арзонлаган.

Бодринг нархлари эса бирданига 2 баробарга, 40 минг сўмдан 20 минг сўмгача тушган. Янги сабзавотлардан яна булғор қалампири ҳам арзонлаша бошлаган (46 минг сўмдан 40 минг сўмгача).

3 йилдан буён давом этаётган Энергетик кризис ва баҳорнинг кечикиши помидор ва бодринг нархларини жуда узоқ вақт юқори қийматда қолишини таъминлади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

АНДИЖОНДАГИ ҚОРА ДАРЁДА СУВ КЕСКИН КЎПАЙИБ КЕТДИ!!!

❗️Қора дарёга яқин худудларда яшайдиган одамлар огоҳ бўлинг. Дарё суви янада кўпайиши мумкин.

Дарёга яқин жойда яшайдиган одамларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВидеоФакт

❗️Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида
22 ёшли аёл қизил китобга киритилган лолаларга зарар етказгани учун 11 миллион тенге(24,4 минг АҚШ доллари) миқдорда жаримага торт
илди.

@yangicha_mingbuloq
Дубайда кучли ёмғир ёғиши оқибатида маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги том маънода денгизга айланди

❗️Дубай халқаро аэропорти об-ҳаво яхшиланмагунча барча парвозларни тўхтатиб туришга қарор қилди

Бугун кун давомида кучли ёмғир ёғиши ва чақмоқ чақиши оқибатида 45 дан ортиқ рейслар бекор қилинганди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

❗️Мактабда ток уриб вафот этган ўқувчи. Мактаб директори ва директор ўринбосарига ҳукм ўқилди

Кузатув камерасига тушиб қолган кадрлар инсонни чуқур қайғуга солади. Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

@yangicha_mingbuloq
Бош прокуратурада тозалаш бошланибди

Бош прокуратуранинг:
• 17-бошқарма, яъни Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи;
• 18-бошқарма – Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи; 
• 21-бошқарма – Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ҳам ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш ҳақида Бош прокурор номига ариза ёзгани айтилмоқда.

Манба

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олган вақтида хизмат хонасида ушланди

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️10-майгача экология ходимлари ва ГАИлар мошиналарни экологик холатига рейд бошладилар

Экологик талабларга жавоб бермайдиган мошиналарга чора кўрилади, муаммони бартараф этмагунча юриш таъқиқланади

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@yangicha_mingbuloq
#ана_холос

Чет тили сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари ИШДАН ХАЙДАЛИШИ МУМКИН

Ўқитувчиларга юбориб қўямиз, навбатдаги БОШ ОҒРИҚ

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўплаб давлатларни сув тошқинлари қамраб олди

Айрим давлатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлса, баъзиларида авиарейслар бекор қилинди.

@yangicha_mingbuloq
❗️Ухлашдан олдин писта истеъмол қилинг!

НИМА УЧУН?
Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар жуда кўп. Писта таркибидаги микроэлементлар тез ва мароқли ухлашга ёрдам беради.

Агар пистани мунтазам истеъмол қилсангиз:
стресс нима эканлигини унутасиз;
хотирангиз яхшиланади;
уйқу яхшиланади;
асабларингиз пўлатдек бўлади.

Тинчлантирувчи дори ичиш ўрнига писта сотиб олиб енг, ҳам соғлом бўласиз, ҳам қорин тўяди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати» — президент

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

Ахборот 24 | Сўнгги 6 йилда Ўзбекистон саноатига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 7 баробар ошди.

Наманган вилояти мисолида.

@yangicha_mingbuloq
ОҒРИҚ.
Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим....

@yangicha_mingbuloq
#КУН_ҲИКМАТИ

☝️Ўзингдан ўзингга назарлар қилгил,
Ўзингни енггин-у, зафарлар қилгил.
Бир буюк сафардир асли ҳар кунинг,
Ўзингдан ўзингга сафарлар қилгил.

Сирожиддин САЙЙИД

@yangicha_mingbuloq