Янгича "Мингбулоқ"
250 subscribers
34.8K photos
14.7K videos
143 files
7.22K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
ТАБАССУМ ТАРОЗУСИ Бир талаба кундалик харажатларга пул топиш учун мардикор бозорга чиқибди. Ўзи кичкина, озғин экан, ҳеч ким ишга ёлламабди. Бир пайт қора "Мерс" келиб тўхтабди. Ичидан учта крутой тушиб, тўғри унинг олдига келиб:
— Сен тўғри келасан, юр, иш бор, – деб уни эргаштириб кетишибди.
Талабани ҳайвонот боғига олиб боришибди. Ҳайвонот боғи директори:
— Ука, сенга 200 минг сўм бераман, ҳайвонот боғига комиссия келаяпти, маймунимиз ўлиб қолганди. Туппа-тузук маймунга ўхшайдиган бола экансан, комиссия кетгунича маймуннинг ниқобини кийиб, маймун бўлиб тур, – дебди.
Талаба рози бўлибди.
Комиссия келибди. Талаба: "Зўр маймун экан", – деб ўйлашсин, дея каратега тушиб, томоша кўрсатаётганмиш. Комиссия аъзоларидан бири:
— Бу каратист маймун экан, келинглар, шер билан уриштирамиз, – дебди.
Шерни маймуннинг қафасига қўйворишибди. Шер талабага ўкириб, яқинлаша бошлабди. Шер яқинлашган сари талабанинг иштони оғирлашармиш. Ниҳоят шер унинг ёнига келиб:
— Ўўў, қўрқма братишка, менам ТОШМИда ўқийман, – дермиш.

@yangicha_mingbuloq
❗️Болалар бурнини очиш учун ишлатилувчи дори унинг ҳаётига нуқта қўйиши мумкин

Спрейлар бурунни очиш учун ишлатилади. Аммо бурунга пуркаш давомида дозани ошириб юбориш мумкин. Бу эса юрак уриши секинлашувига олиб келади.

Болаларга берилувчи дориларни дозалашда жуда эхтиёт бўлинг.

© Доктор Акрамов

Яқинларга юбориб қўйинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшиқ

◀️Бу қизнинг кўзларига эмас, овозига эътибор беринг...

😄Ўзингизга ёқса яқинларга ҳам улашинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

Дори воситаларини нотўғри сақлаш инсон саломатлиги учун жиддий зарар келтириб чиқариши мумкин. Хўш, уларни сақлашда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизга дори воситаларини уй шароитида сақлашда амал қилиш лозим бўлган муҳим қоидаларни эслатади.

@yangicha_mingbuloq
🗓 Bugun bo'lib o'tadigan asosiy o'yinlar ro'yxati.☄️

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB

📹 Наманган ҳафта ичида - вилоят телерадиокомпанияси ахборот-таҳлилий дастури айни шу ҳақида. (2024 йил 15-21 январь нигоҳи).

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент кўчалари 1996 йил ва 2024 йил мисолида...

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️☀️☀️☀️☀️☀️

#Тонгги_қаҳвадан_олдин

💥 Агар илму маърифатнинг сурати бўлганида у қуёшдан, ойдан, осмон-у юлдузлардан-да гўзалроқ бўларди.

✍️ Ҳасан Басрий

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расман Наманганда яна бир гашиш савдогари қўлга олинди ⚡️

📹 Батафсил маьлумот видеода

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор тоғларида Туркистон силовсини фотоқопқонда кўринди

Экология вазирлигига қарашли Ҳисор давлат тоғ-арча қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга Туркистон силовсини болалари муҳрланди.

Туркистон силовсини заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Ўзбекистонда бу тур Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олойда яшайди.

Ҳисор қўриқхонаси ҳудудида ўтказилган кузги саноқ натижаларига кўра 191 бош Туркистон силовсини рўйхатга олинган. Муҳофаза этиладиган ҳудуд ходимларининг таъкидлашича, силовсинларнинг сони кўпаймоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#NAMANGAN_VA_DUNYO

📹🇨🇳🇺🇿 Хитойда Наманган вилояти инвестиция жозибадорлиги намойиш этилмоқда, келишувларга эришилмоқда!

Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоятимиз делегациясининг Хитойга ташрифи давом этмоқда.

🤝 Ҳокимлик мутасаддилари, Наманганнинг йирик ишбилармонлари доирасидан иборат делегациянинг амалий хизмат сафари давомида Пекин, Гуанжо ва Урумчи шаҳарларида бўлиб ўтган музокаралар ҳамда бизнес форумларида Хитой ва Наманган вилояти ўртасида қатор истиқболи лойиҳалар юзасидан битимлар имзоланмоқда.

@yangicha_mingbuloq
“Тоблероне” шоколади таркибидан пластик топилди. Бу эса “рак”ни келтириб чиқаради.

Озиқ-овқат хавфсизлиги маркази одамларни лот рақами “ООЙ4233553” ва амал қилиш муддати 12.01.2024 бўлган шоколадларни истеъмол қилмасликка чақиради.

Ишлаб чиқарувчи шоколад пластмасса билан ифлосланганлигини тан олди ва муаммони тузатишга ваъда берди. Маълумот учун, бу шоколад тўғридан-тўғри Швейтсариядан олиб келинган.

@yangicha_mingbuloq
"Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" ҳуқуқий акциясига старт берилди

✔️ Ҳуқуқий акция доирасида:

👉 тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар республика миқёсида хатловдан ўтказилади;

👉 фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойларда ташкил этилган махсус штаблар ёки "1148" ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;

👉 сайёр қабуллар ташкил этилади.

❗️Келиб тушган барча мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, муаммоларни қонуний ҳал этишга кўмаклашилади.

Акция 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар давом этади.

@yangicha_mingbuloq
⚡️6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий озодликка чиқадиган бўлди

2021 йилда 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган блогер, жазо муддатини тўлиқ ўтамаган ҳолда озодликка чиқади.

Қаршидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган Отабек Сатторий, ҳозирда тикув цехида ишламоқда ва президент Шавкат Мирзиёевни юксак салоҳиятли лидер деб билади.

@yangicha_mingbuloq
Наманганда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди ⚡️

Шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Б. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

@yangicha_mingbuloq
🚧 Тошкентнинг Дўрмон йўли кўчаси 3,5 кун ёпиқ бўлади

Мирзо Улуғбек туманидаги кўча замонавий йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 гача ёпиқ бўлади.

Ҳайдовчилардан Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали бориш сўралган.


@yangicha_mingbuloq
Мингбулоқ тумани 7-умумталим мактабида қизларнинг кийиниш маданияти, интернет тармоқларидан тўғри мақсадда фойдаланиш, ноқонуний ўқишхонликни салбий оқибатлари, диний экстремизмнинг мақсадлари ҳақида юқори синф қизлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Мактаб директори Б. Қодиралиев билан ҳам нотинч оилалар рўйхатида турувчи оила фарзанларига назоратда бўлиш, дарс давоматлари каби мавзуларда алоҳида тарғибот ишлари олиб борилди. Мактаб ободонлаштириш ишлари, илинган афишалар имло хатоларига этиборли бўлишлик каби мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш туман тарғибот гуруҳи раҳбари депутат Ю. Ханафияева ҳамда туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ш. Туpғунбоева ҳамкорлигида ўтказилди.

@yangicha_mingbuloq