Янгича "Мингбулоқ"
253 subscribers
35.8K photos
15K videos
149 files
7.54K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Bugungi_kun_hikmati

"Бу ҳаётда ҳар ким бўлишинг мумкин, аммо энг муҳими ИНСОН бўлмоғингдир."

✍️ Шамсиддин Табризий

@yangicha_mingbuloq
#МУШОҲАДА

☝️Келинг, биримиз биримизни қадримизга етайлик! Чунки тўсатдан биримиз биримиздан айрилиб қолишимиз бор!..

Жалолиддин РУМИЙ

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунларда ушбу малҳамни ичиб туриш тавсия этилади

❗️Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг фермер ва деҳқон хўжаликларига
М У Р О Ж А А Т И


Сувни тежанг ва қадрланг, азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!
Аграр соҳада истеъмол қилинадиган сув ресурсларини тежашдан кўзланган асосий мақсад – сувдан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига барҳам бериш орқали сувдан самарали фойдаланишдан иборат.
Сувни ҳар ким ўзи учун, келажак авлодлар учун тежаши лозим!
Мамлакатимизда истеъмол қилинадиган сувнинг 91 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилмоқда. Дарҳақиқат, суғориш орқали ҳосил етиштиришга асосланган деҳқончиликда сувнинг қадри бебаҳо бўлиб, сарфланаётган сувнинг атиги бешдан бир қисми юртимизда шаклланиши, оби-ҳаётнинг қолгани қўшни давлатлардан келишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни қанчалик оқилона фойдаланиш зарурлигини янада кўпроқ англаймиз. Қайд этиш керакки, Марказий Осиёда фойдаланиладиган жами сув заҳираларининг 45 фоиздан ортиғи Ўзбекистон улушига тўғри келиши ҳам ер эгаларидан алоҳида масъулият талаб қилишини кўриш мумкин.
Азиз ҳамкасблар!
Сув–ҳаёт манбаи! Бу улуғ неъматни ота-боболаримиз азалдан эъзозлаб, ҳар томчисидан оқилона фойдаланишни қадрият даражасига кўтаришган. Барча неъматларнинг ҳисоби бўлганидек, оби-ҳаётнинг ҳам ўлчови бор!
Жонажон Ўзбекистонимиз Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, фойдаланиладиган сувнинг 80 фоиздан ортиғи қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланади. Глобал иқлим ўзгаришлари, минтақада ёғингарчилик миқдори йилдан-йилга камайиши сув ресурсларига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Бундан 30-35 йил олдин мамлакатимизда фойдаланиладиган йиллик сув миқдори 62-64 миллиард метр куб атрофида бўлган бўлса, ҳозирда 51-52 миллиард метр кубга тушиб қолди. Агар вазият шу тарзда давом этса, яқин йигирма йилда икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими ҳозиргидан 15 фоиз қисқариши, аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоиз, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик 40 фоиз камайиб кетиши мумкин.
Ҳисоб-китобларга қараганда, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига бўлган эҳтиёж уч баробар ошади.
Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар, миришкор боғбонлар ва азиз томорқа ер эгалари!
Сув йўқотишларининг энг катта қисми айнан қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади. Юртимиздаги суғориш тармоқларининг ярми бетонланмаган, яъни тупроқ ўзанли ариқ ва каналлардан иборат бўлгани сабабли катта миқдорда сув йўқотилмоқда.
Мамлакатимиздаги суғориладиган майдонларнинг 60 фоиздан ортиқ қисмига 1680 дан зиёд насос станцияси ва 4 мингдан ортиқ суғориш қудуғи орқали жуда катта маблағ ва саъй-ҳаракатлар эвазига сув етказиб берилади. Сув хўжалиги соҳасига ажратилган 10 триллион сўмнинг 63 фоизи насос станцияларининг электр энергияси харажатларига сарфланмоқда, яъни давлат бюджетидан ажратилаётган катта маблағ ва машаққатлар эвазига экин далаларига етиб бормоқда. Ушбу маълумотлардан аён бўладики, сув текин эмас, ҳатто арзон ҳам эмас!
Шундай қийинчиликлар билан етказиб берилаётган сув билан томорқалар ва экин далалари кўллатилиб, зовурларга оқизиб қўйилаётган ҳолатларга дуч келганимизда кўз юмиб ўтиб кетаверишимиз она Ватаннинг гуллаб-яшнаши ва ривожланишига бефарқлик ва катта гуноҳ эканини ҳар бир юртдошимиз онгига сингдирайлик!
Ҳозирда фаолиятига ресурс тежамкор технологиялар қўллаётганлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Айниқса, томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет усулида суғориш, ерни лазер ускунасида текислаш оммалашмоқда. Тежовчи технологияларни қўллаш орқали фермерлар, деҳқонлар, кластер эгалари нафақат сувни тежаяпти, балки ҳосилдорлик ошиши ҳисобига яхшигина даромад ҳам кўряпти. Уста деҳқонлар яхши биладики, томчилатиб суғориш далага эмас, ўсимликка сув бериш дегани. Маблағ тежалади. Анъанавий суғоришда ўғит сувда оқиб, зовурларда қамиш ўсишини кўпайтираётган бўлса, томчилатиб суғоришни жорий қилган фермерлар айнан экинларга сув ва ўғитни бир хил етказиб бериш ҳисобига ҳосилдорлик ошмоқда.
Сиз ҳам илғорлар сафига қўшилинг! Халқимизда “Сув зар — сувчи заргар”, деган ибора бежизга айтилмаган. Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда заргарона маҳорат билан сувдан унумли фойдаланинг! Тежамкорликнинг замонавий усулларидан фойдаланиб, сув беҳуда сарф бўлишига йўл қўйманг! Тежамкорликда бошқаларга намуна бўлинг.
“Отанг мироб бўлса ҳам ариғингни чуқур қазгин”, деган нақлга амал қилиб, ишни куз-қиш мавсумида ўз ҳудудингиздаги ички ариқларни тозалаш ва бетонлашдан бошланг!
Муҳтарам пахтакор ва ғаллакорлар!
Қишлоқ хўжалигида сув билан таъминлашга устуворлик пахта ва ғалла экинларига берилмоқда. Қарийб 60 фоиз сув ушбу экинларни суғориш учун сарфланмоқда.
Томчилатиб суғориш тизими ўрнатилганда ҳар гектар сабзавот, картошка, узум, озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун гектарига 8 млн. сўмдан, мевали экинларга 6 млн. сўм ва полиз экинларига 1,3 млн. сўм субсидия бериш белгиланган. Шунингдек, пахта ва ғалла майдонларига ўрнатилган сув тежовчи ускуналар учун банклар бир йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга ҳар бир гектарга 25 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиши кўзда тутилган.
Қадрли ҳамюртлар!
Ҳар биримиз қатраси тиллодан ҳам қиммат сувни тежар эканмиз, бу мамлакатимиз иқтисодиётига, халқимиз фаровонлигига, эл-юртимиз равнақига, фарзандларимизнинг келгуси бахтли-саодатли ҳаётига қўшаётган энг хайрли улушимиз бўлади.
Сув текин эмаслигини, обиҳаётни исроф қилиш халқимиз келажагига хиёнат қилиш билан баробар эканини унутмайлик!
Сувнинг бебаҳо неъмат эканини юртдошларимиз онгига чуқур етиб бориши учун тушунтириш ва тарғибот ишларини бир лаҳза ҳам тўхтатмайлик!
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда сув тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳам белгиланганлигини ёддан чиқармайлик!
Қайта-қайта такрорланган бўлса-да, бир нарсани унутишга ҳаққимиз йўқ: сув энг улуғ неъмат. Ундан тежамкорлик билан фойдаланиш, ҳар бир томчисини асраб-авайлаш бугунги авлоднинг келажак олдидаги бурчидир!

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машиналарни амаллаб кавлаб олдик, йўлни қандай тозалаймиз? 🤔

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Она қорнида бирданига 5 та фарзанд 😍

Эсон омон қутилиб олишсин!

Ният қилганлар борми?

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов: "Ҳудудларда қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, масалаларни жойида ечиш чоралари кўрилмоқда".

@yangicha_mingbuloq
#БИЛАСИЗМИ

☝️Қонунчиликка кўра, ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилган ҳолда қуйидагича миқдорда жарма солишга сабаб бўлади: 

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача).

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси, 90-1-модда.

❗️Унутманг, Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

Совуқда машина эшиги очилмай қолса қандай йўл тутиш керак? Батафсил видеода☝️

Яқинларга ҳам улашиб қўйинг

@yangicha_mingbuloq
⚡️Аномал совуқлар ортда қолди: бугун Ўзбекистонда ҳарорат +5 даражагача исиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 0...+5 даражагача исийди.

15-17 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +5...0 даражагача кўтарилади, кундузи 0...+5 дан +4...+9 даражагача ўзгариб туради.

Пайшанба куни пойтахтда ҳаво +1...+3, жума куни эса +4...+6 даражагача исийди.

@yangicha_mingbuloq
Суюнчи пули” миқдори оширилди

Ўтган ой у 688 940 сўмни ташкил этганди.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни 2023 йил 1 декабрдан бу миқдор 738 150 сўмни ташкил этади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍🚒Қозоғистонлик қутқарувчи Ақмолада ёнғинни ўчиргач, музлаб қолди

Унга музлаб қолган қутқарувчилар кийимини ечиш учун ҳамкасбларининг ёрдами керак бўлди.

Минтақада шу кунларда -34° гача совуқ кузатилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Пахта хомашёсини сотиш ва сотиб олиш бўйича янги тизим жорий этилади

Президентнинг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистондаги пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади. Фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.

@yangicha_mingbuloq
Наманганда 98 та жаримани тўламай юрган Tracker ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчининг тўланмаган маъмурий жарималар бўйича қарздорлиги 36 миллион сўмдан ошган. МИБ ўтказган тадбирларда Tracker вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Геликка мигалка қўйган, қоида бузишни “КАЙП БEРАДИ!“ деган ёш йигитлар УЗР СЎРАБ ЧИҚИШДИ

Қонун ҳамма учун баробар, кимни арзандаси бўлишингиздан қатъий назар)

ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЯМИЗ

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шахсий автомобилдан фойдаланиш қиммат бўлиши керак!

Автомобиль ҳамма учун ва хоҳлаган пайтда эриша оладиган масала бўлиши керак эмас ” – дебди Алишер Қодиров...

@yangicha_mingbuloq
❗️ 🔝 Тошкент дунёнинг “ҳавоси энг ифлос” икки шаҳридан бири бўлиб турибди

IQair маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида майда дисперс зарралар меъёридан 38 баравар кўп.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дахшат

Ўзбекистондаги энг қиммат телевизор 45000$

Одамлар йиллаб ишлаб, мисқоллаб йиғиниб бутун бошли квартира оладиган пулни - бойлар 1 дона телевизорга сарф қилиб юборсая


@yangicha_mingbuloq
⚡️Тошкентдаги 99-мактаб “замдиректори” қамоққа олинди

Шу йилнинг 27-ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. мактабнинг спорт майдонида йиқилиб, ток уруши оқибатида вафот этган эди.

Бош прокуратурага кўра, мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@yangicha_mingbuloq