Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
36K photos
15.1K videos
151 files
7.64K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг дунё лидерлари билан ноформал учрашуви давом этмоқда

Давлат раҳбари Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел, Черногория президенти Яков Милатович, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор.

@yangicha_mingbuloq
🇶🇦 Исроил президенти ва Қатар амири БМТнинг Дубайдаги иқлим бўйича анжуманида учрашиб, қўл бериб кўришди.

Қатар ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларда асосий воситачилардан бири ҳисобланади. Сулҳ амалда бекор қилинганидан кейин France Press нашри бу борада Қатар ва Миср иштирокида музокаралар олиб борилаётганини ёзган.

@yangicha_mingbuloq
Фото: Дубайдаги иқлим конференцияси иштирокчилари саммит очилишига йўл олмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев халқаро делегатларнинг олд қаторида бормоқда. Конференцияда инсониятнинг Париж келишувлари бўйича мақсадлар йўлидаги илдамлаши бош мавзу бўлади.

@yangicha_mingbuloq
Янгича "Мингбулоқ"
#Тезкор ⚡️⚡️⚡️Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор. @yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Ўзбекистон махсус хизматлари Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг мафияни йўқ қилишга киришди

Махсус хизматлар тергов давомида Миллий гвардия билан тўқнашув иштирокчилари орасида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келган жиноий гуруҳларининг кўплаб вакиллари борлигини аниқлаган.

Шунингдек, тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, айнан мафия қалбаки чипталар савдоси билан боғлиқ бўлган.
Маълумотларга кўра, Jah Khalib концертига жами 12 минг киши келган, бироқ атиги 9 минг киши ҳақиқий чиптага эга бўлган, қолган чипталар сохта бўлган.

Bugun.uz манбасига кўра, махсус операцияга тайёргарлик бир неча ой олдин бошланган ҳамда махсус хизматлар рейднинг барча деталларини аниқ ишлаб чиққан бўлган.

Humo arena яқинидаги тартибсизликлардан сўнг республиканинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарияти билан бир неча бор ёпиқ мажлислар ўтказилиб, махсус операцияни тезлаштиришга қарор қабул қилиниб, кенг кўламли тозалаш операцияси бошланган.

@yangicha_mingbuloq
"Ўзбеккўмир" АЖ масъуллари 200 миллион сўмгача ойлик олиши айтилмоқда

Тизимда эса талон-тарожликлар ҳам етарли

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбеккўмир" АЖ масъул шахслари ойига 30 миллиондан, 200 миллион сўмгача ойлик маош олиши ҳақида хабарлар
тарқалмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/829

@yangicha_mingbuloq
Кун ўйинлари | 1 декабр

🇺🇿 Суперлига. 26-тур
15:00. Андижон — Бухоро / Foreign Languages
15:00. Қизилқум — Турон / Sport
15:00. Металлург — Олимпик
15:00. Сўғдиёна — Сурхон / Dunyo bo'ylab
17:15. Навбаҳор — Нефтчи / Sport
17:15. ОКМК — Насаф / Dunyo bo'ylab
17:15. Пахтакор — Бунёдкор / Foreign Languages

🏆 U17 ЖЧ. 3-ўрин учун
17:00. Аргентина — Мали

🇸🇦 Саудия Про лигаси. 15-тур
23:00. Ал Ҳилол — Ан Наср / Setanta

🇮🇹 А Серия. 14-тур
00:45. Монца — Ювентус / Sport

🇪🇸 Ла Лига. 15-тур
01:00. Лас Палмас — Хетафе

🇩🇪 Бундеслига. 13-тур
00:30. Дармштадт — Кёлн

@yangicha_mingbuloq
Телефонга термулганингизда бўйнингизга қанча кг оғирлик тушушини билиб олинг.

❄️❄️❄️
@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️📹🗓 Миллий қонунчиликка кўра, 2023 йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

🔸Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади.

🔹Аҳоли ва тадбиркорлардан 47 турдаги маълумотларни сўраб олиш бекор қилинади.

🔸Кучли зилзилалар ҳақида огоҳлантирувчи миллий тизим ишга туширилади.

🔹Шаҳар, вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади.

🔸Чорвачилик хўжаликларига наслдор қорамоллар учун ҳисобланган ҚҚСни 180 кунда тўлаш имконияти берилади.

🔹Маъмурий баённомани автомобилни ишончнома билан бошқарувчига расмийлаштириш йўлга қўйилади.

🔸Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади.

🔹 100 миллион сўм эквивалентидаги хорижий валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлади.

🔸Транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари фуқароларнинг яшаш жойига бориб кўрсатилади.

🔹"E-sertifikat" ахборот тизими ишга туширилади.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ УШБУ ВИДЕОДА: 👈

@yangicha_mingbuloq
САЛОМ ҚИШ

Ассалом зумрад қиш, келдингми яна,
Кўнглимни ёрай мен, тингла сўзимни.
Майлига розиман, қилмайман таъна,
Аёзинг чимчилаб ўтсин юзимни.

Ёдингдами жоним, биз ўтган қишлар,
Ҳамон қалбимизга солади виқор.
Эсимда ҳаммаси – бир ширин тушлар.
...ва тизза баробар ёғадиган қор.

Қор босган йўлларга кўзимни тикиб,
Нигоҳим кетмасди уфқдан нарига.
Юраклар чизардим, ишқдан энтикиб,
Терлаган деразам ойналарига.

Совуқлар тегмасди ҳеч жонимизга,
Аксинча, жонларга берарди роҳат.
Қор ёққан тонглари дарвозамизга,
Қистириб кетардинг учбурчак қорхат.

Санаб қор ичида қадамларимиз,
Диллар бир-бирига меҳр тутарди.
Асло унутмайман ул дамларимиз.
Бизнинг қишларимиз шундай ўтарди.

Ассалом зумрад қиш, келдингми яна...

@yangicha_mingbuloq
🚖🇺🇿“Яндех Го” бугундан Ўзбекистонда барча амалдаги солиқларни тўлашни бошлади

У, шунингдек, такси учун квитансияларни тақдим қилувчи бозордаги биринчи онлайн хизматга айланди.

Эслатиб ўтамиз, октябр бошида солиқ қўмитаси агрегаторга талаб қўйиб, бажармаса платформа блокланишини эълон qilgandi.

@yangicha_mingbuloq
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Олмаотадаги ҳостелда 30 ноябрь куни содир бўлган ёнғин туфайли 13 киши, шу жумлада икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги уларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 квадрат метр майдонга эга ҳостел ертўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А.ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Вафот этган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда, — дейилади агентлик хабарида.

@yangicha_mingbuloq
Аёл туғилган кунида Дубайга олиб бормагани учун эрига бир мушт туширган эди...

Ҳиндистоннинг Пуне шаҳрида яшовчи аёл турмуш ўртоғи уни туғилган кунида Дубайга олиб боришдан бош тортгани учун унга мушт туширди.

NDTV телеканали хабарига кўра, рад жавоби олганидан ғазабланган ўттиз саккиз ёшли аёл эрининг бурнига урган ва оқибатда кўп қон кетган.

Қайд этилишича, эркакнинг бурни ва бир нечта тиши синган. Зарбадан кейин у ҳушини йўқотиб, вафот этган. Ҳиндистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилган ва у ҳозир ҳибсда.

@yangicha_mingbuloq
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер, “Турон муждаси” ва “Турон валлей медиа” МЧЖлари директори Олимжон Ҳайдаров иши бўйича ҳукмни эълон қилди.

О. Ҳайдаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми «а» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32 ва 29 ёшли ногирон ўғилларини елкасида кўтариб юрадиган учқўрғонлик она.

Халқимизда "Касал касал эмас- касалга қараган касал" деган нақл бор. Яшиқлик Зухра опа Убаевани фарзандлари 28 ёш ва 32 ёш. Улар ногирон онахон фарзандлари ўзларини соғломдай ҳис қилишлари учун қўлидан келганича парваришлаб келмоқда.

Туман нуронийлар жамғармаси томонидан байрамда холидан хабар олинди.

Онахондан Аллоҳ рози бўлсин. Соғлом фарзандлари бўла туриб ҳар хил ножўя ишлар қилаётганларга офият сўраб қоламиз.

@yangicha_mingbuloq
Энди метрода кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш мумкин бўлади

Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/91602

@yangicha_mingbuloq
Олий судда 200 га яқин қатағон қурбонлари оқланмоқда: улар орасида Абдулла Қодирий ҳам бор

Айни пайтда Ўзбекистон Олий судида 200 нафарга яқин қатағон қурбонларини оқлаш бўйича суд мажлиси бошланиши кутилмоқда.

Бугун оқланиши кутилаётган қурбонлар рўйхатида ўзбек халқининг забардаст ёзувчиси, жадид маърифатпарвари Абдулла Қодирий ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йилдаги 16 июндаги ҳукмига кўра,  Қодирий жиноят кодексининг 116-моддаси (ўзбошимчалик) бўйича қўйилган айблов ўз исботини топмагани учун оқланиб, ЖКнинг 73-моддаси ( контравлюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш) билан айбли деб топилиб,  унга нисбатан шу модда билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 1926 йилдаги қарорга кўра, ёзувчи жазодан озод қилинган.

Ушбу айблов Қодирийнинг  зурриёди Хондамир Қодирийнинг судга даъво аризаси киритилиши муносабати билан олиб ташланмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Олимжон Ҳайдаровга қатъий жазо берилибди😒

Қуйида Олий суднинг расмий ахбороти билан танишишингиз мумкин:

Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида Олимжон Ҳайдаров (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, “Turon mujdasi” ва “Turon valley media” МЧЖлари директори, муқaддaм судлaнмагaн) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси А. Эргашев эълон қилган ҳукмга кўра:

О. Ҳайдаровнинг айбловидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилиб, О. Ҳайдаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.

Жабрланувчи С. М. га жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ундириш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли, моддий ва маънавий зарар ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади, дейилади маълумотда.

Қани эди давлатга миллиардлаб зиён келтирадиганларга ҳам шундай жиддий жазолар берилса...

Жамоатчилик ютқаздик...

@yangicha_mingbuloq
🔥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🔥

🌏«Navbahor» 0:0 «Neftchi»🟢

O'yinini ko'rish uchun quyidagi LinkedIn ustiga bosing! 👇

Do'stlarni taklif qilish uchun ssilka👇🏻
https://t.me/YIANamangan?livestream
https://t.me/YIANamangan?livestream

@yangicha_mingbuloq‌‌‌‌