Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ БИЛАН ВАЗИР ПАСТГА ТУШИРИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан

💼 Раҳмат Тошназарович Маматов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишланган.

Маълумот ўрнида, Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос мутахассислиги, полковник ҳарбий унвонига эга.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда йироқлашиб кетмайлик...

Дўстларга жўнатиб қўямиз


@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
ПИСТАНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ БОР?

🌰 Писта инсон организми учун жуда фойдали маҳсулот бўлиб, айниқса, уйқу олдидан истеъмол қилинганда фойдаси сезилади.

Таркибида жуда кўп ёғ бўлишига қарамай, фойдали, хусусан, сурункали чарчоққа қарши биринчи рақамли самарали маҳсулотдир.

Писта таркибида (50 фоиз ёғдан ташқари) магний, В6 витамини ва оқсил мавжуд. Таркибидаги шу моддалар борлиги сабабли ҳам бу маҳсулот тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи ҳисобланади. Бундан ташқари бу маҳсулот инсон психоэмоционал ҳолатини меъёрлаштиради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти».

@yangicha_mingbuloq
🎧📻Бугун Бутунжаҳон радио куни!

Ҳар йили 13 февраль санасида дунё бўйлаб Бутунжаҳон радио куни нишонланади.

Радио энг осон, энг арзон ва энг тезкор ОАВ сифатида кўрилади.

Бундан қарийб бир аср аввал кашф этилган радио алоқа воситаси йиллар давомида янада такомиллашиб борди.

Радионинг инсоният ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, 1946 йил 13 февраль – «БМТ радиоси» ташкил этилган кун муносабати билан 2011 йил ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни, деб эълон қилинган.

Барча ҳамкасбларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

Қолган фикрлар интервьюда👉

https://uzbekistan.un.org/uz/171897-jahon-radio-kuni

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекнинг буюк шоирларидан Усмон Носир 1912 йилнинг 13 ноябрида Наманганда Наманган ё Ўзбекистон эмас, бутун дунёга келган. Москвадаги Кинематография институтининг сценарий факультетида (1929 – 1930) ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг тил ва адабиёт факультетида бир мунча муддат таҳсил олган (1933 – 1934. «Қуёш билан суҳбат», «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935), «Меҳрим» (1936) каби шеърий тўпламлари, «Норбўта» ва «Нахшон» (1934) достонлари нашр этилган. «Атлас» (1935) пьесаси ўз вақтида хаваскорлар театри саҳнасида кўйилган. А. С. Пушкиннинг «Боқчасарой фонтани», М. Ю. Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») достонларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилган. 1937 йилнинг 13 июлида Советлар қатағони қаттиқ қутирган даврда «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемерово вилоятларидаги қамоқхоналарга юборилган ва 1944 йил 9 мартда ўша ерда вафот этган. Бугунги замонда жисман бизнинг орамизда бўлмаса ҳам буюк шеърлари, асарлари воситасида айрим бир ўз тириклигини исботлай олмасдан шунчаки тирикчилигини қилиб, эл-юртга зиён етказиб, қаллоблик, фирибгарлик қилиб юрган кимсалардан тирикроқ Усмон Носир Машарб бобомиз каби элимизнинг юрагида (қалбида, дилида) қиёматга қадар мангу яшайверади...
ЮРАК
Юрак, сенсан менинг созим,
Тилимни найга жўр этдинг.
Кўзимга ойни беркитдинг,
Юрак, сенсан ишқибозим.
Сенга тор келди бу кўкрак,
Севинчинг тошди қирғокдан.
Тилим чарчар, ажаб, гоҳи
Сени таржима қилмоқдан.
Сен эй, сен — ўйноқи дилбар,
Зафардан изла ёрингни.
Тўлиб қайна, тошиб ўйна,
Тирикман, куйла борингни!
Итоат эт!
Агар сендан
Ватан рози эмас бўлса,
Ёрил, чақмоққа айлан сен,
Ёрил! Майли, тамом ўлсам!..

ЯНА ШЕЪРИМГА
(Сонет)
Шеърим! Яна ўзинг яхшисан,
Боққа кирсанг, гуллар шарманда.
Бир мен эмас, ҳаёт шахсисан,
Жоним каби яшайсан манда.
Юрагимнинг дарди — нақшисан,
Қилолмайман сени ҳеч канда!
Ўт бўлурми ишқи йўқ танда?
Дардимсанки, шеърим яхшисан.
Сен орада кўприк бўлдинг-да,
Гейне билан ўртоқ тутиндим.
Лермонтовдан кўмак ўтиндим.
Бутун умрим сенинг бўйнингда.
Саҳарда қон тупурсам, майли.
Мен — Мажнунман, шеърим, сен –
Лайли!

@yangicha_mingbuloq
ЭРТАГА, 14 ФЕВРАЛДА БЕҲАД БУЮК ШОҲ ВА ШОИР БОБОМИЗ ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР БУ ЁРУҒ ДУНЁГА КЕЛГАНИГА 539 ЙИЛ ТЎЛАДИ

ЎЗБЕКНИНГ ЎКТАМ ЎҒЛОНИ


«Заҳириддин Муҳаммад Бобур бизлар учун том, чин маънодаги буюк маданият, олий даражадаги шарқона одоб ва ахлоқнинг тимсолидир. Бобомиз номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган ул зот бизни тарихимизни қадрлаш ва келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади... Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби инсонларни дунёга берган халқ ҳеч қачон хор бўлмайди, муқаррар тарзда бахт-саодатга эришади».
Ислом КАРИМОВ, ўзбек давлат арбоби

Инсоният тарихидаги энг улуғ сиймолар орасида ўзига хос ва мос юксак ўрин эгаллаган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига, хусусан унинг шахсиятига қизиқиш ҳар доим – у ҳали барҳаёт йилларда ҳам, кейинги асрлар давомида ҳам жудаям катта бўлган. Жаҳон миқёсидаги арбоб ва шоир, мутафаккир Бобурга илмий-амалий қизиқиш ҳанузгача сўнмаган ва ҳеч қачон сўнмагай. Бобур бобомизнинг бугунги ва келажак авлодларга ибрат бўлгулик хислатлари ғоятда бисёр. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўтмишдаги буюк даҳолар сингари ўз аждодларининг, ўзининг кимлигини, ижоди, фаолияти келажак даврларга ҳам катта хизмат қилишини жуда яхши англарди. У ҳаёт ва келажак масаласида ўта некбин (оптимист) эди, асло бадбин (пессимист) эмасди. Шу боисдан ҳам, назм шайдоларини ҳанузгача чексиз ҳайратга солиб, улар бетўхтов ёдлаб ҳамда куйлаб келаётган, соҳир ғазалларидан бирини шундай бошланганди:
Ўзни, кўнгул, айш ила тутмоқ керак,
Бизни унутқонни унутмоқ керак.
Ҳиндистоннинг башарият аҳли жуда яхши биладиган ҳамда энг номдор сиёсатшунослари томонидан сўзсиз тан олинган ғоятда буюк ўғлонларидан бири бўлмиш Жавоҳирлаъл Нерунинг ҳақли равишда таъкидлашига кўра, «Бобур дилбар шахс... мард ва тадбиркор шахс бўлган... Бобурнинг Ҳиндистонга келиши туфайли ҳам Ҳиндистонда буюк ўзгаришлар содир бўлди, санъатда, ҳаётда, меъморчиликда ва маданиятнинг бошқа соҳаларида ўзгача гўзал тараққиёт юз берди».
«Ҳукмдорларнинг орасида Бобур сингари даҳо ва истеъдодли сиймоларни кам учратасиз». Ушбу фикр жаҳон бобуршунослигида энг баланд чўққиларни забт этган инглиз тарихчиси Уильям Эрскинга тегишли. Улуғ олим фикрининг давомини ўта ғурур ҳамда ифтихор билан, ҳаяжонланиб ўқиймиз: «...бевафо тақдирнинг найрангларига қарамай руҳининг жудаям тетиклиги, подшоҳлар орасида камдан-кам учрайдиган сахийлиги, фанга, санъатга муҳаббати... жиҳатидан олиб қаралганида Осиёдаги подшоҳларнинг орасидан Бобурга тенг кела оладиган бирорта ҳам подшоҳни сира топа олмаймиз».
Ҳали болалигидаёқ тақдирнинг ўзи ва ўта мураккаб ижтимоий-сиёсий воқеа, ҳодисалар ва жараёнлар Бобурни ҳам ўзининг қудратли уммонининг жуда ҳайбатли гирдобига тортиб кириб кетганди. Отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати тўғрисида эса «Бобурнома»да шундай ёзилган эди: «... ғариб воқеа даст берди, мазкур бўлиб эдиким, Ахси қўрғони (китобларда Ахсикат битирлар) баланд жар устида воқиъ бўлубтур, иморатлар жар ёқасида эрди... Умаршайх мирзо муни пойтахт қилиб эди, Сайхун дарёси қўрғоннинг остидин оқар ... Ҳандақнинг ўрнига амийқ жарлардур... Ушбу тарихда (ҳижрий 899 йил) душанба куни рамазон ойининг тўртида (1494 йил 8 июнда) Умаршайх мирзо жардин кабутар ва кабутархона билан учиб шунқор бўлди. Ўттиз тўққиз ёшар эрди. Умаршайх мирзоға бу воқеа даст берганда мен Андижонда чаҳорбоғда эдим. Сешанба куни рамазон ойининг бешида бу хабар Андижонға келди. Изтироб билан отланиб, қошимдағи навкар ва савдар билан қўрғон азимати қилдим... Ахсидин мирзонинг онаси Султонбегим ва Жаҳонгир мирзо ва аҳли ҳарам ва аҳли беклар Андижонға келдилар. Азо расмини бажо келтуруб, ош ва таом фуқаро ва масокинға тортилди... Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдум».

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Она яна 1-2 дақиқа бўлса хам қолинг..."

Йиғлаб йиғлаб кўринг, хеч ким йўқ хонага кириб олинг... 😢

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JAHON_AYVONIDA
ПУТИН: УРУШДА ҒОЛИБЛАР БЎЛМАЙДИ (видео)

📹 🇷🇺 Ураина-Россия ўртасидаги зиддият жиддий тусга кирадиган кўринади, чоғи. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин НАТО ташкилотининг ҳарбий салоҳияти Россияникидан устунлигини тан олди. Бироқ урушда ғолиб бўлмаслигини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq
“ЯНГИ СИРДАРЁ” газетасининг бўлим мудири Муҳаммад АҲМАД 2021 йилнинг 11 мартида чоп этилган “УСМОН НОСИР НЕГА ЙИҒЛАГАН ЭДИ?” сарлавҳали мақоласида, англайдиган, биладиган асл инсонларни йиғлатадиган, аммо, айрим бир кимсаларнинг пешонасни тириштириб, энсасини қотирадиган воқеани СИЗ билан БИЗнинг диққат-эътиборимизга ҳавола қилган эди:
“Ўтган аср 70-йиллари ўрталарида Сирдарё давлат педагогика институтида ўқиб юрган кезларимизда институтимизга Абубакр Ражабий домла келди. У киши Усмон Носир ижоди бўйича номзодлик ишини ёқлаган экан. Бизга мумтоз адабиётдан сабоқ бера бошладилар...
Ажойиб кунларнинг бирида Абубакр домла дарсга қўлларида иккита сутранг китоб билан кириб келдилар. Бу Усмон Носирнинг 2 жилдлик “Танланган асарлари” эди. Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриётида 1969 – 1970 йилларда (1- жилди 1969 йилда, 2- жилди 1970 йилда нашр этилган) чоп этилган бу қўшалоқ китоб Усмон Носир номи оқлангандан кейин дунё юзини кўрган энг салмоқли нашр эди. Уни тўплаб, нашрга тайёрлаган Абубакр Ражабий домла эди. Ҳар икки китоб зарварағида домланинг исми фамилиялари дарж этилганди. Домла дарс бошланишидан олдин китобнинг биттасини очдилар-да, ички овозда шеър ўқий бошладилар...
Домла шеърни ўқиб бўлганларидан кейин мижжаларида ёш ҳалқаланганини кўрдик. У киши бирозгина тин олдилар-да, кўз ёшларини бармоқлари билан артдилар. Сўнгра Усмон Носир ҳаёти билан боғлиқ беҳад қизиқ бир воқеани сўзлаб бердилар. Туғма шоир бўлганлиги туфайли, ул зот қамоқда ётганида ҳам шеър ёзишни асло канда қилмаган экан. Ҳар галгидек маҳкумларни ишга олиб кетишганида қамоқхона маъмурияти ётоқни синчиклаб кўздан кечирса, кўрпа-тўшакларнинг яғири чиқиб, бит босиб кетганига гувоҳ бўлибди. Барча кўрпа-тўшакларни ёқишга буйруқ бўлибди. Кечқурун маҳкумлар ишдан қайтсалар, кўрпа-тўшаклар алмаштириб қўйилган. Казармани оҳ-воҳ, дод-вой, фарёд босиб кетибди. Маҳкумлар топган пулларини матрасларининг ичига тикиб қў-йишар экан. Бир кун озодликка чиқсак асқатар деб. Усмон Носир эса ёзган шеърларини матраси орасида сақларкан. Ҳамма бирваракайига: “Вой, пулим”, деб йиғлашса, улардан фақатгина Усмон Носир “Вой, шеърим!” деб фарёд кўтарган экан.
– Ишқимнинг энг олий туҳфаси – шеърим, деб ёзган (“Нахшон” достонидан) шундай буюк шоир Сталин қатағонининг қурбони бўлди-я, – дея чуқур сўлиш олгандилар устоз Абубакр Ражабий.
Домланинг ушбу ҳикояси ҳаммамизни музлатиб юборганди. Ўшанда менга Абубакр домла Усмон Носирнинг икки жилдлигини совға қилган эдилар. “Танланган асарлар”га Ўзбекистон халқ шоири Уйғун сўзбоши ёзган экан. У “Халқ ўзининг асл фарзандини, у қилган садоқатни, эзгу ишларни ҳам умрбод ҳурмат қилади, ёдда сақлайди. Минг йиллардан кейин ҳам шоирнинг ажойиб шеърлари жаранглаб туради, ўзи айтгандай, шоир бир умрга ўлмайди. Шеъриятга ўлим йўқ!” деган эътироф билан якунланган эди”.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖАРИМАЛАР БОРЛИГИНИ ТЕЛЕФОНДАН ТУРИБ БИЛИШ ИМКОНИ ТУҒИЛДИ

🚙🧾 Эндиликда юртимизда жарима борлигини махсус илова орқали билиб олиш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун "Менинг жарималарим" онлайн иловасидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирмалар ҳам мавжуд.

Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин илк 15 кун давомида амал қилади). Шунинг учун жарималарни ўз вақтида тўлаш яхшироқдир. Ушбу иловада чегирма ва унинг расмий амал қилиш муддатини билиб олиш мумкин.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#КУН_ТАРИХИ

Бугун 14 февраль ~ буюк шоир ва мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси, Амир Темурнинг бешинчи авлоди Заҳириддин Мухаммад БОБУР таваллуд топган кун.

@yangicha_mingbuloq
#KUN_HIKMATI
#BUYUK_SIYMOLAR
#NAVOIYXONLIK
БИР ҲАРФ ЎҚУТМИШ РАНЖ ИЛА

📖 Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

📝 Ҳазрат Алишер Навоий.

@yangicha_mingbuloq
#Z.M.Bobur tavalludining 539 yilligi

ҲАР КИМКИ ВАФО ҚИЛСА, ВАФО ТОПҚУСИДИР...

Бу ўтлиғ сатрлар муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиши билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

@yangicha_mingbuloq
#OB_HAVO
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ЁМҒИР ВА ҚОР ЁҒАДИ. ҚУМ БЎРОНЛАРИ КУЗАТИЛАДИ

🌫 Бугун - 2022 йил 14 февраль, душанба куни Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради.

🌧🌨 Айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир ва қор ёғиши) мумкин.

🌪 Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

🌡 Ҳаво ҳарорати кундузи +2...+7, кечаси -2 даража совуқ...+3 даража илиқ бўлади.

🏔 Тоғли ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 0...-5, кечаси -3...-8 даража совуқ бўлади.

@yangicha_mingbuloq
#шунингдек
Бугун, 14 февраль — «Халқаро китоб совға қилиш куни» ҳам нишонланади.

📚 Севган севганига китоб олсин.

@yangicha_mingbuloq
#МОТИВАЦИЯ

Қуёш бўлолмаслигинг аниқ, ҳеч қурса фонус бўл!
Милтиллаб бўлса ҳам, тутаб бўлса ҳам, ён!
Қандай ёнганинг муҳим эмас.
Сени эслашганда «У ёнар эди» дейишсин...

ЦИЦЕРОН


@yangicha_mingbuloq
Дунёнинг энг кучли армияга эга давлатлари рўйхати

Россия 2 ўринда, Украина 25 да экан

🇺🇿Ўзбекистон Ўрта Осиёда 1- ўринда экан💪

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
СОҒЛОМ БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

🔰 Cаломатлик учун эътибор қаратиш мумкин бўлган муҳим тавсиялар:

Кўпроқ мевалар;
Етарли уйқу;
Етарли сув;
Вазн назорати;
Кўпроқ сабзавот;
Стрессни камайтириш.

Чекиш;
Ширинликлар;
Алкоголь;
Турлича дорилар;
Зарарли озиқ-овқатлар;
Жуда кўп қаҳва.

👨‍⚕️🩺 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали кардиолог-врач Солижон Мўминовнинг тиббий тавсияларига амал қилинг!

☝️ Инфографикага синчковлик билан қаранг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👨‍💻@yangicha_mingbuloq