Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев Алмада шаҳрида бўлиб ўтаётган Португалия Гран-Присида олтин медални қўлга киритди.

Финал учрашувида Муроджон Испаниялик Сальвадор Касес Рокани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, дзюдочиларимизнинг мавсумдаги илк олтин медалини қўлга киритди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_эътирофи

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йил 26 январь куни танқидий-таҳлилий руҳда ўтказган катта мажлисда «...НАМАНГАНДА АДОЛАТ БОР, ҲАММА СОҲА БЎЙИЧА!» дея алоҳида таъкидлади.

Ҳурматли халқ хизматчилари, турли даражадаги раҳбарлар ҳамда журналист ва блогерлар, Юртбошимизнинг юксак эътирофига доимо муносиб юрайлик, адолатни таъминлашда намуна бўлайлик!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namangandan Rossiya shaharlariga tez va arzon narxlarda yetib olish mumkin.

@yangicha_mingbuloq
#TEZKOR_XUSHXABAR
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН 63 КИШИ АФВ ЭТИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BU_MUHIM
1 ФЕВРАЛДАН ЎЗБЕКИСТОНДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ

🇺🇿 2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган мамлакатимиз қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз. Дайжест Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
http://namangan24.uz/zhamiyat/1_fevraldan_uzbekistonda_nimalar_uzgaradi.html

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 1 февраль куни “Маҳаллага китоб улаш!” лойиҳаси ўтказилади.

Мазкур лойиҳадан ҳар бир маҳаллада китобхонлик маданиятини шакллантириш, одамларнинг маънавиятини юксалишига ҳисса қўшиш ва кутубхоналарни нодир адабиёт намуналари билан бойитиш кўзланган.

Вилоятимиз аҳлини мазкур акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

@yangicha_mingbuloq
ЭЪЛОН!

7 кунлик карантиндан сўнг Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси 2022 йил 1 февраль, сешанба кунидан бошлаб яна ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қиламиз.

Ёшлар зиё масканига келаётган китобхонлардан тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофага амал қилиб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади.

Зеро, инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун эканлигини унутмайлик.

Маъмурият.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВНИНГ НАВБАТДАГИ РАҚИБИ КИМ?

🥊 Профессионал бокснинг "WBA" ва "IBF" камарлари соҳиби, жаҳон чемпиони, "Рио-2016" ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, чутслик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши маълум бўлди.

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Муроджон Аҳмадалиев ва унинг мажбурий рақиби Ронни Риос ўртасидаги жангни ташкиллаштириш учун 90 кун, 24 апрелга қадар муҳлат берди.

Таъкидлаш жоизки, "Matchroom Boxing" жангни ташкил қилиш ҳуқуқини 2021 йил 24 май куни олган. Бироқ "Covid-19" инфекцияси сабабли ушбу жанг тўхтатилди. Натижада Муроджон ўтган йилнинг ноябрь ойида Хосе Веласкесга қарши ҳимоя жангини ўтказиб, зафар қучган эди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XOTIRA
ИСЛОМ КАРИМОВ ЕЛКАСИГА КЎТАРГАН ҚИЗЧА (видео)

📹 Мустақиллик байрами тантанасида Биринчи Юртбошимиз елкасига кўтарган бу жажжи қиз ҳозир анча улғайган. Назокат ўша пайтларда нималар содир бўлганлигини гапириб берди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XOTIRA
ҲАР БИР АЙТГАН СЎЗИ МОТИВАЦИЯГА ЧОРЛАЙДИ (видео)

📹 Ислом Каримов: "Одамда изланиш, умид, қатъий бир ҳаракат, мақсад бўлиши керак".

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ПЕНСИЯ ТЎЛАШ БЎЙИЧА МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

🔹 Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади.

🔹 Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

🔹 Имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.

🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
БАЛАНД СИГНАЛ ЧАЛГАН АВТОМАШИНА РАДАР "НИШОНИ"ГА ТУШАДИ

📸 Юртимиз ҳудуди бўйича йўллардаги баланд шовқин чиқарувчи автомабилларни аниқловчи радарлар пайдо бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хабар беришича, ушбу қурилмалар баланд шовқин чиқарадиган автомобилларни аниқлаб жарима қайд этади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам эслатиб улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#HODISA
МОСКВАДАН ФАРҒОНАГА УЧГАН САМАЛЁТ НАМАНГАНГА ҚЎНИШГА МАЖБУР БЎЛДИ

🛬 "Уральские авиалинии" авиакомпаниясига қарашли Москвадан Фарғонага учган самолёт душанба куни Фарғонада туман туфайли Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

🌫 "Москва – Фарғона йўналиши бўйича учаётган "Уральские авиалинии" авиакомпаниясига қарашли "SVR8317" рақамли рейс қуюқ туман сабабли белгиланган манзилга етиб кела олмади ва эрталаб соат 7:32да Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди", – деди "Uzbekistan airports" вакили.

🚌 Унинг айтишича, самолётдаги 227 йўловчининг ҳаммаси Намангандан Фарғонага автобусларда етказилади.

🚏 Эслатиб ўтамиз, Фарғона билан Наманган шаҳарларининг орасидаги масофа 80 километрни ташкил этади.

@yangicha_mingbuloq
​​#KRIMINAL
МИБ ТОМОНИДАН 45 МИЛЛИОН СЎМЛИК СИФАТСИЗ ДОРИЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

💊 Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш доирасида қиймати 45 миллион сўмлик икки турдаги дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Аниқланишича, фуқаролар Р. И ва М.А. лар 2021 йилнинг 23 апрель куни бошқарувдаги “Матиз” автомашинасини вилоятнинг “Учўрғон-Уйчи” йўналишида ҳаракатланаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан тўхатилиб, текширилганда битта политилен қопда кучли таъсир қилувди “Tropikamid” дори воситалари борлиги аниқланади.

Яна бир фуқаро Н.О ҳам 2021 йилнинг 19 ноябр куни ўзига нотаниш шахсни таклифига биноан божхона назоратидан яшириб олиб келинган 1 минг 968 дона “Тайлол хот” дори воситасини бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётганда қилмиши фош бўлган.

Суд ҳукми билан бугун - 2022 йил 31 январь куни Бюронинг Наманган шаҳар бўлими, тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Наманган дори дармон” акционерлик жамиятида сақланаётган, инсон саломатлиги таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дори воситалари муфил печда тегишли тартибда йўқ қилинди.

@yangicha_mingbuloq
Mingbuloq gazetasi 2022-yil 3-son.pdf
2.7 MB
"Мингбулоқ" газетасининг янги 3-сони нашрдан чиқди.

📰 2022 йил 1 февраль.

@yangicha_mingbuloq
"Мингбулоқ" газетасининг янги 3-сони нашрдан чиқди.

📰 2022 йил 1 февраль.

@yangicha_mingbuloq
Т А Й И Н Л О В
Аҳмаджон ҒАНИЕВ вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан туман халқ таълими бӯлими мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда кеча ӯтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда расман маълум қилинди.
Президентимиз халқ таълими тизимига катта эътибор қаратмоқда, беқиёс ғамхӯрликлар кӯрсатмоқда. Айни пайтда тизимга масъулият ҳар қачонгидан ҳам кучайди, талаб тубдан ортди. Ҳаракатлар стратегиясида ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилган. Булар туманимизда ҳам ҳар қачонгидан-да кӯпроқ, самарали ишлашни, ислоҳотларда фаол қатнашишни тақазо этади.
Умид қиламизки, янги мудир тизимда бугунги давр руҳини чуқур идрок этган ҳолда фидойилик билан ишлаб, туманимиз таълим тизимида туб бурилишлар ясайди, натижадорликка эришади. Бу шарафли ва масъулиятли ишда унга куч-қувват, метиндек ирода ва омад тилаймиз. Яратганнинг ӯзи ҳамиша мададкор бӯлсин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқда томорқадан унумли фойдаланаётган тумандошларимиз ҳақида фойдали лавҳа тайёрланди

@yangicha_mingbuloq