Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизни қўллаб-қувватлаган юртдошларимиздан жуда миннатдормиз!

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар вақтида, мамлакатимиздаги барча фуқаролар энергетика соҳасидаги ходимларини доимий дуолари, матонат ва сабр билан синовли кунларни биргаликда енгишга ёрдам беришди.


БИЗНИ ҚЎЛЛАГАНГИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ, СИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДАН МАМНУНМИЗ...


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади”, деб марҳамат қилганлар.

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунингиз муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
НОНУШТА УЧУН ВАҚТ ТОПИНГ!

🥯🧈 Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг!

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади, юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
Бутун умр сизга ўхшашга интилиб яшадим. Ҳаётда ҳам, касб-корда ҳам. Асли сизга эргашиб, сизга ҳавас қилиб шу касбни танлаганман. Отага ҳурматни ҳам сиздан ўргандим. Кўркам уйларни орзу қилдим, лекин «отам қурган ҳовлидан бир қадам ҳам жилмайман» дедингиз. Ҳатто умр сарҳисобида ҳам ҳаддингизни сақладингиз. «Бобонгни ёшига етдим, сафаримиз қариди, ўғлим», дедингиз. Отангизни пойида ётишни истадингиз. Васиятингизни бажардим, бобомнинг қабри пойига қўйдим сизни. Ҳаётда дилкаш, камтар, беозор инсон эдингиз. Чин дунёга ҳам шундай беозор кетдингиз: қўлимда беш дақиқанинг нари-берисида жон бердингиз. Қабрга қўяётганимда ўзимни гўё сизни фаришталар ихтиёрига топшираётгандек сездим. Эсимни танибманки, ёнингизда бўлдим, хизматингизни имкон қадар бажардим, лекин энг асосий гапни — сизни жонимдан ҳам ортиқ яхши кўришимни айтолмадим. Мендан рози бўлинг, дада. Энди дийдор Қиёматга қолди...

Азизбек АБДУВАЛИЕВнинг ФБдаги саҳифасидан.

@yangicha_mingbuloq
#OB_HAVO
БУГУН ЮРТИМИЗДА ҲАВО ЎЗГАРИБ ТУРАДИ, ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА ЁМҒИР ВА ҚОР ЁҒАДИ

🌫 Бугун - 2022 йил 28 январь, жума куни Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

🌪 Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

🌡 Ҳарорат кундузи +3...+8 даража илиқ, кечаси -3 даража совуқ...+2 даража илиқ бўлади.

🏔 Тоғли ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади. Туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0...+5 даража илиқ, кечаси -2...-7 даража совуқ бўлади.

@yangicha_mingbuloq
#Стресс

Мойчечак чойи − бу стресс ва хавотир учун энг керакли восита. Ундан ичиш ёки ҳаммом қабул қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин − иккала усул ҳам бир хил даражада самарали. Айтганча, мойчечак чойи уйқусизликнинг ажойиб ечими ҳамдир.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кунора 2,5-3 км сузаман"- 71 ёшида соғлом ҳаёт учун мотивация бераётган отахон

Маҳмуджон Ашуров 45 йилдан бери сузиш спорти билан шуғулланади. Шу вақт ичида қатий интизом ва ўз устида ишлаш сабабли ўспирин йигитлар забт этолмайдиган кўрсаткичларга ҳам эришмоқда.

Унинг сўзларига кўра инсон соғлом бўлиши учун аввало ўзини яхши кўриши, тартибга амал қилиши ва дангасаликни енгиб ўтиши керак.

Қаҳрамонимиз сузишдан ташқари тенний ҳамда югириш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари пиёда юришни канда қилмайди. У ҳар йили тоғли ҳудудларга пиёда саёҳат қилади. Ёввойи табиат қўйнига 3-4 кунлик масофали йўлда 25-30 кг.ли рукзаг билан тепаликларга харакатланади

Маҳмуджон ота доим харакатда. Хозирда у инглиз ва араб тилларини ўрганмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ

📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BU_MUHIM
ҚИШ ЧИЛЛАСИ ТУГАЯПТИ, ҚОР ЁҒАДИМИ?

❄️ Қиш фаслининг иккинчи ойи якунланяпти ҳамки, орзиқиб кутадиганимиз қордан дарак йўқ. Хўш, қишнинг қолган қисмида қор ёғадими? Бу борада қандай прогнозлар қилинмоқда?

🎙 – 25 декабрдан 5 февралгача бўлган муддат қиш чилласи ҳисобланади, – дейди “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатов. – Қарияларимиз “чилла чиллалигини қилиши керак”, дея бежиз айтишмайди. Афсуски, сўнгги пайтларда биз ёшлигимизда кўрганимиздек қалин қор ёғиши, ҳафталаб ерда туриб қолиши кузатилмаяпти. Айни пайтда ҳам чилла даври чиққунга қадар кам миқдорда қор ёғиш эҳтимоли бор. Хусусан, 28-29 январь кунлари Республикамизга ғарбдан тўйинган нам ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ёмғир ва қор кутиляпти. Февраль ойи эса илиқ келиши кутилмоқда. Бу ҳаммаси прогноз ҳисобланади. Баъзида кутилмаган об-ҳаво шароитлари ҳам бўлиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#JAHON_AYVONIDA
ПУТИН ТУРКИЯГА БОРАДИ

🇷🇺🇹🇷 Россия Президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифидан фойдаланиб кўради, эпидемиологик вазият ва иш жадвали имкон бериши биланоқ Туркияга боради.

Бундан аввалроқ Эрдўғон Россия етакчисини Туркияга таклиф қилгани, Кремлдан жавоб кутаётганини айтган эди.

@yangicha_mingbuloq
Shavkat Mirziyoyev:

«Maktablarning dars tugashi bilan yopilishi - bu mutlaqo notoʻgʻri. Kutubxona, sport zal, kompyuter xonalari, tadbirlar zali doimiy ishlashi, ularda har kuni musobaqa, konsert, kitobxonlik, mushoira, “Zakovat” va boshqa intellektual oʻyinlar oʻtkazilishi kerak»

Maktab taʼlimini rivojlantirish masalalari yuzasidan videoselektor yigʻilishida aytilgan fikrlar (28.01.2022)

Manba

@yangicha_mingbuloq
Машина сотилади
пули масжид курилишига ишлатилади
Масжидимиз имом ноиби узлари миниб юрган машиналарини сотиб масжид курилишига ишлатишлик учун бердилар
Аллохим кабул килсин

Нексия 3/4-позиция сотилади.

📆 2020 йил
👣 38 000 км юрган
⛽️ бензин
⚪️ оқ
🛠 техник ҳолати аъло
💰 11000 келишамиз

☎️ +998932020908

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ONLAYN
АЙНИ ПАЙТДА "ҚАМЧИҚ" ДОВОНИДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ? (видео)

📹🗻 Айни дақиқаларда Фарғона водийсини пойтахтимиз билан боғловчи асосий магистрал йўл ҳисобланган "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда.

❄️ 🏭 Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан йўллар қордан тозаланмоқда.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

🚗 "Қамчиқ" довонидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари сўралади.

@yangicha_mingbuloq
​​#ONLAYN
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БИЗ УЧУН ҲАЁТ-МАМОТ МАСАЛАСИ

🇺🇿 Бугун - 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим-тарбияни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

🎙 - Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин, - деди давлатимиз раҳбари.

- Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак, - дея қайд этди Президент.

- Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган, - деди Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
​​#OILA_DAVRASIDA
БОЛАЛАРНИ ИСТЕЪДОДИНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРМАНГ!

👦 Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

1️⃣ Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2️⃣ Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3️⃣ Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.

4️⃣ Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5️⃣ Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6️⃣ Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7️⃣ Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8️⃣ Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9️⃣ Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BU_MUHIM
ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ РОССИЯ ҲУДУДИДА 15 КУН РЎЙХАТДАН ЎТМАСДАН ВАҚТИНЧА БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИГА ДОИР ТАРТИБ КУЧГА КИРГАНИ РОСТМИ? ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ РАСМИЙ ВАКИЛИНИНГ ИЗОҲИ

🇺🇿🇷🇺 Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан вақтинча бўлиши мумкинлигига доир тартиб кучга киргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан қайд этамизки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим 2021 йил 17 июнь куни имзоланган.

Битимнинг 1-моддасига кўра, бир Томон давлати ҳудудида вақтинча бўлиб турган бошқа Томон давлатининг фуқаролари 15 кун мобайнида келиш давлатининг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) мажбуриятидан озод этиладилар.

2022 йил 20 январь куни мазкур халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига мамлакатимиз томонидан давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақида тегишли билдиришномани юборди.

Таъкидлаш жоизки, Битимнинг 4-моддасига кўра, Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Томонлар тарафидан бажарилгани тўғрисида охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали қабул қилинган санадан кучга киради.

Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган Битим кучга кирмаган, зеро Россия Федерацияси томонидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари ҳали якунланмаган.


@yangicha_mingbuloq