Янгича "Мингбулоқ"
258 subscribers
36.4K photos
15.2K videos
152 files
7.78K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг "Маҳаллабай" тизими бўйича янгича иш ташкил этиш юзасидан туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаати

@yangicha_mingbuloq
#OB_HAVO
ҲАФТАНИНГ ИЛК КУНИДА ЮРТИМИЗДА ҚАНДАЙ ИҚЛИМ КУЗАТИЛАДИ?

🌫 Бугун - 2022 йил 24 январь, душанба куни Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

🌪 Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

🌡 Ҳарорат кундузи 0...+5, кечаси -3 даража совуқ...+2 даража илиқ бўлади.

🏔 Тоғли ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кундузи 0...-5, кечаси -7...-12 даража совуқ бўлади.

@yangicha_mingbuloq
ФАОЛИЯТЛАРИ ЭЪТИРОФГА ЛОЙИҚ УЧ ОҒАЙНИ ТАРҒИБОТЧИ УСТОЗ
Ёш иқтидорли ижодкорларга мамлакатимизда катта эътибор берилмоқда, беқиёс ғамхӯрликлар кӯрсатилмоқда. Улар билан ишлашни такомиллаштириш, истиқболли режаларини рӯёбга чиқаришда эса устозларнинг кӯмаги муҳимдир. Шу боис Президентимиз Ӯзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг мактабларда ижодий-маданий масалалар бӯйича тарғиботчи лавозимини ташкил этиш бӯйича ташаббусини маъқуллаган. Бу вазифага ижодкорларни қӯйиш таклифи билдирилган эди.

Барча жойларда бӯлгани каби туманимизда ҳам ана шулардан келиб чиқиб, Ӯзбеистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бӯлими раиси Зиёвиддин Мансуров раҳбарлигида соҳага масъул туман ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан суҳбат асносида саралаб олинган тарғиботчилар фаолият бошлашган.

Бугунги кунда тарғиботчиларнинг аксарияти бурчини сидқидилдан бажаришмоқда. Айниқса, ,,Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳиби Ҳамидулло Нурматов, Халқ таълими аълочиси Комилжон Маматов, халқ таълими ва матбуот фахрийси Маҳмуджон Абдусаломовларнинг фаолиятлари эътирофга лойиқ. Вилоят миқёсидаги турли тадбирларда ҳам ҳар гал уларнинг ибратли ишлари ҳақида алоҳида фахр билан гапирилаётгани қувонарли.

Кузатиб бораётган бӯлсангиз, туман ҳокимлигининг нашри бӯлган ,,Мингбулоқ" газетаси саҳифаларида ҳам ёши улуғ бу тарғиотчиларнинг, қолаверса, шогирдларининг шеър, ҳикоя, мақолалари муттасил равишда ёритиб бориляпти. Улар пухта-пишиқлиги ва долзарблиги билан аҳамиятлидир.

Мазкур мактабларнинг директорлари таъкидлашларича, тарғиботчилар фақат ижодкор ӯқувчилар билан ишлабгина қолмасдан, маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаш ва ӯтказиш, паст ӯзлаштирувчи, дарсларни сабабсиз қолдирувчи болалар билан шуғулланишда ҳам педагогик жамоага кӯмакдош бӯлишаётгани таҳсинга лойиқ.

Вилоятимизда айнан тарғиботчилар фаолиятига расман масъул ҳисобланган Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари раҳбарлари Зиёвиддин Мансуров ҳамда Носиржон Деҳқоновлар ҳар учала мактаб тарғиботчиларининг тажрибасини оммалаштириш мақсадида вилоят семинарини ӯтказишни режалаштиргани бежиз эмас.

@yangicha_mingbuloq
Янгича "Мингбулоқ"
ФАОЛИЯТЛАРИ ЭЪТИРОФГА ЛОЙИҚ УЧ ОҒАЙНИ ТАРҒИБОТЧИ УСТОЗ Ёш иқтидорли ижодкорларга мамлакатимизда катта эътибор берилмоқда, беқиёс ғамхӯрликлар кӯрсатилмоқда. Улар билан ишлашни такомиллаштириш, истиқболли режаларини рӯёбга чиқаришда эса устозларнинг кӯмаги…
Фаолияти эътирофга лойиқ топилган 23-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бӯйича тарғиботчиси, Халқ таълими аълочиси Комилжон Имомназаров бугун вазифасидан озод этиш бӯйича билдирилган таклифга розилик билдирди. Директор унинг аризасини қаноатлантирди.

Таъкидлаш жоизки, у янги вазифада фаолият бошлаган илк кунданоқ ишга астойдил киришиб, сидқидилдан ишлади. Ташкилотчилик ва ташаббускорлик фазилатларини кӯрсата олди. Гарчанд, ярим ставкада ишласа-да, жамоанинг ҳақиқий аъзоси сифатида ҳурмат қозонди. Оз муддат ишлаган бӯлса-да, ӯзидан кӯп йиллар ишлаганлардек катта эсдалик қолдиргани қувонарли.
Устозга зиммасидаги бурчни рисоладагидек уддалагани учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, ижодкор ёшларга қанот бағишлашдек ҳаракатда бундан буён ҳам фаол қатнашаверади.

Ҳурмат билан ,,Мингбулоқ"
газетаси таҳририяти.


@yangicha_mingbuloq
​Кун хикмати

Бугун энг сехрли кун. Кимнидир севсанг бугун айт. Кимдандир кетмоқчи бўлсанг бугун кет. Нимадир қила олсанг бугун қил. Сабаби Бугун энг сехрли кун. Эртага эса кучсиз бўласан.

🔅Лао Цзи.

@yangicha_mingbuloq
​​НАМАНГАНЛИК ЁШ ОЛИМНИНГ ДИССЕРТАЦИЯСИ ХОРИЖДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🏢 Республика миллий рейтингида юқори ўринларда бораётган Наманган муҳандислик-технология институтида хориж давлатларидаги етакчи олий таълим муассасалари билан тизимли равишда изчил ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган 2021 йилнинг декабрь ойида институт раҳбарияти томонидан Туркия жумҳуриятидаги бир нечта нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, қатор йўналишлар бўйича келишувларга эришилган эди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ушбу ҳамкорлик ўзининг ёрқин самарасини бера бошлади. Айни кунларда Туркиянинг Карабук университетида Наманган муҳандислик-технология институти доценти Асилбек Мирзаумидовнинг “Аррали жин ишчи қисимларининг ресурстежамкор конструкциясини ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари” мавзуси бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши атрофлича муҳокама қилинди.

Бундай ҳамкорлик лойиҳалари келгусида ҳам давом этирилиши режалаштирилган.

@yangicha_mingbuloq
"Мингбулоқ" газетасининг келгуси сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ӮзЛиДеП фракцияси аъзоси, Иқтисодиёт фанлари доктори З. Худойбердиевнинг мақоласи,

Туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Н. Худойбердиевнинг Мурожаатномаси ҳамда ижтимоий сиёсий мавзулардаги ранг-баранг материаллар чоп этилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

@yangicha_mingbuloq
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистонда сўз ва ижод эркинлиги кафолатланган, ҳар бир таҳририят ўз касбий фаолиятида мустақилдир, албатта. Бироқ катта аудиторияга эга оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолига бадиий ижод маҳсулотларини тақдим этишда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ва одоб-ахлоқ меъёрларига тўлақонли риоя этилмаётгани оқибатида фуқароларнинг асосли эътирозлари юзага келмоқда.

Шу аснода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Sevimli” телеканалида эфирга узатилган “Сабрия” номли миллий телесериалида ахлоқсизлик саҳналари юзасидан экспертиза ўтказилди.

Экспертиза давомида телесериалнинг 2021 йил 29 декабрь кунги қисмида Арслон исмли қаҳрамоннинг меҳмонхонада бегона аёл билан ётгани, 2022 йил 4 январь кунги қисмида бир аёлнинг маст ҳолатдаги турмуш ўртоғини уни хўрлагани учун ухлаб ётган вақтида пичоқлаб ўлдиргани, бундан ташқари, 14 январь кунги қисмида эса уч нафар безорининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ва уларнинг битта хонадонга бостириб киргани, йигитлардан бири уйдаги аёлга зўрлик ишлатгани тасвирланган сюжетлар ўрганилди.

Экспертлар қуйидаги хулосага келишди:

● лавҳа сюжетидаги ўғрининг аёлга қилган хатти-ҳаракатлари куч ишлатиш йўли билан номусига тегишга уриниш саҳнаси сифатида баҳоланди. Бундай телесериалларнинг намойиш этилиши ёшлар ўртасида хотин-қизларга нисбатан куч ишлатишга мойилликни оширишга хизмат қилади;

● бадиий фильм ва телесериал жамиятдаги қарашларни, ёшларнинг тарбиясини шакллантирадиган муҳим воситалардан бири эканини ҳисобга олиб, оммага тақдим этилаётган ҳар бир сюжет, сўз ва ҳаракат учун масъулиятли бўлиш керак;

аёлларнинг обрўйига жиддий путур етказаётган саёз “ижод намуналари” эфирга узатилишининг олдини олиш, гендер тенглиги ва бошқа умуминсоний қадриятлар, миллий менталитетни ҳисобга олиб, этика нуқтаи назаридан телесериалларни телеканалларнинг бадиий таҳлилидан ўтказилгандан сўнггина намойиш қилиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, аёлга тўғридан-тўғри тажовуз тасвири акс этган ушбу лавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилиниб, салбий фикр-мулоҳазалар ифода этилишига, шу жумладан, айрим фуқаролар, масъул ходимларнинг обрўсизланишига сабаб бўлди.

“Сабрия” номли миллий телесериал бўйича тайёрланган экспертиза хулосаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига жўнатилди.

@yangicha_mingbuloq
#астағфуриллоҳ
"Сахийлар карвони" устидан порталга ариза ёзишибти 😡🤬

Наманган вилоятининг Косонсой туманида "Сахийлар Карвони" номи билан фаолият олиб бораётган саховат гуруҳи устидан бир одам (агар одам дейишга тил борса) Президент порталига ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаат йўллаган кимсанинг айтишича у Германияда даволаниб келиш учун Косонсой тумани бош имом ҳатибига мурожаат қилгани лекин ҳеч қандай натижа бўлмаганини, агар ёрдам беришмаса телеграмдаги бош имом ҳатиб очган "Сахийлар карвони" гуруҳини (аслида ушбу гуруҳни бош имом очмаган, улар хайрли ишда волонтёр сифатида хисса қўшиб келганлар холос) ўчириб юборишларини сўраган.

Бундан ортиқ пасткашлик ва ичи қоралик бўлмаса керак. 300 дан ортиқ боқувчисини йўқотган, етимларга ҳар ойда 2 мартадан озиқ-овқат, кийим-кечак ҳаттоки уй-жой билан таъминлаб келаётган "Сахийлар карвони" фаолиятини тўхтатишни сўрашликни яна қандай таърифлаш мумкин?

Аллоҳдан шундай кимсаларга инсоф беришини сўраб қоламиз.

@yangicha_mingbuloq
#OB_HAVO
БУГУН ЮРТИМИЗДА ҲАВО ЎЗГАРИБ ТУРАДИ, ҲАРОРАТ ПАСАЯДИ

🌫 Бугун - 2022 йил 25 январь, сешанба куни Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

🌪 Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

🌡 Ҳарорат кундузи 0...+5 даража илиқ, кечаси 0...-5 даража совуқ бўлади.

🏔 Тоғли ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кундузи 0...-5, кечаси -7...-12 даража совуқ бўлади.

@yangicha_mingbuloq
#IQTIBOS
ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ҚУРУҚ ВАЪДАЛАР, ҲИСОБОТЛАРНИ ЭНДИ ҲЕЧ КИМ КЎТАРМАЙДИ

🎙 Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров:

– Ҳар бир раҳбар зиммасидаги масъулиятга чуқур ёндашган ҳолда амалий натижа учун ишлаши керак. Қуруқ ваъдалар, ҳисоботларни энди ҳеч ким кўтармайди.

Бундан буён нафақат, ижроия ҳокимияти, балки ташкилот ва бошқармаларнинг фаолияти очиқ ва шаффофлик билан баҳолаб борилади, уларнинг рейтинглари аниқланади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM
УМРА ЗИЁРАТИ НАРХЛАРИ АРЗОНЛАЙДИМИ? (видео)

🕋 ⁉️ Айни пайтда Умра тўловига имконияти йўқларнинг навбати сақланадими?
Келгусида нархлар арзонлаши мумкинми?

📹 Батафсил жавобларга ушбу видео-лавҳа орқали эга бўласиз.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@yangicha_mingbuloq
📦 Туманимиздаги "Fargo" почта хизмати водий бўйича рейтингда биринчи ўринни эгаллади!

🚛 "FARGO" бу тезкор равишда буюм ва юклар, ҳужжатлар ҳамда жўнатмаларни бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизматини амалга оширади.

Манзил: Жомашуй 2 светофор "MINGBULOQ" канали офисида

📲 946606088 | Telegram

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Диққат
❗️Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади — ФВВ

@yangicha_mingbuloq
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

@yangicha_mingbuloq
#Диққат
⚡️Хонада газ ҳиди йўқлигига амин бўлмагунча, электр жиҳозларини ёқманг — “Ҳудудгазтаъминот”

“Ҳудудгазтаъминот”, шунингдек, икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишга чақирди. “Ўзсувтаъминот” эса сув таъминотидаги узилишлар свет ёнганидан кейин ҳам давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

@yangicha_mingbuloq