Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бошланиш арафасида

Ҳозиргача Наманган вакиллари Гамбия Туризм вазири Ҳамат Бах, Саудия Арабистони Туризм вазирлиги масъул ходими Навфал Абдуллоҳлар билан ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб бордилар.

Шунингдек, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили билан мулоқот қилинди.

Учрашувларда хорижлик расмийлар ва ўндан ортиқ оммавий ахборот воситаларига Наманганнинг туризм салоҳияти, табиати ва инвестициявий жозибадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ушбу нуфузли халқаро йиғинни бевосита ёритиш учун 130 дан ортиқ маҳаллий ва 85 та давлатдан 140 нафар хорижий журналист ва блогерлар жалб этилган.

@yangicha_mingbuloq
🔴 АНОНС!

“НАВБАҲОР” (Ўзбекистон) 🆚 “Нассажи Мазандаран” (Эрон)

🏆 |Осиё Чемпионлар лигаси. (ОЧЛ) “D” гуруҳи. 3-тур
🗓 | 23.10.2023 (душанба)
🏟 | Наманган. “Марказий” стадиони.
⌚️ | 21:00


@yangicha_mingbuloq.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Етакчи ОАВ, журналист ва энг яхши саёҳат блогерларни ўзида бирлаштирадиган глобал Медиа кампусини ташкил этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз» — президент

Шавкат Мирзиёев бундай медиа форум Бош ассамблеянинг навбатдаги сессиялари доирасида ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини айтди.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Самарканде принял генерального секретаря Всемирной туристской организации Зураба Пололикашвили.

#Mirziyoyev #uchrashuv #YNVTO #hamkorlik

@yangicha_mingbuloq
Президент Самарқандга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/529073

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг тарихий 25-сессияси расман очилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

🔹 Батафсил: https://uza.uz/

@yangicha_mingbuloq
😴 40 ёшдан ошган одамлар учун идеал уйқу миқдори қандай ?

Яхши ухлаш ҳаётнинг барча босқичларида муҳим, албатта. Аммо 40 ёшдан ошгандан кейин уйқунинг меъёрида бўлиши мия фаолияти, руҳий саломатлик учун катта аҳамиятга эга.

Американинг «Webmd» нашри берган маълумотларга кўра, 38 ёшдан 73 ёшгача бўлган 500 мингга яқин британияликларнинг уйқу режими ва руҳий ҳолати таҳлил қилинганида, тадқиқотчилар ўрта ва ундан катта ёшдагилар учун идеал уйқу миқдори 7 соат деган хулосага келишган.

Чунки жуда кам ва кўп ухлаган инсонларда тест натижалари яхши чиқмаган. Яъни уларда хотира, диққатни жамлаш, мия фаоллигида паст кўрсаткичлар қайд қилинган. Айтиш мумкинки, ёш ўтган сари жуда кўп ёки жуда кам уйқу ақлий заифлашув учун хавф омили бўлиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq