Янгича "Мингбулоқ"
256 subscribers
35.7K photos
15K videos
149 files
7.5K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИГА АСОСАН ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИЛДИ
Мингбулоқ туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Элёржон АБДУЛҲАМИДОВнинг хабар беришича: - Ўзбекистон Республикси Президентининг 2023 йил 28 март, ПФ-45-сонли Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг даромадларини ошириб бориш мақсадида:
1. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.

2. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 347 000 сўм;
ёшга доир енг кам пенсия миқдори — ойига 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг енг кам миқдори — ойига 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 747 000 сўм;

1941 — 1945-йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар конслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг енг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 296 000 сўм;

белгиланган ёшга доир енг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 747 000 сўм;

зарур иш стажига ега бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 535 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг енг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 535 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 535 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 535 000 сўм етиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 198 000 сўмдан қўшилсин;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг енг кам миқдори — ойига 535 000 сўм етиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин.

3. 2023-йил 1-майдан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

4. 2023-йил 1-майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг енг кам миқдори — ойига 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 330 000 сўм етиб белгилансин.

5. Белгилансинки:
буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини ошириш билан боғлиқ харажатлар — Ўзбекистон Республикасининг “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган буджет маблағлари ҳисобидан;

пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар — Давлат буджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

6. Мазкур Фармон талабларини бажариш учун талаб етиладиган қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика буджети харажатларини ошириш ҳисобига молиялаштирилиши белгиланди.

@yangicha_mingbuloq
#ТЕЗКОР

Ўзбекистонда АҚШ доллари қиймати 11 600 сўмлик нуқтага етди

Ўзбекистондаги қарийб ўнта тижорат банкида 5 июл куни АҚШ долларининг сотув курси 11 600 сўмгача ошди. Банклар долларни 11 540 сўмгача бўлган нархда харид қилмоқда. Бу – 2022 йил март ойидан кейинги даврдаги энг юқори курс.

Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда.

@yangicha_mingbuloq
🏗Япониянинг Токио шаҳрида баландлиги 330 м бўлган мамлакатдаги энг баланд бино қуриб битказилди.

@yangicha_mingbuloq
Maktab kutubxonachilarining ish haqi pedagog xodimlar oyligiga tenglashtiriladi

Bu haqda toshkentlik saylovchilar bilan uchrashuvda prezidentlikka nomzod Shavkat Mirziyoyev maʼlum qildi.

“Biz madaniyat va sanʼat sohalari vakillari, muzey va kutubxonalar xodimlari ish haqini kelgusi yetti yilda 3 karra oshiramiz.

Bunda, maktab kutubxonachilarining ish haqi pedagog xodimlar oyligiga tenglashtiriladi.

Shuningdek, kelgusi yetti yilda kutubxonalarning 40 millionga yaqin kitob fondi to‘liq raqamlashtiriladi va ularning yagona katalogi yaratiladi.

Umuman, 2030-yilga qadar mamlakatimizdagi barcha kutubxonalar to‘liq taʼmirlanadi. Shu maqsadda 500 milliard so‘m ajratamiz”, – dedi nomzod.

@yangicha_mingbuloq
2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади Шавкат Мирзиёев

“Ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш учун ижодий буюртма берилиб, муаллифларга 100 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади.

Бу китоблар 20 минг нусхадан нашр қилиниб, мактаблар ва кутубхоналарга бепул берилади. Бунга ҳар йили 200 миллиард сўм йўналтирамиз.

Шунингдек, келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади.

Умуман, 2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@yangicha_mingbuloq
«MILLIY TIKLANISH» gazetasining 2023-yil 5-iyul 20-sonida:

Jazolash bilan jinoyatning oldini olib bo‘lmaydi

Endi baliq tutishni o'rgatyapmiz

Qat'iyatli siyosat-Yangi O‘zbekiston tanlagan yo‘lni ko‘rsatib turibdi

Tashviqot saylov jarayonining muhim bosqichi

Muddatidan oldin ovoz berishning qonuniy asoslari va tartibi

Web ilovada o'qish

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Путин доғистонлик қизалоққа Кремлдаги кабинетини кўрсатди

Президентнинг Дербентга сафаридан кейин тармоқда қизалоқ у билан кўриша олмагани учун йиғлагани акс этган видеолар тарқалганди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Автомат коробкадан кўра мехaник каробка кўпроқ соғлиққа фойда экан

Яқинларга юбориб қўямиз

@yangicha_mingbuloq
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 6 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

@yangicha_mingbuloq
Дунё бўйлаб ҳар йили камида 1,4 миллион киши тоза ичимлик суви етишмаслигидан вафот этади – ЖССТ.

Ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда қайд этилган. Дунё аҳолисининг ярми ҳалигача тоза ичимлик суви, санитария ва гигиэна воситалари билан таъминланмаган.

@yangicha_mingbuloq
#Хотира

МЕҲРИДАРЁ ИНСОН, БАҒРИКЕНГ УСТОЗ ЭДИ

Кўп йиллик меҳнат фаолиятим мобайнида бир нечта раҳбарларни кўрдим. Очиғи, уларнинг ҳеч бири Ёрқул Умаровга ўхшамайди. Устозда фақат ўзигагина хос бўлган одамгарчилик, олижаноблик, соддадиллик, беғуборлик хислатлари бор эди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️  https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/mekhridario-inson-bagrikeng-ustoz-edi

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Миллионлаб кўчатларни экилди деб қўшиб ёзишган” — Азиз Абдуҳакимов

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/81938

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн.
-Наманганлик тадбиркорлар ишлаб чиқарган махсулотлари билан Европа бозорларига кириб борди,-деди Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси раиси ўринбосари Тўра Боболов.

@yangicha_mingbuloq
⚽️"Ал-Наср" ҳужумчиси Роналду Ўзбекистонга келиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

Тўйидан бир кун олдин қамалган қиз...

Бу қиз яхши ниятларда Ўзбекистонда "Роллс-Ройс" автомобил салонини очган экан.

Эртасига тўйи бўлиши керак бўлган қиз эса қамоққа олиб кетилган...

@yangicha_mingbuloq
Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси деярли якунланди

Марказий банкнинг маълум қилишича, 24 та тижорат банки Humo ва Uzcard банкоматлари интеграциясини якунлаган. Натижада Ўзбекистонда мавжуд 12 339 та банкоматдан 92 фоизи ҳам Humo, ҳам Uzcard карталарига хизмат кўрсатишни бошлаган.

@yangicha_mingbuloq
Метеорологлар 3 июлни «Ердаги энг иссиқ кун» деб атади

3 июль, душанба куни АҚШнинг Атроф-муҳитни башорат қилиш миллий маркази бутун кузатишлар тарихида Ерда рекорд даражадаги ўртача ҳароратни қайд этди, дея хабар беради ТАSS агентлиги.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 3 июлда Ердаги ўртача ҳарорат 17 даражадан ошди, бу кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсатгич. Рекорднинг сабабларидан бири Эль-Ниньо деб номланувчи ҳодисанинг яна бир кўриниши – Тинч океанининг экваториал қисмидаги сувнинг устинги қатлами ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.

Ўртача ҳарорат паст бўлиб туюлса-да, бу маълумотлар сайёрамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, океанлар юзаси учун ҳам ҳисобга олинган.

@yangicha_mingbuloq