Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Метан "заправка"ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Наманган вилоятида тадбиркорлар билан бўлаётган учрашувда маълум қилди.

Жумладан, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича:

кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кило-ватт соат электр етказиб берилади;

бир ҳафта ичида газ қуйиш шахобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).

@yangicha_mingbuloq
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Унга кўра, бугун 3 февраль куни ҳолатига пойтахтимизда 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди

@yangicha_mingbuloq
⚡️Аномал совуқ натижасида қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади

Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашмоқда.

"Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман", — деди Президент.

Хусусан, республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган (уларда 350 минг аҳоли банд).

Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши 1,5 фоизгача пасайиши мумкин (5 фоиздан 3,5 фоизгача).

"Олдимизда долзарб вазифа — “қаттиқ совуқ” оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш", — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис, иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида Президент қарори имзоланган.

@yangicha_mingbuloq
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги «Fazman tekstil» корхонасидан бошланди.

Визит Президента Шавката Мирзиёева в Наманганскую область начался с посещения предприятия «Fazman tekstil» в Давлатабадском районе.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #korxona

@yangicha_mingbuloq
Наманганда чинакам тадбиркорлик рухи бор сизлардан миннатдорман деди президент.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи.

@yangicha_mingbuloq
"Наманган тадбиркорлик ва кўплаб соҳаларда етакчи ўринларда вилоят ҳокими Ш. Абдураззоқовга тўлиқ ишонаман" деди Шавкат Мирзиёев

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌦 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@yangicha_mingbuloq
Президент Шавкат Мирзиёев водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Стоп+туманка" мумкин эмас!

Қоидаларга кўра, туманга қарши орқа фара чироқларини тўхташ фара чироқлари (стоп-сигнал)га улаш тақиқланади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят Балиқчи туманида «Цефтриаксон» дори воситаси юборилишидан сўнг беш ёшли қизалоқ бевақт вафот этганлиги ҳақида аянчли хабар пайдо бўлди.

«Цефтриаксон» дори воситаси юборилишидан сўнг беш ёшли қизалоқ бевақт вафот этди, дорини сифатсизлигими ёки шифокор тавсиясини бажармасдан, ўзбошимчалик билан дорини юбориш сабаб бўлдими?

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈

Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмокда

@yangicha_mingbuloq
РАСМИЙ АХБОРОТ

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан

2023 йил 6 февраль куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мырзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Наурызбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган. – дейилади Олий суд ахборотида.

@yangicha_mingbuloq